moliyaviy boshqaruv

DOCX 8 sahifa 42,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
4-мавзу. молиявий бошқарув режа: 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти, таърифи, мақсади ва вазифалари. 2. молиявий бошқарувнинг бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимлар ягоналигидан иборатлиги. 3. молиявий бошқарувнинг асосий методологик тамойиллари, усуллари ва шакллари. 4. молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. 5. молия тизимини умумий бошқариш ва уни амалга оширувчи органлар. 1-савол баёни. бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. ҳозирги пайтда, иқтисодий, сиёсий ва молиявий ўзгаришлар даврида бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан молиявий соҳасига ҳам бошқарув жараёни тааллуқлидир. демак, “бошқарув” атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил …
2 / 8
молияни бошқаришда ҳам объектлар ва субъектлар мавжуд бўлади. давлат жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун зарур бўлган молиявий ресурсларни соғломлаштиришга (нормаллаштиришга) қаратилган муносабатлар тизимини такомиллаштириши ва бу ресурсларнинг самарали ҳамда оқилона фойдаланиши устидан назоратни амалга ошириши керак. ана шу вазифани (муаммони) бажариш (ечиш) молиявий бошқарувнинг зиммасига юклатилган. 2-савол баёни. молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимларнинг ягоналигидан иборатдир. бошқарувчи тизим, бу ерда молиявий институтларнинг (ташкилотларнинг) тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини назарда туца, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини ўз ичига олади. бунда молиявий бошқарув жараёни бир хил тарзда бўлмасдан, у бир томондан, фақат объектларни бошқаришни эмас, балки иккинчи томондан, бошқарув субъектларини ташкил қилишни ва улар фаолиятини такомиллаштиришни ҳам ўз ичига олади. молиявий бошқарувнинг объекти сифатида молиявий муносабатларнинг турли кўринишлари, шу жумладан, давлатнинг ижтимоий тузуми (тузилиши), мамлакатдаги сиёсий кучларнинг жойлашиши (нисбати) ва қайта тақсимлаш жараёнларига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар билан белгиланадиган ўзига хос …
3 / 8
ҳолда, маълум мақсадга эришиш учун молия объектларга таъсири бўлиб ҳисобланади. молиявий бошқарувнинг мақсади макроиқтисодий мувозанатда, бюджет профицитида, давлат қарзининг камайишида, миллий валютанинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигида ва ниҳоят, давлат ва жамият барча аъзолари иқтисодий манфаатларининг ягоналигида намоён бўладиган молиявий барқарорлик ва таъминлашдир. шунга монанд равишда унинг вазифалари: · давлатни ривожлантириш учун талаб этиладиган молиявий ресурсларни шакллантириш; · давлат ўзининг функцияларини бажариши учун талаб этиладиган шакллантирилган молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланиш; · пул муомаласини тартибга солиш; · рисклар даражасини максимал даражада самарага эриштириш; · имкон қадар молиявий ресурсларнинг мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилиш ва ҳ.к. 3-савол баёни. молиявий бошқарувнинг асосий методологик принциплари қуйидагилардан иборат: · пировард мақсадга боғлиқлик; · хўжалик барча тармоқларининг макроиқтисодий мувозанатлилиги; · жамият барча аъзоларининг манфаатларига мос келиш; · иқтисодий қонунлардан фойдаланиш; · реал имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш. молиявий бошқарувнинг конкрет методлари ва шакллари эса қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: · молиявий режалаштириш; …
4 / 8
антириш ва фойдаланиш бўйича муно-сабатлар; нобюджет фондларини шакллан-тириш ва фойдаланиш бўйича муносабатлар; суғурта фондларини шакллан-тириш ва фойданиш бўйича му-носабатлар. макро- иқтисодий муво- занат; бюджет режала-рининг профи-цитлиги; давлат қарзининг мавжуд эмаслиги; мустаҳ- кам (барқарор) миллий валюта. молиявий барқарор-лик тизимлар молияси молиявий сиёсат 4.1-чизма. молиявий бошқарув тизими. 4-савол баёни. молия тизимини умумий бошқариш мамлакатнинг олий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. умумдавлат миқёсида молиявий бошқарув тизими қуйидаги бошқарув органларидан ташкил топиши мумкин: · президент ва президент девони; · олий мажлис ва молия, бюджет, солиқ ва банк масалалари бўйича олий мажлис ҳар икки палатасининг тегишли қўмиталари; · вазирлар маҳкамаси; · ҳисоб палатаси; · молия вазирлиги ва унинг қуйи (жойлардаги), жумладан, ғазначилик тизими органлари; · марказий банк; · давлат солиқ қўмитаси; · давлат божхона қўмитаси; · давлат мулк қўмитаси; · қимматли қоғозлар бўйича комиссия; · нобюджет фондларнинг ижроия дирекциялари · ва бошқалар. мамлакат президенти (президент девони) молия тизимининг фаолиятини регламентация қилади (тартибга солади), …
5 / 8
б палатаси молиявий бошқарувга оид қуйидаги вазифаларни бажаради: · ҳажми ва мақсадга мўлжалланганлиги бўйича давлат бюджети ва нобюджет фондлари даромадлар ва харажатларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш; · давлат маблағларининг сарфланиш ва давлат мулкидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини аниқлаш; · давлат бюджети ва нобюджет фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланишга таъсир кўрсатадиган ёки харажатларнинг давлат бюджети ҳисобидан қопланишини кўзда тутаётган давлат ҳокимиятининг қонунлари ва норматив-ҳуқуқий актларини молиявий экспертиза қилиш; · давлат бюджетининг ижроси ва амалга оширилаётган назорат тадбирларининг натижалари тўғрисида олий мажлиснинг сенати ва қонунчилик палатасига доимий равишда маълумотларни тақдим этиш; · ва бошқалар. молиявий бошқарувнинг марказий органи молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари ҳисобланади. у мамлакат миқёсида ягона молиявий, бюджет, солиқ ва валюта сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди. молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: · ягона давлат молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш; · давлат бюджетининг лойиҳасини тузиш ва унинг ижросини таъминлаш; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy boshqaruv" haqida

4-мавзу. молиявий бошқарув режа: 1. молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти, таърифи, мақсади ва вазифалари. 2. молиявий бошқарувнинг бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимлар ягоналигидан иборатлиги. 3. молиявий бошқарувнинг асосий методологик тамойиллари, усуллари ва шакллари. 4. молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. 5. молия тизимини умумий бошқариш ва уни амалга оширувчи органлар. 1-савол баёни. бошқарув жамият муносабатларининг муҳим кўрсаткичи сифатида жамият ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир. ҳозирги пайтда, иқтисодий, сиёсий ва молиявий ўзгаришлар даврида бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (42,2 KB). "moliyaviy boshqaruv"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy boshqaruv DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram