xviii аср санъати

DOC 101.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1547312308_73818.doc xviii аср санъати режа: 1. 18 аср ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари ва унинг санъатга таъсири. 2. франция санъатида рококко услуби. 3. 18 аср англия саънати. 18 аср ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари ва унинг санъатга таъсири. людовик xv (1715-1774) ҳукмронлик қилган йиллардан то буржуа инқилобининг бошланишига қадар бўлган давр (1789), одатда маърифатпарварлик асри деб юритилади. бу даврда олим, ёзувчи ва файласуфларнинг катга гуруҳи яшаб, ижод этди. улар воқеликка танқидий муносабатда бўлишни ҳар бир нарсага ақл билан ёндашишни ёқлаб , "азоб" чекаётган инсоният томонида туриб курашга отландилар. кишиларни ҳаётга зийраклик билан қарашга чақириб, ақл қудрати билан ижтимоий тузум камчиликларини тузатса бўлади, деган фикрни илгари сурдилар. санъат орқали "комил инсонни" тарбиялаш масаласига эътибор бердилар. улар замонавий санъат мавзуларини шу талаб асосида таҳлил этдилар. санъатиинг .демократик йўналиши ва унинг таъсирчанлигини маъқулладилар. унинг тарбиявий аҳамиятини қадрладилар. маъри фатаарварларнинг бу қарашлари реализм ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. xviii аср француз санъати тараққиети ҳам иккига ажралиб ўрганилади. xviii аср биринчи …
2
ланди. буржуазиянинг учинчи табақасига мўлжалланган кўп хонали турар жойлар қурилиши авж олди. xviii асонинг 20 - йилларида юзага келган роккоко услуби 30-40 йилларда ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. меъморлик ансамблларида жимжимадорликка эьтибор бериш кучайди. роккоко услубида қурилган биноларда классицизмга хос аниқ симметрия ўрнини ассиметрия, "тартибсизлик" эгаллай бошлади. биноларнинг ташқи кўринишини жиддий ва сипо қилган ҳолда хоналарни безашга эьтибор ортди. эндилиқда бинолар, уларнинг хоналари учун олинган нисбатлар ҳам енгил ва нафисликка эга бўла бош-лади. хона ички қисми енгил "пастель" рангида ишланган нақши, мифологиядан олинган кичик-кичик суратлар билан безатилди. хоналарнинг кескин бурчаклари ҳам йўқ қилиниб, ўрнини ёй шакли эгаллай бошлади. меьмор жермен боффорнинг (1667-1754) интеръерлари безатилиши ва характери жиқатидан роккоко услубининг шу ўзига хос томонини намоён этади. танланган буюмлар (мебель, шкаф ва бошкалар) ҳам хона характери ва безагига мосланган. xviii аср ўрталаридан бошлаб, роккоко услуби композицияларининг ҳаддан ортиқ мураккаблиги, жимжимадорлиги танқидга учрай бошлади. меъморларни эндилиқда кўпроқ юнонларнинг жиддий ва содда меъморлик …
3
намунаси ҳисобланади. табиат билан узвий боғлиқ ҳолда қурилган бу бинода ҳамма нарса аниқ, жиддий ва содда, деталлар нисбати ва характери нафис ва жозибадор. аср ўрталарида ижтимоий бинолар, жумладан театр, савдо марказлари ва шунга ўхшаш бинолар кўплаб қурилди. парижда дастлаб париж хомийси авлиё женевьевлар черкови учун мўлжалланган, кейинчалик францияникг машҳур кишилари мақбарасига айлантирилган «пантеон» меъмор жак жермон суффло (1716-1780) нинг энг катта қурилмаларидандир. классицизмнинг ёрқин намунаси бўлган бу бино режаси бут шаклида бўлиб, у барабан устига ўрнатилган катта гумбаз билан тугалланади. барабан атрофи устунлар билан ўралган, бинонинг олд томо-нида олти устунли фронтонли пешайвон қурилган. бино композицияси пирамидал бўлиб, тепага кўтарилган сари унинг деталь ва қисмлари кичрайиб, енгиллашиб бораёттандек туюлади. бу бутун бинога вазминлик ва хотиржамлик бахш этади. бино деворига алоҳида зътибор берилган. хай-калтарошлик, монументал рангтасвир санъати, ҳамда меъморлик ҳажмлари уни кўркам бўлишини таъминлаган. меьморлик интерьери билан боғлиқ жараёнлар тасвирий ва амалий санъатда ҳам ўз ифодасини топди. жумладан, рангтасвир санъатида шаклланган роккоко …
4
м ўз мавқеини мустаҳкамлаб борди. портрет, манзара, натюрморт, маиший жанр соҳасида ҳаётий таъсирчан асарлар яратилди. француз саньатидаги ана шу ранг-баранглик рассом ва ҳайкалтарошларни гоҳ антик дунёга, гоҳ голландия , гоҳ венеция ижодкорларига мурожаат этишга даъват этди. антуан ватто (1684-1721) xviii асрнинг йирик рангтасвир ва қаламсурат устасидир. у ўз асарларида нозик туйғуларни, ҳиссий кечинмаларни поэтик руҳда тасвирлади. ваттонинг илк ижоди даврида ҳаётий мавзуда қатор асарлар яратган. булар ичида "савояр" (1709) ҳамда армиядаги кун-далик турмушни ифодалайдиган асарлари диққатга сазовордир. у 1710 йилда саньат мухлислари ва ҳомийлари тўгарагига қабул қилинади ва бутун умрини шу тўгарак билан боғлайди. эндиликда рассом аристократлар ҳаётига, ишқ -муҳаббат мавзусига бағишланган суратлар муаллифига ай-ланади. шунингдек театр ҳаётига бағишланган композициялар ҳам ишлайди, рассомнинг "цитеру оролига зиёрат" (1717) номли машҳур асарида романтик манзара фонида ичкари томон бораётган йигит ва қизлар тасвирланган. узоқда эса туман орасида жаннат - фаришта-ю малоикаларга тўла бахт ороли кўринади, рассом композициядаги ҳар бир образнинг хис-туйғу ва кечинмаларини …
5
ъат-га муносабатини кўрсатган. ватто қаламсурат борасида ҳам самарали ижод қилган. унинг қаламсуратлари бевосита ҳаётнинг ўзидан ишланган бўлиб, ҳаётийлиги, чизиқларининг ифодалилиги ва таъсирчанлиги билан эътиборни тортади. ватго ижодида бир томондан реалистик, иккинчи томондан бароккога хос хусусиятлар сезилса, аксинча шу даврнинг бошқа бир рассоми франсуа буше (1703-1770) ижодида роккоко услуби етакчилик қилади. киролнинг биринчи рассоми, академия директори, аристократия санъаткори бўлган буше китоб безаш, интеръерлар учун декоратив паннолар ишлаш йўналишида самарали ижод қилди. шпалер учун картонлар ишлади. париж опера театри учун декорация ва кийимлар яратди. ўз ижодида мифология, аллегория ва пасторал жанрларига мурожаат қидди. унинг асарлари сюжетида нозик ва малоҳатли венералар, шўх ва ўйинқароқ малоикалар, ишқ - муҳаббат кўйида ёнган ёш чўпон йигит ва қизлар образи ёрқин гавдаланади, мусаввир асарлари сер жилва, чизиқ ва шаклларининг ўзаро мураккаб наҳшланиши билан характерланади. асарлари колоритида пушти, оқиш, кукиш ранглар гаммаси етакчилик қилади. улар асарга кўркамлик бахш этади. рассом образлариинг хатти-ҳаракати, мимикаси орқали улар ҳолатини очишга интилади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xviii аср санъати"

1547312308_73818.doc xviii аср санъати режа: 1. 18 аср ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари ва унинг санъатга таъсири. 2. франция санъатида рококко услуби. 3. 18 аср англия саънати. 18 аср ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлари ва унинг санъатга таъсири. людовик xv (1715-1774) ҳукмронлик қилган йиллардан то буржуа инқилобининг бошланишига қадар бўлган давр (1789), одатда маърифатпарварлик асри деб юритилади. бу даврда олим, ёзувчи ва файласуфларнинг катга гуруҳи яшаб, ижод этди. улар воқеликка танқидий муносабатда бўлишни ҳар бир нарсага ақл билан ёндашишни ёқлаб , "азоб" чекаётган инсоният томонида туриб курашга отландилар. кишиларни ҳаётга зийраклик билан қарашга чақириб, ақл қудрати билан ижтимоий тузум камчиликларини тузатса бўлади, деган фикрни илгари сурдилар. санъат орқали "комил инсонни" тарбиял...

DOC format, 101.5 KB. To download "xviii аср санъати", click the Telegram button on the left.

Tags: xviii аср санъати DOC Free download Telegram