йигириш системалари

DOC 73.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403339793_44664.doc йигириш системалари режа: 1.тўқимачилик саноати тармоқлари. 2.йигириш техникаси ва технологияси тараққиёти босқичлари. 3. йигиирилган ип турлари. 4. йигириш системалари, уларнинг қиёсий тахлили. тўқимачилик саноати халқ хўжалигига кенг истеъмол моллари (газлама, трикотаж, тикув иплари, гилам ва бошқалар) етказиб берувчи ишлаб чиқариш мажмуаси хисобланади. унинг маҳсулотлари халқ ҳўжалигининг мудофа, медицина, автомобил, пойафзал каби ишлаб чиқариш тармоқларида кенг қўлланилади. тўқимачилик саноати ишлаб чиқариладиган махсулот ва ишлатиладиган хом ашё турига қараб қуйдаги тармоқларга бўлинади: 1. пахта толаларини қайта ишлаш; 2. жун толаларини ишлаш; 3. зиғир пояли толаларни ишлаш; 4. табиий ипакни ишлаш; 5. кимёвий толаларни ишлаш. бу тармоқларда қуйидаги босқичлар мавжуд: 1. толаларга дастлабки ишлов бериш. 2. йигириш. 3. тўқиш. 4. пардозлаш, охорлаш. 5. тикиш. булардан ташқари иккиламчи хом ашёга ишлов берувчи корхоналар хам мавжуд: · рўзғорбоп пахта ишлаб чиқариш. · нотўқима матолар ишлаб чиқариш. · атторлик ва бошқалар. йигириш - бу бир неча технологик жараёнларнинг мажмуаси (йиғиндиси) бўлиб, унда нисбатан турлича узунликда …
2
лаётган ҳалқали йигириш 1830 йилда яратилди ва унинг тузилиши ўзгариб такомиллаштирилиб келинмоқда. йигириш машиналарининг ишлаш усулига кўра икки гуруҳга бўлишимиз мумкин: · урчуқли; · урчуқсиз. урчуқсиз усул замонавий хисобланиб унга роторли, пневмомеханик, пневматик, электростатик, каби йигириш машиналар киради. ўзбекистонда 1926 йили фарғона тўқимачилик комбинати, 1932 йили тошкент тўқимачилик комбинати қурилиб ишга туширилиши пахтадан махсулот ишлаб чиқаришнинг катта мактаби вазифасини ўтади. кейинги йилларда қўқонда, наманганда, бухорода, андижонда йирик , корхоналар деярли ҳар бир вилоят шахарларида йигирув-тўқув фабрикалари ишга туширилди. бу корхоналарнинг техника ва технологияси асосан россия заводларининг ускуналари билан жихозланган бўлиб ҳорижий технологияга нисбатан анча орқада ҳисобланади. мустақиллик шарофати ва бозор иқтисодиёти талабларига кўра ҳозир ўзбекистонда замонавий технологияга асосланган корхоналар бунёд этилди. буларга «супер-текстил», «язтекс», «қаршитекс», «нукустекс», «аслантекс», «элтекс», «кабул- тўйтепа текстайлз» каби юқори самара билан ишлаётган корхоналар мисол бўла олади. булардан ташқари бухоро, андижон, наманган, жиззах тўқимачилик корхоналарида замонавий технологик линияларни ишлаб чи³аришга жорий қилиниши жахон талабларига мос маҳсулотлар тайёрлаш …
3
бўялган ип, меланж ип, танда ип , арқоқ ип. улар ишлатилишига қараб хам фарқланади: тикув иплари учун, техник мақсадлар учун, пойафзал саноати учун, ва трикотаж тайёрлашда ишлатиладиган иплар мавжуд. йигирилган ипларнинг асосий қисми, тўқув мақсадларида ишлатилади ва у 75% ни, трикотажда 14%ни, тикув иплари учун эса 2,5%ни ташкил этади. қолган миқдордаги иплар атторлик, жун каби махсулотларни ишлаб чиқаришда ишлатилади. йигирилган ип ишлатилишига қараб маълум талабларга жавоб бериши керак, яъни аниқ йўғонликда, маълум даражада мустахкам, тоза ва равон бўлиши керак. булардан ташқари кўпроқ пишитилган, пахмоқ, силлиқ, қайишқоқ иплар олиш мумкин. пахта толасининг йигирувчанлик хусусияти юқори бўлганлиги туфайли ундан турлича чизиқий зичликдаги иплар олиш мумкин: т= 5(1000 текс (n=1-200). бу ипларни ишлаб чиқариш учун асосан 3 хил йигириш системалари ишлатилади: 1.карда. 2. қайта тараш. 3. аппарат. толаларни ипга айлантириш учун танланган ускуналар ва технологик жараёнлар мажмуасига йигириш ситемаси деб айтилади. карда йигииш системаси. бу системада асосан ўрта толали пахтадан чизиқий зичлиги 15,4(40текс …
4
хом ип илова: пневмомеханик йигириш усули карда системасида ишла​тилганда технологик жараёнларнинг 4 босқичи қисқартирилиб пил​тадан бевосита ип олинади. қайта тараш йигириш системаси. бу система асосан ингичка толали пахтадан чизиқий зичлиги 15,4(5текс (65-200) бўлган ингичка иплар йигириш учун ишлатилади. бу системада тайёрланган иплар мустахкамлиги, ра​вонлиги, тозалиги, силлиқлиги ва чўзилувчанлиги билан ажралиб туради. лекин қўшимча жараёнлар ишлатилиши натижасида калта толаларни кўп миқдорда ажратиб ташлаш ипнинг чиқишини камай​ишига ва махсулот таннархини ошишига олиб келади. шу сабабли бу система умумий миқдор бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. тайёрланган иплардан эса сатин, мал-мал, майя, батист, марказет каби нафис матолар билан бирга юқори сифатли техник газламалар тўқилади. бундан ташқари тикувчилик, пойафзал корхоналари учун ингичка, пишиқ, чўзилувчан иплар, ғалтак иплар, мулине ва каштачилик ҳамда попопчилик иплари ҳам шу системада тайёрланади. қайта тараш системасида ип йигириш. № ўтимлар, босқичлар. ускуналар, жихозлар. махсулот номи. 1. пишитиш, аралаштириш ва саваш пишитиш, тозалаш агрегати, саваш машинаси. холст. 2. тараш. тараш машинаси. тараш пилтаси. …
5
тўқишда ишлатилади. аппарат системасида ип йигириш. № ўтимлар, босқичлар ускуналар, жиҳозлар. махсулот номи. 1. алоҳида турдаги хом ашёни титиш ва саваш. титиш ва саваш машиналари. титилган масса. 2. аралаштириш. механизациялаштирилган лабазлар. аралашма. 3. тараш ва пилик тайёрлаш. тараш аппартлари, пилик кореткалари. пилик. 4. ип йигириш. йигириш машиналари. хом ип. юқоридаги системалардан ташқари ип йигиришнинг меланж усули ҳам мавжуд бўлиб,унда бўялган ва бўялмаган толалар аралашмасидан ўртача чизиқий зичликдаги иплар тайёрланади. улар пишиқ, бир текис, тукли, ва тоза бўлиб, хар хил ранг баранг ип жун, ип духоба каби газламалар тўқишда ишлатилади. бу усулда ип йигиришда технологик жараёнлар ва ўтимлар деярли карда системаси билан бир хил бўлади. адабиётлар: 1. ш.р. марасулов « пахта ва кимёвий толаларни йигириш» i - ³исм. тошкент 1979 йил. 2. ш.р. марасулов « пахта ва кимёвий толаларни йигириш» i - ³исм. тошкент 1979 йил. 3. азимов б.а. «пахта йигириш фабрикаларини лойихалаш» тошкент 1995 йил. 4. бадалов к.и. и др. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "йигириш системалари"

1403339793_44664.doc йигириш системалари режа: 1.тўқимачилик саноати тармоқлари. 2.йигириш техникаси ва технологияси тараққиёти босқичлари. 3. йигиирилган ип турлари. 4. йигириш системалари, уларнинг қиёсий тахлили. тўқимачилик саноати халқ хўжалигига кенг истеъмол моллари (газлама, трикотаж, тикув иплари, гилам ва бошқалар) етказиб берувчи ишлаб чиқариш мажмуаси хисобланади. унинг маҳсулотлари халқ ҳўжалигининг мудофа, медицина, автомобил, пойафзал каби ишлаб чиқариш тармоқларида кенг қўлланилади. тўқимачилик саноати ишлаб чиқариладиган махсулот ва ишлатиладиган хом ашё турига қараб қуйдаги тармоқларга бўлинади: 1. пахта толаларини қайта ишлаш; 2. жун толаларини ишлаш; 3. зиғир пояли толаларни ишлаш; 4. табиий ипакни ишлаш; 5. кимёвий толаларни ишлаш. бу тармоқларда қуйидаги босқичлар мав...

DOC format, 73.5 KB. To download "йигириш системалари", click the Telegram button on the left.

Tags: йигириш системалари DOC Free download Telegram