автотранспорт воситалари ишончлилигининг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари

DOC 584,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500629890_68664.doc автотранспорт воситалари ишончлилигининг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари режа: 1. ишончлиликнинг асосий атама ва тушунчалари 2. бузилмаслик ва унинг кўрсаткичлари 3. чидамлилик ва унинг кўрсаткичлари 4.таъмирлашга мойиллик ва унинг кўрсаткичлари 5. сақланувчанлик ва унинг кўрсаткичлари 1 ишончлиликнинг асосий атама ва тушунчалари буюм деганда элемент, тизим ёки уларнинг қисмлари тушунилади. барча турдаги автомобиллар ва уларнинг агрегат, узел, деталлари ҳам буюмдир. буюмнинг эксплуатацияси, деганда эса унинг иши давомидаги ҳамма фазалари мажмуи, шу жумладан, уни элтиш ва сақлаш муддати, вазифаси бўйича ишга тайёрлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ва ҳ.к. тушунилади. тиклаш− ишлаш қобилиятини йўқотган объектни ишлаш қобилиятига ўтказиш жараёнидир. хизмат кўрсатиладиган объект – меъёрий−техник ҳужжатларда техник хизмат кўрсатиш белгиланган объект. тикланадиган объект – кўрилаётган ҳолат учун меъёрий−техник ҳужжатларда ишлаш қобилиятини тиклаш белгиланган объектдир. таъмирланадиган объект – таъмирлаш меъёрий−техник ҳужжатларда белгиланган ва муҳим бўлган объект. таъмирланмайдиган объект – таъмирлаш меъёрий−техник ҳужжатларда белгиланган ва муҳим бўлмаган объект. буюмнинг ўз вазифаси бўйича ишлатиш мумкинлиги даражасини …
2
иши давомида ўзининг ишлаш қобилиятини узлуксиз сақлаш хусусияти. бузилмаслик кўрсаткичлари: бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги r(l) – маълум эксплуатация шароитларида ва белгиланган иш давомийлиги чегараларида бузилишнинг содир бўлмаслик эҳтимоллигидир. унинг қиймати тасодифий катталик бўлиб, жуда кўп омиллар таъсир этади (йўл шароитлари, ҳайдовчининг малакаси, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш сифати ва ҳ.к.), шунинг учун уни баҳолашда эҳтимоллик тушунчаси ишлатилади. бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги синов натижаларига кўра, бузилмаган буюмлар сонининг умумий кузатувга олинган буюмлар сонига нисбати билан аниқланади: n −∑m(l) r(l) = 0 , n0 бу ерда nо – кузатувга олинган буюмлар сони, дона; ∑m(l) – кузатув даври (l масофаси) ичида бузилган буюмлар сони, дона. бузилиш эҳтимоллиги (функцияси) f(l)- бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигининг тескарисидир. бузилиш эҳтимоллиги синов натижаларига кўра бузилган буюмлар сонининг умумий кузатувга олинган буюмлар сонига нисбати билан аниқланади: f(l) =1− r(l) = ∑ m(l) , n0 мисол: қуйидаги вариация қаторида буюмларнинг бузилишгача бўлган ишлаш муддатлари келтирилган: 28,70; 35,00; 44,50; 45,00; 46,30; 46,80; 49,00; …
3
.3333-0.2227=0.1106 а.н.колмогоров мослик мезони эса қуйидагича топилади: λ=д× no , яъни λ= 0.1106× 24 = 0.5418 мослик мезонининг эҳтимоллик қийматини р(λ) махсус жадвалдан оламиз, яъни (р(λ)) = 0,92). ушбу эҳтимоллик қиймати 0.2 дан катта бўлиши керак, акс ҳолда тасодифий қийматнинг тақсимланиши бошқа қонунлар асосида текширилади ва энг катта эҳтимоллик қийматига эга бўлган тақсимланиш қонуни бўйича қабул қилинади. бизнинг мисол учун нормал тақсимланиш қонуни қабул қилинди. жадвалдаги маълумотлар асосида бузилмасдан ишлаш ва бузилиш функциясининг эҳтимоллиги (6-расм) ҳамда тақсимланиш зичлигининг масофага боғлиқлиги (7-расм) тасвирлари берилган. бузилишгача юрилган йўл lб – кузатув давомида автомобиллар босиб ўтган йўллари йиғиндисининг шу давр ичида содир бўлган бузилишлар йиғиндисига нисбатидир. n0 ∑li lб = in=01 , ∑mi i=1 бу ерда li – i-нчи автомобилнинг кузатув давомида босиб ўтган йўли, минг км; mi – шу давр ичида i-нчи автомобил бўйича содир бўлган бузилишлар сони. бузилишлар жадаллиги (тикланмайдиган буюмлар учун). бузилишлар жадаллиги λ(l) бузилиш эҳтимоллиги зичлигининг бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигига …
4
ишлаш ва бузилиш эҳтимолликлари 28.7 39.77 50.83 61.9 797 84.03 91 l, минг км 7-расм. буюмлар бузилишлари тақсимланиши зичлигининг масофага боғлиқлиги бузилишлар оқимининг параметри (тикланадиган буюмлар учун). вақт бирлигида буюмлар бузилишларининг ўртача миқдори бузилишлар оқимининг параметри деб аталади, бу кўрсаткич асосан оралиқлар бўйича аниқланади: m( l) ω( l) = , n0∆l бу ерда ω(l)- бузилишлар оқимининг параметри, бузилиш/буюм минг км; n0 – кузатувдаги буюмлар сони; m(l) – вақт бирлиги давомида бузилган буюмлар сони. бошқача айтганда ω(l) – бузилишлар содир бўлиши эҳтимоллигининг худди шу вақт учун аниқланган зичлигидир: , k=1 бу ерда fk(l) – k - бузилишлар содир бўлиши эҳтимоллигининг зичлиги. агар айрим буюмнинг ишончлилигини баҳолашда бузилишлар сонининг ўтилган йўлга нисбати олинса, кўп буюмларнинг ишлаши натижасида содир бўладиган бузилишлар оқимини баҳолашда эса уларнинг тегишли ишлаб чиқариш бўлинмалари иш вақтига нисбати олинади. 3 чидамлилик ва унинг кўрсаткичлари чидамлилик деб автомобил, агрегат, деталларнинг ўз ишлаш қобилиятини чегаравий ҳолатгача (ҳисобдан чиқарилгунча) сақлаш хусусиятига айтилади. …
5
рсиз ишлаш вақтларининг йиғиндисидир. ресурс кўрсаткичлари: ўртача ресурс – бир хил буюмлар ресурслари йиғиндисининг ўртача қиймати. у қуйидагича аниқланади: 1 n0 l= ∑li , n0 i=1 бу ерда no- кузатувга қўйилган буюмлар (автомобиллар) сони; li – кузатув вақтида i -нчи буюмнинг чегаравий ҳолатгача юрган йўли. гамма-фоизли ресурс – агар бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги ) – гамма фоизли ресурс дейилади (8 -расм). r(l) 8-расм. бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги орқали гамма-фоизли ресурсни аниқлашlγ% l, минг км гамма-фоизли ресурс бўйича ҳисобланган ишга яроқли буюмлар сони ўрта ресурс бўйича ҳисобланганидан кўп бўлади. гамма-фоизли ресурс автомобилларнинг кафолат даври, техник хизмат кўрсатиш даврийликлари ва бошқа кўрсаткичларни аниқлашда қўлланади. 4 таъмирлашга мойиллик ва унинг кўрсаткичлари таъмирлашга мойиллик ёки эксплуатацион қулайлик деб автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларида бузилиш ва носозликлар олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишга мойиллигини айтилади. таъмирлашга мойилликнинг асосий кўрсаткичлари: -ўртача таъмирлаш вақти; -техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун кетган меҳнат ва сарф−харажатларнинг ўртача …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автотранспорт воситалари ишончлилигининг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари" haqida

1500629890_68664.doc автотранспорт воситалари ишончлилигининг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари режа: 1. ишончлиликнинг асосий атама ва тушунчалари 2. бузилмаслик ва унинг кўрсаткичлари 3. чидамлилик ва унинг кўрсаткичлари 4.таъмирлашга мойиллик ва унинг кўрсаткичлари 5. сақланувчанлик ва унинг кўрсаткичлари 1 ишончлиликнинг асосий атама ва тушунчалари буюм деганда элемент, тизим ёки уларнинг қисмлари тушунилади. барча турдаги автомобиллар ва уларнинг агрегат, узел, деталлари ҳам буюмдир. буюмнинг эксплуатацияси, деганда эса унинг иши давомидаги ҳамма фазалари мажмуи, шу жумладан, уни элтиш ва сақлаш муддати, вазифаси бўйича ишга тайёрлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ва ҳ.к. тушунилади. тиклаш− ишлаш қобилиятини йўқотган объектни ишлаш қобилиятига ўтказиш жараёнидир. хизмат кўрс...

DOC format, 584,0 KB. "автотранспорт воситалари ишончлилигининг асосий хусусиятлари ва кўрсаткичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.