кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари

DOC 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1447427608_62245.doc кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари режа: 1. моделлаштиришнинг мақсад ва босқичлари 2. услуб ва мода 3. кийим композицияси асослари кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари 1. моделлаштиришнинг мақсад ва босқичлари кийим инсоннинг ижтимоий ҳаётида энг зарурий эҳтиёжи ҳисобланади. кийимни моделлаштириш тикувчилик саноатининг энг муҳим ва мураккаб босқичидир. модел вазифаси кенг омманинг кийим-кечакка бўлган ва унинг ташқи кўринишига эга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. моделлаштириш кенг ассортиментда мақсадга мувофиқ қулай замонавий кийимлар яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўйилади. моделлаштиришнинг мақсади – ўз санъати( қудрати билан жамиятни эстетик тарбиялаш( маданиятни юқори поғоналарга кўтаришдир. шунингдек( ўз замонасининг турмуш тарзи( фан ва техника ютуқлари( миллий урф-одатлари( иқлими( шароитини акс эттиришдир. янги моделларни ижод этиш билан модалар уйи( ишлаб чиқариш корхоналари( якка буюртма корхоналари ва якка тартибда ишлайдиган рассом модельерлар( мухандис лойиҳачилар шуғулланадилар. моделлаштириш икки хил йўналишда олиб борилади: 1. ижодий – истиқбол учун модел. 2. ишлаб чиқиш корхоналари учун модел. ижодий модел. рассом …
2
кийим тайёрланади ва бу янги моделдаги кийимлар модалар уйи қошидаги «янгилик» номли дўконда савдога қўйиб( аҳоли талаби ўрганилади. ҳар бир модел учун савдо ходими истеъмолчиларнинг таклиф мулохазаларини ёзиб боради. бундан ташқари( тасдиқланган моделлар намуналари модалар уйи қошидаги театрлари намойиши залида намойиш қилинади ва мода журналлари орқали фотосуръатлари тарғиб қилинади. шунингдек( савдо марказларида( телевизорда моделларнинг мавсуми намойиш этиб тарғиб қилинади. ишлаб чиқариш учун модел шу ишлаб чиқариш корхонаси буюртмаси асосида эскизлар тўплами чизиб тайёрланади. бунда шу корхонанинг ҳоҳиши( хом ашёси жиҳозлари ва шарт-шароитлари ҳисобга олинади. бу эскиз ва моделларни тасдиқлаш вақтида шу корхонанинг маъсул вакили қатнашади. сўнг кичик серияда ишлаб чиқариш корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилиб( ўзига тегишли савдо дўконида аҳоли талаби ўрганилади. икки хил йўналишда олиб бориладиган ишлар 3 хил босқичда бажарилади: 1. бадиий моделлаш. 2. лойиҳалаш босқичи. 3. техник моделлаш. ҳар қандай буюмни тикишга( яъни уни бичишга( унга технологик ишлов беришга киришишдан олдин биринчидан( унинг бадиий лойиҳасини( содда қилиб айтилганда( …
3
ий ишнинг пировард натижаси учун бирдек муҳим. ательеда бичиқчининг ўзи модельер-рассом билан конструкторнинг ишини бажараверади( у технологик жараённинг ҳаммасини ҳам билади( лекин технологик жараённи кўкловчи( қўл ишларини бажарувчи( моторчи( дазмолчи деган махсус усталар бажарадилар. уй шароитида рассом ҳам конструктор ҳам( технолог ҳам бир одамнинг ўзи бўлади. шунинг учун ишнинг барча босқичларига – модел танлаш ва яратишга( ҳисоблашга( бичишга ва ишлов беришга – тўла маълумот билан қараш керак. ../../2015/текистелный/tikuvchilik/tikuvchilik (e)/autoplay/docs/tikuvchilik.htm - mun#mun 2. услуб ва мода кийимнинг тарихий ривожланишига( унинг ўзгаришига услуб ва мода сабаб бўлади. услуб – бу жамият моддий ва маънавий маданиятидаги муҳим ва характерли белгилар образли системаси ижодий принципларнинг тарихан таркиб топган бир қадар барқарор муштараклигидир. услуб – бу даврнинг бадиий тили( унинг бадиий тавсифидир. услуб катта тарихий даврга боғлиқ бўлиб( у санъат соҳасидаги бадиий диднинг бирлигини кўрсатади: яъни архитектура( ҳайкалтарошлик( рассомлик( музика( адабиёт ва декоратив амалий санъат орасидаги бирликни кўрсатади. ҳар бир даврнинг ўзига хос бадиий услуби …
4
з ифодасини топган эди (61-расм( а). кийим тўғри тўртбурчак газламадан иборат бўлиб( уни елка устидан боғлаб ёки елкага ташлаб қўйиб( гавданинг табиий гўзаллиги ва ҳаракат бемалоллигини кўрсатадиган ва унга ҳалақит бермайдиган нафис тахламалар туширилиб драпировка қилиб қўйилган. романтика услуби овропада х-хii асрларга туғри келади. инсон моддий ва маънавий маданиятининг ҳамма соҳаларида черков хукмронлик қилган( овропа мамлакатларида феодализм мустаҳкам қарор топган ўрта асрлар даврида махсус эстетик идеал ва шунга мос костюм характери таркиб топди (61-расм( б). одамзот гавдасининг гўзаллигидан завқланиш номуносиб ва гуноҳ иш ҳисобланар( шунинг учун гавдани қўполдан-қўпол( оғир кийимларга ўраб ташлар эдилар. готика услуби xi-xiii асрларга тўғри келиб( кийимда чўзиқ шаклларга интилиш кўзга ташланиб турарди. тор( юқори қисми қатор-қатор мураккаб тахламалардан иборат (61-расм( в)( орқа этаги жуда узун кўйлак( жуда баланд конуссимон бош кийим ва ниҳоятда чўзиқ пойабзал билан бирга қўшилиб қад-қомат кўринишини ўзгартириб юборган. аёл кишининг идеал образига( яъни она( мадонна образига мурожаат қилиш ана шу вазиятнинг инъикоси …
5
н кийимлар тикиш бошланади (62-расм( а). уйғониш давридаги вазмин гармоник шаклларнинг акси тариқасида абсолютизм( дворянлар маданияти ва дунёни бўлиб олиш мақсадидаги урушлар таъсирида таркиб топган барокко услубидаги (xvi-xviii аср) санъат келиб чиқади. гавданинг пластикаси ўзгаради( чунки подшо саройларида оёқ учида юриш лозим бўлиб( бу пошнали пойабзал пайдо бўлишига олиб келади. гавдани муносиб қилиб кўрсатиш учун костюмнинг елкаси( қорин қисми тагига ҳар хил тагликлар қўядилар. аёллар кийими қимматбаҳо газламалардан (парча( атлас( духобадан) кўп қаватли қилиб тикилиб( нақш жимжималари( бантлар ва тўқилган тўрлар билан безатилади (62-расм( б). эркаклар модасида бант бойланган( тўр тикилган( қимматбаҳо тошлар тақилган ҳарбий костюм (мушкетёрлар костюми) хукмронлик қилади. парик модага киради. 62-расм. кийим услублари xviii асрда барокко услуби ўрнига нозик, нафис рококо услуби юзага келади (63-расм( а). бу услуб ўзидан олдинги услубнинг бевосита давоми бўлиб( ундан шаклларининг назокатлилиги( мураккаблиги билан ва ғаройиб жимжимадорлиги билан фарқ қилади. бу услуб учун мавжуд воқеликдан кечиб( орзу-умидлар( севги-мухаббат оламига интилиш характерлидир. бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари" haqida

1447427608_62245.doc кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари режа: 1. моделлаштиришнинг мақсад ва босқичлари 2. услуб ва мода 3. кийим композицияси асослари кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари 1. моделлаштиришнинг мақсад ва босқичлари кийим инсоннинг ижтимоий ҳаётида энг зарурий эҳтиёжи ҳисобланади. кийимни моделлаштириш тикувчилик саноатининг энг муҳим ва мураккаб босқичидир. модел вазифаси кенг омманинг кийим-кечакка бўлган ва унинг ташқи кўринишига эга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. моделлаштириш кенг ассортиментда мақсадга мувофиқ қулай замонавий кийимлар яратишни ўз олдига вазифа қилиб қўйилади. моделлаштиришнинг мақсади – ўз санъати( қудрати билан жамиятни эстетик тарбиялаш( маданиятни юқори поғоналарга кўтаришдир. шунингдек( ўз замонасининг турмуш та...

DOC format, 1,1 MB. "кийимларни моделлаштириш ва бадиий безаш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.