исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар

DOC 50.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405921614_57028.doc исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар кишиларга қўйилган исмлар ҳам тилимиз бойлигининг таркибий қисми ҳисобланади. ўзбек тили турли тарихий даврларда юзага келган хилма-хил исмларга жуда бой бўлиб, бу номлар ўзбек халқининг узоқ маданий ва маънавий қадриятининг ажойиб дурдоналаридан биридир. чунки бу номларда халқимиз босиб ўтган зиддиятли тарихий йўл, кенг омманинг турли-туман орзу-умидлари, армонлари, фалсафий, диний маънавий-аҳлоқий, тарбиявий-эстетик қарашлари, қадимий ўтмишидан гувоҳлик берувчи эътиқодлари, ўзига хос расм-русумлари, инсонларга бўлган ҳурмат-эҳтироми, фарзандига қаратилган меҳр-муҳаббати ўз ифодасини топган.1 шунинг учун исмларда тарих яширинган десак хато бўлмайди. тилшуносликда исмларни ўрганувчи соҳа ономастика деб номланади. ономастика ҳозирги кунда ўзининг ривожланиш босқичига кўтарилмоқда ва дунё тилшуносларини турли қирраларига жалб қилмоқда. шунинг учун ономастика билан боғлиқ бўлган турли ҳодисалар талқин этилмоқда. лекин ономастика билан тагбилим – тагмаъно боғлиқлиги ҳамда айримлиги, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳали ўрганилмаган соҳалардан биридир. биз қуйида ушбу бўшлиқни тўлдирувчи дастлабки изланишларни фикрингизга ҳавола қилмоқчимиз. в.к.кёке тагмаънони “инсон – олам” умумий қурилма …
2
ой, эргашхон, бўрихон, машрабхон, тўхтахон, тўхтахон, тўхташбой, суннатилла, сония, тожиддин, тожимирза, тожиниса, тожихон, одина, одинахон, одилжон, ойдин, ойтожи, холдор, холдорхон, холбиби, холисхон, холбек, холмирза каби исмлар борки, улар халқимизнинг турли урф-одатларини, эътиқодларини, расм-русумларини ифодалайди. шунинг учун улар иштирок этган гапларда турлича тагмаънолар англашилади. масалан: тўхтасин, турғунбой, турсунбой, турғуной, турсуной каби исмлар фарзандлари нобуд бўлаверган оилаларда қўйилади. шу исм иштирок этган гапдан оиланинг юрак олдириб қўйган фожеаси ҳам акс этади. турғуной сабаб унинг бошқа фарзандлари ҳам чекилмай катта бўлди, гапида турғунойдан аввалги фарзандлари турмаган эканлиги англашилади. бўрибой, бўрихон исмлари тиш билан туғилган чақалоқларга қўйилади. бу исмлар иштирок этган гапларда ҳам халқимиз урф-одатларига ишора мавжуд бўлади. машрабжон ва машрабхон исмлари она қорнида йиғлаган фарзандларга қўйилади. аслида чақалоқлар она қорнида йиғламоқда. оналарнинг ҳомиладорлик вақтида йиғлаганга ўхшаб туйилади. шунинг учун бундай исмлар остида ҳам ишоравий маъно мавжуд. сония исми арабча бўлиб, “иккинчи” тартиб сонини билдиради. шунинг учун оилада иккинчи қизга қўйилади. тожиддин, тожихон исмлари …
3
англаш учун халқимизнинг турлича ижтимоий, диний, руҳий хусусиятларини, урф-одатларини тушуниш, билиш керак. ана шундагина биз исмларга яширинган халқимиз тарихини англаб етамиз. ҳар қандай исм остида, у қайси тилда қўйилган бўлса, ўша тилда сўзлашувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари акс этади. бундан ташқари шу ном матн ичида ўзи якка ҳолда бир қанча синтактик бутунликлар ифодалайдиган мазмунни англатади ёки бутун мазмунини белгилаши ҳам мумкин. шунинг учун шоир ва ёзувчиларимиз асарлари қаҳрамонларига қўйиладиган исмларни ўта зукколик билан танлайдилар. айниқса, исм қўйиш борасида а.каҳҳор ўзига хос усулга эга бўлган сўз санъаткори ҳисобланади. унинг танлаган исмлари шу исм остидаги қаҳрамонларнинг бутун асар бошидан охиригача бўлган хатти-ҳаракатларини, хусусиятини белгилайди. масалан: “ўғри” ҳикоясининг бош қаҳрамонига кобил бобо исмини танлайди. шу исм бу қаҳрамоннинг барча хусусиятини акс эттиради. асарнинг мазмуни ҳам шу исм маъносига йўғрилгандай кўринади. ёки унинг яна бир қаҳрамони асрор бобо исми билан юритилади. асар мазмуни ҳам шу исмга мос тарзда, шу исмни шаҳлаш учун хизмат қилган десак …
4
шароитда бу исм тагмаъно ифодалаши учун сўзловчи ва тингловчига таниш бўлиши, қаерга кетганлиги, қачон келиши маълум бўлиши мумкин. баъзи исмлар муайян нутқий шароитда салбий маъно англатиб, бошқа нутқий шароитда ижобий маъно ифодалаши ҳам мумкин. бундай ҳолат исм эгасининг аҳлоқи, хусусиятига боғлиқ тарзда юзага чиқади. шунинг учун маълум қишлоқ ва маҳаллаларда ижобий маъно билдиради. бундай исмлар шу жиҳати билан матн ичида турлича тагмаънолар англатиб келади. матн ичида шундай исмлар борки, улар лақаб деб юритилиб, баъзан киши номларига қўшиб айтилади. уларга қассоб, ошпаз, муаллим, қўшиқчи, ҳофиз, тракторчи, пичоқчи кабиларни киритиш мумкин. бу лақаблар касбига, аҳлоқига, хусусиятига кўра қўйилади. матнда лақаб эгаларини касбини, юриш-туришини, хатти-ҳаракатини ифодалаб, турлича тагмаъноларга ишора қилади. муайян нутқий шароитда кишилар ўз исми билан эмас, қариндошлик исмибилан аталади. бунда ҳам сўзловчи ва тингловчи ўртасида шартномавий муносабат бўлсагина тушунарли бўлади. бундай муносабат мавжуд бўлмаса, ахборот кўлами тораяди. ёки қўшимча шарҳлар зарурати юзага келади. масалан: ота, она, ака, ука, опа, тоға, буви,бува, …
5
номлари)нинг ўзига хос қирралари юқоридагича алоқадорликда очилади. бу ҳозирги давр тилшунослигининг долзарб ва ўз тадқиқотчиларини кутаётган муаммолардандир. реферативный сборник. проблемы теории текста. москва, 1978 год, с.105

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар"

1405921614_57028.doc исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар кишиларга қўйилган исмлар ҳам тилимиз бойлигининг таркибий қисми ҳисобланади. ўзбек тили турли тарихий даврларда юзага келган хилма-хил исмларга жуда бой бўлиб, бу номлар ўзбек халқининг узоқ маданий ва маънавий қадриятининг ажойиб дурдоналаридан биридир. чунки бу номларда халқимиз босиб ўтган зиддиятли тарихий йўл, кенг омманинг турли-туман орзу-умидлари, армонлари, фалсафий, диний маънавий-аҳлоқий, тарбиявий-эстетик қарашлари, қадимий ўтмишидан гувоҳлик берувчи эътиқодлари, ўзига хос расм-русумлари, инсонларга бўлган ҳурмат-эҳтироми, фарзандига қаратилган меҳр-муҳаббати ўз ифодасини топган.1 шунинг учун исмларда тарих яширинган десак хато бўлмайди. тилшуносликда исмларни ўрганувчи соҳа оном...

DOC format, 50.5 KB. To download "исмлар орқали ифодаланувчи тагмаънолар", click the Telegram button on the left.