юк станциялари

DOC 174,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1363848461_42688.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк станцияларини вазифалари ва таснифи – ортувчи, туширувчи, қайта юкловчи ва ҳам ортувчи ва ҳам туширувчи станциялар; 2. юк станцияларининг умумий ва ноумумий фойдаланиш жойлари; 3. станцияларда бажариладиган юк ва тижорат операциялари; 4. станцияларда юк ва тижорат операцияларини бажариш учун техник воситалар. юк станцияларини вазифалари ва таснифи юк ва тижорат операцияларини бажариш учун темир йўл транспортида ортиш – тушириш машиналари ва қурилмалари, идишли – донали, оғир вазинли ва сочилувчан юклар омборлари, контейнер пунктлари, кўтарилган йўллар ва тушириш эстакадалари, саралаш платформалари, тез бузилувчан юкларни ва ҳайвонларни ташишда хизмат кўрсатиш учун қурилмалар, торози хўжалиги, товар идораси ва шу каби юк хўжалиги техник воситалар мавжуд бўлиб, улар асосан юк саройларида ва темир йўл шохобча йўлларида мужассамлаштирилган. юк саройлари темир йўл станцияларида (қуйида станциялар деб юритилади) жойлашган бўлади, темир йўл шохобча йўллари эса рельсли излар орқали станцияларга туташади. станция русча стоять сўзидан олинган бўлиб бу жойда, яъний станцияда поездлар ва …
2
ларга ташиб келтириладиган хом-ашё, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари, олиб чиқиб кетиладиган тайёр маҳсулотларга қараганда анчагина зиёд бўлади. бу станцияларга электр станцияларнинг, универсал ва махсус база ва омборларнинг, озиқ-овқат, енгил ва қайта ишлаш саноати корхоналарининг темир йўл шохобча йўллари туташган бўладилар. қайта юкловчи – юкларни кенг изли темир йўл вагонларидан тор изли темир йўл вагонларига ва аксинча ҳамда бир транспорт туридан бошқа транспорт турига қайта юкловчи (биридан тушириб иккинчисига ортиш) станциялар. қайта юклаш станцияларига чегара станциялари, портлардаги станциялар ҳамда кенг ва тор изли темир йўллар туташган пунктлардаги станциялар мансуб бўладилар. ортувчи ва туширувчи – юкларни ортиш ва тушириш миқдорлари тахминан бирдай бўлган станциялар. йирик темир йўл узелларида станциялар алоҳида турдаги юкларни: кўмирни, ўрмон материалларини, ғаллани, қурилиш материалларини, идиш-ўровли ва донали юкларни, контейнерларни ва ҳ.к. юкларни ортишга, туширишга ёки ортиш – туширишга ихтисослаштирилади. юк ва тижорат операциялари бажариладиган станцияларни темир йўл амалиётида тариф станциялари (дс тарифные) ибораси билан ҳам айтилади. бу станциялар, …
3
ўлиб унда, юкларни ортиш ва тушириш темир йўлнинг тасарруфидаги станция омборларида ва майдонларида (умумий фойдаланиш жойлари), ҳамда корхона, ташкилот, муассасаларнинг тасарруфидаги рельс ёни омборларида, майдонларида ва бошқа жойларда (ноумумий фойдаланиш жойлари) бажарилиши, белгилаб қўйилган. 8.1-расмда умумий ва ноумумий фойдаланиш жойларининг юк станциясига туташиш чизмаси кўрсатилган. уставнинг 52- бандида эса бу жойларда ортиш – тушириш ишларини бажариш кимларнинг зиммасига юклатилганлиги белгилаб қўйилган. “юкларни вагонларга ортишни ва улардан туширишни: а) темир йўли - керакли қурилмалар ва механизмларга эга бўлган умумий фойдаланиш жойларида амалга оширади, хавфли, тез бузилувчан юклар ва юкларни ташиш қоидаларида кўрсатиб ўтилган бошқа юклар бундан мустасно; б) юк жўнатувчилар ва юк олувчилар – ноумумий фойдаланиш жойларида, ҳамда умумий фойдаланиш жойларида – хавфли ва тез бузилувчан юкларни, ҳом ҳайвон маҳсулотларини, оғир вазинли (бир жойда 0,5 тоннадан зиёд) ва ногабарит юкларни, махсус ҳаракатдаги составда қуйма, сочма ва тўкма ташиладиган юкларни ва юк жўнатувчиларни ёки юк олувчиларни кузатувчиси назоратида ташиладиган юкларни, амалга оширадилар. …
4
уд бўлади. юк саройлари йирик аҳоли пунктларига хизмат кўрсатувчи юк станцияларида барпо этилади. бундай йирик аҳоли пунктларидаги саноат, қурилиш ва савдо корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (қуйида корхоналар деб юритилади), турли-туман юклар темир йўл транспортида ташиб келтирилади ва улардан жўнатилади. қатор корхоналар иқтисодий нуқтаи назаридан ўз темир йўл шохобча йўлларига эга бўлмаганлиги боис, уларнинг адресларига вагонларда етиб келган хом-ашё, комплектловчи деталлар, асбоб-ускуналар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тушириш учун станцияларнинг юк саройларига олиб кириб берилади. юклар вагонлардан туширилиб, омбор ва очиқ майдонларда вақтинча (юк олувчилар юкларни ташиб кетиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажаргунларигача ва тегишли хужжатларни расмийлаш-тиргунларигача) сақланиб, сўнгра автотраспортларга ортилиб юк олувчиларнинг омборларига ташиб кетилади. худди шунингдек ўз темир йўл шохобча йўлига эга бўлмаган юк жўнатувчи корхо- налар ишлаб чиқарган маҳсулотларини автортанспортларга ортиб станциянинг юк саройига ташиб келтиради. юк саройига ташиб келтирилган юклар автотранспортдан омбор ва очиқ майдоналарга туширилади ва вақтинча (юк жўнатувчи тегишли хужжатларни расмийлаштириб, юкларни ташиб келтириш билан боғлиқ бўлган …
5
ноат корхоналаридан катта миқдорларда юклар темир йўл транспортида жўнатилади ва аксинча уларга етиб келади ёки ҳам жўнатилади ва ҳам етиб келади. баъзи бир бундай йирик саъноат корхоналарида жуда катта миқдорларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни умумий фойдаланиш жойлари (станциянинг юк саройи) га автотранспортда ташиб келтириб, вагонларга ортиб жўнатишни ақлга сиғдириб ҳам бўлмайди. жуда кўплаб йирик саноат корхоналари борки, иқтисодий жиҳатдан улар ўз темир йўл шохобча йўлларига эга бўлишлари мақбул бўлади. ҳозирда жуда кўп миқдордаги юкларни темир йўл шохобча йўлларида юк жўнатувчилардан темир йўли ташишга қабул қилиб олади ва юк олувчиларга темир йўл темир йўл шохобча йўлларида топширади. 8.3. станцияларда бажариладиган юк ва тижорат операциялари. йирик ҳажмли юк станцияларида қуйидаги: юк операциялари – ортиш, тушириш, қайта юклаш, саралаш, сақлаш, юкларни массасини аниқлаш учун омбор ичида юкларни ташиш ва тижорат операциялари – юкларни ташишга қабул қилиш, тортиш, юкларни топшириш, ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш, юк жўнатувчиларни ва юк олувчиларни вагонларни яқинлашишиб келиши, етиб келиши ва ортиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юк станциялари" haqida

1363848461_42688.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк станцияларини вазифалари ва таснифи – ортувчи, туширувчи, қайта юкловчи ва ҳам ортувчи ва ҳам туширувчи станциялар; 2. юк станцияларининг умумий ва ноумумий фойдаланиш жойлари; 3. станцияларда бажариладиган юк ва тижорат операциялари; 4. станцияларда юк ва тижорат операцияларини бажариш учун техник воситалар. юк станцияларини вазифалари ва таснифи юк ва тижорат операцияларини бажариш учун темир йўл транспортида ортиш – тушириш машиналари ва қурилмалари, идишли – донали, оғир вазинли ва сочилувчан юклар омборлари, контейнер пунктлари, кўтарилган йўллар ва тушириш эстакадалари, саралаш платформалари, тез бузилувчан юкларни ва ҳайвонларни ташишда хизмат кўрсатиш учун қурилмалар, торози хўжалиги, товар идораси ва шу каби юк хўжалиги техник воситала...

DOC format, 174,0 KB. "юк станциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юк станциялари DOC Bepul yuklash Telegram