ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасида xvi аср ўрталаригача бўлган сиёсий –дипломатик муносабатлар

DOC 49.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663964876.doc ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасида xvi аср ўрталаригача бўлган сиёсий –дипломатик муносабатлар режа: 1. ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар 2. ўрта осиё билан ҳиндистон халқлари ўртасидаги сиёсий алоқалар ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар жуда қадимий даврлардан бошланган бўлиб, бу муносабатлар дастлаб иқтисодий (савдо) алоқаларда, сўнгра маданий ва сиёсий алоқаларда ўз ифодасини топган. буюк географ страбон ва рим тарихчиси плиниянинг маълумотларига кўра, энг қадим вақтларда ҳиндистон ва хитойда ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо товарлар –зира, долчин, нил бўёғи, қора дори, фил суяги, марварид, олмос, ипак газламалари, бронза,чиннилар ўрта осиё орқали византия ва римга олиб борилган. страбоннинг ёзишича, македониялик александр (искандар зулқарнайн)нинг ўрта осиё, афғонистон ва ҳиндистонга юришларини кузатиб борган аристотель бақтрия (балх) га яқин ерда окс (амударё) дан ўтган (эрамиздан одинги 329 йили) ва у “окс кемалар қатнаши учун жуда қулай. бу дарё орқали ҳинд моллари гиркин (каспий) денгизи ва бу дарёдан қўшни ўлкалар орқали эвкин понтга келтирилади” ¹, деб …
2
ув йўлини топди. бу эса ўрта осиё орқали олиб бориладиган халқаро савдонинг тўхтаб қолишига сабаб бўлди. ўрта осиё ва қўшни ҳиндистон, афғонистон ва эрон бир –бирлари билан иқтисодий (савдо) алоқаларида бўлиб келдилар. xv-xx асрларда ўрта осиё яна қўшни шарқ мамлакатларининг россия билан савдо алоқаларида воситачилик ролини ўйнай бошлайди. ўрта осиё билан ҳиндистон халқлари ўртасидаги сиёсий алоқалар ўзининг минг йиллик тарихига эга. бу мамлакатнинг қалқлари оғир тарихий даврларда ўзаро сиёсий ҳамжиҳатлик ҳам қилганлар.бундай сиёсий ҳамжиҳатликни айниқса чингизхон бошлиқ мўнғул кўчманчи босқинчларига қарши курашда яққол кўриш мумкин. мўнғуллар ўтрар, самарқанд ва ўрта осиёдаги бошқа шаҳарларни вайрон қилиб, хоразм давлати территориясини босиб олганларидан кейин, хоразм шоҳи муҳаммад ii нинг ўғли жалолиддин мўнғулларга қарши куч тўплаш мақсадида 1221 йилда афғонистонга сўнгра ҳиндистонга бориб афғон ва ҳинд князларидан умумий душманга қарши курашда ёрдам кўрсатишни сўрайди. бунга жавобан ҳинд ва афғон князлари аграк малик, аъзам малик(пешовардан) ва ямин малик бошлиқ йигирма минг кишидан ортиқ қўшини билан …
3
н ҳисобланиб, кўпинча элчилик вазифасини ўтаган. абдураззоқ самарқандий 1442 йили ҳиндистонга, 1447 йили гилонга элчи қилиб юборилди. у шоҳруҳ вафоти олдидан мисрга элчи қилиб тайинланган бўлса ҳам, аммо шоҳруҳнинг ўлими ва мамлакатда сиёсий вазиятнинг ўзгариб кетиши натижасида бу шарафли вазифани бажара олмади¹. шоҳруҳ давлатининг ички ва ташқи сиёсати билан яқиндан таниш бўлган абдураззоқ самарқандий илмий жиҳатдан ката аҳамиятга эга бўлган икки томлик “матлауссаъдайн ва мажмаул баҳрайн” (“икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши”) номли асарини яратди. маълумки, 1442 йили шоҳруҳ томонидан ҳиндистонга элчи қилиб тайинланган абдураззоқ самарқандий, элчилик составига кирган бошқа кишилар билан бирга, ҳиротдан кермон орқали жерун (хўрмуз)² га етиб келади. бу ерда икки ойча туриб, сўнгра маскатга яқин калохот деган жойга келади ва элчилар иссиқдан бетобланиб қолганлиги сабабли, бу ерда тўрт ой туради. ниҳоят, у ўз одамлари билан ўммон (арабистон) денгизи орқали ҳиндистоннинг коликут сомриси (ҳокими) ўз саройида қабул қилади. бу ҳақда абдураззоқ самарқандий шундай деб ёзади: …
4
“рай” деб атайдилар. брахманлар унинг олдида ҳаммадан кўра муқаддамдирлар… ўз ҳикояларида рай ва браҳманлар хусусида сўзловчи “калила ва димна” китоби шу мамлакат донолари ҳикматларининг натижасидандир... ... бижонагар шаҳри шундай ўрнашганки, унинг атрофида бир –бирини ўраган етти шаҳар истеҳкоми қурилган. ташқи истеҳком бўйлаб 50 газ кенгликдаги ернинг ҳаммасига одам бўйича келадиган тошларнинг ярмини ер юзида қолдириб кўмиб қўйганлар... бозорлар ниҳоятда кенг ва узун. гулфурушлар дўконларнинг олдига баланд –баланд тахталар қўйиб, ҳар икки тарафга қараб гул сотадилар. бу шаҳарга ҳушбўй, янги –янги гулларни узлуксиз келтириб турадилар. чунки улар гулни зарур таомдек ҳисоблайдилар ва гулсиз сабр –тоқат қилиб тура олмайдилар. ҳар бир жамоатнинг савдогарлари бир –бирига ёндош дўконларга эгалар. жавҳарфурушлар ёқут, марварид, олмас, ва зумрадларни бозорда ошкора сота берадилар... бу мамлакат шундай фаровонки, бунинг шарҳини гапириб тамомлаб бўлмайди. подшоҳнинг ҳазинасида ҳовузга ўхшаган уйлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида эритиб, бир яхлит бўлакка айлантирилган олтин солибқўйилган. мамлакатнинг барча амалдорлари, авомлари ва бозордаги ҳунармандлари ҳам жавҳарлар …
5
млакатига қайтиш олдидан уларга катта тортиқлар қилган. самарқандий бошлиқ элчилар 1443 йилнинг ноябрида шоҳруҳ давлатига бижонагар подшоҳи томонидан тайин қилинган ҳинд элчилари билан бирга йўлга чиқадилар ва мангалор –хўрмуз орқали 1445 йилнинг январида ҳиротга етиб келдилар. абдураззоқ самарқандий ўзининг “матлауссаъдайн” асарида ҳиндистоннинг ижтимоий ҳаётига, ҳиндларнинг урф–одатлари, хўжалик, савдо-сотиқ ишларига оид қимматли маълумотларни келтиради. унинг ёзишича, xv асрда ҳиндистоннинг баъзи районларида патриархал қолдиқлари сақланган, подшоҳ ўлгандан кейин унинг тахтини марҳумнинг опа ёки синглисининг болалари эгаллаши шарт бўлган. бир аёлнинг самури (samuri) қабиласи ичида бир қанча эрларга хотин бўлиш ҳоллариҳам учраган². ҳиндлар қорамолни илоҳий куч деб билиб, унга сиғинганлар. самарқандий ўз китобида осиё давлатларининг ўзаро яқин иқтисодий –савдо алоқаларида бўлганликлари ҳақида сўзлаб, жерун (хўрмуз) бу муносабатларнинг маркази деб кўрсатади. унинг ёзишича, жерунга йил сайин бир томондан миср, сурия, рим, озарбайжон, эрон, ироқ, хуросон, мовароуннаҳр, туркистон, дашти қипчоқ ва қолмиқлар юртидан, иккинчи томондан, хитой, бенгалия ва целондан савдогрлар келиб, ойлаб савдо-сотиқ ишлари ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасида xvi аср ўрталаригача бўлган сиёсий –дипломатик муносабатлар"

1663964876.doc ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасида xvi аср ўрталаригача бўлган сиёсий –дипломатик муносабатлар режа: 1. ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар 2. ўрта осиё билан ҳиндистон халқлари ўртасидаги сиёсий алоқалар ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар жуда қадимий даврлардан бошланган бўлиб, бу муносабатлар дастлаб иқтисодий (савдо) алоқаларда, сўнгра маданий ва сиёсий алоқаларда ўз ифодасини топган. буюк географ страбон ва рим тарихчиси плиниянинг маълумотларига кўра, энг қадим вақтларда ҳиндистон ва хитойда ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо товарлар –зира, долчин, нил бўёғи, қора дори, фил суяги, марварид, олмос, ипак газламалари, бронза,чиннилар ўрта осиё орқали византия ва римга олиб борилган. страбоннинг ёзишича, македониялик александр (искандар зулқарнайн...

DOC format, 49.5 KB. To download "ўрта осиё билан ҳиндистон ўртасида xvi аср ўрталаригача бўлган сиёсий –дипломатик муносабатлар", click the Telegram button on the left.