ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви

DOC 122,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1556543416_74194.doc ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви режа: 1. ахлоқий муносабатларнинг глобаллашуви инсоният эволюциясининг қонунияти сифатида. 2. мослашувчанлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш ахлоқ глобаллашувининг асосий тамойилларидан бири. 3. шахс ахлоқий сифатларининг шаклланиши интеллектнинг эркинлиги билан боғлиқлиги. 4. ахлоқий сифатларнинг шаклланишига давлат бошқарувининг таъсири. ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви ахлоқ, бу – эзгулик ва ёмонликни ажрата олувчи мезон ҳисобланади. инсон қалбининг асосий вазифаларидан бири ҳаёт ва умумбашарий ахлоқий қарашларни шакллантирувчи бврометрдир. чунки алоҳида инсон ахлоқи умуминсоний онг ва унинг аксиомалари асосида шаклланади. шунинг учун инсон ахлоқи ахлоқий тартиб ва бутун дунёдаги ахлоқ ўртасидаги кўприк ҳисобланади. барча ахлоқий ҳаракатларнинг ягона мақсади – инсонга эзгулик йўлини кўрсатишдир. агар ахлоқий тубанлашса, инсон эркинликдан йироқлашади. бизнинг назаримизда, ахлоққа ростлик, сотилмаслик, тўғрилик ва қалбнинг ахлоқий даражасидаги аниқлик хосдир. аммо инсон табиати гумроҳликка мойил бўлиб, бу сифатларни тўлалигича қабул қила олмайди. ишонч билан тасдиқланиб турадиган, муҳаббат билан озиқлантириладиган ахлоқ соф, эзгуликка, покликка эврила боради . инсон хатти-ҳаракатларининг сифати ахлоқий даражасини …
2
иларни ёзади: “гапнинг лўндасини айтсак, ахлоқ сиёсатнинг таркибий қисмидир. чиндан ҳам муайян ахлоқий фазилатларга эга бўлмаган, яъни муносиб бўлмаган одам (таниқли жамоат арбоби сифатида) фаолият кўрсатиши мумкин эмас. муносиб одам бўлмоқ – фазилатлар эгаси – фозил бўлмоқ, демакдир” . бу фикрлардан маълум бўладики, ахлоқ ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий ғурур, тарихий хотира, маънавий баркамоллик каби туйғу ва тушунчалар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланади. чунки, ахлоқ айнан ана шу руҳий-ижтимоий ҳодисалар орқали ойдинлашади, умуминсоний қадриятларнинг тарихий бир бўлагига айланади. айни шу маънода, арасту “ахлоқий фазилат лаззатланиш ва азобларда акс этади: зеро лаззатланиш учун ёмонлик қилсак, унда азобланмаслик учун гўзал ишлардан бош тортамиз” , - деб ёзади. арастудан кейин шарқда форобийчалик улкан зот май​донга чиқмаган. форобий ўз билими, маънавияти, фикр доирасининг кенг​лиги билан шарқда катта шуҳрат қозонган ва унга арастудан кейинги йирик мутафаккир – “муаллим ас-соний” – “иккинчи муаллим” деган унвон берилган. форобий “фозил шаҳар аҳли қарашлари ҳақида китоб”, “сиёсат ал-мадания” (“шаҳарлар устидан …
3
н ва бу зарар билимсиз кишиникидан кўп марта ортиқ бўлади. буни энг камида оддий киссавур ўғри билан компьютерни яхши билиш орқали банкни ўмарадиган одамнинг жиноятлари даражалари орасидаги фарқ мисолида кўриш мумкин. машҳур юнон донишманди арасту айтганидай, “kимки билимда илгарилаб, ахлоқда оқсайдиган бўлса, билингки у олдинга эмас катта тезлик билан тубанлик сари кетипти” . ахлоқнинг бу юксак вазифаси немис классик фалсафасининг таниқли намояндаси и.кант олдинга сурган “категориал императив” ғоясида ўз ифодасини топган эди. динларда эса бу императив ғоя ҳурофий қарашларда акс этади. ахлоқий фазилатларни тарбиялаш барча фазилатларнинг сарчашмасидир. ахлоқнинг амалий кўриниши ахлоқий маданият ҳисобланади. ахлоқий маданият шахснинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмун-моҳияти каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати бўлиб, уларни англаши, тушуниши ва қадрлаши оқибатида ўз фаоллигини оширишга эътибор сифатида қараш назарий жиҳатдан унинг мазмун-моҳиятини янада ривожлантириб бойитиб боришда муҳим аҳамиятга эгадир. шунинг учун, ахлоқий маданият ва шахс фаоллигини мустақиллик берган имконият ва шароитларни эътиборга …
4
жастда янги ахлоқий қадриятлар яратилади. “маданият” тушунчасининг шарқ ва ғарбдаги талқинларига киришар эканмиз, аввало маданиятшуносликка бағишланган махсус ишларда лотинча луғавий маъноси “ишлов бериш”ни англатувчи бу тушунчанинг 1000 га яқин таърифи мавжудлигини таъкиблаб ўтишимиз жоиз. ушбу талқинлар лабиринтида адашиб қолмаслик учун эса аввало уларнинг бирқанча типлари мавжудлигига эътибор бериш керак. улар қуйидагича: 1. тавсифий талқин. ушбу талқинда маданият тушунчаси инсон фаолиятининг барча хилларини, уларнинг турли намуналарини ўз ичига олади: турли тиллар, китоблар, тасвирий санъат асарлари, урф-одатлар, динлар. 2. тарихий талқин. бу талқинда маданият дейилганда инсоният томонидан яратилган барча нарса ва ҳодисалар, яъни суньий табиат назарда тутилади. 3. норматив талқин. бунда маданият қадриятлар мажмуасидан иборат бўлади. 4. мафкуравий талқин. бунда маданият авлоддан авлодга ўтиб келадиган ғоялар оқимини ташкил этади. маданият талқинларининг бунчалар кўплиги ушбу ҳодисанинг жуда мураккаблигини билдиради. юқоридаги талқинлар типологиясида шу мураккаб ҳодисанинг муайян бирон томони олдинга сурилган, умумий ва ягона талқин эса йўқ. фалсафанинг вазифаси шу талқинлар орасидан энг умумий …
5
стурлари турли хилдаги шакллар ранг-баранглигида намоён бўлади: билим, кўникмалар, норма ва идеаллар, фаолият ва хатти ҳаракат намуналари, ғоялар ва фаразлар, ишонч ва эътиқод шакллари, ижтимоий мақсад ва мўлжаллар ва ҳ.к. шуларнинг ҳаммаси биргаликда ва ўзгарувчанликда тарихан тўплаб (жамлаб) бориладиган ижтимоий тажрибани ташкил этади. маданият фаолият, хатти-харакат ва одамлар орасидаги алоқалар дастурларини ўзига жо этади, уларни авлоддан авлодга узатади (трансляция қилади) ва янгилаб туради “. ушбу таърифнинг асосий камчилиги, бизнингча, аввало унинг жуда мураккаблиги, мавҳумлиги, ноконкретлигидадир ва чекланганидадир. зеро, унда маданиятнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги барча икир-чикирлари санаб ўтилган эсада (таърифни мураккаблаштирган жиҳат), унинг энг муҳим, зарурий белгиси (характеристикаси) - инсон фаолиятини ва хатти-ҳаракатларини йўналтирувчи вазифаси мутлақо назардан соқит қилинган. маданиятга айни шундай, чекланган ёндошув аслида, нафақат собиқ совет маданиятининг, балки бутун ҳозирги давр ғарб маданиятининг кризиси асосида ётган асосий фактордир. зеро, бу қараш айни ғарб дунёқарашида шу кунгача маданиятга ху11- ху111 аср марифатпарварлик даврида шаклланган шахс ва жамиятнинг табиат устидан ҳукмронлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви" haqida

1556543416_74194.doc ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви режа: 1. ахлоқий муносабатларнинг глобаллашуви инсоният эволюциясининг қонунияти сифатида. 2. мослашувчанлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш ахлоқ глобаллашувининг асосий тамойилларидан бири. 3. шахс ахлоқий сифатларининг шаклланиши интеллектнинг эркинлиги билан боғлиқлиги. 4. ахлоқий сифатларнинг шаклланишига давлат бошқарувининг таъсири. ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви ахлоқ, бу – эзгулик ва ёмонликни ажрата олувчи мезон ҳисобланади. инсон қалбининг асосий вазифаларидан бири ҳаёт ва умумбашарий ахлоқий қарашларни шакллантирувчи бврометрдир. чунки алоҳида инсон ахлоқи умуминсоний онг ва унинг аксиомалари асосида шаклланади. шунинг учун инсон ахлоқи ахлоқий тартиб ва бутун дунёдаги ахлоқ ўртасидаги кўприк ҳисобланади. барча ахлоқий ҳар...

DOC format, 122,5 KB. "ахлоқ ва маданиятнинг глобаллашуви"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.