лирик асарларни ўрганиш

DOC 48,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662839133.doc лирик асарларни ўрганиш режа: 1. шеърий асар таҳлилида синтактик шакл ва оҳанг яхлитлиги. 2. шеърий асарни ифодали ўқиш. 3. шеърий асарни шархли ўрганиш. шеърий асарлар таҳлили лириканинг адабий тур сифатида ўзига хос хусусиятлари ва вазифасидан келиб чиқиб олиб борилганда самарали бўлиши қайта-қайта синовлардан ўтиб ўз тасдиғини топган. лирик асарларнинг бошқа турдаги асарлардан фикри шундаки, ундаги ҳар бир сўз ва ҳатто товуш, қайноқ ҳиссиёт маънони қуюқлаштиришга қаратилади, таъбир жоиз бўлса, шоир фикрини ҳикмат даражасига кўтариш вазифасига бўйсундирилади. шеър кундалик ҳаётдаги ҳаммамизга таниш оддий воқеа-ҳодисаларнинг шунчаки ифодаси бўлмай, фавқулотда ҳолат, жўшқин ҳиссиёт натижаси ва ҳаяжонли тафаккур маҳсулидар. унинг фикрлар қаймоғи бўлишига кўра ҳикматга, кўнгилга йўл топиш жиҳатидан мусиқага қиёсланиши бежиз эмас. "сўзда сеҳр бор, шеърда эса ҳикмат", дейилади ҳадисда. лирик асар кўпинча шоирнинг таржимаи ҳолига алоқадор арзи ҳол, лаҳзалик кўнгил изҳори сифатида таасурот қолдиргани учун муаллиф ҳиссиёти, ҳаяжони тўғридан-тўғри, ҳеч қандай воситасиз ёлғиз унинг ўзигагина дахлдордек қабул қилинади. аслида шеър умуминсоний …
2
сўзлар қатида яширин берилиши англаб етилмайди. натижада ўқувчилар шеърдаги образлиликнинг мағзини чақолмайдилар, шеър матнини ёдлашга бўйинлари ёр бермайди. чунки шеър мутолаасидан кутилган даражада завқ-шавқ туймайдилар. ҳолбуки, ҳар қандай бадиий матн заминидаги яширин маънони ўқиш меҳнатталаб ишдир. бусиз ҳатто адабий таълимнинг мақсади амалга ошмайди. поэтик оҳангни ҳис қилмаслик, матн сўзларини тўла тушуниб етмаслик шеър ёдлашга зерикарли машғулотга айлантиради. маъноси англанмаган матнни ёдлаш эса осон кечмайди. болалар шеър ёдлашга бошланғич синфлардан ўргатилса-да, амалда битта шеърни тўла ёддан айтолмайдиган ўқувчилар ҳам талайгина. бунинг учун бола эмас, кўпроқ ўқитувчи айбдор. чунки дастурга биноан ўқиб ўрганиладиган шеърларни ўқувчиларнинг ҳаммаси тушунмаслиги мумкин эмас. демак, ўқитувчи болаларни адабиёт, жумладан, шеърият билан чуқур таништириш методларини излаши лозим. бола шеъриятнинг инсон бахти, қувонч шодликлари, ғам-ғуссаси, қалб изтироблари билан чамбарчас боғлиқлиги, шу хилдаги кечинмаларнинг бадиий ифодаси эканини тушуниб етгандагина сўз санъатининг бу турига нисбатан фаол муносабатда бўлади. акс ҳолда ўқувчида шеъриятга нисбатан лоқайдик туғилади ва бу нарса унинг нафақат сўз …
3
батан қисқа шаклда ишлатилишидан мусиқиў оҳанг юзага келганини таъкидлаш жоиз. иккинчидан, лирик қаҳрамон шоирнинг ватанни нима учун севиши каби муҳим масаланинг конкрет қўйилиши ўқувчини ўйлатиб қўяди ва сабабларини тезроқ билиб олишга ундайди. учинчидан, сарлавҳа-саволнинг ичида жавобнинг ҳам мавжудлиги ғшоир ватанни севар экан, демак, асоси бор ғ ўқувчининг қизиқишини янада оширади. гарчи ҳали мавҳум бўлса-да, қалбида ватан туйғуси мавжуд ва унга маълум андозалар излаётган ўқувчи бу борада барчага намуна бўла оладиган шоир сўзларига жон қулоғини тутади. кўринади-ки сарлавҳа савол ўқувчида шунчаки қизиқиш туғдириб қўя қолмайди, балки фикрини муайян мақсадга йўналтиради ҳам. сарлавҳа " мен ўзбекистонни нима учун севаман" шаклида ишлатилганида асл ҳолатидаги поэтик образлилик рангсизланган, бинобарин, ўқувчи туйғусига кўзланган даражада таъсир кўрсатмаган бўлар эди. ўқувчида сарлавҳа билан танишиш туфайли туғилган илк таасурот матн мутолааси жараёнида мустаҳкамлана боради. мазкур шеър матнида маъно урғуси тушган "нечун" , "атайман", "танҳо" , " ўзбекистон", "ватан" сўзлари ва "мен нечун севаман ўзбекистонни " иборасининг такрор маромини …
4
лирик асарларни ўрганиш - Page 4
5
лирик асарларни ўрганиш - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лирик асарларни ўрганиш"

1662839133.doc лирик асарларни ўрганиш режа: 1. шеърий асар таҳлилида синтактик шакл ва оҳанг яхлитлиги. 2. шеърий асарни ифодали ўқиш. 3. шеърий асарни шархли ўрганиш. шеърий асарлар таҳлили лириканинг адабий тур сифатида ўзига хос хусусиятлари ва вазифасидан келиб чиқиб олиб борилганда самарали бўлиши қайта-қайта синовлардан ўтиб ўз тасдиғини топган. лирик асарларнинг бошқа турдаги асарлардан фикри шундаки, ундаги ҳар бир сўз ва ҳатто товуш, қайноқ ҳиссиёт маънони қуюқлаштиришга қаратилади, таъбир жоиз бўлса, шоир фикрини ҳикмат даражасига кўтариш вазифасига бўйсундирилади. шеър кундалик ҳаётдаги ҳаммамизга таниш оддий воқеа-ҳодисаларнинг шунчаки ифодаси бўлмай, фавқулотда ҳолат, жўшқин ҳиссиёт натижаси ва ҳаяжонли тафаккур маҳсулидар. унинг фикрлар қаймоғи бўлишига кўра ҳикматга, кўнгил...

Формат DOC, 48,5 КБ. Чтобы скачать "лирик асарларни ўрганиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лирик асарларни ўрганиш DOC Бесплатная загрузка Telegram