умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1708065982.doc умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот режа: 1. паразитологиянинг ривожланиш тарихи 2. ўзбекистонда паразитология фанининг қисқача ривожланиш тарихи паразитология (юнонча иккита сўздан келиб чиққан бўлиб, параситос -текинхўр, паразит ва логос - таълимот, фан демакдир) - тиббиёт фанининг бир тармоғи ҳисобланиб, паразитизм ҳодисалари, яъни паразит билан хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ташқи муҳит омилларига боғлиқлиги, одам, ҳайвон ва ўсимликларда учровчи паразитлар ва улар қўзғатадиган касалликлар ҳамда бу касалликларга қарши кураш усулларини ўрганадиган фан. паразитология паразитлар морфологияси, анатомияси, гистологияси, физиологияси, эмбриологияси, географияси, таснифи, филогенияси ҳамда паразит ва хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширади. академик к.и. скрябин паразитларнинг келиб чиқиши хусусиятига кўра, уларни ўрганадиган фанни икки гуруҳга бўлади. биринчи гуруҳ - фитопаразитология дейилиб, у ўсимликлар дунёсидан келиб чиқадиган бактерия, вирус ва бошқа паразитлар ҳамда улар таъсирида содир бўладиган юқумли касалликларни ўргатади. иккинчи гуруҳ - зоопаразитология дейилиб, қўзғатувчиси ҳайвонот дунёсидан келиб чиқадиган (протозоолар, гельминтлар, зулуклар, бўғим оёқлилар ва бошқалар) ҳар хил …
2
берган. эрамиздан олдинги 384-322 йилларда яшаган юнон файласуфи арасту қорамоллардаги эхинококкоз, чўчқалардаги цистицеркоз, одам аскаридаси ва острицаси тўғрисида маълумотлар ёзиб қолдирган. кўп асрлар давомида олимлар фақат кўзга кўринадиган паразит чувалчанглар ва ташқи паразитларни таърифлаш билангина чегараланиб келганлар. кўзга кўринмас паразитлар тўғрисидаги илк маълумотлар бухоролик аллома абу али ибн сино асарларида учрайди. абу али ибн сино ўзининг “китоб аш-шифо асари” да одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи чувалчанглар қўзғатадиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирган. голланд табиатшуноси а.в. левенгук (хvii асрнинг охирларида) микроскоп ихтиро қилиб, бутун биология соҳасида янги даврни бошлаб берди. лекин хvii - хviii асрларда паразитларнинг фақат морфологик тузилиши ўрганилган, холос. паразитологиянинг тараққиётига микроскопнинг ва микроскопик тадқиқотларнинг такомиллашуви ёрдам беради, шу туфайли хiх асрда паразитология фан сифатида шаклланди. собиқ иттифоқда ҳам паразитология соҳасида бир қатор илмий мактаблар вужудга келган. академик к.и. скрябин cобиқ иттифоқ гельминтологлари мактабини яратди. академик е.н. павловский ва л.а. зильберлар умумий паразитология, ўлка паразитологияси муаммоларини ўрганиб, …
3
ганиб, унга қарши кураш чораларини ишлаб чиқади. gabustius (1549) гельминтология соҳасида биринчи қўлланманинг муаллифи ҳисобланади. олим қўлланмада ўз даврида маълум бўлган гельминтларга тавсиф берган ва даво хилларига тўхталиб ўтган, жигар қуртига тўлиқ тавсиф берган. к.а.рудолфи (1771-1832) бутун ҳаётини паразит чувалчангларни ўрганишга бағишлади. у биринчи марта ўзига маълум бўлган 981 тур паразит чувалчангларни учта синфга: трематода, цестода, нематода ва 30 та авлодга бўлди. протозоа термини биринчи бўлиб, фанга 1820 йилда голдфус томонидан киритилган. k. zibold ва kyolleker (1845) томонидан содда ҳайвонлар оламини шу термин билан аташ таклиф қилинди. содда ҳайвонлар кўп хивчинлилар (polymastigina) туркуми вакили лямблияни илк бор 1859 йилда харьков университетининг профессори лямбле аниқлаган. безгак плазмодиумларини биринчи марта 1879 йилда рус олими в.и. афанасев ва 1880 йилда француз олими альфонс лаверен кашф этганлар. безгак касалини чивинлар юқтиришини эса 1895 йилда инглиз олими р. росс (1902 йилда нобелл мукофотига сазовар бўлган) ва италян олим ж. грасси аниқлашган. паразитлар ва паразитология муаммолари …
4
улдор ҳайвонлар гельминтозларига қарши курашда асос бўлиб хизмат қилмоқда. к.и.скрябин ўрта осиёда, шу жумладан, ўзбекистонда гельминтология фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. у ўзбекистоннинг турли минтақаларига бир неча марта гельминтологик экспедициялар уюштирган. ўзбекистон фа зоология институти қошида гельминтология лабораториясини ташкил этган. 2015 йилда безгак касаллиги ва юмалоқ гижжаларга қарши янги даволаш усуллари ишлаб чиққанлиги учун хитойлик биохимик ту юю, америкалик ва япониялик олимлар уильям кэмпбелл ҳамда сатоси омура нобелл мукофотига сазовор бўлишган. ўзбекистонда паразитология фанининг қисқача ривожланиш тарихи марказий осиёда, шу жумладан ўзбекистонда паразит организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 980-1037-йилларда яшаб ижод этган ватандошимиз буюк табиб ва мутафаккир абу али ибн сино асарларида учрайди. абу али ибн сино ўзининг "китоб аш-шифо" асарида одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи тасмасимон чувалчанглар (цестодалар), аскарида, острица, ришта тўғрисида ёзиб, уларни тузилиши, кўпайиши, келтириб чиқарадиган касалликлари, парҳез, давоси, олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида кўплаб маълумотлар келтирган. аллома паразитларга қарши қўлланиладиган дори-дармонлар ҳақида ҳам ёзиб қолдирган. кўп асрлар давомида олимлар …
5
ан. мисол учун одам ичагида паразитлик қиладиган қорамол ва чўчқа тасмасимон чувалчанглари ҳамда сербар тасмасимон чувалчангларга - «катта ва узун-қурт», жигар ва ўт йўлларида паразитлик қиладиган жигар қуртига - «қовоқ уруғига ўхшаш қурт» одамнинг, хусусан, ёш болаларнинг ичагида паразитлик қиладиган пакана гижжа ёки кичик занжирсимон гижжага - «митти қурт» ва бошқа гижжалар тўғрисида ҳам тавсифлар бериб, улар келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар қолдирган. унинг ушбу асари хv асрда 16 марта, хvi асрда 20 марта қайта нашр қилинган. кўп асрлар давомида олимлар фақат кўзга кўринадиган паразит чувалчанглар ва ташқи паразитларни таърифлаш билан чегараланиб келганлар. хх асрнинг бошларида ўзбекистонда паразитология соҳасида илмий текшириш ишлари скрябин, павловский, догел, ершов, баданин, исаев ва бошқа олимларнинг номлари билан боғлиқ. бу олимлар ўрта осиёда, қозоғистонда ва шу жумладан ўзбекистонда одам ва ҳайвонларда учровчи паразитларнинг тур таркиби, тузилиши, систематикаси, биоэкологик хусусиятлари борасида кўплаб тадқиқот ишларини олиб боришган. улар республикамизнинг турли минтақаларида учрайдиган паразитларни ўрганиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот"

1708065982.doc умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот режа: 1. паразитологиянинг ривожланиш тарихи 2. ўзбекистонда паразитология фанининг қисқача ривожланиш тарихи паразитология (юнонча иккита сўздан келиб чиққан бўлиб, параситос -текинхўр, паразит ва логос - таълимот, фан демакдир) - тиббиёт фанининг бир тармоғи ҳисобланиб, паразитизм ҳодисалари, яъни паразит билан хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ташқи муҳит омилларига боғлиқлиги, одам, ҳайвон ва ўсимликларда учровчи паразитлар ва улар қўзғатадиган касалликлар ҳамда бу касалликларга қарши кураш усулларини ўрганадиган фан. паразитология паразитлар морфологияси, анатомияси, гистологияси, физиологияси, эмбриологияси, географияси, таснифи, филогенияси ҳамда паразит ва хўжайин ўртасидаги ўзаро м...

DOC format, 64.0 KB. To download "умумий бўлим паразитлар ва паразитар касалликлар ҳақида умумий маълумот", click the Telegram button on the left.