равиш – суз туркуми

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1
1403350896_45149.doc равиш – сыз туркуми www.arxiv.uz равиш – сўз туркуми режа: 1. равишларнинг грамматик маъноси, морфологик белгилари ва синтактик вазифаси. 2. равишларнинг маъно турлари. 3. равишларда даража. 1. равишларнинг грамматик маъноси, морфологик белгилари ва синтактик вазифаси. ҳаракат ёки ҳолатнинг белгисини ифода қилувчи мустақил сўзлар турокумига равиш дейилади. раившлар асосан феълга боғланиб келади. улар ҳаракат-ҳолатнинг бажарилиш тарзини (тез ишлади, секин ишлади) ҳаракатнинг миқдорий белгиси (кўп юрди, оз юрди, оз сўзлади), ҳаракатнинг пайти ( тунов кун келди, эрталаб кетди), ҳаракатнинг ўрни (аллақаёқдан қўнғироқ қилди), ҳаракатнинг сабаби ( ноилож рози бўлди), ҳаракатнинг мақсади (атайин айтмади) кабиларни ифода этади. шунинг учун улар гапда ҳол вазифасини бажаради. равишлар баъзан отга боғланиб келади. бу вақтда у гапда сифатловчи вазифасини бажаради. равишлар даража ифодалаш хусусиятига эга ( кам гапирди – оддий даража), камроқ сўради (қиёсий даража), жуда кўп билади (орттирма даража). равишлар махсус ясовчи қўшимчаларга ҳам эга: руҳ (от), руҳан (равиш), янги(сифат), янгича (равиш). 2. равишларнинг маъно …
2
вишлари қанча? қай даражада? каби сўроқларга жавоб бўлади. миқдор ва даража равишлари маънога кўра ё миқдор тушунчасини ифодалайди, ёки бошқа сўзнинг фақат маъносини кучайтиради. шунга кўра бу гуруµ иккига бўлинади: 1) миқдор равиши; 2) даража равиши. миқдор равиш ҳаракат ёки предметнинг ноаниқ миқдорини англатади: кўп, оз, кам, бир оз, сал, пича, қиттак, хиёл каби. даража равиши ҳаракат ёки белги маъносини кучайтиради: жуда, ғоят, ниҳоятда, ҳар қанча, оз-мунча, сира, асло каби. миқдор ва даража равишлари гапда кўпинча ҳол вазифасини бажаради: ўрмонжон акамнинг бир гаплари сира-сира эсимдан чиқмайди. миқдор ва даража равишлари гапда от билан боғланиб, унинг аниқловчиси бўлади. бу вазифа ҳолга нисбатан камроқ учрайди: кўп гап қулоққа ёқмас. миқдор-даража равишлари гапнинг кесими вазифасини бажариши мумкин: вилоятимизда бу йил пахтадан мўл ҳосил олган бригадалар кўп. бу каби равишлар отлашганда эса тўлдирувчи ва қаратқич вазифасини ҳам бажаради. масалан: кўпдан қуён қочиб қутилмас (мақол) каби. пайт равиши. иш-ҳаракатнинг бажарилиш пайтини ангалатади. пайт маъносидаги от …
3
қани бу ёққа ўтиринг-чи! сабаб равиши. иш-ҳаракатнинг бажарилишидаги сабабини англатади. сабаб равишига: ноиложликдан, чорасизликдан сўзлари киради. сабаб равиши асосан, ҳол вазифасини бажаради: кундузойнинг қисташи билан ноилож биринчи қаторга бориб ўтирди. мақсад равиши. иш-ҳаракатнинг бажарилиши мақсадини англатади. мақсад равишларига: атайи(н), атайлаб, жўрттага, қасддан сўзлари киради. мақсад равиши ҳол вазифасини бажаради: эрталаб атайин спорт костюмини кийдим. 3. равишларда даража. сифатда бўлганидек, равишда ҳам белгини ифодалаш ҳодисаси бор. белгини даражалаб ифодалаш асосан, ҳолат равишларига хос бўлиб, даража маъносини сифат даражаларидаги воситаларнинг ўзи билан ифодаланади: ту – 104 самолёти ил – 18 самолётидан тезроқ учади. (қиёсий даража). ракета энг тез учадиган аппаратдир. (орттирма даража).
4
равиш – суз туркуми - Page 4

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "равиш – суз туркуми"

1403350896_45149.doc равиш – сыз туркуми www.arxiv.uz равиш – сўз туркуми режа: 1. равишларнинг грамматик маъноси, морфологик белгилари ва синтактик вазифаси. 2. равишларнинг маъно турлари. 3. равишларда даража. 1. равишларнинг грамматик маъноси, морфологик белгилари ва синтактик вазифаси. ҳаракат ёки ҳолатнинг белгисини ифода қилувчи мустақил сўзлар турокумига равиш дейилади. раившлар асосан феълга боғланиб келади. улар ҳаракат-ҳолатнинг бажарилиш тарзини (тез ишлади, секин ишлади) ҳаракатнинг миқдорий белгиси (кўп юрди, оз юрди, оз сўзлади), ҳаракатнинг пайти ( тунов кун келди, эрталаб кетди), ҳаракатнинг ўрни (аллақаёқдан қўнғироқ қилди), ҳаракатнинг сабаби ( ноилож рози бўлди), ҳаракатнинг мақсади (атайин айтмади) кабиларни ифода этади. шунинг учун улар гапда ҳол вазифасини бажаради. р...

DOC format, 49.0 KB. To download "равиш – суз туркуми", click the Telegram button on the left.

Tags: равиш – суз туркуми DOC Free download Telegram