гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида

DOC 131.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546880078_73690.doc гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида режа: 1. гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида 2. ғарбий германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг аста-секин бирлашиши сиёсий радикализм 3. л.эрхаддан к.кизингергача немис “фаравонлик давлати” нинг гуллаши ва инқирози. гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида гфрда конституциявий тузумнинг самарали амал қилишига мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ёрдам берди. 1949 йилнинг 14 августида бўлиб ўтган бундестагнинг биринчи сайловлари учта етакчи сиёсий йўналишларнинг афзаллигини яққол кўрсатди. хди 25,2% (115 мандат) овозга эга бўлиб хии билан бирга (5,8% овоз, 24 мандат) кўпчиликни ташкил этди. мухолифотдаги гсдпни сайловчиларнинг 29,2%и (131 мандат) қўллаб-қувватлашди. эдп (11,2% овоз, 52 мандат) ҳукумат коалициясига кирганига қарамасдан, “учинчи куч”га йланди. 12 сентябрда мамлакат президенти эдп раҳбари т.хейе бўлди, 15 сентябрда эса к.аденауэр федерал канцлер лавозимини эгаллади. шаклланган “икки яримлик” партия модели кейинчалик ҳам сақланиб қолди. 1952 йилдаги сайлов тизими ислоҳоти катта роль уйнади. унга кўра партияларнинг ўз депутатларини парламентга ўтказишларида 5% лик чекланиш жорий қилинган эди. христиан демократларнинг мафкуравий концепцияси гфрнинг ижтимоий-иқтисодий …
2
бу йиллар давомида ўз мухториятини сақлаб қолди, аммо 1951 йилдан “ишчилар ҳамдўстлиги” доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлади. хдиғхси блоки турғун парламентдаги кўпчиликка асос бўлди, ягона фракцияни ташкил этиб, бирлашган сиёсат олиб борди. ўзининг минтақавий фаолиятига қарамасдан ф.й. штраус партияси сайловчиларнинг кўп овозига эга бўлиб, ҳатто депутатлик мандатлари сони бўйича эдпни “учинчи партия” ўрнидан силжитишга муваффақ бўлди. хии 1953 йил сайловларида 8,8% овоз ва 52 мандатга, 1957 йилда - 10,5% овоз ва 53 мандатга 1961 йилда- 9,5% овоз ва 50 мандатга эга бўлди. хдиғхии блоки вакили г.любке 1959 йилда президент лавозимига сайланди. эркин демократлар партияси 50-йилларда ўз мафкурасини белгилаш каби мураккаб жараённи бошдан кечираётган эди. 1949 йилда эдп ҳукумат коалицияси аъзосига айланди ва аденауэр маҳкамасида бир нечта иккинчи даражали вазирлик лавозимларига эга бўлди. аммо христиан демократлар билан ҳамкорлик партия сайловчиларининг бирлашишига ҳалақит берар ва унинг сиёсий таъсирининг пасайишига олиб келиши мумкин эди. 1954 йилда партия раҳбари лавозимлигига т.делер келганидан сўнг эдпнинг хдиғхсидан узоқлашиши …
3
циясининг қисқариши ҳисобига эркин демократлар янада тенг ҳуқуқули ҳамкорлар сифатида ҳукумат коалициясига кириш ҳуқуқига эга бўлишди. ўша пайтдан бошлаб эдп шундай “шарнир партия” вазифасини ўтай бошладики, уҳукумат коалициясидаги кўпчилик ва мухолифотнинг ўзаро нисбатига катта таъсир кўрсата оларди. муросасиз к.шумахер раҳбарлик қилаётган гсдп “принципиал мухолифот”га айланиб қолди. социал-демократлар социал (ижтимоий) бозор хўжалигига қарши чиқиб, иқтисодиётда ижтимоий ташаббусни кучайтиришга даъват этишарди. ташқи сиёсат соҳасида гсдп аденауэр ҳукуматининг антикоммунистик йўлини қўллаб-қувватлар, аммо ягона германияни барпо этишни кечиктирувчи ҳар бир қадамни қоралар эди. гсдп раҳбарияти ҳукуматнинг ғарбий германиянинг тўла суверенитети тикланмасдан уни қайта қуроллантириш, шимолий атлантика блокининг ҳарбий-сиёсий тузилмаларига киритиш, ғарбий европадаги интеграция жараёнига жалб этишга бўлган уринишларига шубҳа билан қарар эди. 1952 йилда шумахер вафот этганидан сўнг ва эрих олленхауэрнинг партия раҳбари лавозимига сайланиши билан гсдп дастурининг аста-секин тузатилиши бошланиб кетди. у иккинчи жаҳон урушидан сўнг социалистик интернационал пойдеворга бўлган демократик социализм концепциясига яқинлашди. янги авлод социал-демократлари нафақат пролетариат диктатураси ва капитализмга инқилобий …
4
сиёсий вазифалари замонавий ижтимоий муаммоларнинг - прагматик таҳлили асосида белгиланар эди. бад-годесберг дастурининг муаллифлари горборт вернер бошчилигидаги христиан демократларнинг ташқи сиёсатини маъқуллаб, гфрнинг умумий бозорга киришини қўллаб-қувватлашди ва иқтисодиётни миллийлаштириш (давлат тасарруфига ўтказиш) ғоясидан воз кечишди. 1960 йилда гсдп раҳбари этиб, партиянинг ислоҳотчи қаноти вакили бўлган ғарбий берлин бургоминистри вилли брандт сайланди. у партиянинг янгиланган дастурига таяниб, гсдпни мамлакат сиёсий тизимига қўшиш, “реалполитик” тамойилларининг қарор топишига ҳаракат қилди. бу стратегия муваффақият келтира бошлади. 1961 йилдаги сайловларда гсдп 36,2% овоз ва 190 мандатга эга бўлди. ғарбий германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг аста-секин бирлашиши сиёсий радикализм, энг аввало сўл радикализмига қарши кураш билан бирга давом этди. гкп ҳукумат доиралари томонидан шарқий германия режими ва совет махсус хизматлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган экстремистик партия деб қараларди. гфрдаги сиёсий элита ва жамоатчиликнинг катта қисми коммунистик ҳаракатнинг тоталитар (мустабид), немис жамиятининг демократлашуви ва ҳуқуқий давлат қурилишига зид бўлган куч сифатида тақиқлашни талаб қиларди. 1950 йилнинг сентябридаёқ …
5
манияда ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам ҳудудий асосини яратишга бўлган уринишлари муваффақиятли бўлди. тажрибали ҳуқуқшунос ва администратор, қатъий ва талабчан сиёсатчи бўлган аденауэр бонн ҳукумати фаолиятига ниҳоятда деловой тартибли кўриниш бера олди. барқарорлик ва мўътадилликка интилиш аденауэр сиёсий услубининг ўзига хос хусусиятига айланди. мақбул ниҳоятда самарали иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. унинг мафкуравий ёрдамчиси тенги йўқ иқтисодиёт вазири людвиг эрхард эди. эрхард сиёсати натижасида яратилган ижтимоий бозор хўжалиги модели ордолиберализм -вальтер ойкеннинг фрайбургдаги мактаби томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий назария концепциясига асосланар эди. ордолибераллар, давлат иштирокисиз эмас, балки давлат аралашуви билан ривожланувчи эркин бозор муносабатлари тарафдорлари эдилар. улар иқтисодий фаравонлик асоси хўжалик тартибини мустаҳкамлаш, яъни эркин бозорда “ўйин қоидаларини” белгиловчи барча ижтимоий институтларнинг ўзаро келишувдаги фаолиятида деб ҳисоблашар эди. бундай ҳолатда давлат асосий роль ўйнар эди. унинг аралашуви бозор механизмлари ҳаракатини ўзгартириши эмас, балки уларнинг амал қилиши учун шароит яратиши ва шундай тартиб жорий этиши керак эдики, унда эркин ишбилармонлик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида"

1546880078_73690.doc гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида режа: 1. гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида 2. ғарбий германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг аста-секин бирлашиши сиёсий радикализм 3. л.эрхаддан к.кизингергача немис “фаравонлик давлати” нинг гуллаши ва инқирози. гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида гфрда конституциявий тузумнинг самарали амал қилишига мамлакатдаги сиёсий барқарорлик ёрдам берди. 1949 йилнинг 14 августида бўлиб ўтган бундестагнинг биринчи сайловлари учта етакчи сиёсий йўналишларнинг афзаллигини яққол кўрсатди. хди 25,2% (115 мандат) овозга эга бўлиб хии билан бирга (5,8% овоз, 24 мандат) кўпчиликни ташкил этди. мухолифотдаги гсдпни сайловчиларнинг 29,2%и (131 мандат) қўллаб-қувватлашди. эдп (11,2% овоз, 52 мандат) ҳукумат коалициясига кирганига қарамасдан, “...

DOC format, 131.0 KB. To download "гфр к.аденауэрнинг канцлерлиги даврида", click the Telegram button on the left.