tijorat banklarining moliyaviy natijalari

PPTX 28 sahifa 167,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
платёжные системы узбекистана 15-мавзу: тижорат банкларининг молиявий натижалари режа: тижорат банкларининг даромадлари. тижорат банкларини фоизли ва фоизсиз даромадлари. тижорат банкларининг фоизли ва фоизсиз харажатлари. тижорат банкларининг операцион харажатлари. тижорат банклари фаолиятининг молиявий натижаларининг таҳлили. тижорат банкларининг даромадлилигини оширишда спекуляция операцияларининг ўрни. тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати 1. ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикасининг марказий банки тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 11 ноябрь. ўрқ-582-сон. 2. ўзбекистон республикасининг «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 5 ноябрь. ўрқ-580-сон. 3. ўзбекистон республикасининг “валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 22 октябрь. ўрқ-573-сон. 4. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги пқ-3270-сонли “республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш-чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори. 5. ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги пқ-3272-сонли “пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6. азизов у.ў. ва б. банк иши. дарслик. - т.: иқтисод-молия, 2016. 768 б. 7. абдуллаева ш.з. банк иши. дарслик. - т.: иқтисод-молия, 2017.732 б. 8. абдуллаев ё.а., …
2 / 28
ни бошқариш бизнеси; – кафолатлар бериш; – маблағларни депозитларга жалб қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолият; – савдо-воситачилик бизнеси. ссуда операцияларидан олинадиган даромадлар. бу тижоратда банк мижозларни ўз вақтида тўланмаган вексель, чеклари ва бошқа тўлов ҳужжатларини маълум скидка билан сотиб олади (дебитор қарзларини). бизда кенг тарқалган тури – бу факторинг операцияларини келтириш мумкин (факторингни регресли қилиш ҳуқуқи билан (оборотли) ва регрессиз (оборотсиз)). дисконт тижорати. бу тижорат доирасида масалан банк мижозга траст (ишонч) ва воситачилик хизматларини кўрсатиш орқали даромад олади. бу даромад банкга комиссион тўловлар шаклида тушади. қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар орқали олинадиган даромадлар банк ўзи эмиссия қилиш асосида олинадиган даромадлар. бошқа эмитентлар топшириғи билан амалга оширилган операциялардан олинган даромадлар. бу тижоратда даромадлар курслар ўртасидаги фарқлар, дивидендлар, муддатли мажбуриятномалар учун фоиз даромадлари, қимматли қоғозларни қайта реализация қилиш асосида олинадиган даромадлар. кафолат ва кафиллик хизматлари учун олинадиган даромадлар кафолат ва кафиллик хизматлари учун олинадиган даромадлар – комиссион тўловлари …
3 / 28
ларининг даромадлари бир неча хусусиятларига кўра тавсифланиши мумкин. 1) қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тизими ва стандартларига боғлиқ равишда (кейинчалик тўхталамиз) 2) олинган даромадлар даврига нисбатан жорий ва келгуси давр даромадларига. 3) вақт ва иқтисодий имкониятларига кўра. доимий (стабильный)- фоизли даромадлар ва фоизсиз даромадлар; вақтинчалик (нестабильный)- қимматли қоғозларни иккиламчи бозор операцияларидан олинган; кўзда тутилмаган операциялардан олинган даромад; валюта операцияларидан олинган даромад (кўпчилик банклар шу кунларда). тижорат банкларининг даромад манбалари фоизли даромадлар фоизсиз даромадлар ссудалардан олинган фоизлар бошқа банкларга жойлаштирилган депозитлардан олинган фоизлар банк хизматлари учун тўловлар ва йиғимлар инвестициядан даромад валюта операцияларидан даромад брокерлик операцияларидан даромад лизинг операцияларидан даромад корхоналарни ташкил этишда таъсисчиликдан даромад форвард контрактидан даромад қимматли қоғозлар бўйича фоизлар қатъий белгиланган фоиз ставкаларидан қимматли қоғозлар бозор баҳосининг ошишидан олинган даромадлар республикамиз тижорат банкларининг фоизли даромадлари таркибига 9 та асосий даромад тури киритилган: банкнинг марказий банкдаги ҳисобварақлари бўйича олинган даромадлар. банкнинг бошқа банклардаги ҳисобварақлари бўйича олинган даромадлар. сотиб олинган векселлар …
4 / 28
и йирик гуруҳга бўлинади: фоизли харажатлар фоизсиз харажатлар ўзбекистон республикаси банк амалиётида тижорат банкларининг харажатлари уч йирик гуруҳга ажратилади: фоизли харажатлар фоизсиз харажатлар операцион харажатлар. фоизли харажатлар ўз ичига 8 та харажат турини олган: жорий депозитлар бўйича фоизли харажатлар жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар марказий банкка тўлов ҳисоьварақлари бўйича фоизли харажатлар бошқа банкларга тўлов ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар марказий банкдан олинган ссудалар бўйича фоизли харажатлар банкларо кредитлар бўйича фоизли харажатлар бошқа фоизли харажатлар. республикамиз тижорат банкларининг фоизсиз харажатлари ўз ичига 5 харажат турини олади: комиссион харажатлар хорижий валюталардаги операциялардан кўрилган зарарлар қимматли қоғозларни сотиб олиш – сотиш ҳисобварақлари бўйича кўрилган зарарлар инвестициялардан кўрилган зарарлар бошқа фоизсиз харажатлар. республикамиз тижорат банкларининг операцион харажатлари ўз ичига 7 та харажат турини олади: иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар ижара тўловлари сафар ва транспорт харажатлари маъмурий харажатлар хайр-эҳсонлар амортизация харажатлари солиқлар, суғурта ва бошқа харажатлар. тижорат банкларнинг фойдаси ва …
5 / 28
фойда ҳисобидан, акционерлар умумий йиғилишининг қарорига асосан, дивидендлар тўланади. соф фойданинг дивидендлар тўлангандан кейин қолган қисми тақсимланмаган фойда дейилади. соф фойданинг ҳажми пасайишига йўл қўймаслик тижорат банклари учун катта амалий аҳамият касб этади. бунинг боиси шундаки, соф фойда ҳисобидан дивидендлар тўланади. унинг етарли даражада бўлмаслиги банкларининг оддий акцияларига тўланадиган дивидендлар миқдорини кам бўлиб қолишига сабаб бўлади. бу эса оддий акцияларнинг бозор баҳосини пасайишига сабаб бўлади. бунинг натижасида айрим акционерларнинг бошқа банкларга ўтиб кетиши юз бериши мумкин. бу эса, банк устав капиталининг камайишига ва шунинг асосида банкнинг тўловга қобиллик даражасининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. фоизли даромадлар – фоизсиз харажатлар = соф фоизли даромад + фоизсиз даромадлар – фоизсиз харажатлар = операцион харажатлар қадар соф даромад – операцион харажатлар – кредитлардан кўрилган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари = солиқлар тўлангунга қадар бўлган соф фойда – солиқлар = жорий йилнинг соф фойдаси ўзбекистон республикаси тижорат банкларининг соф фойдасини шаклланиши “фойда ва зарарлар тўғрисида”ги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tijorat banklarining moliyaviy natijalari" haqida

платёжные системы узбекистана 15-мавзу: тижорат банкларининг молиявий натижалари режа: тижорат банкларининг даромадлари. тижорат банкларини фоизли ва фоизсиз даромадлари. тижорат банкларининг фоизли ва фоизсиз харажатлари. тижорат банкларининг операцион харажатлари. тижорат банклари фаолиятининг молиявий натижаларининг таҳлили. тижорат банкларининг даромадлилигини оширишда спекуляция операцияларининг ўрни. тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати 1. ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикасининг марказий банки тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 11 ноябрь. ўрқ-582-сон. 2. ўзбекистон республикасининг «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни. 2019 йил 5 ноябрь. ўрқ-580-сон. 3. ўзбекистон республикасининг “валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни. 2019 йил 22 октябрь. ўрқ-573-сон. 4. ...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (167,9 KB). "tijorat banklarining moliyaviy natijalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tijorat banklarining moliyaviy … PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram