саноат бинолари деразалари

DOCX 149,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544336502_73265.docx 3 , 0 » саноат бинолари деразалари режа: 1. темир тавақаларда дераза кесакиси 2. тавақаларни очиш 3. саноат бинолари фонарлари. 4. ёруғлик фонарлари тузилмалари. 5. фонар юк кўтарувчи тузилмалари саноат бинолари деразалари деворларга дераза ўринларини жойлаштириш ва кўринишлари. дераза ўринлари ташқи деворлар майдонининг 60% ни ташкил этади. дераза ўринлари ўлчамлари, шакли ва жойлашиши ишлаб чиқариш хоналарида иш режимини ҳисобга олган ҳолда иш жойларини ёруғлик билан қулай таъминланиш шароити ва қурилиш иқлимий тумани кўрсаткичларига қараб, ёруғликка ҳисобланиб танлаб олинади. саноат биноларини ёритиш алоҳида ўринлар, лента шаклида, ёппа ва учаласини ҳар хил кўринишда жойлаштириш орқали амалга оширилади. юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи ғиштли деворларга очиқ ўринли, панел деворларга лента шаклидаги деразалар ўрнатилади. бинолар нима мақсадда ишлашига, ички ва ташқи ҳарорат фарқи ва ҳавоси, иқлим таъсири натижасида дераза ўрнини тўлдириш битталик, иккиталик ва учталик тавақалардан иборат бўлишини аниқлаб беради. дераза ўринлари эни ва баландлигини номинал ўлчам бўйича 600 мм деб қабул …
2
улай. (расм 24) расм 24. блокли тўлдиришда ёғоч тавақалар ўлчамлари тури панеллар номинал ўлчамлари 1,2х6 ва1,8х6 м бўлиб, тавақаси очиладиган ёки очилмайдиган бўлади. панелни ўровчи қисми 144х47 ва 174х72 мм бруслардан, импостларни кесими 44х54 мм қилиб бажарилади. ташқи тавақалар 54х67 мм ли, ичкилари эса 44х44 мм ли бруслардан тайёрланади. дераза панелининг ҳамма элементлари ораси шиплар билан бириктириб елимланади. дераза панеллари устунларга уголоклардан қилинган уланмалар билан маҳкамланади, ўзаро эса чоклари қалинлигича қўйилган ёғоч часпакларга михланади. дераза ўринларини ёғочдан тайёрлаш осон, оғирлиги камроқ, фақат у ёнади, чирийди, ҳамда бошқаларга нисбатан мустаҳкам эмас. темирбетон тавақаларни ҳаво намлиги юқори бўлган, ҳамда меъёрий ҳарорат – намлик ҳолатли биноларда ўрнатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. темирбетон тавақаларни бир неча турли ўлчамлари назарда тутилган: баландлиги 1185 ва 1085 мм, эни 1490, 1980, 2970 ва 3970 мм бўлади, узунлиги 6 м дераза панели шаклида ҳам бўлиши мумкин. темирбетон тавақалар кесакиси йўқ дераза баландлигида бирлаштирилиб, улар орасини цемент- қумли қоришма билан …
3
дан ошиқ бўлса, швеллер ёки бурчаклардан қилинган шамол ригеллари ўрнатилади. темир тавақалар бир-бири билан импостларга, ригелларга болтлар ёрдамида бирлаштирилади. темир дераза панеллари махсус эгилган профиллардан қилиниб, номинал ўлчамлари 1,2х6 ва 1,8х6 м бўлади. битта, иккита ойна ўрнатилган очиладиган ва очилмайдиган типовой панеллар ҳам чиқарилади. панеллар бир-бири билан темир планкалар ва болтлар билан, устунларга эса девор панелларига ўхшаб бирлаштирилади. панелни пастки яруси цемент-қумли қоришмага ўрнатилади. вертикал чоклар беркитгичлар билан, горизонтал чоклар мастикалар билан тўлдирилади. ойналар тавақаларга решинали профиллар ёки алюминийдан қилинган тутқичлар билан маҳкамланади. хоналарни шамоллатиш ва ойналарни тозалаб туриш учун дераза ўринларидаги тавақаларни маoлум қисми очиладиган қилинади. очиладиган тавақаларни жойлаштириш учун полдан ўрин тагигача бўлган масофа ёзда камида 1,8 м, қишда камида 3,6- 4,8 м бўлади. тавақаларни очиш механик асбоблар орқали амалга оширилади. осилиши бўйича тавақалар горизонтал ва вертикал осилганга бўлинади. тавақа ташқарига очилганда тепасидан, ичкарига очилганда пастидан осиб қўйилади. лойиҳада тавақани ташқарига очилиши тўғри чизиқда, ичкарига очилиши пунктир (узуқ-узуқ) …
4
да, шедасимон ва зенит фонарлар. (расм 30) расм 30.ёруғлик (ёруғлик+аэрация) фонарларини асосий турлари а – тўғрибурчакли, б,в – трапециясимон, г – уч бурчакли, в – м- шаклида, е – шедасимон, ж-и – зенит тўғри бурчакли фонарларли ёруғлик ойналари вертикал жойлашган, инсоляция ва кирланиш кўп эмас, сув ўтказмайди ва тозалаш осон. бундай фонарларни ўрнатиш оддий ва ундан фойдаланиш яхши, камчилиги ёруғлик активлиги нисбатан камроқ. трапеция шаклидаги фонарлар ойналари горизонтга нисбатан 70 – 80о бурчак остида жойлашган, шунинг учун уни ёруғлик активлиги яхши, лекин инсоляция ва кирланиши юқори, очиқ тавақаларда сув оқиши мумкин ва тузилмавий ечими мураккаброқдир. учбурчакли фонарлар профили учбурчак бўлгани учун ойналар ўрнатилган юза қиялиги горизонтга нисбатан 450 бўлади. улардан фақат ёритишда фойдаланилгани учун ойналари очилмайдиган қилинади. ёритиш хусусияти яхши бўлгани билан, бундай фонарлар кам ўрнатилади, чунки уларда инсоляция юқори, тузилмалари мураккаб ва тозалаш қийин бўлади. м шаклидаги фонарларга ойналар вертикал ва қия жойлаштирилади, камчиликлари юқорида кўрилгандан улар фақат ҳаво …
5
инонинг ҳажмий - режавий ва тузилмавий ечими, қурилиш тумани иқлимий шароити, ёруғликка нисбатан бино ориентацияси, фонарларнинг ёруғлик активлиги, интерерга бўлган талаблар ҳисобга олинади). ундан ташқари фонар тури қурилиш таннархига ва бинодан фойдаланишга катта таъсир қилади. фонарлар ёруғлик активлиги ишчи текислигига нисбатан жойлашган ойналарнинг қиялиги ва майдонига боғлиқ бўлади. горизонтга нисбатан 60о бурчак остида ойна ўрнатиш вертикалга нисбатан ёруғлик активлигини 60% оширади. фонар ўлчамлари ёруғлик техникаси ҳисоблари асосида аниқланилади. кўп оралиқли биноларда тўғрибурчакли ва трапециясимон фонарлар эни оралиқ энини 0,4 0,6 қисмини ташкил этади, фонар баландлигини энига нисбати (0,45 ошмасин). шедосимонлар эни оралиқни 0,7 – 0,9 қийматига тенг қилиб олинади. унификацияланган тўғри бўрчакли фонарлар эни 12 ва 18 м оралиқлар учун 6, 24, 30 ва 36 м ли оралиқлар учун 12 м қабул қилинади. ойналар номинал баландлиги эни 6 м ли фонарларда - 1500, 1750 ва 2х1250 мм, эни 12 м ли фонарларда - 1750, 2х 1500 мм олинади. фонарлар узунлиги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "саноат бинолари деразалари"

1544336502_73265.docx 3 , 0 » саноат бинолари деразалари режа: 1. темир тавақаларда дераза кесакиси 2. тавақаларни очиш 3. саноат бинолари фонарлари. 4. ёруғлик фонарлари тузилмалари. 5. фонар юк кўтарувчи тузилмалари саноат бинолари деразалари деворларга дераза ўринларини жойлаштириш ва кўринишлари. дераза ўринлари ташқи деворлар майдонининг 60% ни ташкил этади. дераза ўринлари ўлчамлари, шакли ва жойлашиши ишлаб чиқариш хоналарида иш режимини ҳисобга олган ҳолда иш жойларини ёруғлик билан қулай таъминланиш шароити ва қурилиш иқлимий тумани кўрсаткичларига қараб, ёруғликка ҳисобланиб танлаб олинади. саноат биноларини ёритиш алоҳида ўринлар, лента шаклида, ёппа ва учаласини ҳар хил кўринишда жойлаштириш орқали амалга оширилади. юк кўтарувчи ва ўз юкини кўтарувчи ғиштли деворларга очиқ ўрин...

Формат DOCX, 149,4 КБ. Чтобы скачать "саноат бинолари деразалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: саноат бинолари деразалари DOCX Бесплатная загрузка Telegram