ихтиёрий ҳаракат ii нейрон периферик унинг йўналиши

DOCX 422,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544335949_73256.docx ихтиёрий ҳаракат ii нейрон периферик унинг йўналиши режа: 1.асаб - мушак аппаратининг функцияси 2.ҳаракат сифатларининг ривожланиши 3.бош мия пўстлоғида ҳаракат марказларининг ривожланиши. 4.ҳаракат фаоллигининг ривожланиши. ҳаракат системаси. ҳаракат одам фаолиятиниг асосий белгиларидан биридир. бош мия пўстлоғида ҳосил бўлган импульсларнинг ихтиёрий ҳаракат йўли орқали мускулларга етказилиши натижасида ихтиёрий ҳаракат вужудга келади. ихтиёрий ҳаракатни бажаришда, бош миянинг пўстлоқ қаватидан ташқари, экстрапирамида (nucleus caudatus,nucleus lenticularis, nucleus ruber, substantia nigra), мияча ва вестибуляр системалар ҳам иштирок этади. нормал ва мувофиқлашган ихтиёрий ҳаракат юқорида кўрсатилган системаларнинг тўғри ишлаши натижасидир. марказдан қочувчи йўллар – ҳаракатни мувофиқлаштирувчи импульслар ана шу система йўллари орқали орқа миянинг олдинги шоҳидаги ҳужайраларга, яъни оҳирги умумий майдонга ўтказилади. олдинги шоҳ ҳужайралари эса қабул қилинган импульсларни ўз аксонлари орқали мускулларга етказиб беради, натижада ихтиёрий ҳаракат содир бўлади. ихтиёрий ҳаракат ўтказгич йўл (tractus cortico-muscularis) орқали бажарилади. кортико-мускуляр йўл икки неврон (марказий ва периферик неврон) занжиридан ташкил топгандир. биринчи неврон мия пўстлоғининг ҳаракат соҳасидан …
2
чиқамиз. пирамида йўл – биринчи неврон мия пўстлоғининг олдинги марказий пуштаси ва парацентал бўлакчасининг бешинчи қаватида жойлашган гигант пирамидасимон (бец) ҳужайраларидан бошланади. олдинги марказий пуштанинг энг юқори қисмида ва парацентрал бўлакчада, оёқ мускулларига таъллуқли ҳужайралар, соҳаси жойлашган. олдинги марказий пуштанинг энг юқори қисмида оёқ мускулларига таълуқли ҳужайралар,сўнгра тана ва қўл мускулларига таълуқли ҳужайралар соҳаси жойлашган.олдинги пуштанинг пастки қисмида юз, лаб, тил, ютқин ва чайнов мускулларига тегишли ҳужайралар соҳаси жойлашган. шуни айтиш керакки, гавданинг бир томонидаги ҳаракат соҳаси қарама-қарши ярим тана мускулларнинг ишини идора қилади, яъни ўнг томонда жойлашган олдинги пушта тананинг чап томонидаги қўл ва оёқни, чап томондаги марказий пушта эса ўнг қўл ва оёқни ҳарактлантиради. бош миянинг ҳаракат соҳасидаги ҳужайра аксонлари нурсимон тож ҳосил килиб, ички капсула томон йўналади ва олдинги учдан икки бўлагидан ғуж бўлиб ўтади. ички капсуланинг тизза қисмидан бош ва юздаги мускулларни ҳаракатлантиришга тегишли кортико-нуклеар невронлар ўтади. пирамида йўли ички капсуладан мия оёқчасига ўтиб, унинг асосида …
3
оқ мия билан орқа мия чегарасида кесишма ҳосил қилиб орқа миянинг қарама-қарши томонидаги ён тизимчаларга ўтади. жуда оз қисми эса кесишмай, орқа миянинг ҳамма сегментларига ўтиб, уларнинг олдинги шохларида тугайди. бир нечта орқа мия нервларининг ўзаро қўшилиши натижасида нерв чигаллари ҳосил бўлади. нерв чигалларидан эса периферик нервлар вужудга келади ва улар ўзига тегишли мускулларда тугалланади. ҳаракат системаси патологияси. ҳаракат ўтказувчи йўлининг зарарланиши мускулларнинг кучсизланишига, ҳаракатнинг камайишига ёки йўқолишига олиб келади. ҳаракатнинг йўқолишига фалажланиш (paralysis) ёки плегия (plegia) дейилади. мускулларнинг кучсизланиши натижасида ихтиёрий ҳаракатнинг камайишига парез (paresis) дейилади. гавданинг турли қисмлари қуйидагича фалажланиши мумкин. 1) бир қўл ёки бир оёқда ҳаракатнинг йўқолиши (моноплегия); иккала қўл ёки иккала оёқда ҳаракатнинг йўқолиши (параплегия); 2) иккала қўл билан иккала оёқда ҳаракатнинг баробар йўқолиши (тетраплегия); 3) гавданинг бир томондаги ярмида ҳаракатнинг йўқолиши (гемиплегия); ихтиёрий ҳаракат йўли биринчи ва иккинчи невронларнинг зарарланишига қараб ўзига хос икки хил фалаж пайдо бўлади. орқа миянинг олдинги шоҳида жойлашган периферик …
4
бларини ва унинг периферик фалаждан фарқини аниқлаш учун биринчи ва иккинчи невронларнинг функцияларини билиш зарур. биринчи неврон функцияси. пирамида йўли асосан икки хил функцияни бажаради: а) бош миянинг қўзғалиши натижасида пайдо бўлувчи ихтиёрий ҳаракат импульсларини орқа миянинг олдинги шоҳига, яъни иккинчи неврон ҳужайраларига етказиб беради; б) орқа миянинг ортки илдизчасидан мускулга келиб турувчи рефлектор ва тоник таассуротларнинг ўтишини тартибга солиб ва қисман тормозлаб туради. демак, биринчи неврон орқа миянинг хусусий функциясини тормозлаб туради. шу сабабли биринчи неврон зарарланганда пай рефлексларни ва мускул тонуси ошиб кетиб, марказий фалаж содир бўлади. экстрапирамида система ёхуд ноихтиёрий ҳаракат системаси – у қуйдагилардан иборат; катта мия яримшарларининг пўстлоқ ости ва марказий тугунлар – ясмиқсимон ядро, кўрув дўмбоқчаси, бодомсимон тана, қора субстанция,қизил ядро.экстрапирамида система биокимёвий фаол марказ ҳисобланади. экстрапирамидал система ихтиёрий ҳаракатларни уюштириш уларнинг автоматик ишини тез бажариш мускуллар таёргарлигини таъминлаш ихтиёрий ҳаракатларнинг пластиклиги гармонияси маъноли мимика жой ва фазодаги мутаносибликни таъминлайди. патологияси – экстрапирамида системасининг …
5
иб – оғриқ, ҳарорат, тактил сезги турига мансуб. чуқур сезгини бўғин-мушак ҳисси пассив ҳаракатлар, тана қисмлари ва оёқларнинг фазодаги жойлашуви ҳисси, виброцион сезги ташкил қилади. мaркaзга интилувчи йўллaр – юзаки сезги оғриқ ҳарорат ва тактил сезги импульслaри (оғриқ вa ҳaрaкaт) периферик нервлaр ёрдaмидa еткaзaди. периферик нерв ҳужaйрaлaри (1 нейрон) умуртқaлaр aро тирқишнинг умртқaлaр aро тугунчaсидa жойлaшгaн. умртқaлaр aро тугунчa ҳужaйрaлaрнинг мaркaзий ўсимтaси орқa миянинг орт шоҳчaсидa жойлaшгaн орқa мия сезувчи ҳужaйрaлaригa борaди. шу ердa 1 чи нейрон тугaйди вa 2 чи нейрон йўли бошлaнaди. 2 чи нейрон aксони орқa мия орқaли нaриги томонгa орқa миянинг ён устунчaлaригa вa улaр тaркибидa бир тутaм бўлиб, кўриш дўнгигaчa етиб борaди. бу ердa иккинчи нейрон aксони тугaйди. шу ернинг ўзидa учинчи нейрон жойлaшгaн. унинг aксони бош мия ярим шaри пўстлоғи орт мaркaзий бурмaсигaчa борaди вa ўшa ердa тўхтaйди. чуқур вa тaктил сезиш ўткaзгичлaри (бўғим мушaк, ҳолатни сезиш, босим, вибрaция) орқa миянинг орт устунчaлaригa кирaди …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ихтиёрий ҳаракат ii нейрон периферик унинг йўналиши"

1544335949_73256.docx ихтиёрий ҳаракат ii нейрон периферик унинг йўналиши режа: 1.асаб - мушак аппаратининг функцияси 2.ҳаракат сифатларининг ривожланиши 3.бош мия пўстлоғида ҳаракат марказларининг ривожланиши. 4.ҳаракат фаоллигининг ривожланиши. ҳаракат системаси. ҳаракат одам фаолиятиниг асосий белгиларидан биридир. бош мия пўстлоғида ҳосил бўлган импульсларнинг ихтиёрий ҳаракат йўли орқали мускулларга етказилиши натижасида ихтиёрий ҳаракат вужудга келади. ихтиёрий ҳаракатни бажаришда, бош миянинг пўстлоқ қаватидан ташқари, экстрапирамида (nucleus caudatus,nucleus lenticularis, nucleus ruber, substantia nigra), мияча ва вестибуляр системалар ҳам иштирок этади. нормал ва мувофиқлашган ихтиёрий ҳаракат юқорида кўрсатилган системаларнинг тўғри ишлаши натижасидир. марказдан қочувчи йўллар – ...

Формат DOCX, 422,7 КБ. Чтобы скачать "ихтиёрий ҳаракат ii нейрон периферик унинг йўналиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ихтиёрий ҳаракат ii нейрон пери… DOCX Бесплатная загрузка Telegram