автомобиллар диагностикасининг вазифалари ва ривожланиш истиқболлари

DOC 50,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500357166_68646.doc автомобиллар диагностикасининг вазифалари ва ривожланиш истиқболлари автотранспорт воситаси (атв), унинг таркибий қисмлари маълум эксплуатация шароитларида намоён бўладиган ва хусусиятлар деб аталадиган миқдор ва сифат характеристикалари билан тавсифланади. хусусиятлар мажмуи атв ёки унинг элементининг вазифаси бўйича ишлатиш учун яроқлилик даражасини аниқлайди ва бошқа атв (элемент)лардан фарқи ва ўзига хос хусусиятини ифода этади. объект (тизим, элемент, ҳодиса, жараён)нинг хусусиятларини тавсифлайдиган сифат дfражаси параметр деб аталади. параметрлар, уларнинг ўлчамларини белгилайдиган миқдорий қийматлар билан тавсифланади. атв ёки унинг элеметининг техник ҳолатини маълум вақт ва ташқи муҳит шароитларида тавсифлайдиган параметрлар миқдорлари техник ҳужжатлар билан белгиланади. атв атроф-муҳит билан, унинг таркибий қисмлари эса ўзаро бир-бири билан ҳаракатда бўлиб, ўз вазифаларини бажаради. бунинг натижасида атвнинг хусусиятлари аста-секин ёмонлашади. иқлим шароитлари, эскириш, созлаш ишлари, тхк ва жт жараёнида бузилган элементларни алмаштиришнинг таъсири остида атв техник ҳолатини тавсифловчи параметрлар қиймати ўзгаради. атв, унинг таркибий қисмлари техник ҳолатини аниқлаш усул ва воситалари, назариясини қамраган билимлар соҳаси техник диагностика деб …
2
техник ҳужжатда келтирилган параметрлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда техник ҳолат турини (соз, ишга қобилиятли, носоз, ишга қобилиятсиз ва ҳ.к.) аниқлаш орқали ҳал қилинади. техник ҳолат назорати параметрларнинг техник ҳужжатда кўрсатилган чегаравий миқдорлардан оғишини белгилайди. бу вазифа, масалан, атвнинг кейинги эксплуатацияси имкониятини аниқлашда - давлат техник кўрувларини ўтказиш ёки атвни йўлга чиқариш жараёнида ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи узел ва деталларни ҳамда атвнинг экологик хусусиятларини текширишда ҳал қилинади. назорат вазифаси мураккаб объектларни диагностикалашдан ўтказишда кейинги ишлар йўналишларини ойдинлаштириш учун ҳам ечилади. атв техник ҳолатининг назорати диагностикалаш жараёнининг таркибий қисми ва дастлабки босқичи ҳисобланади. назорат ўтказилганидан сўнг, зарурат бўлса, бузилиш ёки носозликнинг сабаблари аниқланади ва уларнинг жойи қидирилади. бузилиш (носозлик)нинг жойини қидириш - диагностикалаш объектининг бузилган, ишлаш қобилиятини йўққа чиқарган қисмини аниқлашдан иборат. бузилишнинг жойини қидириш - объектнинг таркибий қисми кўрсатилган ҳолда, маълум аниқлик билан бузилиш (носозлик)нинг ўрнини аниқлашдир. диагнознинг натижаси носозликнинг сабаби тўғрисидаги саволга жавоб ҳамдир. техник ҳолат тўғрисида маълумотнинг борлиги ва …
3
им вазифаларидан бири - атв эксплуатациясини режалаштириш ва бошқаришда керак бўладиган техник ҳолат тўғрисидаги ҳақиқий ахборот билан автокорхона бошқарув ходимларини таъминлашдир. техник диагноз асосида бузилиш ва носозликларни бартараф этиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун зарурий созлаш ва таъмирлаш ишларининг ҳажми аниқланади. автокорхоналар рақобат муҳитининг - бугунги ҳолати техник эксплуатация тезкор бошқарувининг ва диагностикалаш натижаларининг аҳамиятини оширади. техник эксплуатациянинг барча соҳаси - профилактик хизмат кўрсатиш тартиботларини режалаштиришдан моддий-техник таъминотгача - атвнинг жорий вақтдаги ва прогноз қилинадиган техник ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг истеъмолчиларидир. диагностика техник эксплуатациянинг нисбатан янги ва динамик ривожланаётган қисмидир. атвга кўрсатилаётган техник таъсирларнинг умумий ҳажмида диагностик амалларнинг аҳамияти ўсиб бормоқда. автомобиллар қуввати, ҳаракат тезлиги, оғирлик ва геометрик параметрлар ва йўллардаги ҳаракат жадаллигининг ўсиши билан эксплуатациянинг хавфсизлигини таъминловчи узел ва агрегатларни диагностикалаш катта аҳамият касб этади. автомобиллар эксплуатациясининг экологик жиҳати ва углеводород хом ашёси заҳиралари камайиши муаммоларининг муҳимлиги экологик сифатлар ва ёнилғи иқтисодиётининг ёмонлашишига таъсир этувчи узел ва агрегатлар диагностикасини ривожлантиришни …
4
тижаларидан фойдаланиш ҳисобига олинадиган ресурслар иқтисодининг ўзаро нисбатидир. автомобиллар конструкциялари ва автокорхоналар структурасининг ҳозирги ривожини ҳисобга олган ҳолда диагностикалаш ташкилий шаклларининг ривожланиши, ихтисослашган постлар ва диагностика оқимларининг такомиллашуви билан бир қаторда, автомобилга техник таъсир ўтказиш иш жойларини диагностик жиҳоз билан тўйинтиришга олиб келади. техник (сервис) хизмати кўрсатишнинг рўйхати ва мазмуни ўзгариши билан диагностика пост(оқим)ларининг ихтисослашувида ҳам тегишли ўзгаришлар вужудга келади. ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи узел ва тизимларнинг техник ҳолати ва автомобиллар экологик хусусиятларини текшириш учун асбоблар ёрдамида назорат ўтказувчи оқимларни қўллаш кенгаяди. микропроцессор техникасини диагностик жиҳозларда қўлланишининг кенгайиши операторларнинг юқори малакали меҳнатига бўлган талабни камайтириш, диагностик жиҳозлар қўллашни миқдорий кенгайтириш, автомобил техник ҳолатини бошқариш учун диагностик ахборот тўплаш ва фойдаланиш имкониятини яхшилашга олиб келди. микропроцессор ва ўлчов техникаси ҳамда алоқа (коммуникация)ларни таъминлайдиган техник воситаларнинг бугунги даражаси диагностиканинг ривожланишида кескин сифат ўзгаришига олиб келди. борт компьютери диагностикалаш натижаларига ишлов бериш, таҳлил этиш, сақлаш ва узатувни бошқариш учун кенг имкониятлар яратади, улардан …
5
режалаштиришни комплекс ҳал этиш имкониятини беради. диагностиканинг имкониятлари техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг режавий-огоҳлантирув тизимидан атв техник ҳолатини бошқариш тизимига ўтишга замин яратади. диагностика автомобилнинг соз ишлашини башорат қилиш ва у ёки бу техник хизмат тўғрисида техникиқтисодий қарор қабул қилиш учун жорий техник ҳолат тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишга асосланади.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автомобиллар диагностикасининг вазифалари ва ривожланиш истиқболлари"

1500357166_68646.doc автомобиллар диагностикасининг вазифалари ва ривожланиш истиқболлари автотранспорт воситаси (атв), унинг таркибий қисмлари маълум эксплуатация шароитларида намоён бўладиган ва хусусиятлар деб аталадиган миқдор ва сифат характеристикалари билан тавсифланади. хусусиятлар мажмуи атв ёки унинг элементининг вазифаси бўйича ишлатиш учун яроқлилик даражасини аниқлайди ва бошқа атв (элемент)лардан фарқи ва ўзига хос хусусиятини ифода этади. объект (тизим, элемент, ҳодиса, жараён)нинг хусусиятларини тавсифлайдиган сифат дfражаси параметр деб аталади. параметрлар, уларнинг ўлчамларини белгилайдиган миқдорий қийматлар билан тавсифланади. атв ёки унинг элеметининг техник ҳолатини маълум вақт ва ташқи муҳит шароитларида тавсифлайдиган параметрлар миқдорлари техник ҳужжатлар билан б...

Формат DOC, 50,0 КБ. Чтобы скачать "автомобиллар диагностикасининг вазифалари ва ривожланиш истиқболлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автомобиллар диагностикасининг … DOC Бесплатная загрузка Telegram