каноп усимлигининг агротехникаси, тола сифатини бахолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси

DOC 58.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403340193_44681.doc каноп ўсимлигининг агротехникаси,тола сифатини баҳолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси режа: 1. канопни халқ хўжалигида тутган ўрни ва ундан олинадиган маҳсулотлар. 2. каноп ўсимлигининг ўсиш шароити ва экиш муддатлари. 1. баҳолаш услублари ва каноппояни баҳолаш. 2. узун, калта толани ва пўстлоқни баҳолаш. 3. каноппоя ва пўстлоқдан толани ажратиб олиш технологик жараёни. тўқимачилик ва енгил саноатда хом-ашё сифатида ишлатиладиган пахта толаси, каноп, ипак, жун ва ҳар хил сунъий толаларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. мустақил республикамизда тўқимачилик саноатини кенг ривожланиши йўлида, дунё андозаларига мос келадиган янги техника ва технологиялар билан қайта жиҳозланмоқдалар. ушбу саноат ўз ичига салкам 15 га якин тармоқларни қамраб олган. ишлов берилаётган хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турига қараб, қуйидаги тармоқларга бўлинади: -пахта толасига ишлав берувчи, канопни қайта ишловчи, жунга ишлов берувчи, ипакни қайта ишловчи ва бошқалар. канопни дастлабки ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотларга: узун тола, калта тола, каноп самони ва чиқиндилар, ёғоч қисми киради. табиий толалардан …
2
ишларни мувафақиятли бажариш учун каноп заводларида кўпгина тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.бу тадбирлар ичида энг муҳим каноп заводлари учун малакали бакалавр, магистрлар тайёрлаш ҳамда каноп заводи мутахассисларини назарий ва техникавий савиясини тинмай ошириб боришдир. каноп ўсимлигининг ўсиш шароити канопнинг яхши ўсиши олиб борилган агротехникавий тадбирларга, иқлим ва тупроқ шароитига, ишлов беришга боғлиқдир. тўғри озиқлантириш, ёруғлик, иссиқлик ва намлик канопнинг яхши ўсишида асосий омиллардир. каноп толасининг сифатиги поянинг узунлиги ва йўғонлиги бўйича бир хиллиги катта таъсир қилади. поянинг бир хилиги биринчи навбатда, канопнинг экилиш зичлиги, минерал ўғитлар солиш нормаси,ўсимликнинг касалланишининг олдини олиш ва зарарли ҳашоратлардан сақлаш ҳамда суғориш ишларини тўғри ташкил қилиш орқали тартибга солинади. каноп ўсиш даврида азод, фосфор ва калий элементларидан иборат минерал моддалар билан озиқлантирилади. бундай моддаларга бой ўғитларни ўз вақтида маълум миқдорда бериб туриш каноп экинини яхши етилтиради ҳамда ҳосилни оширади. тажрибаларни кўрсатишича, минерал ўғитларни бериш йиллик нормасини ернинг структурасига қараб қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқдир. кўкпоя учун …
3
тола ҳосил бўлиши камаяди. натижада ўсимликнинг толаси унча пишиқ бўлмайди, сифати пасаяди ҳамда ҳосил камаяди. тупроқ шароитига ва ўсимликнинг ташқи кўринишига қараб канопнинг ўсиши даврида уни қуйидаги норма ва вақтда (режимда) суғориш тавсия этилади: а) кўк поя учун экилганда,агар сизот суви узоқда бўлганда ҳар бир гектар ерга 1000 -1300 м3 ҳисобидан 6-7 марта суғорилади. июль ва август ойининг биринчи ярмида суғориш оралиғи 10-12 кун, қолган ойларда эса 15-20 кун бўлиб тахминан ҳар гектар ерга ўсиш даврида 8000-9000 м куб сув берилади; б) сизот сувлари ер сатҳидан 0,9-1,2 м чуқурликда бўлганда гектарига 900-1100 м3 ҳисобидан 5-6 марта суғорилади. июль ва август ойининг биринчи ярмида суғориш оралиғи 12-14 кун, бошқа ойларда 20-25 кун бўлиб суғориш нормаси 7000-7200 м3/га. ундан ташқари, ҳосилни йиғишдан 7-10 кун илгари 800-900 м куб/га нормада суғорилади. бу суғориш пўстлоқ ажратишни осонлаш- тиради. пўстлоқда қолдиқ ёғочлик камаяди. уруғлик учун экилган каноп сизот сувининг яқин ва узоқ жойлашига қараб,ҳар гектар …
4
), уруғлик учун экишда эса 1 апрелдан 10 апрелгача. кўкпоя учун ҳар гектар ерга 25-30 кг, уруғлик участкаларга эса гектарига 8-10 кг уруғ экилади. худди шу нормада экилганда гектаридан яхши технологик хусусиятга эга бўлган (узунлиги 250 -350 см, йўғонлиги 7-11) 650-700 минг дона кўк поя (190-230 ц /га кўк поя ) ёки 170-200 минг дона уруғлик каноп олиш мумкин. шу даврларда экилиб, яхши агротехникавий ишлов берилганда кўк поя учун экилган каноп 130-135 кундан 7 сўнг, яъни 15-20 августларда, уруғлик каноп эса 5-10 сентябрларда етилади. толали ўсимликлар марказий илмий-текшириш институти (цниилв) 1961 йили 5 та селекция станциясида етиштирилган 33 та станция навли уруғларни текширишдан ўтказди. унда қуйидаги навлар текширилди: кубанский 333; 388676: чуйский 21; 218; кавказский 881; 1395; ўзбекистон 13 (1334) ва ўзбекистон 1407. бу навларни ҳар томонлама текшириш шуни кўрсатадики, кубанский 333 (к-333) ва 3876 навлари бошқа навларга қараганда анча афзал экан. шунинг учун ўзбекистонда сўнгги йилларгача шу иккала навли …
5
эътиборга олинади. бу эса кўп факторларга боғлиқ экиш ва парвариш вақтида ҳамма майдондаги каноп ўсимлигига шароитларини бир хилда яратиб бўлмайди. шунинг учун каноппоя ҳар хил морфологик белгиларга эга бўлади. улардан технологик аҳамиятга эга бўлган асосийлари поянинг узунлиги, йўғонлиги ва рангидир. узун каноппояда тола тутамлари энг зич, пишиқ ва элементар толалари узун бўлади. ундан кўп миқдорда, пишиқлиги юқори бўлган сифатли узун тола олиш мумкин. шунинг учун, одатда, узун поя юқори баҳоланади. ҳар қайси селекцион сорт ва кўринишга (кўк поя ва уруғлик учун экилганлигига) қараб ҳар йили шу йилда тайёрланган ўзига хос хом ашёдан заводга қабул қилиш бошланиши билан 10 кундан кечиктирилмасдан каноппоя учун стандарт намуна тузилади. поянинг стандарт намунаси рангига қараб навларга бўлинади: яъни 4 та навга. кўк пўстлоқ ҳам худди шундай навларга бўлинади. узун толани баҳолашдаги асосий сифат белгилари унинг пишиқлиги, эгилувчанлиги ва ингичкалигидир. юқори сифатли толада мана шу учала асосий белги яхши ривож ланган бўлиши керак. шулардан биронтасининг камайиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "каноп усимлигининг агротехникаси, тола сифатини бахолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси"

1403340193_44681.doc каноп ўсимлигининг агротехникаси,тола сифатини баҳолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси режа: 1. канопни халқ хўжалигида тутган ўрни ва ундан олинадиган маҳсулотлар. 2. каноп ўсимлигининг ўсиш шароити ва экиш муддатлари. 1. баҳолаш услублари ва каноппояни баҳолаш. 2. узун, калта толани ва пўстлоқни баҳолаш. 3. каноппоя ва пўстлоқдан толани ажратиб олиш технологик жараёни. тўқимачилик ва енгил саноатда хом-ашё сифатида ишлатиладиган пахта толаси, каноп, ипак, жун ва ҳар хил сунъий толаларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. мустақил республикамизда тўқимачилик саноатини кенг ривожланиши йўлида, дунё андозаларига мос келадиган янги техника ва технологиялар билан қайта жиҳозланмоқдалар. ушбу саноат ўз ичига салкам 15 га якин тармоқларни қамраб олган. ишлов бери...

DOC format, 58.0 KB. To download "каноп усимлигининг агротехникаси, тола сифатини бахолаш ва уни дастлабки ишлаш технологияси", click the Telegram button on the left.