фан ва ишлаб чиқариш

DOC 167,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1712993779.doc фан ва ишлаб чиқариш режа: 1. технология ва дизайн фанининг максад ва вазифалари. ўзбекистонда ишлаб чикариш турлари 2. ишлаб чикаришда янги техника ва илғор технологиялар 3. фан техника тараккиётини жадаллаштириш омиллари ва истикболлари 4. ишлаб чикаришни тайёрлашга оид технологик хужжатлар 5. янги техника ва илғор технология, унинг ифодаланиши - дарс лойихаси технология ва дизайн фанининг максад ва вазифалари. ўзбекистонда ишлаб чикариш турлари фаннинг мақсади - бўлажак технология фани ўқитувчиларини ўз касбининг моҳир устаси қилиб тарбиялаш, уларга ёғоч ва металлнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларни, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлариқўл ва электр асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машиналар элементлари, янги техника ва илғор технология асослари, технологик хариталар, уларни тузиш ва фойдаланишни ҳамда мустақил ўзбекистон келажаги бўлган ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялашдан иборат. фаннинг вазифаси - талабаларга ёғоч ва металларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлари ва бу ишларни бажаришда ишлатиладиган қўл ва электр асбобларининг тузилишини, ишлашини, …
2
аги маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқарилади. моддий ишлаб чиқариш соҳасига саноатдаги завод ва фабрикаларни, қишлоқ хўжалигидаги фермер ва деҳқон хўжаликларини мисол қилиб келтириш мумкин. моддий ишлаб чиқариш соҳасига моддий бойликларни ишлаб чиқарадиган ёки истеъмолчиларга етказиб берадиган ҳамма тармоқлар киради. саноат, қишлоқ хўжалиги ва қурилишда жамият учун зарур ишлаб чиқариш воситалари (машиналар, материаллар, иншоот ва ҳ.) ҳамда истеъмол моллари (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийимлар, пояфзал ва ҳоказолар) яратилади. юк транспорти, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича алоқа, савдо, умумий овқатланиш, моддий-техника таъминоти, тайёрлаш ва сотиш ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасига киради, чунки бўлар маҳсулотларни яратишда ёрдам беради ва уларнинг реализация қилинишини таъминлайди. халқ хўжалигининг ноишлаб чиқариш соҳасига аҳолига таълим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш, маданий-маиший хизмат кўрсатиш, бошқариш, режалаштириш ва бошқа ижтимоий зарур вазифаларни амалга оширадиган тармоқлар киради. бу соҳа кишиларининг меҳнат шароитини, турмушини яхшилаш халқнинг фаровонлигини юксалтиришга катта таъсир кўрсатади. ўзбекистон саноати ишлаб чиқариши кўп тармоқли бўлган мураккаб соҳадир. у электр энергетикаси, ёқилғи, қора ва …
3
ҳсулотларини қайта ишлайдиган етакчи тармоқ бўлиб, халқнинг газлама, кийим-кечак, пояфзалга бўлган эҳтиёжини қондиради. мамлакатда етиштириладиган пахта, каноп, жун, тери ва ҳ. маҳсулотларининг асосий қисми ана шу саноатда қайта ишланади. бироқ, бу оғир ва енгил саноат бир-бирига боғлиқ бўлмасдан, мустақил ривожланади, деган гап эмас, албатта. оғир саноат ишлаб чиқариш воситалари (турли-туман йигириш, тўқиш дастгоҳлари, тикиш машиналари ва ҳ.) тайёрлаб, енгил саноатни тез суръатларда тараққий эттириш билан бирга ўзи ҳам ривожланади. бундан ташқари енгил саноат оғир саноат учун хом ашё базаси бўлиб хизмат қилади. халқ хўжалигининг барча тармоқларини замонавий техника билан таъминлашни илғор машинасозлик базасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. чунки айнан машинасозликда илмий-техник ғоялар моддий жиҳатдан рўёбга чиқарилади, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги белгиловчи янги меҳнат қуроллари, машиналар яратилади. бу соҳада ресурсларни тежайдиган принципиал янги технологияларга кенг миқёсда ўтиш, меҳнат унумдорлигини ва маҳсулот сифатини ошириш учун асос солинади. аҳоли учун маданий-маиший ва хўжаликка мўлжалланган хилма-хил товарларни тайёрлаш билан асосий маҳсулотлар чиқариш билан саноатнинг барча …
4
лар кўрсатиш инсон ҳаёти, унинг яшаши ва камол топиши учун моддий асосдир. шунинг учун ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз такрорланиши ва уни ривожлантириш ҳар доим энг муҳим иқтисодий қонуният ва объектив заруриятдир. ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши, энг аввало, унинг рўй бериши учун бу жараёнда қатнашадиган омиллар бўлмоғи лозим. иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган учта омил: ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари бўлиши шарт. ишчи кучи деб, инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндисига айтилади. ишчи кучи меҳнат қобилиятига эга бўлган кишилар учун хосдир. меҳнат қуроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва б.). меҳнат предметлари эса бевосита таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер-сув, хомашё ва бошқа турли материаллар). меҳнат воситаларини меҳнат предметларига таъсир этиш хусусиятига кўра бир нечта катта гуруҳларга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳга …
5
ҳаракатга келтирувчи, унга таъсир этувчи омил сифатида ҳам қаралади. шу сабабли ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларни ишлаб чиқариш омиллари деб ҳам аталади. ресурслар, одатда табиий, капитал ва меҳнат ресурсларигабўлинади. табиий ресурсларга-ҳаво, сув, қуёшдан келаётган иссиқлик ва ёруғлик, ер майдони, ер ости ва ер усти бойликлари, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, хуллас одамлар эҳтиёжи учун зарур бўладиган табиатнинг барча неъматлари киради. капитал ресурслар деб, инсон томонидан яратилган ва бошқа маҳсулот турларини яратишга жалб этиладиган ресурсларга айтилади. иқтисодчилар уларни ишлаб чиқариш воситалари, деб ҳам аташади. уларга бино ва иншоотлар, асбоб-ускуна ва машина-механизмлар, турли-туман дастгоҳлар ва жиҳозлар, хомашёлар ва бошқалар киради. меҳнат ресурслари деганда, меҳнат қилишга лаёқатли кишилар, уларни билими, иш тажрибаси ва меҳнат маҳорати билан биргаликда тушунилади. ишлаб чикаришда янги техника ва илғор технологиялар ххi-асрда қўлланиладиган техника қайси соҳаларга, тармоқларга ёки ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлмасин, уларга компьютер элементлари киритилади. ҳозирги замон техникасининг асосини машиналар ташкил этади. улар қандай ишни бажаришига кўра бир-биридан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фан ва ишлаб чиқариш"

1712993779.doc фан ва ишлаб чиқариш режа: 1. технология ва дизайн фанининг максад ва вазифалари. ўзбекистонда ишлаб чикариш турлари 2. ишлаб чикаришда янги техника ва илғор технологиялар 3. фан техника тараккиётини жадаллаштириш омиллари ва истикболлари 4. ишлаб чикаришни тайёрлашга оид технологик хужжатлар 5. янги техника ва илғор технология, унинг ифодаланиши - дарс лойихаси технология ва дизайн фанининг максад ва вазифалари. ўзбекистонда ишлаб чикариш турлари фаннинг мақсади - бўлажак технология фани ўқитувчиларини ўз касбининг моҳир устаси қилиб тарбиялаш, уларга ёғоч ва металлнинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларни, уларни режалаш, йўниш, арралаш, тешиш, пардозлаш ишлариқўл ва электр асбобларининг тузилиши, ишлаши, дастгоҳлар, электр ва механизациялаштирилган жиҳозлар, машина...

Формат DOC, 167,5 КБ. Чтобы скачать "фан ва ишлаб чиқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фан ва ишлаб чиқариш DOC Бесплатная загрузка Telegram