техник ҳолатни башорат қилиш

DOC 1,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500635142_68697.doc техник ҳолатни башорат қилиш техник ҳолатни башорат қилиш – автотранспорт воситаси техник ҳолатини келгуси вақт оралиғи учун берилган эҳтимоллик билан аниқлашдир. башоратда объектнинг ҳозир бошланадиган ҳолатлари ривожининг эҳтимолий йўллари аниқланади. автомобил транспортининг замонавий ривожланиш босқичида ҳар бир автотранспорт воситасининг техник ҳолатини алоҳида башоратлаш лозим. эксплуатация жараёнида ўтказиладиган башоратлаш ҳар бир автотранспорт воситасининг ўзига хос шартлари ва эксплуатация хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. бу масалаларнинг ечимлари автотранспорт воситасига профилактик хизмат кўрсатишни режалаштириш ва ўтказиш юрилган йўл бўйича эмас, реал техник ҳолат бўйича қўлланиши керак. ечиш усуллари бўйича техник башорат техник генетика билан чамбарчас боғлиқ. техник генетика - бу автотранспорт воситаси техник ҳолатини берилган эҳтимоллик билан ўтган вақт интервали учун аниқлашдир. йўл-транспорт ҳодисаларини (йтҳ) текшириш, кафолат эксплуатацияси даврида юзага келадиган бузилишлар билан боғлиқ бўлган даъвогарлик ишлари олиб бориш ёки тадқиқ масалаларини ҳал қилишда техник генетикага зарурат туғилади. бундай ҳолларда автотранспорт воситасининг ҳозирги вақтдаги техник ҳолати бундан бир мунча олдинги, бузилиш ёки …
2
учун фойдаланилади. башоратнинг вазифаси объект параметрларининг бўлажак қийматларини берилган ишончлилик билан аниқлаб, объектнинг диагностика ўтказилганидан кейин эришадиган техник ҳолатини тавсифлашдан иборат. автотранспорт воситалари эксплуатация шароитларининг ҳар хиллиги, башорат объектига таъсир этувчи тасодифий омилларнинг борлиги туфайли, объект техник ҳолатини тавсифлайдиган параметрлар ўзгаришининг диагностикаси тасодифий характерга эга. бир турли ва бир русумли диагностикалаш объектларининг хусусиятлари ҳар хил тезлик билан ўзгаради. техник ҳолат параметрлари ўзгаришининг тасодифий характери параметрлар чегаравий қийматларига эришгунча юрилган йўллар ҳар хил бўлишига олиб келади. диагностика вазифасини бажаришда иккита ёндошиш мавжуд. биринчи ёндошиш ҳар хил масофаларга тааллуқли техник ҳолат параметрлари қийматларига статистик ишлов бериш ва таҳлилга асосланади. бунда параметрлар қийматлари автотранспорт воситалари гуруҳининг маълум шароитларда назорат остида эксплуатация қилиб, тўпланади. синовлар натижалари бўйича юрилган йўл ва техник ҳолат параметрининг қандайдир қийматига эришиш эҳтимоллиги ўртасидаги боғлиқлик турини аниқлаш мумкин. бу усулни қўллаганда эҳтимоллик назарияси математик аппаратидан фойдаланишади. иккинчи ёндошиш муайян башорат объектининг техник ҳолатини белгилайдиган параметрлар ўзгариши қонуниятларини аниқлашдан иборат. бу …
3
ргументнинг даража кўрсаткичи. диагностикалаш объекти техник ҳолати параметрининг чегаравий қиймати: sч = snom + v⋅lαч бу ерда: lч - ўтилган масофа; бунда техник ҳолат параметрининг чегаравий қийматига (sч) эришилади; sч- параметр (si) нинг чегаравий қиймати. sч −snom lч = α v башорат объектининг қолдиқ ресурси: ⎛ sч − snom ⎞⎟ llim = lч − li = li ⋅⎜⎜⎝α si − snom −1⎠⎟ объектнинг si параметри бўйича бузилмасдан ишлашини таъминлаш учун унинг ҳолати ўзгаришини вақти-вақти билан кузатиб туриш зарур. агар навбатдаги диагностикалашда объект қолдиқ ресурси (llim)нинг белгиланган диагностикалаш даврийлигидан камлиги аниқланса, тегишли конструктив элементни эҳтиётдан алмаштириш лозим . автотранспорт воситалари ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи узел ва тизимларни техник диагностикалаш тормоз бошқарувини диагностикалаш автотранспорт воситаси (атв)нинг тормозланиши унинг самарадорлиги ва турғунлиги билан тавсифланади. тормозланишнинг самарадорлиги тормоз тизимининг атв ҳаракатига сунъий қаршилик кўрсатиш қобилиятини тавсифлайди. атв турғунлиги эса унинг тормозланиш жараёнида меъёрий йўлак (коридор) чегараларида (η) қолиш қобилиятини тавсифлайди (11.-расм). 11-расм. атвнинг тормозланишдаги …
4
ида тормозланиш йўли, барқарор секинлашиш, тормоз тизимининг ишлаб кетиш вақти аниқланади. тўхтагандаги тормоз тизими (қўл тормози) йўл шароитларида синалганда йўлнинг нишаблик параметридан фойдаланилади; бу нишабликда қўл тормози тизими атвнинг қўзғалмас ҳолатини ёки горизонтал йўлда унинг секинлашишини таъминлайди. атвнинг турғунлиги, бошланғич ҳаракат тезлиги 50 км/соат бўлганда тормозлаганда атв меъёрий ҳаракат йўлагида қолиш қобилияти билан баҳоланади. мухосара (блокировка)га қарши тизимлар (мқт) билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, 50 км/соат бошланғич ҳаракат тезлиги билан жиҳозланган ҳолатда тормозланганда сурилиб ёки тойиб кетиш ва сирпаниш изларини мқтни узиш тезлигига (15 км/соатдан кўп эмас) етгунча йўл қопламасида қолдирмаслиги керак. тормоз хусусиятларининг назорати кўпроқ стенд синовлари услуби билан олиб борилади, чунки йўл синовларининг иш ҳажмлари кўпроқ ва катта сатҳдаги майдонларни талаб этади. ишчи, заҳира ва қўл тормоз тизимлари, тормозланиш самарадорлиги параметрлари бўйича стенд шароитида текширилганда, солиштирма тормоз кучининг умумий қиймати аниқланади. пневматик юритмали ишчи тормоз тизими тормозланиш самарадорлиги параметрлари бўйича текширилганда тормоз тизимининг ишлаб кетиш вақти ёки тормоз юритмасининг …
5
азаётганда автотранспорт воситасининг тормозланиш барқарорлиги ўқ ғилдиракларидаги тормоз кучларининг бир меъёрда эмаслиги билан баҳоланади (∆pt),%, ∆рт = ⋅100% , бу ерда ртчап ва ртўнг – текширилаётган ўқнинг чап ва ўнг ғилдиракларидаги тормоз кучлари, н ртmах,– максимал қийматга эга бўлган бу ўқ ғилдирагининг тормоз кучи, н. тормоз хусусиятларини текшириш учун кўпинча куч туридаги барабанли стендлар ишлатилади. стенд конструкциясининг шакли 12-расмда, енгил автомобиллар тормоз тизимларини текширувчи роликли стенд эса 13-расмда келтирилган. 1 6 7 5 11 4 2 8 3 12-расм. тормоз хусусиятларини текшириш учун барабанли стенд: 1 – рама; 2 – думалаш таянчи; 3 – электр мотор; 4,5-югуриш барабани; 6 – юлдузча; 7–занжир узатма; 8 – муфта; 9 – пишанг (ричаг); 10 – акс таъсир момент датчиги; 11 – масса датчиги. 13-расм. iw 2 wb русумли енгил автомобиллар тормоз тизимларини текширувчи куч роликли стенди тормоз кучи автомобил ғилдирагининг барабан билан туташ нуқтасида вужудга келадиган реактив (акс таъсир) куч сифатида ўлчанади. стенднинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"техник ҳолатни башорат қилиш" haqida

1500635142_68697.doc техник ҳолатни башорат қилиш техник ҳолатни башорат қилиш – автотранспорт воситаси техник ҳолатини келгуси вақт оралиғи учун берилган эҳтимоллик билан аниқлашдир. башоратда объектнинг ҳозир бошланадиган ҳолатлари ривожининг эҳтимолий йўллари аниқланади. автомобил транспортининг замонавий ривожланиш босқичида ҳар бир автотранспорт воситасининг техник ҳолатини алоҳида башоратлаш лозим. эксплуатация жараёнида ўтказиладиган башоратлаш ҳар бир автотранспорт воситасининг ўзига хос шартлари ва эксплуатация хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. бу масалаларнинг ечимлари автотранспорт воситасига профилактик хизмат кўрсатишни режалаштириш ва ўтказиш юрилган йўл бўйича эмас, реал техник ҳолат бўйича қўлланиши керак. ечиш усуллари бўйича техник башорат техник генетика билан...

DOC format, 1,2 MB. "техник ҳолатни башорат қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.