ёғоч массадан қоғоз олиш

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682406981.doc ёғоч массадан қоғоз олиш режа: 1. масса тайёрлаш 2. қоғоз олиш ҳозирги вақтда 5000дан ортиқ қоғоз нави ёки тури мавжуд. одатда улар уч та асосий синфга бўлинади: 1) қоғоз-масалан, ўров, гигиена, ёзув ва босма қоғозлар; 2) картон – масалан, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қути (тара) қоғозлари; 3) қурилиш – картонлари (ҳимояловчи, шиббаловчи), асосан қурилиш соҳасида ишлатиладиган қоғозлар. қоғоз ишлаб чиқаришнинг усуллари жуда кўп. қоғоз, асосан, толали табиий полимер хомашёдан (дарахт, бир йиллик ўсимликлар, пахта момиғи) ва уларга қисман кимёвий толалар қўшиб олинади. энди булардан саноатда кўплаб ишлаб чиқарилаётган турларига тўхталиб ўтамиз. масса тайёрлаш қоғоз массасини ишлаб чиқариш. қоғоз массасини тайёрлаш учун таркибида целлюлозага бой ёғоч, пахта момиғи ва бошқа хомашёлар ишлатилади. ёғоч масса. қоғоз массасини тайёрлаш учун ёғоч асосий материал ҳисобланади. ҳар хил узунликдаги ёғочдан узунлиги 1,2 м бўлган ғўла тайёрланиб, целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш корхоналарида целлюлозасини ажратиб олиш учун пайрахаланади ва бу пайрахалардан масса тайёрланади. ёғочдан қоғоз масса олиш жараёнлари. …
2
лан аралаштирилиб ишлатилади. расм. механик масса таёрлаш ва ундан қоғоз олиш технологияси: 1- ёғоч омборхонаси; 2 – ёғоч қирқиш устахонаси; 3 – қобиғ шилувчи қурилма; 4 – пайрахалаш машинаси; 5 –пишириш қозони; 6 – газсизлантирувчи сиғим; 7 – ювиш агрегати; 8 – саралаш ваннаси; 9 - оқартириш сиғимлари; 10 – ролл; 11 – рафинёр; 12 – машина ҳовзаси; 13 – тўр; 14 – валцловчи пресслар; 15 – қуритиш цилиндрлар. сульфитли жараён. қоғоз массани сульфитли жараёнда ўтказишда пайрахаларга пишириш суюқликлари билан ишлов берилади. бу суюқлик таркибида бисульфит иони ( hso32–) бўлган кальций ёки магний, аммиак ёки натрий аралашмаларидан иборат бўлади. кальций-магний аралашмаси асосида целлюлоза олинади ва бу целлюлоза механик ишқаланишларга чидамли ҳисобланади. оқартирилмаган масса механик масса билан аралаштирилган ҳолда картон, газета учун, оқартирилгани эса барча оқ қоғозлар олишда ишлатилади. қоғоз массасини ишлаб чиқаришда нейтрал сульфит реагентидан ҳам фойдаланиш мумкин. лекин унинг қимматлиги ва регенирациялаш жараёнининг мураккаблиги сабабли кенг қўлланилмайди. содали жараён. …
3
си. массани қоғоз шаклига келтириш қоғоз қуйиш машинасида (ққм) бажарилади. қоғоз ва картон тайёрлаш учун икки турдаги машиналар мавжуд: текс тўрли ва думалоқ (цилиндр) тўрли. текс тўрли машинада бир қаватли қоғоз, цилиндрлида – кўп қаватли картон ишлаб чиқарилади. текс тўрли машина. тўрнинг узунлиги 15 м ва ундан кўпроқ бўлиб, симдан тўқилган ва таранг қилиб тортилган бўлади. қоғоз масса (концентрацияси 0,5 %) ҳаракатдаги тўрнинг бош қисмига босим яшигидан бир меъёрда бериб турилади. сувнинг асосий қисми тўрнинг ҳаракати натижасида тўрдан ўтиб кетади, толалар эса нам полотнога айланади. бу полотно жундан тўқилган сукно билан бирнечта валлардан ўтиб сувисизлантирилади. сўрувчи яшиклар, тўр ва унинг компонетлари машинанинг ҳўл қисмини ташкил этади. полотно ққмнинг қуритиш қисмига келади. одатда, машинанинг қуритиш қисми бир катор, ичи бўш, диаметри 1,2 м ли цилиндрлардан иборат бўлиб, буғ билан қиздирилади. цилиндрлар қалин сукно билан сиқиб турилади ва қоғоз полотнонинг биридан иккинчисига ўтишини таъминлайди. қуритилган қоғоз полотнони намлиги 5...10 % ни ташкил …
4
и и картона. «политика» издательство, с.-петербург, 2005. 7. кадыров б. г., ташпулатов ю. т., примкулов м. т. технология хлопкового линта, целлюлозы и бумаги. «фан», ташкент, 2005. 8. кугушев и.д., слуцкий а. е. расчет обезвоживания в мокрой части бумагоделательных машин. – л.: лта, 1982. – 102 с. 9. сеточные части бумаго – и картоноделательных машин / и . д. кугушев, о. а. тереньтев, н. н. кокушин, ю. н. швецов. –спб.: спбтрп. 2000.– 98 с. 10. рябченко с. в. расчёт материальных балансов производства бумаги и картона на эвм ес. 1020: методич. указания. – л.: лти цбп. 1988. – 20 с.
5
ёғоч массадан қоғоз олиш - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёғоч массадан қоғоз олиш" haqida

1682406981.doc ёғоч массадан қоғоз олиш режа: 1. масса тайёрлаш 2. қоғоз олиш ҳозирги вақтда 5000дан ортиқ қоғоз нави ёки тури мавжуд. одатда улар уч та асосий синфга бўлинади: 1) қоғоз-масалан, ўров, гигиена, ёзув ва босма қоғозлар; 2) картон – масалан, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган қути (тара) қоғозлари; 3) қурилиш – картонлари (ҳимояловчи, шиббаловчи), асосан қурилиш соҳасида ишлатиладиган қоғозлар. қоғоз ишлаб чиқаришнинг усуллари жуда кўп. қоғоз, асосан, толали табиий полимер хомашёдан (дарахт, бир йиллик ўсимликлар, пахта момиғи) ва уларга қисман кимёвий толалар қўшиб олинади. энди булардан саноатда кўплаб ишлаб чиқарилаётган турларига тўхталиб ўтамиз. масса тайёрлаш қоғоз массасини ишлаб чиқариш. қоғоз массасини тайёрлаш учун таркибида целлюлозага бой ёғоч, пахта момиғи ва бошқа хом...

DOC format, 109,0 KB. "ёғоч массадан қоғоз олиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёғоч массадан қоғоз олиш DOC Bepul yuklash Telegram