нерв тизими ўсмалари

DOCX 26.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1668632480.docx нерв тизими ўсмалари режа: · пешона бўлаги ўсмалари. · олдинги марказий пушта ўсмалари. · орқа марказий пушта ўсмаси. · қадоқсимон тана ўсмаси · субтенториал ўсмалар бош мия ўсмаларига бош мия тўқимаси, пардалари ва қон томирларидан ўсувчи ҳосилалар киради. булар ҳамма бош мия касалликларининг 4,5% ини ташкил қилади. таснифи. ўсмаларнинг клиник таснифи қуйидаги мезонларга асосланиб тузилган: 1. келиб чиқишига қараб: бирламчи (яхши сифатли, ёмон сифатли, бир ва кўп сонли). 2. жойлашувига қараб: миядан ташқарида (мия пардалари, бош мия нерв илдизлари ўсмалари) мия ичи (глиомалар). бунда мия ташқарисидаги ва ичидаги ўсмалар жойлашувига қараб 3 та катта гуруҳга бўлинади: 1. супратенториал (бош мия ярим шарлари) 2. субтенториал (мияча, устун) 3. гипофизар соҳа ўсмаси. 3. гисталогиясига қараб: 1. нейроэктодермал (глиомалар - медуллобластомалар, астрацитомалар, эпендимомалар, невриномалар). 2. парда-томирли ўсмалар (арахноидоэндотелиомалар - менингиомалар, ангиоретикуломалар) 3. аралаш ўсмалар 4. аденомалар, аденокарциномалар 1993 йил жссх томонидан ўсмаларнинг янги гистологик таснифи қабул қилинди. бунда ўсмаларнинг гистологик кўриниши батафсил …
2
мчи- кўпсонли бўлиши мумкин (мультицентрал). невринома, менингиома, ангиоретикулома бирламчи-кўп сонли ўсмалар бўлиши мумкин. глиомалар ичида бош мияни диффуз ўсмалари ҳам учрайди - диффуз астроцитома, олигодендроглиома, спонгиобластома. ўсмалар экспансив (кўпроқ миядан ташқаридаги: менингиома, бош мия нервлари илдизчаларининг невриномаси) ва инфильтратив (глиомалар) ўсиши мумкин. баъзи ўсмалар (медуллабластомалар) калла суяги ичидагина ликвор йўли билан метастаз беришга қодир. ўсмаларнинг ўзида баъзан тўқималарнинг оҳакланиши ва ўсма моддасига қон қуйилишлар кузатилади. бош мия ўсмалар этиологияси ноаниқ. инфекция, интоксикация, калла суяги ва бош мия жароҳатлари ва ҳомиладорлик патологиялари ўсмалар ривожланишига мойиллик яратиши мумкин. клиник кўриниши. ҳар қандай бош мия ўсмаси гистологик тузилишидан қатъий назар ёпиқ калла суяги ичида жойлашганлиги сабабли ёмон сифатли ҳисобланади. ўсиб бораётган ўсма ликвор айланишини бузиб, ортиқча суюқликнинг қоринчалар тизимида тўпланишига олиб келади, бу эса ўз навбатида калла ичи босимининг ошишига ва мияда шиш-бўкиш ривожланишига сабаб бўлади. ўсма босиб турган мия соҳаларида деструктив ўзгаришларни келтириб чиқаради. бир вақтнинг ўзида ўсма атрофида ва ундан узоқда …
3
уйидагилар киради: 1. бош оғриғи қоринчаларнинг кенгайиши, томир деворларининг эзилиши, мия пардаларидаги оғриқ рецепторларининг таъсирланиши билан боғлиқ. у диффуз ёки махаллий бўлиши мумкин, кўпинча кечаси ёки эрталаб пайдо бўлади ёки кучаяди, бу айнан шу пайтда калла ичи босимининг ошиши (веноз қон оқиши қийинлашуви) билан боғлиқ. 2. овқат қабул қилиш ва қориндаги оғриқ билан боғлиқ бўлмаган қусиш. кўпинча, у бош оғриғининг чўққисида ва тана ҳолатининг ўзгартирганда пайдо бўлиши мумкин. бундай қусиш ix, x жуфт бош мия нервлари ўзакларининг (4 қоринчанинг туби) таъсирланиши оқибатида келиб чиқади. 3. кўрув нерви дискининг димланиши тўр парда марказий венасининг босилиши оқибатида келиб чиқади. маълум вақт ўтгандан сўнг кўрув ўткирлиги пасайиб боради. субъектив кўришнинг хиралашуви кузатилади. вақт ўтиши билан дискдаги димланиш кўрув нервининг иккиламчи атрофиясига олиб келади. 4. аралаш хусусиятли бош айланиши. 5. генераллашган эпилептик тутқаноқлар. 6. руҳий ўзгаришлар хотира, онг, хулқ, характер бузилишлари кўринишида. 7. пульс ва нафас ўзгаришлари (брадикардия аритмия) кузатилиши мумкин. 8. ликвордаги ўзгаришлар: …
4
ъсир қилиши билан боғлиқ. супратенториал ўсмалар мияча чодири устида жойлашиб, катталарда болаларга нисбатан 2 баробар кўп учрайди. буларга пешона, орқа ва олдинги марказий пушталар, тепа, чакка, энса, қадоқсимон тана, пўстлоқ ости тугунлари, кўрув бўртиғи ва эпифиз ўсмалари киради. пешона бўлаги ўсмалари. пешона психикаси энг характерли симптом бўлиб, ўзининг ҳолатига нисбатан танқиднинг пасайиши, ўринсиз ҳазиллари, ақлий фаолиятнинг пасайиши, бефарқлик, эйфория, озодасизлик билан ифодаланади. шунингдек, пешона атаксияси контралатерал тарафда бўлиши мумкин ва мияча атаксиясидан мушак гипотониясининг бўлмаслиги билан фарқланади. ўчоққа қарама-қарши тарафда нигоҳ фалажи ва парциал эпихуружлар бўлиши мумкин, улар бош ва кўзни қарама-қарши тарафга буриш билан бошланиб, кейинчалик пароксизмни генерализацияси билан кечади. баъзан контралатерал марказий моно- ва гемипарезлар кузатилиши мумкин. баъзан ўсма бор тарафда янишевскийни ушлаб олиш рефлекси пайдо бўлади. камдан-кам астазия-абазия синдроми учрайди. ўсма чап пешона бўлагида (ўнақайларда) жойлашса, мотор афазия пайдо бўлади. кўпинча юз нервини марказий фалажи ва орал автоматизм рефлекслари кузатилади. пешона бўлаги асоси ўсмаларида зарарланиш тарафида аносмия …
5
лар аввалига джексоннинг сезувчи пароксизмларидан бошланиб, локал сенситив бузилишлар кўринишида кечади (турли хил парестезиялар). тушиб қолиш симптомлари моноанестезия, сенситив астереогнозия, қўл бармоқларида атетоид ҳаракат (псевдоатетоз)лар пайдо бўлиши билан кечади. тепа бўлаги ўсмалари. бунда ўсмадан қарама-қарши тарафида сезги бузилишлари - гемианестезия, аутотопогнозия, сезгининг мураккаб турларининг бузилиши (айниқса стереогноз) пайдо бўлади. агар ўсма чап пастки тепа бўлагида жойлашса ўнақайларда иккала қўлни апраксияси, алексия, амнестик ва семантик афазия, акалькулия келиб чиқади. чакка бўлаги ўсмаси. бу ўсмалар таъм, ҳид билиш, эшитув ва кўрув галюцинациялари ёки генераллашган эпихуружлардан олдин шундай ауралар билан кечади. баъзан хушнинг ўзига хос бўлган ҳолати - “олдин кўргандек” ёки “умуман кўрмагандек” холат кўринишида ривожланади. бундан ташқари, эшитув агнозияси, гомоним квадрант гемианопсия, ҳидларни ажрата олиш қобилиятининг бузилиши кузатилади. ўнақайларда чап чакка бўлаги ўсмаларида сенсор афазия пайдо бўлади. уларни ўнг чакка бўлаги “соқов” соҳа дейилади. энса бўлаги ўсмаси. кўрув анализаторини пўстлоқ қисмининг бузилиши гомоним гемианопсия кўринишида марказий кўрув майдонини сақланиши билан кечади, лекин …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нерв тизими ўсмалари"

1668632480.docx нерв тизими ўсмалари режа: · пешона бўлаги ўсмалари. · олдинги марказий пушта ўсмалари. · орқа марказий пушта ўсмаси. · қадоқсимон тана ўсмаси · субтенториал ўсмалар бош мия ўсмаларига бош мия тўқимаси, пардалари ва қон томирларидан ўсувчи ҳосилалар киради. булар ҳамма бош мия касалликларининг 4,5% ини ташкил қилади. таснифи. ўсмаларнинг клиник таснифи қуйидаги мезонларга асосланиб тузилган: 1. келиб чиқишига қараб: бирламчи (яхши сифатли, ёмон сифатли, бир ва кўп сонли). 2. жойлашувига қараб: миядан ташқарида (мия пардалари, бош мия нерв илдизлари ўсмалари) мия ичи (глиомалар). бунда мия ташқарисидаги ва ичидаги ўсмалар жойлашувига қараб 3 та катта гуруҳга бўлинади: 1. супратенториал (бош мия ярим шарлари) 2. субтенториал (мияча, устун) 3. гипофизар соҳа ўсмаси. 3. гистало...

DOCX format, 26.6 KB. To download "нерв тизими ўсмалари", click the Telegram button on the left.

Tags: нерв тизими ўсмалари DOCX Free download Telegram