tijorat banklarining moliyaviy natijalari tahlili

PDF 17 стр. 406,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
мавзу. тижорат банкларининг молиявий натижалари таҳлили режа: 1. тижорат банкларининг молиявий натижаларининг шаклланиши ва таҳлил вазифалари. 2. тижорат банклари фойдасининг таҳлили. 3. тижорат банклари (фойдалилик) рентабеллик кўрсаткичлари таҳлили. 1. тижорат банкларининг молиявий натижаларининг шаклланиши ва таҳлил вазифалари. тижорат банклари бозор муносабатлари шароитида фаолият юритувчи барча субъектлар каби фаолиятидан олган даромадларидан қилган сарф-харажатларини қоплаб, маълум миқдор да фойда олишлари лозим. фойда – тижорат банклари фаолиятларининг якуний натижаларини ифодаловчи асосий кўрсаткичдир. тижорат банклари фойдаси ёки фаолиятини зарар билан якунлаган бўлса зарари, ушбу ҳисобот даврида (ой, чорак, йил) барча даромадларидан харажат ҳамда солиқ ва тўловларни чиқариб ташлангандан қолган суммадан иборат. тижорат банклари даромадлари икки гуруҳга: фоизли ва фоизсиз даромадларга ажратилади. банк даромадлари тижорат банклари мижозларига берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитлар учун олинган фоизлар, мабодо кредитларни вақтида қайтармаган тарзда мижозлардан юқори ставкалар бўйича олинадиган фоизли даромадлар, қимматли қоғозлар операцияларидан олинган даромадлар, турли хил инвестициялар бўйича олинган даромадлар ва бошқалар фоизли даромадларга киради. банклар …
2 / 17
натижа лар таҳлилида бу харажатларнинг зарурлиги, ўтган даврлар билан ўзгарганлиги, тежамкорликка риоя қилинганлиги ўрганилади. хуллас, тижорат банклари молиявий натижалари таҳлили, уларнинг даромад ва харажатлари таҳлили билан ўзвий боғлиқликда ўтказилиши лозим. тижорат банклари молиявий натижаларини таҳлил қилиш учун маълумотларни асосан, банклар “бухгалтерия баланси”, «фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот»лардан, ҳамда аудит текшируви, йиғилишлар баённомаларидан, зарурият туғилганда бухгалтерия ҳисобининг аналитик ёзувларидан олишлари мумкин. тижорат банклари молиявий натижалари таҳлилининг асосий вазифалари бўлиб: • фаолиятининг молиявий натижаларини (фойда ёки зарар) аниқлаш; • фойданинг белгиланган режа, ўтган даврлардан фарқини ўрганиш; • фойданинг таркиби: даромадлар, харажатлар қандай ўзгарганлигини ўрганиш ҳамда бу ўзгариш сабабларини аниқлаш; • фаолият давомида тежамкорликка риоя қилинганлигини ўрганиш; • рентабеллик (фойдалилик) кўрсаткичларини аниқлаш ва уларнинг қандай ўзгараётганликларини ўрганиш; • харажатларини камайтириб, даромадларини кўпайтириб, фойдасини кўпайтириш, ички имкониятларини аниқлаш ва шу кабилар ҳисобланади. ушбу вазифаларга эришишда эса ўз навбатида фаолият натижаларини чуқур ўрганиш жарёнига ижобий ёки салбий таъсир этувчи усулларни ва салбий таъсир этувчи элементларни …
3 / 17
и бўлган бу банкнинг фаолиятидан олган бундай суммадаги фойдасига баҳо бериш учун (уму ман олганда фойдали ишлаганлиги яхши кўрсаткич) ўтган йилги маълумотлар билан таққослаш лозим. «а» банк ҳисоботига кўра ўтган – 2017 йилда 250952,0 минг сўм соф фойда олган. демак, банк 2018 йилда 2017 йилга нисбатан фаолиятини 2 баравардан кўпроқ фойда олиш билан якунлаган. буларнинг сабабини чуқур ўрганиш учун даромадлар, харажатлар таркибини ўрганиш ва таҳлил қилиш зарур (1 -жадвал). 1-жадвал «а» банкнинг молиявий натижалари таҳлили (млн сўм) моддалар 2017 2018 жорий йилўтган йилга нисбатан ўзгариши суммаси улуши (%) фоизли даромадлар – жами 5541,9 7037,8 1495,9 126,9 фоизли харажатлар – жами 2491,5 3496,6 1005,0 140,3 соф фоизли даромадлар 3050,3 3541,2 490,0 116,1 кредитлар бўйича кўрилиши мумкинбўлган эҳтимолий зарарларга қарши шакллантирилган захирани баҳолаш 381,6 185,0 196,6 48,5 захирани баҳолашни чиқариб ташлагандан сўнг қолган соф фоизли даромад 2668,7 3356,2 687,5 125,7 фоизсиз даромадлар – жами 1963,2 1912,2 51,0 97,4 операция харажатлари – жами …
4 / 17
мадлар суммасини бироз оширган. лекин банк фоизсиз даромадларини 2017 йилга нисбатан камайтириб юборган (51044,0 минг сўмга). натижада шунгача банк фойдаси ўтган йилга нисбатан камайган. тижорат банки операцион харажатлар суммасини кўпайтирмаслик чораларини кўрган. натижада бу харажатлар 2018 йилда ўтган йилга нисбатан фақатгина 107,9 фоизгагина ўсган. тижорат банк бўлимларида фоизли ва фоиз сиз даромад турларини кўпайтиришнинг ички имкониятлари ни топиш лозим. келгусида банкнинг соф даромадини ошириш учун фоизли даромадларнинг фоизли харажатларга нисбатан юқори суръатларда ўсишини таъминлашга эришилмоғи лозим. бунинг учун албатта, фоиз тўланиб жалб қилинадиган мажбуриятларни юқори даромад келтирувчи активларга йўналтириш керак. шу билан бирга, банк йил сайин фоизсиз даромадларининг ўсиб боришини таъминловчи сиёсат ишлаб чиқиши керак бўлади. банк стратегиясига кўра, доимий равишда даромадларнинг ўсиш суръати харажатлар ва солиқ тўловлари ўсиш суръатларидан юқори даражада бўлишига ҳаракат қилмоғи лозим. 3. тижорат банклари (фойдалилик) рентабеллик кўрсаткичлари таҳлили. тижорат банклари фойда суммалари бўйича сифатий (рейтинг) баҳо бериб бўлмайди (чунки кичик, ўрта ва йирик банклар мавжуд). …
5 / 17
даражасини аниқлаб олмоғи лозим. рентабеллик кўрсаткичлари таҳлилини қуйидаги тартибда амалга ошириш самарали ҳисобланади: - ҳисоботларга асосан рентабеллик коэффициентларини аниқлаш; - ҳисобланган рентабеллик коэффициентлари динамикаси таҳлилини амалга ошириш; - аниқланган коэффициентларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш; - ушбу омилларни банк ликвидлилиги ва фаолият рисклари билан боғлиқ равишда баҳолаш. тижорат банклари рентабеллигини таҳлил қилишда даставвал қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади. 1. активларнинг рентабеллиги (к1). бу кўрсаткич фойданинг активларга нисбати билан аниқланади ва у активлар рентабеллиги даражасини ифодалайди. 2. даромад келтирувчи активлар рентабеллиги (к2). ушбу кўрсаткич соф фойданинг даромад келтирувчи активларга нисбати билан аниқланади. 3. банк ўз капитали қиймати мультипликатори (к3) ўртача активлар қийматининг ўртача банк капитали қийматига нисба ти билан ўлчанади. 4. капиталнинг рентабеллиги (к4), банк фойдасининг ка питалга нисбати билан аниқланади. бу кўрсаткич 1 сўмлик банк капиталига тўғри келадиган фойда миқдорини билдиради ва у айниқса, акционерлари банкдаги маблағларидан қанчалик даражада самарали фойдаланилаётганлигини билдиради. 5. устав капитали рентабеллиги (к5) фойданинг ўртача устав капиталига нисбати орқали …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tijorat banklarining moliyaviy natijalari tahlili"

мавзу. тижорат банкларининг молиявий натижалари таҳлили режа: 1. тижорат банкларининг молиявий натижаларининг шаклланиши ва таҳлил вазифалари. 2. тижорат банклари фойдасининг таҳлили. 3. тижорат банклари (фойдалилик) рентабеллик кўрсаткичлари таҳлили. 1. тижорат банкларининг молиявий натижаларининг шаклланиши ва таҳлил вазифалари. тижорат банклари бозор муносабатлари шароитида фаолият юритувчи барча субъектлар каби фаолиятидан олган даромадларидан қилган сарф-харажатларини қоплаб, маълум миқдор да фойда олишлари лозим. фойда – тижорат банклари фаолиятларининг якуний натижаларини ифодаловчи асосий кўрсаткичдир. тижорат банклари фойдаси ёки фаолиятини зарар билан якунлаган бўлса зарари, ушбу ҳисобот даврида (ой, чорак, йил) барча даромадларидан харажат ҳамда солиқ ва тўловларни чиқариб ташла...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PDF (406,4 КБ). Чтобы скачать "tijorat banklarining moliyaviy natijalari tahlili", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tijorat banklarining moliyaviy … PDF 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram