қурилиш конструкцияларининг намланиши ва ҳимоялаш усуллари

DOC 71,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1524242844_71260.doc қурилиш конструкцияларининг намланиши ва ҳимоялаш усуллари режа: 1. конструкцияларнинг намланиш турлари ва уларнинг оқибатлари. 2. хоналарнинг нисбий ҳаво намлиги бўйича классификацияси. 3. конструкцияларнинг намланиш турлари. 4. биноларнинг вақтидан олдин емирилиши ва бунинг олдини олиш учун огоҳлантириш усуллари. қурилиш конструкцияларини емирилишига олиб борувчи энг кўп тарқалган ва сезиларли таъсир қилувчи омил- намланишдир. эксплуатация қилинаётган даврда биноларнинг биринчи қават деворлари кўпроқ намланади. буни асосан грунт сувининг кўтарилиши, гидроизоляция қатламининг шикастланиши келтириб чиқаради. намланиш конструкцияларда физик ва химиявий жараёнларни ривожланишига олиб келиб, шу билан бир қаторда хоналардаги температура намлик режимини бузилишига олиб келади. конструкцияларнинг намлигини бошқа сабаблар ҳам, хусусан, деворларнинг қалинлиги етарли бўлмай қолган, девор ашёсининг ҳақиқий зичлиги ҳисобий қийматдан ошиб кетган, кун давомида ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши рўй берган, ҳаво намлиги юқори бўлган ҳоллар келтириб чиқариши мумкин. хоналарда ҳаво намлигининг юқори бўлиши турли микроорганизмларнинг ривожланишига шароит яратади. хоналардаги намлик туфайли вужудга келувчи қўзиқорин ва моғорлар девор ва қурилмаларни тез шикастланишига ва …
2
намланишининг 4 турига дучор бўлади. қурилиш намлиги. бу бино қурилаётган вақтда конструкцияга тушган ғишт терилаётган вақтда ғишт оғирлигининг 10% га яқинини ташкил этувчи 1м3 қоришмага қўшиладиган намликдир. атмосфера намлиги. конструкцияларда бу намлик сув тушиш тизимларининг бузулиши, яъни сув ўтказувчи қувурларнинг шикастланиши оқибатида қор, ёмғир ёғиши натижасида ҳосил бўлади ва унинг конструкцияга таъсир этиш даври қисқа бўлиб, миқдори 2-3% дан ошмайди. конденсация намлиги. бу намлик асосан бино ичида ўтадиган жараёнлар натижасида рўй берувчи ҳодисадир. паст температурада деворнинг ички юзасига ёки конструкция ичига ҳаводан намлик – конденсат ўтиради. конструкциянинг бундай намликка тўйиниши, унинг зичлигига, хусусан девор ташқи ва ички сувоқ қатламларининг зичлигига ва девор ашёсининг ҳаводаги намликни (гигроскопик намлик) сўриб олиш қобилитига боғлиқ. конструкцияга грунт намлигининг кириши унга гидроизоляция қатламини шикастланиши натижасида капилляр ёки осматик кучлар таъсири остида сувнинг грунтдан оқиб ўтишига айтилади. намланишнинг кўпроқ тарқалган ва жиддийроқ оқибатларга олиб борувчи тури девор ва ёпмаларнинг музлашидир. девор ва ёпмаларни иситиш, уларни қуритиш …
3
инг бузулиши. девор ва шифтларни мой бўёқ билан бўяш оқарган доғлар; оқмалар; ёпишқоқ юза; моғор ҳиди; бўёқ қатламининг кўчиши, четнашлар. конструкцияларининг намланиши ёки тузлар таъсири; хоналарда иситиш ва шамоллатишнинг йўқлиги. девор ва шифтларни оҳак билан оқланиши бўртиб чиқиш ва кўчиб кетиши конструкцияларнинг намланиши ва хоналарда иситиш ва шамоллатишнинг йўқлиги. йиғма темир- бетон конструкцияларнинг уланмалари нам доғлар, дарзлар, шўралаш ва битум оқмалари ҳосил бўлиши гидроизоляция қатламининг бузулиши хона поллари полда намлик пайдо бўлиши; плита, линолеум ва бошқаларнинг кўчиши грунт сувларинг кўтарилиши; дренажларнинг йўқлиги ёки бузуқлиги; пол гидроизоляциясидаги нуқсонлар. ички металлизоля ция ҳўл тўқ доғлар; зангларни чиқиши; металлоизоляция қилсимон дарзлар пайванд чоклари сифатининг пастлиги; қўйилма қисмларни ўрнатишда металлоизоляциянинг куйдирилиши; металлнинг зўриқиб кетиши; кислота, туз ва намлик таъсири остида металлнинг занглаши. иншоот ташқи деворидан муҳандислик тармоқлари коммуникациялари ўтувчи жой деворнинг намланиши; мой бўёқнинг рангсизланиши; моғор ҳиди; герметикловчи масса ва намлик оқмалари тиқма ва салниклар сифатининг пастлиги; металланган қўйилма деталлар кавшари сифатининг ёмонлиги; коммуникация …
4
нструкциядан бир неча марта кўпроқ, қатламдаги мавжуд сув музга айланган ҳолда эсабу қийматнинг яна ҳам ошиши турган гап. бундай констркуцияларни иситиш, намланиш манбаини бартараф этилиб, яъни қуритилиб, сўнграамлга ошириш мумкин. қурилиш конструкциялари эксплуатация қилиниш жараёнида доимий ва муваққат юклар келтириб чиқарувчи кучлар таъсиридан ташқари атроф муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида бўладилар, бунинг натижасида эса уларнинг эскириши тезлашади. ташқи муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида қурилиш конструкцияларида содир бўлувчи эскириш коррозия деб аталади. жараённинг механизми бўйича коррозия қуйидаги турларга бўлинади: 1) химиёвий: 2) электрохимиёвий: 3) физик-химиёвий: 4) физик: конструкция ашёсининг химиёвий коррозияси тажаввузкор мухит билан ўзаро таъсир этиш натижасида ашёнинг қайтмайдиган ўзгаришига олиб келади. электрохимиёвий коррозияга атмосфера шароитларида эксплуатация қилинувчи металл конструкциялар, ҳамда иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувур ўтказгичлари тизими ва ер ости конструкциялари дучор бўладилар.структурадаги қайтмас ўзгаришлар металл- тажаввузкор мухит чегараси электр токи ҳосил бўлиши натижасида рўй беради. эксплуатация шароитларида кўпинча конструкция ашёси билан тажаввузкор муҳитнинг ўзаро таъсири натижасида унинг жисмоний …
5
суюқ тажавузкор муҳитда анчагина тезроқ амалга ошади. конструкциянинг қуруқ ашёсига нисбатан чангсимон ва қаттиқ заррчалардан иборат газ ҳолатидаги муҳит тажаввузкор ҳисобланмайди. бироқ қурилиш конструкциясининг юзасида ашёга нисбатан тажаввузкор бўлган минерал модданинг тўйинган эритмасидан иборат юпқа қатлам ҳосил бўлади. мухитнинг тажавузкорлик даражаси туркуми коррозия юз берадиган жойда юза қатлами бузулишининг ва унинг мустахкамлигини пасайишининг ўртача йиллик тезлиги бир неча йиллар давомида (камида уч йил), аслий текширув маълумотлари кўринишида аниқланади. тажаввузкор муҳит таркиби бир неча газ бўлган ҳолда, тажаввузкорлик даражаси тажаввузкорлиги кўпроқ бўлган газ бўйича қабул қилинади. қурилиш конструкцияларидаги коррозия жараёнларининг шиддати газли мухитнинг таъсир даражасига, ҳамда ашёнинг зичлигига боғлиқ. /овак ашёлар коррозияга кўпроқ мойил ҳисобланади (оҳактошлар, бетонлар, ғишт ва бошқалар). зич ашёлар (металлар, табиий тош ашёлар) асосан ташқи юзасидан коррозияланади. тажаввузкор газлар конструкциянинг зич ашёларига 2 см гача кириши мумкин,бетон каби ғовакли ашёларга эса 10 см гача чуқурлашиши мумкин. ашёларнинг намлиги юқори бўлганида газлар кислота ҳосил қилиши, бу эса ўз навбатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилиш конструкцияларининг намланиши ва ҳимоялаш усуллари" haqida

1524242844_71260.doc қурилиш конструкцияларининг намланиши ва ҳимоялаш усуллари режа: 1. конструкцияларнинг намланиш турлари ва уларнинг оқибатлари. 2. хоналарнинг нисбий ҳаво намлиги бўйича классификацияси. 3. конструкцияларнинг намланиш турлари. 4. биноларнинг вақтидан олдин емирилиши ва бунинг олдини олиш учун огоҳлантириш усуллари. қурилиш конструкцияларини емирилишига олиб борувчи энг кўп тарқалган ва сезиларли таъсир қилувчи омил- намланишдир. эксплуатация қилинаётган даврда биноларнинг биринчи қават деворлари кўпроқ намланади. буни асосан грунт сувининг кўтарилиши, гидроизоляция қатламининг шикастланиши келтириб чиқаради. намланиш конструкцияларда физик ва химиявий жараёнларни ривожланишига олиб келиб, шу билан бир қаторда хоналардаги температура намлик режимини бузилишига олиб кела...

DOC format, 71,5 KB. "қурилиш конструкцияларининг намланиши ва ҳимоялаш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.