xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳаётига капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва миллий буржуазия ҳамда жадидчиликнинг пайдо бўлиши

DOCX 17 стр. 40,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
xvi –боб xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳаётига капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва миллий буржуазия ҳамда жадидчиликнинг пайдо бўлиши россия давлати подшо иван грознийдан бошлаб ўрта осиёни ўз мустамлакасига айлантиришни режалаштирган эди. xviii аср давомида катта, кичик ва ўрта жузлар бирин-кетин россия тобелигига ўтиб, ўрта осиё томон жадал ҳаракат қилишга кенг имқониятлар очилди. фақат xviii асрда қозоқ жузлари ҳудудида 46 та катта, 96 та кичикроқ ҳарбий қалъа ва истехкомлар қурилиб, уларга ҳарбий қисмлар жойлаштирилди[footnoteref:1]. ўрта осиё ерларига кириб бориш айниқса подшо николай 1 даврида (1825-1855) кучайди. чор россияси томонидан ҳар хил баҳоналар билан ўрта осиё ҳудудларини босиб олишга интилиш, ҳарбий юришлар уюштириш авж олди. россия–қўқон, россия–хива чегараларида ҳарбий истеҳкомлар қуриш давом этди. [1: ўзбекистон янги тарихи. 1 китоб, тошкент-2000, 38 бет.] афсуски, бу суронли йилларда ўрта осиё хонликлари бирлашиб, бўлажак ҳавфни олдини олиш ўрнига ўз аро ички урушлар, жангу-жадаллар билан банд бўлдилар. xix асрнинг биринчи ярмида англия ўз мақсадларини кўзлаган …
2 / 17
-ишрат, кайфу-сафо, ўйин-кулгу ва парвосизликка берилиб, мамлакат ишидан кўз юмиб, қозоқистондаги хирож, бож ва закотни ғайри дин миллатларга топшириб, ҳукмронликни ғанимат билиб, ёмон одамларни, ўғриларни ва ҳаром кишиларни тўплаб амалдор қилиб ва валий белгилаб, ҳар бир шаҳарга юбара бошладилар. айрим жоҳил муллалар ва нодон уламолар сўзига ишониб, аҳоли шариатдан узоқлашиб, илмсиз жоҳилларни мансабдор қилиб қози, раис, ҳоким, валий лавозимларига ўтказдилар. порахўрлик ва ҳаромлик ривожланди, ишни текширмай айтувчилар сўзига амал қилимб, порахўр, хушоматгўй ва умуман нобоб одамлар ҳоким ва мансабдор бўлдилар. аксинча, доно, ақлли, фозил ва билимдон кишилар ҳўрланди ва оёқости қилинди. кенгаш ва маслоҳат билан иш юритишга йўл берилмади”[footnoteref:3]. [3: муҳаммад солиҳ тошқанди. “тарихи жадиди тошқанд] бирин-кетин пишпак, тўқмоқ қалъалари, авлиёота, туркистон ва чимкент шаҳарлари чор россияси қўшинларига таслим бўлди. 1964 йилнинг октябрида генерал черняев тошкентга кириб келди. тошкент даҳаларида бошланган жанглар 1865 йил июлида якунланди. босқинчиларга қарши ёқуббек ва амир лашкар алиқул каби қўшин сардорларининг қаҳрамонларча курашига қарамай, абдураҳмонбек …
3 / 17
а чўпан-ота тепалигида бўлган жангда амир музаффар қўшинлари мағлуб бўлдилар. шундан сўнг рус қўшини генерал кауфман бошлиқ самарқанднинг қозикалон, уламолари ва амалдорлари кузатувида шаҳарга тантана билан кириб келадилар. амир музаффар қанчалар чиранмасин зирабулоқ жанги уруш тақдирини ҳал қилди. аммо, амирликнинг жанубий бекликларини бирлашган қўшини амир музаффарнинг валиахди абдумалик етакчилигида кечагина қўлдан кетган самарқандга юриш бошлайдилар. бироқ бу амир музаффарга ёқмайди. чунки, у россия билан тил топиб, нима бўлса ҳам тахтни ўғлига топширмоқчи эмас эди. шунинг учун амир музаффар яқинлари билан маслохатлашиб, кауфманнинг асоратли сулҳ шартларига кўнади ва валиахд абдумалик қўшинлари ичига айгоқчилар юбариб, самарқандда руслар ғалабасига кўмаклашади. хатто абдумаликни қаршидаги қароргоҳидан сиқиб чиқаради. шундан сўнг абдумалик чавандозлари билан дўстлари-эрксевар беклар жўрабек, ёқуббек ва султон содиқлар билан бирлашади. бу бирлашган кучлар абдумаликни шаҳрисабз оқсаройида бухоро амири деб эълон қиладилар. ватан ҳимоячилари шаҳрисабздан сўнг қаршини эгаллайдилар. кармана, чироқчи бекликлари ҳам тез орада улар қўлига ўтади. музаффар ва генерал абрамов қўшинлари билан ватанпарварлар …
4 / 17
россияси қўшинлари хонлик ерларини уч томондан (туркистон, оренбург, кавказ) қуршовга олиб, 1873 йилда хивани таслим этади ва гандимиён сулҳига кўра, хива хонлиги бухоро амирлиги каби россиянинг ярим мустамлака протекторатига айланади. шундай қилиб, чор россияси ҳарбий юришлар йўли билан ўрта осиёда ўз сиёсий мавкеини мустахкамлаб олади. энди, чор ҳукуматининг асосий мақсади ушбу минтақани ўзининг хом ашё бозорига айлантириши керак эди. бунинг учун мамлакат иқтисодий имкониятларини ўрганиш, орзон ишчи кучи бозорини ташкил этиш, ўлкани бошқариш тизимини ишлаб чиқиш керак эди. чор россияси жуда узоқни ўйлаб иш тутди, яъни қандай қилиб бўлса ҳам ўлка бойлигини россия манфаатига хизмат эттириш йўлларини қидириб топадиган иқтисодчи, молиячи, инженер-техник ва ирригатор мутахасисларни туркистонга юбара бошлади. россия империясининг туркистондаги аграр сиёсатини давлат мулклари ва зироатчилик вазири а.в.кривошейн уч сўзда ифодалайди. бунинг биринчиси-пахта, иккинчиси-суғориш, учунчиси-русларни кўчириб келтиришдир. чунки, бизнинг ички бозоримиз, дейди у, сўнгги 20 йил ичида америка пахтаси учун фақат бож тариқасида 700 миллион рубл тўлашга тўғри келди. …
5 / 17
вини олиб келиш ва ўлка шароитига мослаштириш, янги ерларни ўзлаштириш, суғориш каналлари қуриш, ўлкага темир йўл олиб келиш, россия губерналаридан рус деҳқонларини кўчириб келтириш ва уларга 10 танобдан кам бўлмаган ер билан таъминлаб жойлаштириш қонунлаштирилди. ўлкадаги барча ерлар давлат хазинасига тегишли деб эълон қилинди. ўтроқ маҳаллий аҳолига тегишли ерлар қозилар томонидан берилган васиқага қараб эмас, балки уни амалда ким фойдаланаётганлигига қараб, ер меросий якка хўжалик эгалиги бўлади, деб кўргазма берилди. туркистон россия томонидан босиб олинганга қадар катта ер эгалари томонидан деҳқонларга ижарага берилган ерлар эндиликда ижарачиларга меросий тарзда фойдаланишга топширилди. имтиёзли шахсий мулк ерларига бошқалар қатори солиқ солинадиган бўлди, энди улар хусусий мулк эмас, балки давлат ерлари деб аталди. ерга эгалик қилиш масаласида рус амалдорлари ўртасида икки хил фикр шаклланган. биринчиси дворян-помешчиклар манфаатини кўзловчи фикрлар бўлиб, бунга кўра, туркистон ўлкасини чор россияси мустамлакаси сифатида қараш, яъни маҳаллий деҳқонларни крепостнойликда сақлаб ишлатиш; иккинчиси – туркистон деҳқонларини эркин ер эгалари деб эълон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳаётига капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва миллий буржуазия ҳамда жадидчиликнинг пайдо бўлиши"

xvi –боб xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳаётига капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва миллий буржуазия ҳамда жадидчиликнинг пайдо бўлиши россия давлати подшо иван грознийдан бошлаб ўрта осиёни ўз мустамлакасига айлантиришни режалаштирган эди. xviii аср давомида катта, кичик ва ўрта жузлар бирин-кетин россия тобелигига ўтиб, ўрта осиё томон жадал ҳаракат қилишга кенг имқониятлар очилди. фақат xviii асрда қозоқ жузлари ҳудудида 46 та катта, 96 та кичикроқ ҳарбий қалъа ва истехкомлар қурилиб, уларга ҳарбий қисмлар жойлаштирилди[footnoteref:1]. ўрта осиё ерларига кириб бориш айниқса подшо николай 1 даврида (1825-1855) кучайди. чор россияси томонидан ҳар хил баҳоналар билан ўрта осиё ҳудудларини босиб олишга интилиш, ҳарбий юришлар уюштириш авж олди. россия–қўқон, россия–хива чегараларид...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (40,3 КБ). Чтобы скачать "xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳаётига капиталистик муносабатларнинг кириб келиши ва миллий буржуазия ҳамда жадидчиликнинг пайдо бўлиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xvi –боб. ўрта осиё иқтисодий ҳ… DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram