ўқув устахоналарида ўқитиш

DOC 468,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404826721_54803.doc ўқув устахоналарида ўқитиш режа: 1. ўқув устахоналарининг вазифалари. 2. ўқув устахоналарининг бинолари. 3. ўқув устахоналарини тузиш режаси. 4. ўқув устахоналарини жиҳозлаш. 5. жиҳозларни ўқув устахоналарига жойлаштириш. 6. ўқув устахоналарида иш режими. 7. ўқув устахоналаридаги меҳнатнинг санитария-гигиена шартлари. 8. касб-ҳунар коллежларининг ёрдамчи хизмат бўлимлари. 1. ўқув устахоналарининг вазифалари ишлаб чиқариш таълимининг моддий - техника базаси яхши ташкил этилган тақдирдагина юқори малакали ишчилар тайёрлаш имконияти туғилади. ишлаб чиқариш шароитларида ўқитишнинг бошланғич даври учун жуда муҳим ҳисобланган ишлаб чиқариш таълими устасининг ўқувчилар гуруҳи билан бир вақтда ишлашини таъминловчи меъёрли ўқув жараёнини ташкил этиш жуда қийин, баъзан эса иконият ҳам бўлмайди. бундан ташқари, малака тавсифномасида ва ишлаб чиқариш таълими дастурида назарда тутилган барча иш турлари камдан-кам ҳолларда ишлаб чиқариш режаларига киритилади, бу эса ўқитишнинг методик жиҳатдан синалган тизимини тадбиқ қилиш ҳамда ўқувчиларнинг зарурий малака кўникмаларни изчил эгаллашлари учун иш турларини танлаш имкониятини бермайди. шу сабабли касб-ҳунар коллежларининг ўзида ҳам, корхоналарда ҳам яхши жиҳозланган …
2
ди. шунга мувофиқ кўпгина таянч ташкилотлар касб-ҳунар коллежлари билан бирга ўқув юртининг ўқув-моддий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, ўқув полигонлари, ишлаб чиқариш устахоналари ва бошқаларни қуришнинг келажакдаги режаларини тузадилар. ўқув устахоналари, майдончалари, участкалари, полигонларини режалаштириш, жиҳозлаш нуқтаи назариядан ва таълим-тарбия мақсадларига, ишлаб чиқариш таълими шакл ҳамда методларига мувофиқ бўлиши ишлаб чиқариш таълими устаси ва ўқувчиларнинг ишлашлари учун қулай шароит яратишга, таълим-тарбиявий иш жараёнида ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчилар жуда кам вақт сарфланганлари ҳолда энг юқори самарадорликка эришишларига, халқ хўжалиги учун малакали ишчилар тайёрлаш сифатини янада яхшилашга имкон яратади. 2. ўқув устахоналарининг бинолари ўқув устахоналари ўқув майдончаларини ташкил қилиш, уларни жиҳозлаш ва режасини тузиш касб-ҳунар коллежи тури, тайёрланадиган касбларнинг тавсифи ва ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. ишлаб чиқариш таълими мақсадларида фойдаланиладиган ўқув устахоналари ва ёрдамчи хизмат бинолари пухта ўйлаб жойлаштирилиши ҳамда ўқув ва технологик талабларга тўла жавоб бериши керак. ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарининг таркиби ҳамда майдони саноат, …
3
иш керак. ўқув устахоналаридаги ҳавонинг ҳарорати қишда 150-160 дан паст бўлмаслиги ёзда 200с дан ошмаслиги керак. бундай ҳарорат ишлаш учун энг қулай шароитни таъминлайди. устахоналарга янги ҳавонинг доимо оқими табиий ёки ҳаво алмашувини етарлича таъминловчи сунъий вентиляция орқали келиб туради. устахонанинг поли илиқ, юзаси тозалаш учун қулай, сирпанмайдиган бўлади. деворлари силлиқ бўлиши керак. деворлар очиқ рангга, шип эса бинони яхши ёритиш учун оқ рангга бўялади. шунингдек ўқув устахоналарининг ўқув-ишлаб чиқариш муҳитига бир қатор талаблар қўйилади . 3. ўқув устахоналарини тузиш ражаси ўқув ишлаб чиқариш устахоналари ва бўлимларининг майдони ҳамда санитария-техника меъёрлари касб-ҳунар коллежида ўргатиладиган касб (авточилангарлар, ҳайдовчилик ва бошқалар)га қараб меъёрлар билан белгиланади. ўқув устахоналари режасини тузишда қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилардан иборат: 1) ўқув устахоналари машғулотларни ишлаб чиқариш таълими дастурига мувофиқ ўтказишга мослаштирилган ва операцион комплекс тизимга мувофиқ бўлиши керак; 2) ҳар бир бўлим майдони ва асбоб-ускуналари миқдорига кўра ҳамда бериладиган касбга мувофиқ 25 - 30 ёки 12 - 15 …
4
ўлимлари ёнига, пайвандлаш устахонасини-кузовларни таъмирлаш бўлимларига яқин жойлаштирилади; 7) силлиқлайдиган, жилвирлайдиган ва чархлайдиган дастгоҳлар алоҳида биноларга ўрнатилади. агар бу талабларни қондиришни имкони бўлмаса, бундай дастгоҳлар устига ҳавони сўриб олувчи вентиляция ўрнатилади; 8) иш жараёнида кўп миқдорда газ, чанг ёки кучли шовқин чиқарадиган, шикастланиш хавфи бўлган бўлимлар (темирчилик, пайвандлаш, ёғочга ишлов берадиган, аккумулятор устахоналари ва ҳоказолар) тўлиқ изоляция қилинади; 9) устахоналар дастурнинг мазкур мавзуси ўрганиладиганда осиб ёки ўрнатиб қўйиладиган керакли кўрсатма қуроллар, давлат стандартлар, жадваллар, малака тавсифномалари, ўқув-ишлаб чиқариш ишларининг рўйхати билан таъминлайди; 10) деворнинг бир томонига гуруҳ кўрсаткичлари ойнаси (гуруҳ таркиби, унинг мажбуриятлари, ўқув-оммавий ишлар режаси) ўрнак кўрсатган ўқувчиларнинг исми шарифлари (суратлари) ўрнатилади; 11) устахоналарнинг кўринадиган жойига биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон солинган аптечка ва қайнатиб совитилган сувли бак қўйилади; 12) ўқувчиларнинг иш ўрнидаги индивидуал асбоб ускуналари комплекти ва чўтка, супурги, қириндини олиб ташлаш учун махсус хокандоз ва илгаклар бўлиши керак; 13) устахонада тозалаш учун ишлатиладиган материаллар, қиринди, қипиқни йиғишга …
5
ари учун ёнилғи насосларини текшириш стенди, форсункаларни текшириш стенди ва бошқалар, чилангар-механика устахоналари учун чилангарлик тискиси ўрнатилган дастгоҳ ва шу кабилар. умумий фойдаланишга мўлжалланган ёрдамчи ўқув ишлаб чиқариш асбоб - ускуналари пармалаш ва чархлаш дастгоҳлари, режалаш ва тўғрилаш плиткаларидан иборат. якка тартибда ва умумий фойдаланишга мўлжалланган асбоб ускуналарнинг турлари ва миқдори ишлаб чиқариш таълими дастури талабларига, шунингдек ўқув устахоналарида бажариладиган ишлар тавсифига кўра аниқланади. ўқув устахоналарининг ўқув-ишлаб чиқариш муҳитига қўйиладиган талаблар майдони бўйича қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мослиги (бир ўқувчига) дастгоҳларда – 6-12 м2 чилангарлик, электр монтаж ва ҳ.к. – 4,0-4,5 м2 электр, газ пайвандлаш ишлари – 7,5-9,0 м2 дурадгорлик, механик ишлар – 10-12м2 иш шароитининг мақбуллиги: ҳажми – бир ўқувчига 13 м3 дан кам эмас; ҳарорати – 16-20 0с; шамоллатиш – бир ўқувчига 20м3|соат; шовқин даражаси – 70 дб гача жиҳозларни меъёрида ўрнатиш ва ишлатиш шарт-шароитларига мувофиқлиги: дастгоҳлар, темирчилик, машина йиғиш, қурилиш-пардозлаш ва ҳ.к. – 1 қаватда; чилангарлик, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўқув устахоналарида ўқитиш"

1404826721_54803.doc ўқув устахоналарида ўқитиш режа: 1. ўқув устахоналарининг вазифалари. 2. ўқув устахоналарининг бинолари. 3. ўқув устахоналарини тузиш режаси. 4. ўқув устахоналарини жиҳозлаш. 5. жиҳозларни ўқув устахоналарига жойлаштириш. 6. ўқув устахоналарида иш режими. 7. ўқув устахоналаридаги меҳнатнинг санитария-гигиена шартлари. 8. касб-ҳунар коллежларининг ёрдамчи хизмат бўлимлари. 1. ўқув устахоналарининг вазифалари ишлаб чиқариш таълимининг моддий - техника базаси яхши ташкил этилган тақдирдагина юқори малакали ишчилар тайёрлаш имконияти туғилади. ишлаб чиқариш шароитларида ўқитишнинг бошланғич даври учун жуда муҳим ҳисобланган ишлаб чиқариш таълими устасининг ўқувчилар гуруҳи билан бир вақтда ишлашини таъминловчи меъёрли ўқув жараёнини ташкил этиш жуда қийин, баъзан эса икони...

Формат DOC, 468,0 КБ. Чтобы скачать "ўқув устахоналарида ўқитиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўқув устахоналарида ўқитиш DOC Бесплатная загрузка Telegram