костюм модаси ва услуби

DOC 60,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1444226792_61914.doc костюм модаси ва услуби режа: 1. услуб – даврнинг бадиий тили 2. моданинг пайдо бўлиши 3. моданинг хусусиятлари 4. моданинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар . кийим кишилик жамияти ривожланишининг илк босқичларида пайдо бўлган. ҳайвонлар териси, балиқ ичаклари, ўсимликлар ва ҳоказолар кийим учун материал бўлган. кийимнинг тарихий ривожланишига, унинг ўзгаришига услуб ва мода сабаб бўлади. услуб-бу жамият моддий ва маънавий маданиятидаги муҳим ва характерли белгилар образли системаси ижодий принципларнинг тарихан таркиб топган бир қадар барқарор муштараклигидир. услуб- бу даврнинг бадиий тили, унинг бадиий характеристикаси. давр ўзига хос ижтимоий-иқтисодий формация билан белгиланади. ҳар бир даврнинг ўзига хос бадиий услуби бўлади. у жамият ҳаётидаги муҳим омилларни акс эттиради. ҳар қайси тарихий давр ўзи учун характерли шаклларни танлар, инсоннинг маълум даражада костюмда ўз ифодасини топган муайян эстетик идеалини ўзига бўйсудирар эди. ҳар қандай тарихий даврдаги костюм шаклининг заминида одамнинг муайян даражада пластик нафис образи ва гавдаси (қад-қомати) ётади. ҳар бир гармония (юнонча harmonia-предметлар, …
2
р билан гармония ўзаро мустаҳкам боғлиқ бўлиб, бунда меъёр ижтимоий амалиётда ҳам норма вазифасини ўтайди, деб билардилар. улар одам гавдасини бир маромдаги шакл идеали деб ҳисоблардилар. юнон архитектураси, ҳайкаллари ва костюмлари «одам гавдасининг акс садоси»гина эди. қадимий юнон костюмининг услуби газлама билан инсон шакли ва табиий мутаносиблигининг гармоник бирга қўшилганлиги бўлиб, бу елкадан пастга томон бемалол осилиб турадиган кийимдаги беҳисоб хилма-хил тахламаларда, драпировкаларда ўз ифодасини топган эди. кийим тўғри тўртбурчак газламадан иборат бўлиб, уни елка устида боғлаб ёки елкага ташлаб қўйиб , гавданинг табиий гўзаллиги ва ҳаракат бемалоллигини кўрсаталиган ва унга халақит бермайдиган нафис тахламалар тушириб драпировка қилиб қўйиларди. кийиниш санъатидан баҳраманд бўлиш ва «стандарт» шаклдаги хилма-хилликни топиш учун катта усталик, маданият ва дид керак бўларди. инсон моддий ва маънавий маданиятнинг ҳамма соҳалрида черков ҳукмронлик қилган, европа мамлакатларида феодализм мустаҳкам қарор топган ўрта асрлар даврида махсус эстетик идеал ва шунга мос костюм характери таркиб топди. одамзод гавдасининг гўзаллигидан завқланиш номуносиб …
3
иган «ғилоф» системаси ривож топишини бошлаб берди. бундай костюм юқори томон интилган бутхоналар архитектура шаклларининг дабдабадор, чўзиқлигида, турмуш ва одатларнинг сертакаллуфлиги ва тамтароқлигида намоён бўлган ўша давр умумий услубининг ифодаси эди. руҳий омил билан моддий омил ўртасидаги зиддият кучайиб кетганлиги натижасида ўрта асрлар санъатида диспропорция билан асимметрия алоҳида ифодасини топади. уйғониш даврида эстетик дунёқарашларни қайта баҳолаш юз беради: янги гуманистик идеология шаклланади. бу буюк географик кашфиётлар, илм ва техника ютуқлари даври, санъат даври эди. бу леонардо да винчи, рафаэль санти, микеланжело каби улуғ алломолар даври эди. бу давр кишиси фаол, кучли, ғайратли, ҳаракат қилиб тўймайди. у ўрта асрлардаги сингари гавдасидан уялмайди, балки ундан фахрланади. одамнинг табиий қомати эстетик идеал ҳисобланади. тахламалар қилинган ва басавлат турадиган юбка, кўплаб бўғмали ва кесмалари бор енгли, очиқ декольтели костюмлар кийилган. кийим оғир духобадан, парча, атлас, мовутдан, мўйналардан тикилади. костюмда жуда кўплаб қимматбаҳо тош безаклари ишлатилган. соч оддий, табиий ҳолда, тўр тортиб, харир газлама тутиб, …
4
иб кўрсатиш учун костюмнинг елкаси, қорин қисми тагига ҳар хил тагликлар қўядилар. аёллар кийими қимматбаҳо газламалардан (парча, муар, атлас, духобадан) кўпқаватли қилиб тикилиб, нақш жимжималари, бантлар ва тўқилган тўр билан безатилади. эркаклар модасида бант бойланган, тўр тикилган, қимматбаҳо тошлар тақилган ҳарбий костюм (мушкетёрлар костюми) ҳукмронлик қилади. парик модага киради. xviii асрда барокко услуби ўрнига нозик –нафис рококо услуби юзага келади. бу услуб ўзидан олдинги услубнинг бевосита давоми бўлиб, ундан шаклларининг назокатлилиги, мураккаблиги билан ва ғаройиб жимжимадорлиги билан фарқ қилади. бу услуб учун мавжуд воқеаликдае кечиб, орзу –умидлар, севги мухаббат оламига интилиш характерлидир. бу услуб таъсирида манфаатдорлик вазифасига алоқадор бўлмаган костюм қарор топади. бундай костюмда гавданинг бел қисми, кўкрак, бўкса кўзга ташланиб туради. костюм енгил, нозик бўлиб, бошдан-оёқ гул тикилган, тюльдан, «газсимон» материалдан, тўқима тўрдан, «кўпчитиб» қўйгандек тикиб безатилади. xix асрдаги европача костюм (европа костюми) тарихи 1789 йилдаги француз буржуа революциясининг бўронли воқеаларидан бошланди. янги даврга капитализмнинг, фан ва техниканинг гуркираб …
5
нзарали тикишни абзал кўриш кўзга ташланади. аёлларни озодликка чиқариш ҳаракатининг бошланганлиги, аёлларни велосипед, теннис, чавандозлик каби айрим спорт турларига қизиқиши ҳам костюмда акс этди. эркаклар костюми ишчанликка, амалий фаолиятга мосланиб, узил-кесил ва батамом аёллар модасига биринчиликни бериб қўяди. xx аср шакли ва материаллар танлашда қатъиян хизматбопликни, соддаликни, бемалолликни ўз принципи деб эълон қилади. бу аср-фан –техника тараққиёти асри, саноат ишлаб чиқаришининг гуркираб ўсиш асри, аёл кишининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ижтимоий ишлаб чиқаришда фаол қатнашув асри, космос асридир. аслида биттагина шакл ғояси-ернинг тортиш кучини, вазнни ва статикликни динамик енгиб ўтиш ғояси санъатга асос қилиб олинган. костюм корсет, кринолин, турнюр ва ҳоказо сунъий нарсалардан гавдани халос қилади, аёл гавдасини озод этади, башанглик ҳақидаги эскича тасаввур ўзгаради. костюмнинг асосий интилиши одам ҳаракатларига максимал даражада мос бўлишдан, одамни эзмаслик, уни ўзига бўйсундирмасликдан, балки унинг ҳаётий манфаатлари изидан боришдан, индивидуалликни рўёбга чиқаришдан иборат бўлади. xx аср ўзи учун анчагина барқарор элементлар топиб, шуларни ишлатиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "костюм модаси ва услуби"

1444226792_61914.doc костюм модаси ва услуби режа: 1. услуб – даврнинг бадиий тили 2. моданинг пайдо бўлиши 3. моданинг хусусиятлари 4. моданинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар . кийим кишилик жамияти ривожланишининг илк босқичларида пайдо бўлган. ҳайвонлар териси, балиқ ичаклари, ўсимликлар ва ҳоказолар кийим учун материал бўлган. кийимнинг тарихий ривожланишига, унинг ўзгаришига услуб ва мода сабаб бўлади. услуб-бу жамият моддий ва маънавий маданиятидаги муҳим ва характерли белгилар образли системаси ижодий принципларнинг тарихан таркиб топган бир қадар барқарор муштараклигидир. услуб- бу даврнинг бадиий тили, унинг бадиий характеристикаси. давр ўзига хос ижтимоий-иқтисодий формация билан белгиланади. ҳар бир даврнинг ўзига хос бадиий услуби бўлади. у жамият ҳаётидаги муҳим омилларни ...

Формат DOC, 60,5 КБ. Чтобы скачать "костюм модаси ва услуби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: костюм модаси ва услуби DOC Бесплатная загрузка Telegram