moliyaviy boshqaruv

DOCX 10 стр. 39,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
4-мавзу: молиявий бошқарув режа: 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти 2. молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. 3. молиявий оқимларни бошқариш 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти “бошқарув” атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил этишни тақазо этади. шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадга йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади. давлат жамиятнинг социал-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга (нормаллаштиришга) қаратилган муносабатлар тизимини такомиллаштириши ва бу ресурсларнинг самарали ҳамда оқилона фойдаланиши устидан назоратни амалга ошириши керак. ана шу вазифани (муаммони) бажариш (ечиш) молиявий бошқарувнинг зиммасига юклатилган. молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимларнинг ягоналигидан иборатдир. бошқарувчи тизим, бу ерда молиявий институтларнинг (ташкилотларнинг) тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини назарда тутса, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари тўпламидан …
2 / 10
лар молиясида молиявий бошқарувнинг субъекти бўлиб молиявий аппарат деб номланувчи махсус хизматлар ҳисобланади. давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари билан молиявий муносабатлар соҳасидаги ўзаро муносабатлари солиқ тизими, кредит муносабатларини регламентация қилиш (тартибга солиш), молия бозорини тартибга солиш, давлатнинг қўллаб-қувватлаш тизими, пенсия таъминоти тизими, ишловчи аҳолининг даромадларини тартибга солиш механизми ва ҳ.к.лар орқали амалга оширилади. молиявий бошқарувнинг мақсади макроиқтисодий мувозанатда, бюджет профицитида, давлат қарзининг камайишида, миллий валютанинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигида ва ниҳоят, давлат ва жамият барча аъзолари иқтисодий манфаатларининг ягоналигида (муштараклигида) намоён бўладиган молиявий барқарорлик ва молиявий мустақилликни таъминлашдир. шунга монанд равишда унинг асосий методологик принциплари қуйидагилардан иборат: · пировард мақсадга боғлиқлик; · хўжалик барча тармоқларининг макроиқтисодий мувозанатлилиги; · жамият барча аъзоларининг манфаатларига мос келиш; · иқтисодий қонунлардан фойдаланиш; · реал имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш. молиявий бошқарувнинг конкрет методлари ва шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: · молиявий режалаштириш; · башоратлаш (прогнозлаштириш); · дастурлаштириш; · молиявий …
3 / 10
вий тартибга солиш; молиявий назорат; молиявий қонунчи-лик; молиявий таҳлил. бюджет фондлари-ни шакл-лантириш ва фойда-ланиш бў- йича му-носабат- лар; нобюджет фондларини шакл-лантириш ва фойда-ланиш бў-йича му-носабат- лар; суғурта фондларини шакл-лантириш ва фойда-ниш бў-йича му-носабат- лар. макро- иқтисодий муво- занат; бюджет режалари- нинг профицит- лиги; давлат қарзининг мавжуд эмаслиги; мустаҳ- кам (барқарор) миллий валюта. 2-схема. молиявий бошқарув тизими. 2. молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари молия тизимини умумий бошқариш мамлакатнинг олий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. умумдавлат миқёсида молиявий бошқарув тизими қуйидаги бошқарув органларидан ташкил топиши мумкин: · президент ва президент девони; · олий мажлис ва молия, бюджет, солиқ ва банк масалалари бўйича олий мажлис ҳар икки палатасининг тегишли қўмиталари; · вазирлар маҳкамаси; · ҳисоб палатаси; · молия вазирлиги ва унинг қуйи (жойлардаги), жумладан, хазиначилик тизими органлари; · марказий банк; · давлат солиқ қўмитаси; · давлат божхона қўмитаси; · давлат мулк қўмитаси; · қимматли қоғозлар бўйича комиссия; · нобюджет фондларнинг …
4 / 10
нинг ягона умумий маркази сифатида майдонда гавдаланади. давлат молиявий назорат органи сифатида ҳисоб палатаси молиявий бошқарувга оид қуйидаги вазифаларни бажаради: · ҳажми ва мақсадга мўлжалланганлиги бўйича давлат бюджети ва нобюджет фондлари даромадлар ва харажатларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш; · давлат маблағларининг сарфланиш ва давлат мулкидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини аниқлаш; · давлат бюджети ва нобюджет фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланишга таъсир кўрсатадиган ёки харажатларнинг давлат бюджети ҳисобидан қопланишини кўзда тутаётган давлат ҳокимиятининг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий актларини молиявий экспертиза қилиш; · давлат бюджетининг ижроси ва амалга оширилаётган назорат тадбирларининг натижалари тўғрисида олий мажлиснинг сенати ва қонунчилик палатасига доимий равишда маълумотларни тақдим этиш; · ва бошқалар. молиявий бошқарувнинг марказий органи молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари ҳисобланади. у мамлакат миқёсида ягона молиявий, бюджет, солиқ ва валюта сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди. молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: · ягона давлат молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва …
5 / 10
и бошқариш; · узоқ, ўрта ва қисқа муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакат тараққиётининг социал-иқтисодий башоратларини ишлаб чиқишга иштирок этиш; · иқтисодиётни молиявий соғломлаштириш ва уни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, мамлакатдаги товар ишлаб чиқарувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ва қўллаб-қувватловчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш; · мамлакатдаги пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, иқтисодиётдаги ҳисоб-китоблар ва тўловларнинг аҳволини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; · фаол инвестицион сиёсатни шакллантириш ва уни амалга оширишга йўналтирилган чораларни ишлаб чиқиш, давлат инвестиция дастурлари ва мамлакат тараққиёт бюджетини ишлаб чиқиш ва молиялаштиришга қатнашиш; · молиявий режалаштириш ва миллий хўжаликни молиялаштириш соҳаларида методик (услубий) раҳбарликни амалга ошириш; · мамлакат молиявий ресурслар балансини ишлаб чиқишда (иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда) фаол иштирок этиш; · молиявий интизом бузилганда молиялаштиришни чеклаш ёки умуман тўхтатиб қўйиш; · ва бошқалар. ҳозирги пайтда молия вазирлигининг марказий аппаратида қуйидаги департаментлар бўлиши мумкин: · бюджет сиёсати департаменти – бюджет тизимининг даромадлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "moliyaviy boshqaruv"

4-мавзу: молиявий бошқарув режа: 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти 2. молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. 3. молиявий оқимларни бошқариш 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти “бошқарув” атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил этишни тақазо этади. шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадга йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади. давлат жамиятнинг социал-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга (нормаллаштиришга) қаратилган муносабатлар ...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (39,3 КБ). Чтобы скачать "moliyaviy boshqaruv", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: moliyaviy boshqaruv DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram