невропатология таърифи oрқа мия

DOCX 469.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544336050_73258.docx невропатология таърифи oрқа мия режа: 1. неврология тарихи. қадимги замон неврологияси. ўрта аср неврологияси. ўзбекистон неврологияси. 2. орқа мия тузилиши, фукциялари ва патологияси. невропотология фани – инсон нерв системаси фаолиятини бузилиши сабаблари ва ана шу бузилишларни олдини олиш, даволаш усулларини тадқиқот қилиш ҳақидаги фандир. неврология тарихи қадимги замон неврологияси нерв системаси, унинг тузилиши, касалликлари ва уларни даволаш ҳақидаги дастлабки маълумотлар қулдорлик тузими даврининг тиббий манбаларида учрайди. бу маълумотларда нерв касалликларининг ташқи белгилари емперик тарзда тасвирланган. қуйида келтирилган неврология тарихи бўйича маълумотлар қадимги миср, юнонистон, рим империяси, араб табобати, ўрта аср уйғониш даврларини ҳамда ҳозирги замон табобатларини ўз ичига олади. қадимги миср неврологияси мисрлик кохинлар табиб сифатида тан олинган эдилар. улар нерв системасининг баъзи касалликлари, масалан, бош мия чаноғи жароҳатлари, мия шикастланиши билан боғлиқ бўлган фалажлар, юз нервининг фалажи ва бошқалар ҳақида билишар эди. геродотнинг таъкидлашича (эрамиздан аввалги v аср), мисрда айрим табиблар фақат кўзни, айримлари – бошни, учинчилари – …
2
алиши ҳамда ҳаётий функцияларнинг нормал ҳолатини ҳисоблайдилар. мана шулардан бирортасининг зарарланиши касаллик пайдо бўлишига олиб келади. сушрута нерв касалликларига қуйидагиларни: ҳушдан кетиб йиқилиш, апоплексия, офтоб уриши, тутқаноқ ва бошқаларни киритади. «аюр-веда»да тутқаноқ ирсий касаллик ҳисобланади. ҳиндистонда эрамиздан viii аср илгари тутқаноққа дучор бўлган қизларга турмуш қуриш ман қилинганлиги ҳақида қонун чиқарилган. нерв касалликларини даволашда гўшт, ўсимликлар, сут ва бошқалар тавсия этилган. булардан ташқари қустирувчи, сурги, терлатадиган дорилар, ванналар, зулук солиш кабилар қўлланилган. ўрта аср неврологияси абу али ибн сино неврологияси буюк аллома, ўрта аср илм – фанининг ёрқин юлдузларидан бири, ўз даврида ердан осмондаги юлдузларгача бўлган муаммолар сир-асрорини ўрганиб, билимларини келгуси авлодларга ўлмас мерос қилиб қолдирган улуғ донишманд абу али ибн сино (европада авиценна)дир. ибн сино қиска умри давомида 300дан ортиқ илмий асарлар яратган. унинг «тиб қонунлари» бутун дунёга машҳурдир. «тиб қонунлари» 5 жилддан иборат бўлиб, 412,5 босма саҳифани ташкил этади. унда нерв тузилмасининг анатомияси ва физиологияси шу қадар чуқур …
3
ғрисидаги маълумотлар алоҳида эътиборга эга. айниқса, бош мия қон томирлари, унинг қон билан таъминланиши шу қадар аниқлик ва усталик билан баён қилинганки, бунга ҳозирги замон тадқиқотчилари ўзгартириш киритиши амри маҳолдир. ибн сино бош мияни «онг маркази» деб таърифлайди. бу орган орқали биз дунёни кўрамиз, эшитамиз, мушоҳада қиламиз, ҳид биламиз. салбий ва ижобий ҳис-туйғуларнинг жунбушга келиши ҳам марказга боғлиқ. бу органда фикр пайдо бўлади, фикрдан эса билим туғилади. ички органларнинг фаолияти, ишлаш тарзи ҳам бош мияга боғлиқ. ибн сино орқа миянинг анатомияси ва физиологиясини чуқур ўрганиб шундай деб ёзган эди: «яратувчи... бош миянинг бир қисмини пастга (тананинг пастки қисмига) тушириб, инсонга мурувват кўрсатдики, ундан ажралган нервлар майда тармоғиларга бўлиниб ўз вазифаларини бемалол, узлуксиз бажо келтирадилар». ибн синонинг нафас марказининг бош мия билан орқа мия ўртасида жойлашганлиги тўғрисидаги фикри аҳамиятга моликдир. у жинсий ва сийдик чиқариш аъзолари функцияларини орқа мия идора қилади, деган фикрни билдирган. ибн сино «тиб қонунлари» китобида периферик нерв …
4
ида-алоҳида баён қилганки, бу, унинг ниҳоятда чуқур билимга эга эканлигидан, синчковлигидан, ўта кузатувчанлигидан далолат беради. ўзбекистон неврологияси неврология фанига гарчи бундан минг йил илгари абу али ибн сино асос солган бўлсада, фақат хiх аср охири, хх аср бошларида европа медицинасидан неврология алоҳида фан сифатида ажралиб чиқа бошлади. ўзбекистонда неврология фанининг ривожланишига ўрта осиё давлат дорилфунунининг очилиши асос бўлди. 1920 йил 1 январда дорилфунуннинг табобат факультети қошида нерв касалликлари кафедраси ташкил этилди. бу нафақат ўзбекистонда, балки бутун марказий осиёда неврологиянинг ривожланишига йўл очиб берди. нерв касалликлари кафедрасига профессор м.л.захарченко асос солди ва 1939 йилгача унга мудирлик қилди. 1940 йилдан 1959 йилгача кафедрада профессор а.я.шаргородский, 1963-1965 йиллар давомида профессор с.г.охундовлар мудир бўлганлар. 1966 йилдан бери эса бу кафедрага оврупо ва осиё медицина фанлари академиясининг академиги, профессор н.м.мажидов раҳбарлик қилиб келмоқда. тошкент давлат тиббиёт олий билимгоҳи нерв касалликлари кафедрасида юзлаб машҳур олимлар ва педагоглар етишиб чиқди. тошкент медицина институти нерв касалликлари кафедраси ўзбекистонда …
5
мажидов, ф.т.абдухакимов ва бошқалар бор эди. профессор с.г.охундов бош мия ўсмалари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. у ёзган «энса чуқурчасининг ўсмалари» деб номланган монография ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмаган. ўзбекистон неврология бўйича тараққиётида 1925 йил муҳим саналардан биридир. шу йили жумҳурият невропатологларининг илмий жамияти ташкил этилди. бу жамиятга м.а.захарченкодан бошлаб я.я.шаргородский (1939-1959), ф.ф.детейгоф (1959-1963), я.я.гордон (1963-1966) раислик қилди. 1966 йилдан буён эса бу жамиятга н.м.мажидов раислик қилади. жамият аъзолари бир неча марта ҳалкаро симпозиумлар, республика, вилоят анжуманларининг совриндорлари бўлишган. жамият бошчилигида неврология фани бўйича илмий кенгашлар ўтказиб турилади. бу илмий кенгаш ва съездларда ҳозирги замоннинг долзарб муаммолари муҳокама қилинади. 1978 йили республика невропатологларининг i съезди ва 1987 йили ii съезди ўтказилди. бу съездда кўрилган масалалар 2 жилдли китоб сифатида нашр этилди. улар: 1) неврология муаммолари, 2) руҳий касалликлар муаммоларига бағишланди. 1966 йилдан бошлаб ҳозиргача нерв касалликлари кафедрасига профессор н.м.мажидов раҳбарлик қилмоқда. у ўзининг қарийб 30 йиллик илмий педагогик фаолияти давомида неврология …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "невропатология таърифи oрқа мия"

1544336050_73258.docx невропатология таърифи oрқа мия режа: 1. неврология тарихи. қадимги замон неврологияси. ўрта аср неврологияси. ўзбекистон неврологияси. 2. орқа мия тузилиши, фукциялари ва патологияси. невропотология фани – инсон нерв системаси фаолиятини бузилиши сабаблари ва ана шу бузилишларни олдини олиш, даволаш усулларини тадқиқот қилиш ҳақидаги фандир. неврология тарихи қадимги замон неврологияси нерв системаси, унинг тузилиши, касалликлари ва уларни даволаш ҳақидаги дастлабки маълумотлар қулдорлик тузими даврининг тиббий манбаларида учрайди. бу маълумотларда нерв касалликларининг ташқи белгилари емперик тарзда тасвирланган. қуйида келтирилган неврология тарихи бўйича маълумотлар қадимги миср, юнонистон, рим империяси, араб табобати, ўрта аср уйғониш даврларини ҳамда ҳозирги за...

DOCX format, 469.8 KB. To download "невропатология таърифи oрқа мия", click the Telegram button on the left.