биосфера ва жамият

DOC 123.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363266486_42188.doc биосфера ва жамият www.arxiv.uz режа: 1. биосфера тушунчаси, унинг чегаралари такибий қисмлари ва функцияларини. 2. биосферада биосмассанинг тарқалиши, моддаларнинг, энергиянинг даврий айланишининг мохияти ва ахамияти. 3. биоген играцияда қатнашувчи асосий гурухларни – продуцентлар, консументлар, редуцентларни. 4. биосфера эволюциясининг асосий босқичлари, биогенез, ноогенез босқичларининг фарқлари, ноосфера тушунчасининг мохиятини. 5. инсонинг биосферага курсатадиган таoсирлари (фойдали ва зарарли) ўзбекистон шароитида биосферага кўрсатилган зарарли тахсирларини. 6. биосферанинг конуниятларини тўғри тушуниш ва ундан тўғри фойдаланишнинг инсоният учун ахамиятини урганиб олишларингиз лозим. биосфера (юнонча биос – хаёт, сфера – шар сўзларидан олинган) тушунчаси фанга биринчи марта австриялик геолог олим э.зюсс томонидан тирик организмлар яшайдиган ер қобиғини белгилаш мақсадида киритилган. биосфера хақидаги таoлимотни рус академиги в.и. вернадский яратган ва ривожлантирган. биосфера - тирик организмлар яшайдиган ва уларнинг таoсирида тинмай ўзгарадиган ер шари қобиғининг бир қисмидир. ердаги хамма биогеоценозларнинг йиғиндиси умумий экологик система – биосферани хосил қилади. шундай қилиб, биосферанинг элементар (энг кичик) бирлиги биогеоценозалар хисобланади. биосфера …
2
тp бор бўлган, анаэроб бактериялар яшайдиган қисмларига тарқалади. биосферанинг ўлик таркибига атмосферанинг, гидросферанинг ва литосферанинг моддалар ва энергия алмашинуви жараёнида қатнашувчи қисмлари киради. сайёрада хаёт чегаралари биосферанинг чегараларини аниқлайди. биосфера – ернинг тирик организмлар яшайдиган геологик қобиқларининг бир қисмидир. биосферанинг ўзига хослиги организмлар фаолияти томонидан ирода қилинувчи моддаларнинг даврий айланишидир. биосфера энергияни ташқаридан – қуёшдан олгани учун очиқ система хисобланади. тирик организмлар моддалар даврий айланишини ирода қилиб, сайёранинг юзасини ўзгартирувчи кучли геологик омил хисобланади. тирик модданинг функциялари. тирик модданинг қуйидаги асосий биокимёвий функциялари мавжуд: 1) газ алмашиниши; 2) оксидланиш қайтарилиш; 3) концентрациялаш, жамғариш; 4) биокимёвий. газ алмашиниш функцияси фотосинтез ва нафас олиш жараёнларига боғлиқ. автотроф организмларнинг органик моддаларни синтезлаш жараёнида қадимги атмосфера таркибидаги корбонат ангидрид кўп миқдорда сарфланади. яшил ўсимликлар тоборо кўпайиб бориши билан атмосферанинг газ таркиби хам ўзгара бошлайди. корбонат ангидрид миқдори камайиб, кислород орта бошлайди. атмосфера таркибидаги кислороднинг хаммаси тирик организмлар фаолияти натижасида хосил бўлади. нафас олиш жараёнида …
3
ан валентликка эга бўлган кимёвий элементларнинг темир, олтингургут, марганец, азот ва бошқаларни айланишини таoминлайди. масалан: тупроқдаги хемосинтезловчи бактериялар ана шу жараёнларини амалга оширади. шунинг натижасида н2s , темир рудасининг баoзи турлари, хар хил азот оксидлари хосил булади. биокимёвий функциялар тирик организмларнинг хаёт фаолияти давомида ва уларнинг ўлимидан кейин биокимёвий жараёнларни таoминлайди. биокимёвий функция организмларнинг озиқланиши, нафас олиши, кўпайиши, ўлган организмларнинг парчаланиши, чириши билан боғлиқдир. биомасса, қуруқлик юзаси ва океан биомассаси. биосферадаги тирик моддаларнинг умумий массаси биомасса дейилади. хозирги даврда ерда яшайдиган ўсимликларнинг 500 мингга яқин тури, хайёвонларнинг эса 1,5 миллонга яқин тури аниқланган. шуларнинг 93%и қуриқликда, 7%и эса сувда яшайди. қуйидаги жадвалда сувда хам қуриқликда яшовчи организмларнинг қуруқ массаси тонналардан ифодаланган. ердаги организмлар биомассаси қуруқ моддалар қитoалар океанлар яшил ўсим- ликлар хайвон- лар ва микро-организмлар йигиндиси яшил ўсим- ликлар хайвон- лар ва микроорга-низмлар йигиндиси умумий йиғиндиси тонна 2,4 х1012 0,02 х 1012 2,42 -1012 0,0002 х 1012 0,003 х 1012 …
4
игина хосил этса хам, лекин биосферанинг асосий функцияларини амалга оширишда энг мухим рол ўйнайди. тирик моддалар биосферанинг энг мухим таркибий қисми бўлиб, геокимёвий жараёнлар натижасида ернинг бошқа қобиқларига жуда катта таoсир кўрсатади. қуриқлик биомассаси. қуриқлик юзасининг турли қисмларида биомассанинг миқдори бир хил эмас. қутблардан экваторгача биомасса миқдори ва организмлар турларининг сони тобора ортиб боради. айниқса, тропик ўрмонларда ўсимликлар турлари жуда кўп бўлади, зич ва бир неча ярусларда ўсади. ҳайвонлар хам хар хил ярусларда жойлашади. экватор биогеоценозларида хаёт зичлиги жуда юқори бўлади организмлар ўртасида яшаш жойи, озиқ-овқат, ёруғлик, кислород учун кучли рақобат кузатилади. қктбларда бунинг аксини курамиз. одамнинг таoсирида биомасса хосил бўладиган майдонлар кескин ўзгариши мумкин. шунинг учун хам саноат ва қишлоқ хўжалик максадларида тибиий ресурсдан оқилона фойдаланиш зарур. қуруқлик юзасининг асосий қисмини тупроқ биогеоценозлари эгаллайди. тупроқнинг ҳосил бўлиши жуда мураккаб жараён бўлиб, унинг таркиб топишида тоғ жинслари бирламчи ахамиятга эга. тоғ жинсларига микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг таoсирида ернинг тупроқ қатлами …
5
қ биоген усулида хосил булади. у анорганик ва органик моддалардан хамда тирик организмлардан ташкил топади. биосферадан ташқарида тупроқнинг ҳосил бўлиши мумкин эмас. тупроқ тирик организмларнинг яшаш мухити бўлиб, ундан ўсимликлар ўзига озиқ моддалар билан сувни олади. тупроқда кечадиган жараёнлар моддаларнинг биосферада айланишининг таркибий қисмини ташкил этади. одамнинг хўжалик фаолияти кўпинча тупроқ таркибининг тобора ўзгаришига, ундаги микроорганизмларнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. шунинг учун хам тупрқдан оқилона фойдаланиш тадбирлари ишлаб чиқилиши зарурдир. океан биомассаси. сув биосферанинг мухим таркибий қисмларидан бўлиб, тирик оргнизмларнинг яшаши учун энг зарур омиллардан бири ҳисобланади. сувнинг асосий қисми океан, денгизлардаю океан ва денгиз суви таркибига 60 га яқин кимёвий элементдан иборат бўлган минерал тузлар киради. организмлар хаёти учун жуда зарур бўлган кислород ва карбонат ангидрид газлари сувда яхши эрийди. сувдаги хайвонлар нафас олиш жараёнида карбонат ангидрид ажратади. ўсимликлар фотосинтези натижасида эса сув кислород билан бойийди. океан сувларининг 200 м гача бўлган эқори қатламида бир хўжайрали сув ўтлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биосфера ва жамият"

1363266486_42188.doc биосфера ва жамият www.arxiv.uz режа: 1. биосфера тушунчаси, унинг чегаралари такибий қисмлари ва функцияларини. 2. биосферада биосмассанинг тарқалиши, моддаларнинг, энергиянинг даврий айланишининг мохияти ва ахамияти. 3. биоген играцияда қатнашувчи асосий гурухларни – продуцентлар, консументлар, редуцентларни. 4. биосфера эволюциясининг асосий босқичлари, биогенез, ноогенез босқичларининг фарқлари, ноосфера тушунчасининг мохиятини. 5. инсонинг биосферага курсатадиган таoсирлари (фойдали ва зарарли) ўзбекистон шароитида биосферага кўрсатилган зарарли тахсирларини. 6. биосферанинг конуниятларини тўғри тушуниш ва ундан тўғри фойдаланишнинг инсоният учун ахамиятини урганиб олишларингиз лозим. биосфера (юнонча биос – хаёт, сфера – шар сўзларидан олинган) тушунчаси фанга би...

DOC format, 123.5 KB. To download "биосфера ва жамият", click the Telegram button on the left.

Tags: биосфера ва жамият DOC Free download Telegram