кийим лойиҳалашга доир дастлабки маълумотлар

DOC 94.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403353465_45299.doc кийим лойиҳалашга доир дастлабки маълумотлар режа 1. кийим тўғрисида умумий маълумотлар 2. кийим сифати ва унга нисбатан қўйиладиган талаблар 3. замонавий размерлар типологиясининг тузилиш принциплари 4. кийимнинг шакли, размерлари ва конструкциясининг хусусиятлари 1. к и й и м - одам танасини ташқи таъсирлардан муҳофаза қилувчи ва эстетик функцияларни бажарувчи буюм ва буюмлар мажмуи. «костюм»- чуқур ва кенг маънога эга. инсоннинг муайян психологик образини ва тарихий босқичини акс эттирадиган, ўзаро узвий боғланган, бевосита танага кийиладиган ва унга мос равишда танланган кийим қисмларининг системаси костюм дейилади.замонавий костюм кўп функциялидир. кийим функциялари икки асосий гуруҳга ажратилади: утилитар ва ахборот - эстетик (1.1-схема). 1.1. замонавий кийим функциялари замонавий кийим унинг вазифасини аниқлайдиган ҳимоявий функция асосида таснифланади. вазифаси бўйича кийим уч хил синфга бўлинади: 1 - маиший; 2 - спорт кийими; 3 - ишлаб чиқаришга оид кийимлар. маиший кийимнинг вазифаси одам организмини иқлимий таъсирлардан ҳимоя қилишдир. спорт кийими спортчи танасини турли шикастлардан ҳимоя қилиши …
2
рги - кузги, ёзги, қишки ва ҳар мавсумли. кийимнинг муайян шароитда ишлатилишига қараб ушбу таснифни яна давом эттириш мумкин. масалан: аёллар кўйлаги - кундалик, анъанавий, уй ичи, ишчи ва ҳ.к бўлиши мумкин. спорт кийимлари синфи спорт турига қараб кичик синфларга, ёш - жинсга қараб гуруҳларга бўлинади. ишлаб чиқариш кийимлари синфи вазифасига кўра уч кичик синфга бўлинади: 3.1 - махсус кийим; 3.2 - расмий кийим; 3.3 - технологик кийим. махсус кийим ҳимоявий функцияси бўйича стандарт талабларига кўра 13 гуруҳ ва 39 кичик гуруҳларга бўлинади. мисол учун, механик таъсирлардан, паст ва юқори ҳароратлардан, радиоактив моддалардан, рентген нурларидан, кислота, ишқор, ёғ ва ҳ.к. таъсирлардан ҳимоявий гуруҳлари фарқланади. р а с м и й к и й и м л а р - ҳарбий хизматчилар кийими, денгиз ва дарё хизматчилари кийими, темир йўлчилар кийими, алоқачилар кийими ва бошқалар. расмий кийимнинг асосий хиллари - шинел, пальто, кител, кўйлак, ич кийим, бош кийим. т е х …
3
тайёрланган маҳсулот сифатини юзлаб турли тармоқ корхоналари таъминлайди. кийим сифатини баҳолаш учун мўлжалланган кўрсаткичлар модели кийимга хос харид қийматини ва оммавий тарзда тайёрланган маҳсулотнинг қийматини ўз ичига қамраб олган, тузилиши асосланган, кўрсаткичлари горизонтал бўйича ўзаро мантиқий боғланган, вертикал бўйича эса айрим майда кўрсаткичлар даражама - даража умумийроқларга бўйсунган бўлиши керак. қўйилган талабларга е.б. коблякова яратган сифат кўрсаткичларининг таснифи жавоб беради. кийим сифатини баҳолаш учун муайян системада хоссалар дарахти каби (иерархия, кўп даражали система), майда хусусиятлар босқичма - босқич умумийроқларга бўйсунган ва «умумийдан майдароққа ўтиш» принципида тузилган (1.2 - схема). кийим сифати юқори босқичда хоссалар мажмуидан тузилган яхлит системадир. ушбу система биринчи даражада истеъмолга оид сифат кўрсаткичлари ва техник - иқтисодий сифат кўрсаткичларига бўлинади. уларнинг қиймати иеархиянинг қуйида жойлашган синф, гуруҳ ва айрим кўрсаткичлари даражасига боғлиқ. к и й и м с и ф а т и н и и г и с т е ъ м о л г а …
4
мослиги к111; ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги к211; кийимнинг бўйлар ва размерлар ассортименти буйича истеъмолчи эҳтиёжига мослиги к311. ижтимоий кўрсаткичлардан тўғри фойдаланиб, кийимнинг режали ассортиментини тузиш мумкин. ф у н к ц и о н а л к ў р с а т к и ч л а р кийимнинг асосий вазифасига, истеъмолчининг ташқи кўринишига ва унинг психологик хусусиятларига мослигини билдиради. буюмнинг барча хоссалари унинг вазифасига боғлиқ ҳолда танланса, буюм инсоннинг эҳтиёжини қондира олади. функционал кўрсаткичлар учинчи босқичда икки гуруҳ кўрсаткичлари ёрдамида ёритилади: буюмнинг муайян мақсадга мослиги к121 ва истеъмолчининг размери, ёши ва тўлалик гуруҳи хусусиятларига мослиги к221 . э с т е т и к к ў р с а т к и ч л а р кийимни шахсий истеъмол предмети сифатида баҳолашда ўзига хос аҳамиятга эга. эстетик хусусиятга эга бўлмаган кийим фойдасиз буюмга айланади, чунки у ўз мақсадли функциясини – инсоннинг эстетик талабини қондирадиган ўзига хос хусусиятни бажара …
5
ий ёки физикавий яроқсизликка келган вақт билан ўлчанади. эксплутация даврида кийимнинг ишончлилик кўрсаткичи деталларнинг шакл сақловчанлиги, чидамлилиги, чокларнинг пишиқлиги билан характерланади. к и й и м с и ф а т и н и н г т е х н и к и қ т и с о д и й к ў р с а т к и ч л а р и. техник иқтисодий кўрсаткичлар конструкциянинг техник жиҳатдан мукаммаллик даражасини, ишлаб чиқариш ва истеъмолчи харажатларини ҳисобга олган ҳолда кийимни лойиҳалаш ва технологик усулларини билдиради. техник иқтисодий кўрсаткичлар иккинчи даражада стандартлаш ва унификациялаш к12, конструкциянинг ишлов беришга қулайлик даражаси к22 ва тежамлилик к32 кўрсаткичларни ўз ичига олган. с т а н д а р т л а ш в а у н и ф и к а ц и я л а ш к ў р с а т к и ч л а р и моделларнинг конструктив ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кийим лойиҳалашга доир дастлабки маълумотлар"

1403353465_45299.doc кийим лойиҳалашга доир дастлабки маълумотлар режа 1. кийим тўғрисида умумий маълумотлар 2. кийим сифати ва унга нисбатан қўйиладиган талаблар 3. замонавий размерлар типологиясининг тузилиш принциплари 4. кийимнинг шакли, размерлари ва конструкциясининг хусусиятлари 1. к и й и м - одам танасини ташқи таъсирлардан муҳофаза қилувчи ва эстетик функцияларни бажарувчи буюм ва буюмлар мажмуи. «костюм»- чуқур ва кенг маънога эга. инсоннинг муайян психологик образини ва тарихий босқичини акс эттирадиган, ўзаро узвий боғланган, бевосита танага кийиладиган ва унга мос равишда танланган кийим қисмларининг системаси костюм дейилади.замонавий костюм кўп функциялидир. кийим функциялари икки асосий гуруҳга ажратилади: утилитар ва ахборот - эстетик (1.1-схема). 1.1. замонавий кийим фун...

DOC format, 94.0 KB. To download "кийим лойиҳалашга доир дастлабки маълумотлар", click the Telegram button on the left.