техник диагностикалаш турлари, усуллари ва воситалари

DOC 1.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500635020_68695.doc техник диагностикалаш турлари, усуллари ва воситалари техник диагностикалаш тизими бутун объект ёки унинг таркибий қисмлари техник ҳолатини аниқлаш учун керак бўладиган восита, объект ва ижрочилар мажмуини ташкил этади. диагностикалаш тизими ечадиган масалаларга боғлиқ ҳолда, техник диагностикалашнинг икки тури мавжуд- умумий (техник ҳолат назорати) ва чуқурлашган (элементлар бўйича). умумий диагностикалаш носозликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини топмасдан туриб, техник ҳолатни аниқлашни назарда тутади. умумий диагностика объект ҳақида «соз-носоз», «яроқли-яроқсиз», “профилактик ва таъмирлаш ишларини бажармасдан туриб кейинги эксплуатациянинг имкони борми”, деган саволларга жавоб беради; автотранспорт воситасининг ҳаракат хавфсизлиги ва экологик хавфсизлик талабларига мос келиши, уни йўлга чиқариш ва эксплуатация қилиш мумкинлиги, белгиланган ёнилғи сарфи меъёрлари талабларига мослигини ҳам аниқлаши мумкин. бу ҳолларда хавфсиз эксплуатацияга таъсир этадиган узел ва тизимларнинг техник ҳолати аниқланади (тормоз тизими, рул бошқаруви, ёритиш ва сигнализация приборлари, мотор). умумий диагностика натижаларидан чуқурлашган диагностикада бажариладиган носозликни - қидиришнинг кейинги йўналишини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. чуқурлашган диагностикалашда бузилиш ва носозликларнинг …
2
ияти, техник диагностикалаш тизимларини амалда қўллаш кенглиги бўйича диагностика усуллари универсал ва махсус бўлиши мумкин. универсал усуллар автотранспорт воситаси тизим, узел, агрегатлари техник ҳолатини аниқлаш учун қўлланилади. бу - энергетик, виброакустик, иссиқлик, стробоскопик усуллардир. диагностикалашнинг энергетик усуллари тизим ва агрегатлар ишининг самарадорлиги, ёнилғи сарфи, ишлаб чиқарилган энергия, уни узатиш ва исрофлари параметрларини ўлчашга асосланган. улар, шунингдек, самарадорлик ёки юкланиш-тезлик параметрлари бўйича диагностикалаш усуллари номлари билан ҳам маълум. энергетик усуллардан автотранспорт воситаси эксплуатациясидаги иш тартиботлари ва шароитларини имитация қиладиган юкламали ёки динамометрик стендлар ёрдамида умумий диагностикалаш учун фойдаланилади. виброакустик усуллар товуш сигнали ёки титрашлардан диагностик параметр сифатида фойдаланишга асосланади. титрашнинг манбаи механик сабаблар ҳисобланади: айланувчи қисмлар мувозанатининг йўқолиши- дисбаланс (масалан, насосларнинг ишчи ва тишли ғилдираклари, подшипниклар ва ҳ.к.), туташмаларнинг бўшашиб кетиши ҳамда гидродинамик келиб чиқиш сабаблари - босимнинг ўзгариб туриши, суюқлик кавитацияси ва бошқалар. диагноз қўйиш учун тебраниш жараёнларининг амплитуда-частота характеристикалари таҳлил этилади. бу усуллар цилиндр-поршен гуруҳи, газ тақсимлаш механизми, ёнилғи …
3
узатмаларни ўзгартириш қутиси, орқа кўприк редуктори, ғилдираклар гупчаги подшипникларининг техник ҳолатини аниқлаш учун фойдаланилади. диагностикалашнинг яна бир усули стробоскопик самарадан фойдаланишга асосланган. унинг моҳияти шундан иборатки, айланаётган детал, уни ёруғлик манбаидан қисқа муддатли чақнашлар билан ёритганда, қўзғалмас, деб қабул қилинади. бунда чақнашлар частотаси детал айланишлари частотасига тенг ёки каррали бўлади. ушбу усул деталларнинг даврий ҳаракатлари содир бўладиган узеллар (масалан, бориб - келиш, айланма ва тебранма ҳаракатлар)ни диагностикалашда фойдаланилади. ундан ташқари, бу усулдан илашма, кардан узатмаси, ёнилғи аппаратураси, ўт олдиришни илгарилатиш бурчагини ўрнатиш, ғилдиракларнинг чарх уришини диагностикалашда фойдаланилади. диагностикалашнинг махсус усулларидан автотранспорт воситасининг чекланган узел ва агрегатлари техник ҳолатини аниқлаш учун фойдаланилади. бунда-ишчи ҳажмларининг жипслиги, ишлатилган газлар ва картер мойларининг таркиби, ўт олдириш ва электр жиҳозларининг электр тавсифлари, геометрик тавсифлар текширилади. ишчи ҳажмларнинг жипслиги бўйича диагностикалаш усули газ ёки суюқликлар сирқиб чиқиб кетишини баҳолашга асосланган. бу усулни цилиндр-поршен гуруҳининг ейилиш даражаси, газ тақсимлаш механизми клапанлари ва совитиш тизими жипслигини баҳолашда қўллайдилар. …
4
отларини аниқлашда ўлчанади. мой намунаси таҳлили бўйича кўп миқдорли тузилмавий параметрларнинг ўзгариши ейилганлик маҳсулотлари тўйинганлигининг ўсиши, маълум йўл юрилганидан кейин содир бўладиган фалокатдан дарак бўлиб хизмат қилади. геометрик параметрлар бўйича диагностикалаш усули (тирқишлар, лиқиллашлар, эркин юришлар, тебранишлар)ни трансмиссия, рул бошқаруви, олдинги кўприк, подшипниклар техник ҳолатини баҳолаш учун қўллайдилар. масалан, трансмиссиядаги умумий бурчак тирқишининг ўсиши тишли ғилдираклар, шлицали ва шпонкали бирикмалар ейилганлигини тахмин қилиш имконини беради. айрим геометрик параметрлардан созлаш ишлари учун бевосита фойдаланилади. масалан, бошқарилувчи ғилдираклар ўрнатиш бурчаклари, клапанлар иссиқлик тирқишларини созлашда. қўлланиладиган воситаларга боғлиқ ҳолда, диагностикалаш субъектив ва объектив бўлиши мумкин. субъектив диагностикалашда оддий воситалардан фойдаланилади (шчуплар, линейкалар, стетоскоплар, манометрлар). бундай диагностикалашда диагнознинг ишончлилиги ва аниқлилиги ижрочи (субъект) нинг тажрибаси, кўникмалари, малакасига кўп жиҳатдан боғлиқ. объектив диагностикалаш объектнинг техник ҳолатини баҳолашни таъминлайдиган жиҳоз ва асбоблардан фойдаланишга асосланган. уни асбоб ёрдамида диагностикалаш, деб ҳам аталади. замонавий диагностик жиҳозлар ўлчовларининг юқори аниқлиги, диагноз қўйишнинг қисқа вақти, иш ҳажмининг камлиги, диагностика жараёнида …
5
ими ўлчанади ва улар белгиланган қийматлар билан таққосланади. оператор-диагност диагностикалаш жараёнида иштирок этади, чунки датчикларни тормоз юритмасининг белгиланган назорат нуқталарига улаш ва ҳар хил кўрсаткичларни ўлчаётганда тормоз тизими бошқарув органларини ҳаракатга келтириш жадаллигини ўзгартириб туриш керак. диагностикалашнинг автоматик тизими унинг натижаларини олиш жараёнида инсоннинг бевосита иштирокисиз ўтказилишини таъминлайди. масалан, бошқарилувчи ғилдираклар ўрнатилиш бурчакларининг белгиланган қийматларига мослигини майдончали ўтув стендларида аниқлаш диагностикалаш жараёнидан инсонни чиқариб ташлаш имконини беради. техник диагностикалаш тизими тест диагностикалаш ўтказилишни таъминлаши мумкин. бу ҳолда диагностикалаш объектида одатдаги эксплуатация шароитларида учрамайдиган тест таъсири яратилади ва у таъсирга объектнинг реакцияси бўйича, унинг техник ҳолати тўғрисида ҳулоса чиқарилади. ишчи диагностикалашда объектга иш таъсирлари ўтказилади ва объект ишчи тартиботларида ишлаётганида диагностикалаш амалга оширилади. экспресс-диагностикалаш олдиндан белгиланган вақт ичида параметрларнинг чекланган сони бўйича ўтказилади. тизимнинг самарали ишлаши уни ташкил этган элементлари (воситалар, объект ва ижрочилар)нинг бир бирига монанд ўзаро ҳаракатига боғлиқ. диагностикалаш тизими ҳар бир элементининг вазифаси ва тутган ўрнини кўриб чиқамиз. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "техник диагностикалаш турлари, усуллари ва воситалари"

1500635020_68695.doc техник диагностикалаш турлари, усуллари ва воситалари техник диагностикалаш тизими бутун объект ёки унинг таркибий қисмлари техник ҳолатини аниқлаш учун керак бўладиган восита, объект ва ижрочилар мажмуини ташкил этади. диагностикалаш тизими ечадиган масалаларга боғлиқ ҳолда, техник диагностикалашнинг икки тури мавжуд- умумий (техник ҳолат назорати) ва чуқурлашган (элементлар бўйича). умумий диагностикалаш носозликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини топмасдан туриб, техник ҳолатни аниқлашни назарда тутади. умумий диагностика объект ҳақида «соз-носоз», «яроқли-яроқсиз», “профилактик ва таъмирлаш ишларини бажармасдан туриб кейинги эксплуатациянинг имкони борми”, деган саволларга жавоб беради; автотранспорт воситасининг ҳаракат хавфсизлиги ва экологик хавфсизлик талаб...

DOC format, 1.5 MB. To download "техник диагностикалаш турлари, усуллари ва воситалари", click the Telegram button on the left.