оториноларингология тиббиёт мутахасислиги сифатида

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1697538523.doc оториноларингология тиббиёт мутахасислиги сифатида режа: 1. эндоскопик текширув усули 2. болалар касалликларининг ўзига хос хусусиятлари оториноларингология (лор - юнонча оtоs-қулоқ, rhinos-бурун, laryngos-хиқилдоқ, logos - таълимот, ўрганиш деган маъноларни англатади). бу тиббиётнинг мустақил фани бўлиб, қулоқ, бурун, томоқ касалликлари ҳамда ушбу аъзоларнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганади. оториноларинголог доимий равишда қизилўнгач, кекирдак, бронх касалликларини, бўйин соҳасидаги нуқсонларни, юқори жағ, оғиз бўшлиғи ва ҳаттоки мия ва миячага яқин бўлган аъзолар касалликлари билан тўқнашади. оториноларинголог мутахассиси кўпинча мия ҳўппози ва менингити, трахеобронхит ва зотилжам, кўз косаси касалликлари ва шикастланишлари, аллергик касалликлар билан боғлиқ текширув ва даволаш муаммоларини ҳал қилади. отоларингология айниқса педиатрия билан чамбарчас боғланган ҳисобланади. бу ҳатто лор-педиатрия қўшалоқ атамасини ташкил топишига, болалар отоларингологиясини алоҳидаланишига, умумий қоидалар асосида ўз ифодасини топган. бизнинг ихтисослигимизнинг ҳамжиҳатлиги энг аввало бурун, қулоқ, томоқ касалликларининг ўзаро узвий муносабатларига асосланади. кўз ёки оғиз бўшлиғи аъзолари касалликларини ўрганиш офтальмология ва стоматология фанининг предмети бўлиб, ушбу кўрсатилган аъзолар нафақат анатомик …
2
ишдан ташқари ташқи мухит билан узвий боғлайди. бу аьзолар биринчи навбатда турли хил салбий ҳарорат, токсик, кимёвий ва бактериологик таъсирларга учрайди. организмга зарарли моддалар ва жисмларни киришини олдини олиш учун эволюция натижасида уларда ҳимоя механизми ривожланади. бунга кўплаб мисоллар бордир. ҳилпилловчи эпителийлар бурун бўшлиғи томонига ҳаракати чанг заррачалари ва микроб таначаларини йўқ қилади.тумовда шиллиқ қаватлар шиши ва пастки нафас йўлларига совуқ ҳавони киришига тўсқинлик қилади. ҳаттоки акса уриш бурун бўшлиғидаги каттароқ ёт жисмларни чиқариб, шиллиқ ажралмадан тозалайди. ҳиқилдоққа ёт жисм тушиб қолганда кучли йўталга сабаб бўлиши, бу билан эса ёт жисмни йуқ қилиши мумкин. бодомсимон безлар эса ҳалқум лимфоид ҳалқасининг бир қисми, бир қатор касалликлари ва бошқаларда ҳимоя вазифасини бажарадиган иммун таначалар ишлаб чиқаради. бурун бўшлиғи, ҳалқум, ҳиқилдоқ шиллиқ қавати сезувчи нерв хужайралари охирларига жуда бой, нафақат ташқи таъсирларга жавоб берибгина қолмасдан, балки организмнинг кўпгина тизим ички аъзолар билан рефлектор боғлангандир. бурун-ҳалқум, томоқ, тил илдизи соҳасида халқумнинг лимфоид ҳалқаси жойлашган. …
3
жуд асосан пешона рефлектори, қулоқ воронкаси, бурун кенгайтиргич (бурун ойначаси), шпатель, бурун, халқум ва хиқилдоқ ойнасини қайта ривожлантириши билан боғлиқ. кундалик тиббиёт амалиётида бу усуллар ҳали-ҳамон ҳеч қандай ўзгаришларсиз қўлланилмоқда. бироқ лор аъзоларини эндоскопик текшириш, сўнгги йилларда янги технологиялардан кенг фойдаланиш чексиз имкониятларни яратиб бермоқда. кучли ёритувчи оптик асбобларнинг пайдо бўлиши ва эгилувчан фиброскоплардан кенг фойдаланиш билан унинг йўналишини ўзгартириш орқали нафақат тўғридан-тўғри диагностик кўрув, балки нозик жаррохлик аралашувларни кам инвазив тарзда бажариш имконини бермоқда. тиббиёт амалиётида дастлаб қулоқнинг энг кичик элементлари, масалан эштув суякчаси - узангиси, максимал хажми атиги 2мм га етадиган жаррохликларни бажарадиган микроскопларни ишлаб чиққан ва амалиётга қўллаган оториноларингология соҳаси ҳисобланади. албатта умумий амалиёт шифокори ва педиатр бундай жаррохлик амалиётларини бажариши шарт эмас. қулоқ, томоқ ва буруннинг кўплаб касалликлари ва патологик ҳолатларини (бурундан қон кетганда, нафас етишмай қолганда ва бошқаларда) билиш жуда мухимдир, бу эса шошилинч тиббий ёрдам талаб қилади. ҳамма зарур мутахассис етиб келгунгача, оддий биринчи …
4
ўлами жуда кенг соҳадир. мисол қилиб: ҳиқилдоқ саратонида тил илдизи ва ҳалқумдан циркуляр резекция ўтқазиш билан (ларингоэктомия) бўйин лимфа тугунлари, икки томонлама кўкрак сўрғичсимон мушагини олиб ташлаш ва бошқалар ўтқазилиши зарурияти вужудга келиб қолади. шу тариқа оториноларингология микрохирургияни кашфиётчисига айланади. отосклероз амалиёти учун микроскоп остида дастлабки жаррохлик 50-йилларнинг бошларида амалга оширилди. микрохирургияда эшитишни яхшиловчи жаррохлик аралашуви мутлақо янги йўналишни юзага келтирди. оториноларингологияда энг аввало апликацион ва махаллий оғриқ қолдириш усулларидан кенг фойдаланилади, бу ҳиқилдоқ, ҳалқум ва бурун шиллиқ қаватларининг юқори рефлектор сезгирлиги билан боғлиқ. бироқ сўнгги йилларда умумий оғриқсизлантириш (наркоз) оториноларингологияга тобора муваффаққиятли кириб келди. ниҳоят биз талабаларнинг оториноларингология тўғрисида соф амалий мутахассислик ёки маьлум даражада ”ҳунармандчиликка оид” мутахассислик дея фикр билдиришларини истамас эдик. қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари тўртта мурраккаб анализаторлар: эшитув, мувозанат, ҳидлов ва таъм билишнинг бузилишига олиб келади, уларни текшириш жуда мураккаб бўлиб, албатта тўғри ташхислаш ва даволаш учун шифокордан катта малака талаб қилади. энг замонавий асбобларни …
5
стридор) катта ёшдаги одамларда кузатилмайди. аксинча катталардаги баъзи бир лор касалликлари ва касб касалликлари болаларда учрамайди (отосклероз), ёки шунчаки анатомик хусусиятлари туфайли пайдо бўлиши мумкин эмас: масалан асосий бўшлиқни касалликлари эрта ёшдаги болаларда кузатилмайди (ўсмирлар бундан мустасно). бир қатор оғир туғма касалликлар болаларга етук ёшгача яшашга имкон бермайди, аммо туғма нуқсонларнинг аксариятини болаларда табиий равишда бартараф этиш мумкин, бу болалар оториноларингологиясининг ваколатига киради (хоана атрезияси, чандиқли ларинго-трахеал стеноз, юмшоқ ва қаттиқ танглай ёриқлари, ташқи эшитув йўли атрезияси, ўрта қулоқнинг ривожланмаслиги). болаларда баъзи бир касалликларни билиш учун ёшини ҳисобга олиш зарур. масалан кўкрак ёшли ва бироз каттароқ ёшдаги болаларда ўрта қулоқнинг ўткир яллиғланиш касалликларининг кечиши турли хил бўлади. болалардаги айрим касалликларнинг ўзига хос севимли ёши мавжуд бўлиб, булардан энса хўппози, қайталанувчи ўткир отитлар 2-3 ёшдаги болаларда учрамайди, аденоидлар вегетацияси максимал ривожланиши 4-6 ёш, сурункали тонзиллит ва бошқалар асосан мактаб ёшдаги болаларда намоён бўлади. гестацион давр, хомиладорлик ва туғиш жараёнлари маълумотларининг аҳамиятини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оториноларингология тиббиёт мутахасислиги сифатида" haqida

1697538523.doc оториноларингология тиббиёт мутахасислиги сифатида режа: 1. эндоскопик текширув усули 2. болалар касалликларининг ўзига хос хусусиятлари оториноларингология (лор - юнонча оtоs-қулоқ, rhinos-бурун, laryngos-хиқилдоқ, logos - таълимот, ўрганиш деган маъноларни англатади). бу тиббиётнинг мустақил фани бўлиб, қулоқ, бурун, томоқ касалликлари ҳамда ушбу аъзоларнинг тузилиши ва фаолиятини ўрганади. оториноларинголог доимий равишда қизилўнгач, кекирдак, бронх касалликларини, бўйин соҳасидаги нуқсонларни, юқори жағ, оғиз бўшлиғи ва ҳаттоки мия ва миячага яқин бўлган аъзолар касалликлари билан тўқнашади. оториноларинголог мутахассиси кўпинча мия ҳўппози ва менингити, трахеобронхит ва зотилжам, кўз косаси касалликлари ва шикастланишлари, аллергик касалликлар билан боғлиқ текширув ва д...

DOC format, 79,0 KB. "оториноларингология тиббиёт мутахасислиги сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.