тери ости клетчаткаси

DOC 237,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481463238_66544.doc тери ости клетчаткаси режа: 1. тери топографияси. 2. сочнинг тузилиши 3. тери безлари ва бошқа тузилмалари. тери ости клетчаткаси ёғ ҳужайралари, қон томирлари, нерв ва мушаклар, шунингдек коллаген толаларининг саёз ўрилишларидан ташкил топган юмшоқ бирикувчи тўқима ҳисобланади. толалар боғлами анча юпқа бўлиб, тери сиртига деярли параллел ўтади. тери ости клетчаткаси, тери билан ундан қуйида ётган ҳайвон танаси органларини эпчиллик билан боғлаб, бирикувчи қават ролини ўйнайди. айниқса, катта миқдордаги ёғли тўпланмаларнинг жамланиши унга хос хусусиятдир. ёғли тўпланмалар, ёғ ҳужайралари кўринишида бўлиб, толали тузилмалар қаватларининг орасида жойлашган. ёғли ҳужайралар миқдори, уларни жамланиш даражаси ва жойланиши, ҳайвоннинг тури, унинг боқилганлиги ва сўйиш мавсумига боғлиқ. тери ости клетчаткасида ёғнинг тўпланиши кўпроқ дум асосида, курак оралиғида, чотларда юз беради, семиз ҳайвонларда эса, бақувват ёғ қаватини бутун тери қоплами остида кузатиш мумкин. тери ости ёғ қавати энг кўп чўчқа, ҳамда денгиз ҳайвонларида ривожланган, уларда у иссикликни ҳимоя қилувчи қават ролини ўйнайди. шу муносабат билан тери …
2
сининг миқдорига боғлиқ. терида қолдирилган тери ости клетчаткасининг қавати қанча юпқа бўлса, уни яхши сақлаш шунча осонлашади, сифати ва ишлатилиши таъминланади. тери топографияси. тери топографияси (грекчадан topos – жой, grapho- ёзаман) деб, терининг ҳар хил қисмларининг майдони бўйлаб ўзаро жойланишига айтилади. терининг топографик қисмлари (1-расм) ҳар хил хоссаларга эга, чунки улар бир – биридан қалинлиги, зичлиги, толалар ўрилишининг табиати ва бир қатор бошқа белгиларига қараб фарқланади. тери умумий қалинлигининг ўзгариши асосан тўрли қават қалинлигининг ўзгариши туфайли келиб чиқади, чунки ғуддали қават қалинлиги нисбатан кам ўзгаради. терининг юпқароқ қисмлари – этак қисмида ғуддали қават, унинг йўғонроқ қисми -ёпқичга нисбатан қалинроқ бўлади. ёпқич дермасининг структураси коллаген толалари боғламиининг анча йўғонлиги билан тавсифланади; бу боғламлар бир - бирига зич ёндашиб, ҳар хил текислик ва йўналишлар бўйича қалин боғламларни ҳосил қилади. бунда вертикал ва диоганал боғламларнинг мавжудлиги туфайли ромб кўринишидаги ҳалкалар ҳосил бўлади. бундай структура туфайли терининг ёпқич қисми чўзилганда юқори мустаҳ-камлиги ва чўзилганда …
3
ўйлаб иккита яримталикка бўлинади. баъзан ушбу терилардан ёқа қисми қирқиб олиниб, қолган қисми умуртқа чизиғи бўйлаб икки қисмга бичилади. шундай қилиб тери уч элементга: ёқа ва икки яримқанотга бўлинади. таг тери ишлаб чиқаришда ёпқичлаш жараёни олиб борилади, яъни тери ёпқич, этаклар ва ёқа қисмларига бичилади. от терилари одатда олд тери ва хазга бўлиб бичилади. териларни бундай бичилиш усули хазлаш деб юритилади. чўчқа териларидан айрим тери турлари, жумладан эгар- жабдуқ, пойабзалнинг устки қисми учун хромли тери ишлаб чиқаришда бутун теридан этаклари қирқиб олинади. терининг қолган ўрта қисми, ёпқич ва ёқа билан биргаликда “балиқча” деб юритилади. шундай қилиб, тайёр терилар конфигурацияси бўйича бутун тери, ярим тери, ёпқич ва ярим ёпқич, “баликча”, этак ва ёқа, қанот ва ярим қанот, от хазлари ва олд терилари кўринишида ишлаб чиқарилади. тери хом -ашёси ва терини бичиш маъсулиятли жараён ҳисобланади. уни тўғри бажариш учун тери ва тайёр чарм хоссаларини, шунингдек топографик қисмларни яхши билиш керак. сочнинг тузилиши …
4
манинг ёндош толаларидан бирига туташиб кетган. ушбу мускул қисқариб, соч халтачасининг қиялик бурчагини ўзгартириши мумкин, бунинг оқибатида соч қопламида иссиқликни ўраб турувчи ҳаво қаватлари ўзгаради. баъзи ҳайвонларнинг асабдан қўзғалиши натижасида мушак толалари қисқаради ва сочлари тикка кўтарилади. соч халтачасини икки йўналишда: ички – ҳалқа бўйлаб, ташқи – халтача бўйлаб жойлашган, бирикувчи тўқиманинг зич ётқизилган майин толалари ташкил қилади. соч халтачаси атрофида жойлашган эластин ва ретикулин толалари, кўзга кўринмайдиган чегарадан дермага ўтиб кетадиган коллаген толалари ҳосил қилган тўрни ўраб туради. энг қуйи қисмида соч халтачаси бирикувчи тўқималардан – ғуддаларни ҳосил қилади. ғуддаларда қон ва лимфа томирларининг кўп миқдорда бўлиши, шунингдек кўп сонли ҳужайра элементлари ва нерв тўқималарининг борлиги туфайли, улар соч ҳужайраларини озиқлантирувчи асосий артерия ҳисобланади. соч ғуддада туғилади ва ўсиб борган сайин соч канали орқали ташқарига чиқади. соч узунлиги бўйича уч қисмга: ўқ – ташқи қисм, илдиз – соч халтачасида ўқнинг давоми ва жун пиёзчасига бўлинади. жун пиёзчаси илдизнинг қалинлашган …
5
иснинг давоми ҳисобланади. ташқи соч қинининг юқори қисмида эпидермиснинг ҳамма қаватларини, жумладан шохли қаватни ҳам, кузатиш мумкин. айни пайтда қуйи қисмида унинг деворларини тузилиши, фақат эпидермис нишли қаватининг тузилишига ўхшаб кетади. етук соч қисмининг кўндаланг кесимида учта концентрик қаватни: кутикула, пўстлоқ ва ўзакни фарқлаш мумкин (2-расм ). кутикула - тангачасимон, жуда майин, қалинлиги 0.3-1 мкм бўлган сочнинг ташқи қавати. кутикула асосан аморф кератин сақлаган ўлик пластинкасимон ҳужайралардан ташкил топган. кутикуланинг тангачалари бир-бирига балиқ тангачаларига ўхшаб шундай ётқизилганки, уларнинг эркин учлари соч ўқининг тепасига қараб йўналган. бу сув томчиларининг жун қоплами мағзига сингишига йўл қўймайди. тангачаларнинг шакли ва уларнинг жойланиши ҳар хил. улар ҳайвоннинг тури, баъзан айнан бир турдаги ҳайвонларнинг – ҳар хил типдаги сочлари ва ҳатто айнан бир сочнинг узунлигига қараб ўзгаради. пўстлоқ қавати - кутикула остида жойлашган, сочнинг концентрик қавати. пўстлоқ соч ўқи бўйлаб жойлашган урчуқсимон ўлик ҳужайралардан ташкил топган. унинг ҳужайралари бир-бирига ҳужайралараро модда билан бириккан бўлиб, улар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тери ости клетчаткаси" haqida

1481463238_66544.doc тери ости клетчаткаси режа: 1. тери топографияси. 2. сочнинг тузилиши 3. тери безлари ва бошқа тузилмалари. тери ости клетчаткаси ёғ ҳужайралари, қон томирлари, нерв ва мушаклар, шунингдек коллаген толаларининг саёз ўрилишларидан ташкил топган юмшоқ бирикувчи тўқима ҳисобланади. толалар боғлами анча юпқа бўлиб, тери сиртига деярли параллел ўтади. тери ости клетчаткаси, тери билан ундан қуйида ётган ҳайвон танаси органларини эпчиллик билан боғлаб, бирикувчи қават ролини ўйнайди. айниқса, катта миқдордаги ёғли тўпланмаларнинг жамланиши унга хос хусусиятдир. ёғли тўпланмалар, ёғ ҳужайралари кўринишида бўлиб, толали тузилмалар қаватларининг орасида жойлашган. ёғли ҳужайралар миқдори, уларни жамланиш даражаси ва жойланиши, ҳайвоннинг тури, унинг боқилганлиги ва сўйиш мавсум...

DOC format, 237,5 KB. "тери ости клетчаткаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тери ости клетчаткаси DOC Bepul yuklash Telegram