пилла ўраш, териш, навларга ажратиш ва топшириш

DOCX 620.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669488605.docx пилла ўраш, териш, навларга ажратиш ва топшириш режа: · тут ипак қуртларини пилла ўрашга тайёргарлик кўриш ва даста турларидан фойдаланиш · пилла ўраётган қуртларни парвариш қилиш ва пилла териш · пилла териш, навларга ажратиш ва қабул пунктларига топшириш · тирик пиллаларни пиллахонларга топшириш таянч иборалар: даста турлари, даста тайёрлаш, пилла, биодинамика, пилла териш, лосдан тозалаш, сақлаш, навлар, гуруҳлаш, қабул қилиш, давлат стандарти. тут ипак қуртларини пилла ўрашга тайёргарлик кўриш ва даста турларидан фойдаланиш баргга туйган ипак қуртлар бешинчи ёшнинг 8-9 кунларига келиб озиқланишдан тўхтайди ва организмларини чиқиндилардан тозалаб, пилла ўраш учун қулай жой излай бошлайди. ипак қуртлари пилла ўрайдиган жой «даста» деб аталади. пилла ҳосилининг сифати тўғридан-тўғри ишлатиладиган дастанинг хили, сифати ва миқдорига боғлиқ. дасталар сероб ва сифатли бўлса, етиштирилаётган пилланинг нави шунча юқори бўлади. икки хил: табиий ва сунъий даста бўлади. мингбош, читир, оқбош, сариқ гулли ўт ва бошқа ўтлардан энг яхши табиий дасталар тайёрланади. ўтлардан ясалган дасталар …
2
алангига қўшимча дасталар қўйилади ва дастақаторлари ораси 80-100 см дан бўлади. ўтлардан тайёрланган дасталарнинг кенг томони юқорига қаратиб тик ўрнатилади, банди ғанага бириктирилади. дасталар қуртлар билан тўлгандан кейин илгари қўйилган дасталар қатори орасига қўшимча дасталар қатори жойлаштирилади. бунда сукчакдаги даста қаторлари ораси 40-50 см, қатордаги дасталар ораси 25-35 см ни ташқилэтади. қурт боқиладиган хонанинг озода тутилиши – соғлом қурт ва пилла олиш учун энг зарур ва муҳим шартдир. ғана алмаштирилиб дасталар қўйилгандан кейин пол дархол супурилиб олинади. ғана алмаштирмасдан ҳам пол суткасига 2-3 марта супурилиши, полда ёки сурида ўлиб ётган қуртлар териб олиниши ва қўйдирилиши керак.10 пилла ўраётган қуртларни парвариш қилиш ва пилла териш қуртларнинг ҳаммаси бир вақтда пилла ўрашга киришмайди. бешинчи ёшининг саккизинчи куни қуртларнинг 30-35%, тўққизинчи куни 50-60%, ўнинчикуни 15-10% пилла ўрайди. қуртлар етилишига қараб 1-2 кун мобайнида баъзан 3-4 кунда пилла ўрашга кириши ҳам мумкин. пилла ўраш вақтида талаб килинадиган асосий шартлар юқорида айтиб ўтганимиздек хонадаги ҳавонинг …
3
trivedi / b. n. pandey:moricultureaph publishing corporation (2009) ] 2 2 - расм. пиллаларни лосдан тозалайдиган дастгоҳ. эртасига бу дасталарни ҳам шундай олиб алоҳида белгиланган жойга қўйилади. шундай қилиб, ҳар куни ўралган пиллалар алоҳида-алоҳида ажратиб қўйилади. бундай пиллаларнинг сифати юқори, пилла ичидаги қурти ғумбакка текис айланади. ялпи пилла ўраш бошлангандан кейин етти кун ўтгач пиллалар ичидаги қуртларни ғумбакка айланганлигини текшириш мақсадида сукчакнинг турли жойларидан 10 - 12 тадан пиллани олиб, кесиб кўрилади. текширилган пиллалар ичидаги қуртлар ғумбакка айланган бўлса пилла теришга киришилади. пилла териш, навларга ажратиш ва қабул пунктларига топшириш. ялпи пилла ўраш бошлангандан етти кун ўтгач саноатбоп пиллалар учун 7-8 кундан, насилли пиллаларни 8-9 кундан кейин пилларни теришга киришилади. пиллалардаги қуртлар ғумбакка айланганига ишонч ҳосил қилиш учун сўкчакнинг турли жойларидан 10-15 тадан пилла силкитиб ёки кесилиб кўрилади. текшириб кўрилган пиллалар ичидаги қуртлар ғумбакка айланган бўлса пилла теришга рухсат этилади. агарда пиллалар эрта терилса, пилла ичидаги қурт ғумбакка айланмаган бўлади, …
4
тланади, оқибатда пиллаларнинг сифати бузилади. пиллаларни “агропилла” мчж га, куннинг салқин вақтида тешикли яшик ёки саватларда, саноатбоп пиллалар 20 кг, наслли пиллалар махсус яшикларга солиб олиб борилади. демак, қабул пунктларда тайёрланадиган тут ипак қуртининг оқ пиллали зот ва дурагайлардан иборат тирик пиллаларни қуйидаги жорий этилган стандарт /ўзбекстон республикаси стандарти. тут ипак қуртининг тирик пиллалари техникавий шартлари асосида қабул қилинади. мазкур стандарт пиллага дастлабки ишлов бериш базаларида ёки уларнинг қабул қилиш пунктларида тайёрланадиган тут ипак қуртининг оқ пиллали зот ва дурагайларидан иборат тирик пиллаларига жорий этилади. стандартда ишлатиладиган баъзи атамалар гост 3398-74 бўйича аниқланади ва 31257:2004 давлат стандартига мувофиқ тирик пиллаларни қабул қилишда лабораторияда навларга ажратилган ҳолда қабул қилинади. тут ипак қуртининг тирик пиллалари қобиғининг сифатига қараб i, ii навларга, ностандарт, навсиз ва қорапачоқ пиллаларга бўлинади. i- навга қобиғи шикастланмаган тоза пиллалар киради. қобиқ сиртидаги доғ ёки доғларнинг умумий диаметри 5 ммдан катта бўлмаган, ҳар бир даста изининг узунлиги 10 мм …
5
ўлган, узунлиги бўйича қобиғи ўта эзилган ва пачоқланиб ёпишган, ички доғлари қобиқнинг сиртига чиққан, кигизсимон, пахтасимон, қўшалоқ ғумбакли, тешик, моғорлаган, қотиб қолган, чала ўралган, хом, юпқа қутбли, жуда бузуқ шаклли ва иккала қутби ўткир учли пиллалар киради тирик пиллалар сараланмаган навли пилла аралашмасига, навсиз пиллаларга ва қорапачоққа ажратилган бўлиши шарт. сараланмаган навли пилла аралашмасида бегона аралашмага, пиллага илашган лосга, қорапачоққа, шунингдек 10,0 % ортиқ навсиз пиллалар бўлишига йўл қўйилмайди.навсиз пиллаларда бегона аралашмага, шунингдек 0,1 % ортиқ қорапачоқ бўлишига йўл қўйилмайди. тирик пиллалар тоза, қуруқ яшиклар, қутилар, саватларга жойланади. пилла ўраш бошланганидан 2-3-4 кундан сўнг дасталардан териб олинган пиллаларнинг қобиғи юпқа ёки ҳали яхши қотмаган бўлиб, йигирилишда бўғлаш ва ип учини топиш даврида тезда уларда тешик пайдо бўлади. хом лекин эзилмаган пиллаларни, етилгунга қадар (қурти тўлиқ ғумбакка айланиши) сақлаш улар ҳисобига олинган зарар кейинчалик иссиқлик агрегатларида ғумбагини ўлдириб, қуритиб ва қуруқ пиллаларни сақланганлигидан кейин ҳам келтирадиган зарар камаймайди. пиллаларни муддатдан олдин …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пилла ўраш, териш, навларга ажратиш ва топшириш"

1669488605.docx пилла ўраш, териш, навларга ажратиш ва топшириш режа: · тут ипак қуртларини пилла ўрашга тайёргарлик кўриш ва даста турларидан фойдаланиш · пилла ўраётган қуртларни парвариш қилиш ва пилла териш · пилла териш, навларга ажратиш ва қабул пунктларига топшириш · тирик пиллаларни пиллахонларга топшириш таянч иборалар: даста турлари, даста тайёрлаш, пилла, биодинамика, пилла териш, лосдан тозалаш, сақлаш, навлар, гуруҳлаш, қабул қилиш, давлат стандарти. тут ипак қуртларини пилла ўрашга тайёргарлик кўриш ва даста турларидан фойдаланиш баргга туйган ипак қуртлар бешинчи ёшнинг 8-9 кунларига келиб озиқланишдан тўхтайди ва организмларини чиқиндилардан тозалаб, пилла ўраш учун қулай жой излай бошлайди. ипак қуртлари пилла ўрайдиган жой «даста» деб аталади. пилла ҳосилининг сифати тўғр...

DOCX format, 620.8 KB. To download "пилла ўраш, териш, навларга ажратиш ва топшириш", click the Telegram button on the left.