фазовий том ёпмаларининг турлари

DOC 518.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523774256_71110.doc фазовий том ёпмаларининг турлари режа: 1. юпқа деворли фазовий конструкциялар. 2. фазовий том ёпмаларининг турлари. 3. оболочкалар (қобиқлар) ва уларнинг кучланиш деформацияланиш хусусиятлари. катта оралиқли биноларнинг меъморий қурилиш қиёфаси кўп ҳолларда теварак атроф бинолари композициясида тутган ўрни, функционал хусусиятлари ва бинонинг ўлчамлари, шунингдек қўлланилган том ва девор конструкцияларига қараб белгиланади. томнинг шакли бинонинг тархи, хажми, ички муҳитга қўйиладиган талаблар, якка ёки бир қанча вазифаларни бажаришини инобатга олган ҳолда тўғри тўртбурчак, трапеция, овал, айлана, кўпбурчак кўринишида танланиши мумкин. бинонинг тархи ва узунлигига унинг функционал хусусияти, шунингдек конструктив, сейсмик, технологик, техника-иқтисодий, шаҳарсозлик, ташқи қиёфанинг ечими каби талаблар ҳам таъсир этади. фазовий конструкциялардан ташкил топган биноларнинг тури кўп. хажмийтархий ечимга кўра уларни: алоҳида турувчи, қўшиб қурилган, бир ва кўп қаватли турларга ажратиш мумкин. жойлаштириш бўйича бир ва кўп секцияли турларга бўлинади. оралиқлар узунлигига кўра кичик шаклли (9...12 м) иншоотлардан тортиб катта (72...200м ва ундан ортиқ) ўлчамли улкан қиёфали хилларимавжуд. фазовий конструкциялардан баҳолаш …
2
структив шаклларнинг хилмахиллиги ва экологик атроф муҳит билан эстетик уйғунлашувини таъминлайди. хх асрнинг бошларида темирбетоннинг пайдо бўлиши билан, унинг сиқилиш чўзилиш ва эгилишга яхши ишлаши, унга исталган шакл бериш мумкинлиги каби хоссаларидан фойдаланиб, уч йўналишда ишлайдиган қобиқ конструкциясини яратиш имконияти туғилди. қобиқларнинг бир ёки икки томонлама эгриликка эга бўлган ҳиллари мавжуд бўлиб, қалинлиги юпқа бўлади. қобиқлар шакли оддий цилиндр ва шар кўринишидан тортиб, то мураккаб шаклли фазовий конструкция кўринишигача ривожланиб борди. темирбетон қобиқлар билан бир қаторда текис дискларни бир-бирига бурчак остида бириктириш орқали ташкил этилган, юпқа деворли тахлама конструкциялар (складки) ҳам қўлланиб келинади. фазовий конструкциялар статик иши, геометрик тузилиши, бинонинг тархий шакли, конструктив хусусиятлари, материали ва бошқа белгиларига кўра фарқланади. фазовий конструкциялар классификация асосини геометрик шакллар ва уларнинг статик ишлаш принциплари ташкил этади. фазовий том ёпмаларининг конструкциялари қуйидаги асосий тўрт гуруҳга бўлинади: стерженли текис системалар, стерженли фазовий системалар, юпқа деворли қобиқлар ва чўзилувчан конструкциялар. оболочкалар (қобиқлар) ва уларнинг кучланишдеформацияланиш хусусиятлари. …
3
иликка эга бўлган қобиқнинг эгилишлари икки томонга йўналган бўлса-ишора манфий; бир томонга йўналган бўлса-ишора мусбат бўлади. қобиқлар гаусс эгрилигидан ташқари геометрик шакл ҳосил қилиш усулига қараб: кўчириш ёки айлантириш усулида ҳосил бўлган қобиқларга бўлинади. кўчириш усулида ҳосил қилувчи чизиқ ўзига тик бўлган текисликка йўналтирувчи чизиқ бўйлаб, бошқа ҳолатга кўчирилади. бошқа усулга кўра ҳосил қилувчини ўз текислигида бир ўқ атрофида айлантирилади. бунда баъзи сиртлар, масалан, доиравий цилиндрик сирт ёки гиперболик парабалоид сирт (гипара) кабилар ҳоҳлаган усулда, яъни кўчириш ёки айлантириш усулларида ҳосил қилиниши мумкин (1.2 - расм). гаусс эгрилиги кўчма қобиқ айланма қобиқлар горизонтал ўқлар х, у бўйлаб вертикал ўқ бўйлаб нол эгрилик 1 1   0; r1 r2 1 (r2 ;  0) r2 мусбат эгрилик 1 1 ( )( )  0 r1 r2 манфий эгрилик 2. – расм. қобиқ сиртларининг асосий турлари [9]: а, б – цилиндрик сиртлар; в, д – конус шаклидаги вертикал ва горизонтал сирт; …
4
сосан сиқилишга ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан танлаб олинади ва бу ҳолда қобиқ бетонидан унумли фойдаланилади. 3- расм . қобиқларнинг сирти. 1-ўрталик сирти. юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг тури, қобиқланиш конструкцияси орқали белгиланади. қобиқ деб, орасидаги масофа бошқа ўлчамларидан анча кичик бўлган, икки эгри сирт билан чегараланган жисмга айтилади. қобиқнинг қалинлиги бўйлаб тенг иккита бўладиган сирт, ўрталик сирти деб айтилади. одатда, қобиқнинг сирти ҳақида гап кетганида, ўрталик сирти назарда тутилади. сиртларнинг геометрик назарияси таснифи асосида қобиқлар турларга бўлинади. ихтиёрий сиртни кўриб чиқмиз. унинг нуқтасига тик чизиқ ўтказамиз (3-расм). бу тик чизиқ орқали сирт билан кесишиб эгри чизиқ ҳосил қилувчи саноқсиз кўп текисликлар ўтказиш мумкин, ҳар қайси эгри чизиқ м нуқта атрофида маълум бир эгриликка эга бўлади. дифференциал геометрияда исботланганидек, ҳар қандай сирт хохлаган нуқтада, ўзаро тик бўлган йўналишларда энг катта ва энг кичик радиусли эгриликка эга бўлади. уларга тегишли эгриликлар ва – бош эгриликлар деб айтилади. координата ўқларини танлаб (1.3-расм, б) қуйидагиларни …
5
фазовий том ёпмаларининг турлари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фазовий том ёпмаларининг турлари"

1523774256_71110.doc фазовий том ёпмаларининг турлари режа: 1. юпқа деворли фазовий конструкциялар. 2. фазовий том ёпмаларининг турлари. 3. оболочкалар (қобиқлар) ва уларнинг кучланиш деформацияланиш хусусиятлари. катта оралиқли биноларнинг меъморий қурилиш қиёфаси кўп ҳолларда теварак атроф бинолари композициясида тутган ўрни, функционал хусусиятлари ва бинонинг ўлчамлари, шунингдек қўлланилган том ва девор конструкцияларига қараб белгиланади. томнинг шакли бинонинг тархи, хажми, ички муҳитга қўйиладиган талаблар, якка ёки бир қанча вазифаларни бажаришини инобатга олган ҳолда тўғри тўртбурчак, трапеция, овал, айлана, кўпбурчак кўринишида танланиши мумкин. бинонинг тархи ва узунлигига унинг функционал хусусияти, шунингдек конструктив, сейсмик, технологик, техника-иқтисодий, шаҳарсозлик, та...

DOC format, 518.5 KB. To download "фазовий том ёпмаларининг турлари", click the Telegram button on the left.