сув қабул қилиш иншоотларини ишлатиш

DOCX 423.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675323154.docx реферат сув қабул қилиш иншоотларини ишлатиш режа: 1 сув манбаларидан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини сақлаш 2 очиқ манбалардан сувни қабул қилиш иншоотлари 3 ер ости сув заҳираларини сунъий тўйинтириш 4 сув манбалари ва иншоотларни санитария муҳофаза ҳудудлари 1. сув манбаларидан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини сақлаш сув қабул қилиш иншоотлари сув таьминоти мажмуасининг бошланғич тугуни бўлиб, унинг ишончли ишлаши бутун тизим ишига таъсир кўрсатади. бу иншоотларни самарали ишлашини таъминлаш мақсадида сув манбасидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланиш ва унинг ҳолатини мунтазам равишда кўзатиб бориш зарур. манбани кўзатуви ва сув сифатининг назоратини олиб боришда манбадаги сувнинг сатҳи, оқимлар тавсилоти, гирдобларнинг мавжудлиги, чўкма тушиб қолиши, қирғоқларнинг ўпирилиши, сув сифат кўрсатгичларининг ўзгариши, муз ҳосил бўлиши ва унинг салбий таьсири ва шунингдек ҳавзанинг умумий санитария ҳолатига эътибор бериш лозим. ҳавза сувининг сатҳи сув қабул қилиш иншооти ён деворига ўрнатилган рейка ёрдамида ўлчанади ва журналга қайд қилиб борилади. ҳавза тубининг тузилиши йилнинг аниқ бир мавсумларида юқори …
2
маҳаллий санитария-эпидемиология хизмати билан келишилган ҳолда, давлат стандарти ―o’zdsi 951:2011 марказлашган хўжалик – ичимлик сув таьминоти манбалари‖ [ ] га асосланиб олиб борилиши лозим. манба суви сифатининг барча ўзгаришлари (табиий ёки антропоген), оқова сувлар ёки хавфли моддалар билан ифлосланиши рўй берганда маҳаллий ҳокимият, санитария-эпидемиология хизмати, табиатни муҳофаза қилиш қумитаси, гидрометео хизматларига тезкорлик билан хабар қилиш ҳамда сув қабул қилиш ва тозалаш иншоотларининг тўхтовсиз ва ишончли ишлаш чоратадбирларини кўриш керак. манба сувининг ифлосланиш даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлган ҳолларда фойдаланиш ташкилоти ташаббуси билан юқорида келтирилган ташкилот вакиллари иштирогида махсус комиссия тузилади ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. хўжалик-ичимлик ва ишлаб-чиқариш мақсадларида фойдаланаётган ёки фойдаланиши режалаштирилган манба суви [ ] талабларига биноан доимий назоратда бўлиши шарт. манбадаги сувнинг сифат кўрсатгичларини баҳолаш учун намуналар олиш даврийлиги 1-жадвалда келтирилган. тахлиллар натижаси махсус журналда қайд қилиниб борилади. сувдан намуналар олиш, сақлаш ва етказиш амалдаги меъёрий хужжатлар (гост 24481-80 ва 1896373) талаблари асосида бажарилади. 1-жадвал манба суви сифатини …
3
аниши керак. ҳавза сувининг ифлосланиш даражаси гигиеник тўрт босқичли, яъни: рухсат этилган, мўътадил, кучли ва ўта кучли тоифали баҳоланиш даражалари ишлатилади. манба сувини баҳолаш мезонлари сифатида амалда қўлланиладиган умумсанитария, органолептик, санитария-токсикологик сифат кўрсатгичлари ишлатилади. республикамиз соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилган ва тасдиқланган хужжатга биноан очиқ манбалар сувини ифлосланишини гигиеник баҳолаш мезонлари сифатида 12 та кўрсатгич қабул қилинган (2-жадвал). бу рўйхатда гигиеник энг муҳимларидан биринчи икки кўрсатгични, яъни моддаларнинг рэчудан неча маротаба ошишини кўрсатиш мумкин. хўжалик-ичимлик сув таъминоти мақсадларида ишлатиладиган очиқ манбалар сувига бўлган талаблар га биноан ўрнатилган ва улар 3-жадвалда келтирилган. 2-жадвал очиқ ҳавза сувини ифлосланишини гигиеник баҳолаш мезонлари № кўрсатгичлар сувнинг ифлосланиш даражаси рухсат этилган мўътадил кучли ўта кучли 1. органолептик кўрсатгичлар бўйича рэчудан ошиши <> 1,1-4,0 4,1-8,0 >8,0 2. санитар-токсикологик кўрсатгичлар бўйича рэчудан ошиши <> 1,1-3,0 3,1-10,0 >10,0 3. сувни маъданлашуви(маъдан ёки қуруқ қолдиқ), мг/л <> 1001-1500 1501- 3000 >3000 4. хиди ва таъми (балл) <> 2,1-3,0 3,1-4,0 …
4
сифатида 13 та кўрсатгич қабул қилинган (4-жадвал). 3-жадвал хўжалик-ичимлик мақсадларида ишлатиладиган очиқ манбалар сувига бўлган талаблар сувнинг сифат кўрсчатгичлари сувнинг сифатига талаблар ва меьёрий кўрсатгичлар сузиб юрувчи аралашмалар ҳавза сувида сузувчи моддалар: минерал ёғ ва бошқа аралашмаларнинг доғлари бўлмаслиги керак. ҳиди ва таьми хлорлангандан кейин сувнинг ҳиди ва таьми 2 баллдан ошмаслиги керак. сувнинг ранги ва фаол реакцияси 20 см сув устунида сувнинг ранги аниқланмаслиги керак. муҳитнинг фаол реакциясирн6,5÷8,5 оралиқда бўлиши керак. сувнинг маъданли таркиби қуруқ қолдиқ - 1000, хлоридлар - 350ва сульфатлар - 500 мг/дм3дан ошмаслиги керак. кислородга биологик эҳтиёж (кбэ) сувнинг 20°с ҳароратида кбэси3мг/дм3дан ошмаслиги керак сувнинг бактериал таркиби ичак касалликларини қўзғатувчи бактериялар бўлмаслиги керак, сувнинг коли-индекси 10000дан ошмаслиги керак. токсикологик кимёвий моддалар токсикологик кимёвий моддалар ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меьёрлардан ошмаслиги керак. сув манбаларидан фойдаланиш амалиётида ишлатиладиган кўрсатгичларга (дарё суви сатҳининг, сарфининг ўзгаришлари, сув таркибидаги кимёвий моддалар улуши, бактериологик кўрсатгичлар, қўшиладиган реагентлар миқдори) статистик ишловлар бериб, …
5
, градус <> 10,1-15,0 15,1-20,0 >20,0 8. перманганат оксидланиши, мго/л <> 2,1-5,0 5,1-10,0 >10,0 9. темир улуши, мг/л <> 0,4-3,0 3,1-5,0 >5,0 10. марганец улуши,мг/л <> 0,2-0,5 0,6-1,0 >1,0 11. олтингўгуртводород,мг/л 0 0,1-0,2 0,3-1,0 >1,0 12. фтор улуши,мг/л <> 0,8-1,0 1,1-3,0 >3,0 13. коли-индекс <> 3,1-100 51,0 -100 >100 2. очиқ манбалардан сувни қабул қилиш иншоотлари сувни қабул қилиш иншоотлари манбадан сувни олиш, уни дастлаб тозалаш ва асосий тозалаш иншоотларига узатиш учун хизмат қилувчи муҳандислик иншоотлар ва қурилмаларни ўз ичига олади. иншоотлардан фойдаланишнинг асосий вазифаларига уларни тўхтовсиз ва ишончли ишини таъминлаш, манба ҳолати ва иншоотлар ишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, кўрикларни ўтказиш, таъмирлашни ташкиллаштириш, ўз вақтида аварияларни бартараф қилиш ишлари киради. иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида уларнинг барча геометрик ўлчамлари ва сатҳ белгиларини лойиҳа-смета хужжатларига мос келиши, сув қабул камераси девори ва тубининг герметик зичлиги, чўкмаларни тозалаш, ҳавза ва қабул камерасида сув сатҳини ўлчаш учун жихозларнинг мавжудлиги, зулфин ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сув қабул қилиш иншоотларини ишлатиш"

1675323154.docx реферат сув қабул қилиш иншоотларини ишлатиш режа: 1 сув манбаларидан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини сақлаш 2 очиқ манбалардан сувни қабул қилиш иншоотлари 3 ер ости сув заҳираларини сунъий тўйинтириш 4 сув манбалари ва иншоотларни санитария муҳофаза ҳудудлари 1. сув манбаларидан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини сақлаш сув қабул қилиш иншоотлари сув таьминоти мажмуасининг бошланғич тугуни бўлиб, унинг ишончли ишлаши бутун тизим ишига таъсир кўрсатади. бу иншоотларни самарали ишлашини таъминлаш мақсадида сув манбасидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланиш ва унинг ҳолатини мунтазам равишда кўзатиб бориш зарур. манбани кўзатуви ва сув сифатининг назоратини олиб боришда манбадаги сувнинг сатҳи, оқимлар тавсилоти, гирдобларнинг мавжудлиги, чўкма тушиб қолиши, қирғоқларнинг ў...

DOCX format, 423.0 KB. To download "сув қабул қилиш иншоотларини ишлатиш", click the Telegram button on the left.