куйлак такилмасини тикиш

DOC 178.5 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1403103399_43507.doc кўйлак тақилмасини тикиш кўйлак ва блускаларни тикишда турли хил такилмалар ишлатилади. конструкция жихатидан ва ишлов бериш усулига қараб улар битта мағиз қўйиб тикилган, адип-мағиз қўйиб тикилган, ўтказма қопқоқли, «молния» тасмали, икки мағизли, кант чиқариб тикилган ва х.к. бўлиши мумкин. тақилиш усулига қараб улар изма ва тугмага тақиладиган, илгак ва петлага тақиладиган, тасма «молния» га тақиладиган, шнур боғлаб тақиладиган бўлиши мумкин. аёллар ва қиз болалар кўйлагида тақилма яхлит деталда, чокда, тахламада жойлаштирилади.эрклар кўйлаги ва блузкаларда кўпинча этаккача бўлган тақилмалар ишлатилади. тақилмаларга ишлов бериш усули газлама тури ва унинг хусусиятларига, шунингдек модел конструкциясига боғлиқ бўлади. бортларни адип кўйиб тикиш адип улоқлари ўнгини ичкари томонга қаратиб 0,7-1,0см кенгликда бириктириб тикилади. чок ёриб дазмолланади. адип тескари томонига тақилма пишиқрок чиқиши учун қотирма ёпиштирилади. қотирма елимли ёки елимсиз матолардан бўлади. елимли қотирма адип тескари томонига адипнинг ички четига 0,5-0,6см етказмай, этакнинг букиш чизигидан 0,1-0,2 см юқори қўйиб ёпиштирилади. адип ички қирқимлари йўрмаланади, ёки очиқ …
2
дип билан қотирма биргаликда олд бўлакка юқоридаги усулдагидек тикилади (расм ). расм. адип қотирмаси елимсиз материалдан бўлган тақилмага ишлов бериш. қопқоқли тақилмани тикиш олд бўлакда этак букиш чизиғи белгиланади. тақилма қопқоғининг ташқи қирқими 0,5-0,7см тескари томонга букиб дазмолланади ва белгиланган чизиқ бўйлаб тақилма қопқоғининг қирқимидан 0,7-1,0см кенгликда бириктириб тикилади. кийимнинг этаги букиб тикилади.( расм, а). тақилма қопқоғи олд бўлак тескари томонига букилади, борт қирқими бўйлаб текислаб кўйилади ва 0,5-0,7см кенгликда ағдарма чок билан тикилади. бунда олд бўлак тескари томонига тақилма қопқоғини ўнги томони қаратиб қўйилади (расм, б). борт бурчакларида чок хақи 0,2-0,3см қолдириб, ортиқчаси қирқиб ташланади. тақилма қопқоғини олд бўлак ўнги томонига ўгирилади ва ундан кант хосил қилиб дазмолланади. тақилма қопқоғининг ташқи қирқими моделга мувофиқ кенгликда бостириб тикилади (расм,в). борт зийидан симетрик бахяқатор юритилади (расм,г). а б в г расм. қопқоқли тақилмани тикиш. бостирма қопқоқли тақилма яхлит олд бўлакда тикилиши хам мумкин. бунда яхлит бичилган олд бўлак қирқимига устки ва …
3
оқни пастки учи модельда мўлжаллангандек уч бурчак ёки тўртбурчак шаклида бостириб тикилади. тақилма ўнги томондан пухталанади (расм, а). кўйлакни бостирма қопқоқли тақилмаси этаккача тушадиган бўлса олд бўлак бортига қирқимларини мослама ёрдамида букиб, икки игнали машинада бостириб тикилади. чап олд бўлак борт қирқими кертиклар бўйича букланади ва қирқимларини ичкарига букиб бостириб тикилади(расм, б). а б расм. бостирма қопқоқли тақилмани тикиш. адипни олд бўлак билан яхлит бичилган бортларни тикишда, олд бўлак ўртасини белгиловчи чизиқлар ёки кертмалар қўйилади. яхлит бичилган адипни ички қирқимига ишлов берилади. бортни юқори ва остки бурчаклари ағдарма чок билан тикилади. бунинг учун адип кертмалар бўйича олд бўлак ўнги томонига қайтарилади ва букилган зийидан кертиккача бахяқатор юритилади. чок хақи бурчакларида 0,2-0,3 см қолдириб ортиқчаси қирқиб ташланади. борт бурчаклари ўнги томонга ағдарилади ва дазмолланади (66-расм). расм. адипни олд бўлак билан яхлит бичилган бортни тикиш.
4
куйлак такилмасини тикиш - Page 4

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "куйлак такилмасини тикиш"

1403103399_43507.doc кўйлак тақилмасини тикиш кўйлак ва блускаларни тикишда турли хил такилмалар ишлатилади. конструкция жихатидан ва ишлов бериш усулига қараб улар битта мағиз қўйиб тикилган, адип-мағиз қўйиб тикилган, ўтказма қопқоқли, «молния» тасмали, икки мағизли, кант чиқариб тикилган ва х.к. бўлиши мумкин. тақилиш усулига қараб улар изма ва тугмага тақиладиган, илгак ва петлага тақиладиган, тасма «молния» га тақиладиган, шнур боғлаб тақиладиган бўлиши мумкин. аёллар ва қиз болалар кўйлагида тақилма яхлит деталда, чокда, тахламада жойлаштирилади.эрклар кўйлаги ва блузкаларда кўпинча этаккача бўлган тақилмалар ишлатилади. тақилмаларга ишлов бериш усули газлама тури ва унинг хусусиятларига, шунингдек модел конструкциясига боғлиқ бўлади. бортларни адип кўйиб тикиш адип улоқлари ўнгини и...

DOC format, 178.5 KB. To download "куйлак такилмасини тикиш", click the Telegram button on the left.