тасвирий санъат

DOC 67,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404905198_54983.doc тасвирий санъат. режа: 1. тасвирий санъат. 2. китоб графикаси. 3. дастгоҳ графика. уруш йиллари плакат санъати етакчи ўринни эгаллади. бу санъатда нафқат график рассомлар балки санъатнииг бошқа турида ижод қилган санъаткорлар ҳам фаол иштирок этабошладилар. ўзбек рассомлар плакатчи бирлашмалари тузилди. ўзбекистон рассомлар уюшмаси 21 июнь 1941 йилда бўлган тезкор кенгашида эса сўнги ҳабарлари асосида тезкорлик билан оператив плакатлар чиқариб туриш ҳақида қарор қабул қилинди. 1941 йил сентябрь ойида ўзтаг (ўзбекистон телеграф агентлиги) ойнаси дастлаб тошкентда кейинроқ унинг филиаллари самарқанд, бухоро, фарғонада ҳам ташкил этилди. кенг халқ оммасм учун мўлжалланган тезкорлик билан ишаланган ва трафарет услуби ҳамда нурлантириш асосида кўпайтирилган плакатларда сўнги янгиликларни, бўлаётган энг муҳим воқеаларни акс эттириш шу ташкил этилган уюшманинг вазифасига айланди. бу плакатлар шаҳар ва қишлоқларнинг энг гавжум жойларида намоиш қилинди. ўзтаг ойнаси плакатлари услуб жиҳатидан ҳам рангбаранг. рассомлар плакатчиликда реалистик формалар билан бирга турли шартли рамзий образлардан фойдаланадилар, ранг, шакл эмоционал имкониятларга мурожаат қиладилар. шартли …
2
бўлсин!" плакат фонида йирик қилиб халқ қахрамонларининг жасорати акс эттирилган тасвир, биринчи планда эса ўзбек жангчисининг жанга мардона кириб бораётгани тасвирланади. н.кашинанинг "юрт жангчини чақиради фронтга», сен дугона, ишлашга бор завода!" плкати ҳам ўзига хос. унда қўлига милтиқ олиб ғарбга йўл олган йигит ва қўлига болга олиб заводга кетаётган камбинзонли қиз тасвирида урушга жунаётган ишлаб йигитлар ўрнини қизлар эгаллаб завод ва фабрикаларда меҳнат қилганликлари талқин этилади. в.рождественскийнинг ҳамид олимжонинг шеьрига ишланган плакатлари, кишилар фаоллигини оширишга қаратилган. айниқса, ўзбек хотин-қизларининг ижтимоий ҳаёт ва меҳнатда янада фаол иштирок этишларига даьват этувчи плакатлар кўпгина рассомлар ижодида ўз ифодасини топди. . бу плакатларнинг асосий қисми реалистик услубда ишланган. сўз ва тасвир уйғунлиги, ифода воситаларининг таьсирчанлигини ошириш ранг, шакл ва фактура имкониятларидан фойдаланиш масаласи рассомлар эьтиборида бўлди. шу билан бирга уруш йилларида яратилган плакатларда турли рамзий образларда ҳам фойдаланиш, салбий образлар ишлашганда базан аллегорик образларга ҳам мурожаат қилиш холларини кўрамиз. в.кайдаловнинг "душманни аявсиз тормор этайлик"! …
3
ҳарактери жиҳатидан плкатга яқинлашиб кетади. рассомлар китоб муқовасига эътибор бердилар. ҳарф, рамзий белги ва образлар, ранг имкониятларидан фойдаланиб давр руҳига лойиқ китоб безаги яратдилар. кўпгина китоблар юмшоқ муқовали қилиб илюстрацияларсиз нашр этилди. иллюстрациялик китобларда эса реалистик услуб етакчи ўринни эгаллайди. рассомлар аввалгидек китобнинг энг кульминацион жойларига расм ишлаш ва иллюстрация ғоясини очишда қўл, гавда, мимик ҳаракатлардан фойдаланиш, воқеани реал муҳитда акс эттиришга интиладилар. шу йилларда бевосита кузатиш ёки натурадан ишланган суратлар асосида иллюстрациялар яратишга интилиш фазилатлари ишланган иллюстрацияларга давр руҳи киритган. айниқса жанг воқеалари акс эттиришга бағишланган расмларда шу услуб қўл келиб уларни ишончли ва ҳаётий кўринишига хизмат қилди. 40-йиллардан искандар икромов ижоднинг камолат чуққиларига кўтарила бошлади. миллий ўзига хос китоб безак ва иллюстрациялар яратди. рассом миллий китоб безатиш санъати анъаналари ҳамда янги давр китоб графикасининг изланишларидан ижодий фойдаланиб ўзига хос оригинал асарлар яратишга муяссар бўлди. шу ўринда унинг алишер навоийнинг “лайли ва мажнун" китобига ишлаган муқоваси (1941) ҳарактерли. рассом …
4
орларни ўзига жалб этди. бу бежиз эмас. табиат, ватан тасвири акс этган манзараларни ватанидан узоқ юртларда жанг қилаётган жангчилар севинч ва соғиниш ёшлари билан қарши олдилар. шуни чуқур хис этган рассомлар ўз асарларида, китоб безаги ва илюстрацияларда табиат кўринишларини шоирона талқин этдилар. гуллаётган дарахт шоҳлари, бепаён кир ва далалар, осмон ўпар тоғу, шошқин дарёлар рассомлар ижодидан кенг ўринни эгаллади. зафар диёрнинг "муборак" (1941) "бизнинг оила" (1942), болалар учун ёзилган "арча" китобларида шундай безак ва илюстрациялар ўрин олган. уруш йиллари уста мўмин (а.николаев) яратган «х1х» аср охири хх аср бошларида тошкент халқ миллий кийимлари» (1943) альбоми суратлар бевосита натурадан ишланган. уларда кичик ёшдан кариягача, қизу-жувонларнинг либослари, бош кийимлари тасвирланган. документал аниқликда ишланган бу суратларда кийимларнинг мазмуни, «хужайин» ва «фуқаро» кийимларининг ҳарактери, тикилиши ёритилади. суратларнинг кўпчилигига ўзининг енгил ёкимли ечими, чизик ва фактура гўзаллиги билан яхши таасурот колдиради. дастгоҳ графика. 30 йилларда мустақил жанр даражасига кўтарила бошлаган дастгоҳ графика уруш йиллари ўзининг …
5
ини ишладилар. буларнинг кўпчилик қисми кўргазмаларда намойиш этилди, кейинчалик бу суратларнинг кўпгина қисми “ўзбекистон рассомларининг "улуғ ватан уруши" (1945) альбомида ўз ўрнини эгаллади. кам нусхада нашр этилган бу альбомда ўзбекистояда яшаб ижод этган рассомларнинг автолитографиялари киритилган. альбом суратлари мавзуси кенг. унда тематик композициялар билан бирга уруш йилларидаги бевосита борлиқдан ишланган. илғор зиёли аа ишчиларнинг портретлари мавжуд. уруш йиллари ўзбек дастгоҳ графикасини фронт ичидаги воқеаларни акс эттирувчи суратларсиз тассаввур қилиш қийин. урушда бўлган рассомлар эса ўз ижодларини тўхтатмадилар. у ердан кўплаб натурадан ишланган чизги ва сурат лавҳалари ишлаб она юртларига юбориб турдилар, урушдан қайтганларида ўзлари билан олиб келдилар. шундай қилиб ўзбек санъатида уруш мавзусида асарлар пайдо бўлди. вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлар кўриниши, дўстлари ва қуролдошлари портретлари, ҳарбий техника суратлари уларнинг чизгиларида ўз ифодасини топди. рассомлар урушдан кейинги йилларда шу тўплаган материалларига асосланиб "жонажон ерларига қайтиш" график асарлар туркумини яратдилар, суратлар чиздилар, эскизлар ишладилар. рангтасвир. уруш йиллари ўзбек рангтасвири жанг мавзусидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тасвирий санъат" haqida

1404905198_54983.doc тасвирий санъат. режа: 1. тасвирий санъат. 2. китоб графикаси. 3. дастгоҳ графика. уруш йиллари плакат санъати етакчи ўринни эгаллади. бу санъатда нафқат график рассомлар балки санъатнииг бошқа турида ижод қилган санъаткорлар ҳам фаол иштирок этабошладилар. ўзбек рассомлар плакатчи бирлашмалари тузилди. ўзбекистон рассомлар уюшмаси 21 июнь 1941 йилда бўлган тезкор кенгашида эса сўнги ҳабарлари асосида тезкорлик билан оператив плакатлар чиқариб туриш ҳақида қарор қабул қилинди. 1941 йил сентябрь ойида ўзтаг (ўзбекистон телеграф агентлиги) ойнаси дастлаб тошкентда кейинроқ унинг филиаллари самарқанд, бухоро, фарғонада ҳам ташкил этилди. кенг халқ оммасм учун мўлжалланган тезкорлик билан ишаланган ва трафарет услуби ҳамда нурлантириш асосида кўпайтирилган плакатларда сўнг...

DOC format, 67,0 KB. "тасвирий санъат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тасвирий санъат DOC Bepul yuklash Telegram