диагностик параметрлар

DOC 588,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500632703_68685.doc диагностик параметрлар диагностикалаш атвнинг техник ҳолатини аниқлаш билан шуғулланади. ҳар бир диагностикалаш объекти учун унинг техник ҳолатини тавсифлайдиган кўп параметрларни кўрсатиш мумкин. улар диагностикалашнинг қўлланилаётган усул ва ҳал қилинадиган масалаларига боғлиқ ҳолда танланади. масалан, ишчи тормоз тизими техник ҳолатни стендда синаш хавфсизлик талабларига мослигини текшириш учун ўзбекистон республикасининг o’zdst 1057:2004 давлат стандартида параметрларнинг қуйидаги рўйхати белгиланган: умумий солиштирма тормоз кучи, тормоз тизимининг ишлаб кетиш вақти, ғилдираклардаги тормоз кучларининг бир хил эмаслиги. автотранспорт воситаси, унинг узели, агрегатининг тузилиши, тузилмавий элементларнинг бир-бирига таъсири ва боғлиқлиги тузилмавий (структуравий) деб аталган параметрлар билан тавсифланади ва баҳоланади. тузилмавий параметрлар кўп ҳолларда объектнинг техник ҳолатини (масалан, ейилганлик, бирикмадаги тирқиш) бевосита тавсифлайди. тузилмавий параметрларни ўлчаш, одатда, оддий асбоб ёрдамида бажарилади, аниқлик ва ҳақиқийлик билан тавсифланади. ўлчаш натижаси диагностикалаш объекти техник ҳолати ўзгариши сабабларига бевосита боғлиқдир. тузилмавий параметр қиймати бўйича объект техник ҳолатини баҳолаш мумкин. тузилмавий параметрларни, кўп ҳолларда, диагностикалаш объектини бўлакларга ажратмасдан туриб ўлчаб бўлмайди. бўлакларга …
2
бли диагностик параметрлардан фойдаланилади. улар объект техник ҳолатини аниқлаш ва ўлчашларни кўпроқ қулайлик билан ўтказиш имконини беради. диагностик параметрлар бузилиш (носозликлар)нинг билвосита кўринишидир. диагностик параметр қийматини объектни бўлакларга ажратмасдан туриб аниқлаш мумкин (масалан, мой босими, ҳарорат, ишлатилган газлардаги углерод оксиди миқдори ва ҳ.к.). двигател цилиндр-поршен гуруҳининг техник ҳолати бевосита геометрик тузилмавий параметрлар билан тавсифланади ва двигател қуввати, компрессия, газларнинг двигател картерига ўтиши, ейилиш маҳсулотларининг мотор мойида тўпланиши, мой сарфининг ортиши каби диагностик параметрлар билан эса билвосита баҳоланади. масалан, тирсакли вал бўйинчаси ва вкладиш (ичқўйма) орасидаги тирқиш тузилмавий параметр ҳисобланиб, уни двигателни бўлакларга ажратмасдан туриб ўлчаш мумкин эмас. вкладиш ва тирсакли вал бўйинчаси орасидаги тирқиш миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгарадиган мой босими диагностик параметр бўлиб хизмат қилади. объект техник ҳолатини диагностик параметрлар ёрдамида баҳолаш диагностикалаш меҳнат ҳажмини камайтириш ва унинг тезкорлигини ошириш имконини беради. диагностик параметрлар ёрдамида бўлакларга ажратилмайдиган элементлар ва мураккаб тизимларнинг техник ҳолатини баҳолаш мумкин. лекин диагностик параметрларни ўлчаш учун …
3
илади. уларга мажбурий равишда риоя қилиш автотранспорт воситалари эксплуатациясининг ижтимоий хавфли оқибатлари таҳликасини пасайтиради. масалан, ўзбекистон республикасида қуйидаги давлат стандартлари қўлланилади: o’zdst 1057:2004 “автотранспорт воситалари. техник ҳолатга қўйиладиган хавфсизлик талаблари” ва o’zdst 1058: 2004 “автотранспорт воситалари. техник кўрик. назорат усуллари”. бу ҳужжатлар эксплуатациядаги ва умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида юрадиган автотранспорт воситаларига тегишлидир. ғилдиракли транспорт воситалари даврий техник кўриклари ва уларни ўзаро эътироф этиш учун бир хил шартлар қабул қилиш бўйича битим ишлаб чиқилган (вена, 1977). диагностик параметрларнинг жорий қийматларини меъёрий қийматлар билан таққослаб, техник ҳолатнинг тури, автомобилнинг созлиги, носозлиги, ишга қобилиятли ёки қобилиятсиз эканлиги ҳамда эксплуатацияни давом эттириш ёки кейинги эксплуатацияни тўхтатиш тўғрисида ҳулоса чиқарилади. эксплуатация жараёнида, кўп ҳолларда, ишлаш давомийлигининг ўсиши билан аста-секин ўзгарадиган диагностик ва тузилмавий параметрлар учрайди. бу параметрларнинг бир қадар ўзгаришига қарамасдан хавфсизлик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлик мезонлари бўйича объектнинг эксплуатацияси давом эттирилиши мумкин. шунинг учун техник ҳужжатларда автомобилнинг кейинги эксплуатацияси мумкинлигини билдирадиган параметрлар миқдорларининг оралиқлари …
4
” деб аталадиган диагностик параметр ёрдамида баҳолаш мумкин. тузилмавий параметрнинг ўзгариши диагностикалаш объекти ҳолатининг (кескин) ўзгаришига олиб келадиган чегаравий миқдоргача етиши мумкин. масалан, тирсакли вал бўйинчаси ва сирпаниш подшипниги орасидаги тирқишнинг секин-аста катталашуви подшипникнинг емирилишига олиб келади (тирқишнинг катталашуви шовқиннинг ўсиши, мой босимининг пасайиши, подшипник ҳароратининг ўсиши билан билвосита тавсифланади). бу бузилиш катта салмоқли иқтисодий зарар келтиради. кам сарф-ҳаражатлар билан сирпаниш подшипниги (вкладиш)ни алмаштириш ва вал бўйинчаси ўлчамларини таъмир ўлчамларига келтириш билан подшипник ишдан чиқишининг олдини олиш мумкин. чегаравий миқдорлар параметрларнинг шундай миқдорларики, уларга етишгандан кейин диагностикалаш объектининг эксплуатацияси хавфсизлик, иқтисодий самарадорлик ёки эксплуатацияни давом эттириш нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ бўлмай қолади (айрим ҳолларда эса имкони бўлмайди). диагностика ўтказиш ва профилактик хизматларнинг даврийлигини ҳамда диагностик параметрни ўлчаш вақтидан техник таъсир ўтказиш вақтигача тузилмавий ва диагностик параметр ўзгаришларининг эҳтимоллик характерини ҳисобга олган ҳолда ишлаш давомийлигининг қандайдир заҳираси зарур. аввалги диагностикалашда ўлчанган диагностик параметрнинг миқдори чегаравий миқдорга етмаганлигини ва назоратлар оралиғида бу …
5
лари дастлабки ва рухсат этилган чегаравий қийматлар оралиғида ётганда, ишга қобилиятли ҳолатда бўлади. диагностикалаш объектининг параметри рухсат этилган чегаравий қийматига етганида тузилмавий параметрларни профилактика, созлаш ёки 2-расм. чегаравий dч ва рухсат этилган чегаравий dрэч диагностик параметрлар орасидаги фарқ ∆d = dч - dрэч берилган бузилмай ишлаш эҳтимоллиги даражасини қондирувчи йўл заҳираси (lзаҳ)ни таъминлайди. бошланғич, рухсат этилган чегаравий ва чегаравий диагностик параметрлар (dб,dрэч ва dч)га худди шундай, тузилмавий параметрлар (sб, sрэч ва sч) мос келади таъмирлаш ишлари ёрдамида тиклаш талаб этилади. тузилмавий ва диагностик параметрлар ўртасидаги боғланиш турлари диагностикалашнинг у ёки бу вазифаларини ечиш имкониятига таъсир этади, диагностик параметрларнинг сермаънолилигини тавсифлайди ва параметрларни ўлчаш навбати ҳамда олинаётган ахборотга ишлов бериш усулига таъсир кўрсатади. боғланиш турлари ва уларга тегишли мисоллар 3-расмда келтирилган. содда боғланишлар битта диагностик параметрнинг ўзгариши бўйича битта тузилмавий параметрнинг ўзгариши тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради. кўп миқдорли алоқаларнинг борлиги бир неча диагностик ахборотни таҳлил этиш, техник ҳолат тўғрисидаги маълумотни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"диагностик параметрлар" haqida

1500632703_68685.doc диагностик параметрлар диагностикалаш атвнинг техник ҳолатини аниқлаш билан шуғулланади. ҳар бир диагностикалаш объекти учун унинг техник ҳолатини тавсифлайдиган кўп параметрларни кўрсатиш мумкин. улар диагностикалашнинг қўлланилаётган усул ва ҳал қилинадиган масалаларига боғлиқ ҳолда танланади. масалан, ишчи тормоз тизими техник ҳолатни стендда синаш хавфсизлик талабларига мослигини текшириш учун ўзбекистон республикасининг o’zdst 1057:2004 давлат стандартида параметрларнинг қуйидаги рўйхати белгиланган: умумий солиштирма тормоз кучи, тормоз тизимининг ишлаб кетиш вақти, ғилдираклардаги тормоз кучларининг бир хил эмаслиги. автотранспорт воситаси, унинг узели, агрегатининг тузилиши, тузилмавий элементларнинг бир-бирига таъсири ва боғлиқлиги тузилмавий (структуравий) де...

DOC format, 588,0 KB. "диагностик параметрлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: диагностик параметрлар DOC Bepul yuklash Telegram