кесим ва унинг ифодаланиши

DOC 73,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405922692_57043.doc кесим ва-унинг ифодаланиши кесим ва унинг ифодаланиши режа: 1. кесимнинг бош бўлак сифатидаги ўрни. 2. кесимнинг морфологик табиатига кўра турлари. з. кесимнинг тузилишига кўра турлари. 4. кесимга доир айрим мулоҳазалар одатда кесим эгадан кейин келувчи иккинчи бош бўлак бўлиб, гапда, фикр алмашувда у катта аҳамиятга эгадир. мавжуд дарсликларнинг деярли кўпчилик қисми кесимни эга ҳақидаги ҳукмни билдирадиган бўлак деб қайд этади. ҳукм тасдиқ ва инкор маъносига эга бўлганидек, эга ҳакидаги хабарни билдирувчи бўлак -кесим ҳам тасдиқ кесим ёки инкор кесимга ажралади. инкор кесим инкорни ифодаловчи -ма, эмас, йўқ каби сўзлар ёрдамида ҳосил қилинади. гап таркибида кўпинча сира, асло, зинҳор, бирорта ҳам каби сўзлар иштирок этган бўлса, кесим инкор шаклида бўлади. кесим эганинг хусусиятини билдирурчи бўлак бўлганлигидан, у асосан, белги билдирувчи сўз билан ифодаланади. бу жиҳатдан у аниқловчига ўхшаб кетади, бироқ белгини қандай ифода этишига кўра фарқ қилади. аниқловчида белги предмет тасаввури билан яҳлит бир бутун тушунча ҳолида атрибутив алоқа йўли …
2
узвий боғланган. у гапнинг мазмун-мундарижасини, структура жиҳатидан типларини белгилашда ҳам алохида хизмат мавқеига эга: давлат имтиҳонидан олдин консультация ўтказилади (дарак англатувчи феъл кесим). давлат имтиҳонидан олдин консультация ўтказиладими? (сўроқ англатувчи феъл кесим) ва ҳоқазо. кесим грамматик эга билан логик субьектни белгилашда, аниқ оборот билан мажҳул оборотни бир-биридан фарқлашда, гапни составларга ажратишда, уларни таснифлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. кесим вазифасида келаётган сўз қайси сўз туркумига мансуб бўлиши, аниқроғи, морфологик табиатига кўра икки турга ажратилади: яъни от кесим ва феъл кесимга. 1. 0т кесим. феълдан бошқа сўзлар: от, сифат, сон, олмош, равишнинг боғлама олиб келиши билан ифодаланган кесимлар от кесимлар дейилади. от кесимлар эгага махсус ёрдамчи феъл - боғлама воситасида туташади. бу боғлама кесимни шакллантиради. боғлама қўлланмаганда, кесим интонация, пауза, тартиб орқали шаклланади: карим укам бўлади. -карим - укам.сифатдош ва равишдошлар ҳам кесим вазифасида келганда махсус ёр дамчи элемент олади ва уларнинг грамматик шаклланиши ҳам отларга ўхшайди: сен айтгансан. сен кўрибсан. (студентман-кўрганман каби) …
3
и: i жадвал: --------------------------------------------- ! от билан: гулларнинг ичида энг қадрлиси-атиргул ! ! сифат б-н: эл сийлаган ерда азиз.гм.г ! ! сон билан: билганинг тўққиз, билмаганинг тўқсон тўққиз.гмг! ! олмош б-н: ҳа, бу йил бой қизлар - сизлар. ! ! равиш б-н: ўғлим, энди ғалабамиз яқин. ! ! ҳар.номи б-н:яшамоқ - курашмоқ курашмоқ-ўрнак бўлиб яшамоқ. ! ! модал сўз б-н:халқ орзусини амалга оширишдан каттароқ бахт ! ! борми?! ! феъл кесим. феъл билан ифодаланиб, эганинг ҳарават ҳолатини англатадиган кесим феъл кесим дейилади. кесим вазифасида қўлланган феълнинг семантикасига кўра ҳаракат билдирувчи феъл кесим ва ҳолат билдирувчи феъл кесим турлари фарқланиши мумкин. феъл кесим учун жуда хосланган сўз туркуми феъл бўлиб, у бошқа сўз туркумларига нисбатан синтактик хусусияти жиҳатидан бой бўлган категориядир. ҳар бир шахсли феъл бир гапни ҳосил қилади: бунда субъект маъноси ҳам берилган бўлади. бу бир сўз тусидаги бутунлик гапнинг энг содда кўринишидир. мустақил содда гапнинг кесими аниқлик, буйруқ ва …
4
алари ҳамда равишдош шакли билан ифодаланган кесимлар феъл кесимлар саналади. кесимлар тузилиши жиҳатидан ҳам турларга ажратилади. жумладан, уларни дастлаб икки хил эканлигини таъкидлаш ўринлидир ва уларнинг бу хил тури қуйидаги кўргазмада аниқ ва равшан кўриниб турибди:кесимнинг тузилиши-!-! ! содда-кесим! !мураккаб кесим! i !сод.от кесим!!сод.феъл к.! !мур.от кесим! !мур.феъл кесим! ! iсоставли кесимларнинг ҳосил бўлиши қуйидаги кўринишларга эга: 1. от(феъл бўлмаган ҳамма сўз) қ феъл (боғлама): у агроном бўлади (составли от кесим). 2. феъл феъл: у ёза бошлади (составли феъл кесим). содда феъл кесимлар-соф феъллар билан ифодаланган кесимлардир. составли от кесимлар от (от, сифат, сон, олмош, равиш) феъл (ёрдамчи феъл, боғлама). синтетик формадаги сўзлар билан ифодаланган кесимлар содда кесимлар дейилади. булар якка бир негизли феъллар ҳамда боғлама сиз отлар билан ифодаланади: бирлигимиз кун сайин мустаҳкамланмоқда. одобнинг боши - тил. составли кесим аналитик формадаги конструкциялар билан ифодаланган кесимлардир. унинг таркиби етакчи ва кўмакчи элемештлардан иборат бўлади: топологияғ оралиғи аста-секин торайиб бораверади. составли …
5
глатиб, кесимнинг эга билан мослашувини таъминлайди: эркинжон институт жамоат ишларида фаол саналади. составли от кесим ҳаракат номи-керак (зарур, лозим, даркор) сингари конструкциялар билан ҳам ифодаланади: ҳар ишни яхши бажариш учун унга кўнгил бериб киришмоқ керак. составли от кесим баъзан чиқиш келишигидаги сўздан иборат типидаги кўринршга ҳам эга бўлади: вазифамиз институтни муваффақиятли тугаллашдан иборат. составли от кесимнинг биринчи элементи отдан бўлганда, у ўз хусусиятларига кўра баъзи грамматик ҳодисаларни тўғдиради. бу хусусиятлардан бири ўша отнинг аниқловчи қабул қилишидир. бу от ўзидан кейинги феъл билан бир бутунлик ташкил этишига қарамай махсус аниқловчи олиши мумкин: сиз ахтарган киши менинг ўзим бўламан. менинг ўзим бўламан-составли от кесим, бу ерда от талаби билан менинг қаратқичли аниқловчи ҳам состав таркибига киритилган. составли кесим таркибига кирувчи элементлар қуйидаги тартиб- ларда жойлашади: i. составли от кесимларда: а) от кисми аввал келади; б) ҳар икки қисм кетма-кет келади, орага сўз кирмайди в) шеъриятда составли кесимнинг от қисми кейинги ўринга ўтиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кесим ва унинг ифодаланиши" haqida

1405922692_57043.doc кесим ва-унинг ифодаланиши кесим ва унинг ифодаланиши режа: 1. кесимнинг бош бўлак сифатидаги ўрни. 2. кесимнинг морфологик табиатига кўра турлари. з. кесимнинг тузилишига кўра турлари. 4. кесимга доир айрим мулоҳазалар одатда кесим эгадан кейин келувчи иккинчи бош бўлак бўлиб, гапда, фикр алмашувда у катта аҳамиятга эгадир. мавжуд дарсликларнинг деярли кўпчилик қисми кесимни эга ҳақидаги ҳукмни билдирадиган бўлак деб қайд этади. ҳукм тасдиқ ва инкор маъносига эга бўлганидек, эга ҳакидаги хабарни билдирувчи бўлак -кесим ҳам тасдиқ кесим ёки инкор кесимга ажралади. инкор кесим инкорни ифодаловчи -ма, эмас, йўқ каби сўзлар ёрдамида ҳосил қилинади. гап таркибида кўпинча сира, асло, зинҳор, бирорта ҳам каби сўзлар иштирок этган бўлса, кесим инкор шаклида бўлади. кесим эган...

DOC format, 73,0 KB. "кесим ва унинг ифодаланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.