композитор с. хаитбоевнинг ҳаёти ва ижоди. (1926-2000)

DOC 50.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404727394_54484.doc композитор с. хаитбоевнинг ҳаёти ва ижоди. (1926-2000) режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг вокал ижоди. 4. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, композитор с. ҳайитбоев замонавий профессионал композитори сафига 60-йилларнинг бошида кириб келди. унинг дилрабо қўшиқ ва ашулалари, чолғу куйлари, оркестр учун ёзган асарлари, мусиқали драма ва комедиялари, симфоник ва вокал-симфоник асарлари мухлислар қалбидан муносиб ўрин олган. султон ҳайитбоев хоразм вилоятининг янгиарик туманида [926 йилнинг 5 май куни деҳқон оиласида таваллуд топди. уболалигида ота - онасидан етим қолиб, аммасиникида тарбияланди. қишлоқ мактабида етти йил ўқиди. ёшлигидан мусиқага меҳр қўйди, мактаб ва туман мусиқа тўгарагига қатнашиб, ғижжак ва доира чалишни ўрганди. туғма истеъдод соҳиби султонбой ёш бўлишига қарамай, янгиарик туманидаги «колхоз театри» да созанда бўлиб, катталар ёнида ишлади. 1941 йили иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан театр ёпилиб, далада меҳнат қилди, бўш вақтларида мусиқа билан шуғулланди. 1945 -49 йиллари тошкентда ички қўшинлар сафида ҳарбий …
2
сиқа назарияси бўлимига ўқишга кирди. мусиқа назарияси ва композиторлик мутахассислиги бўйича с. бобоев ва б. гиенколардан сабоқ олди. бир йилдан сўнг с. ҳайитбоевнинг маслаҳати билан ўзбек халқининг севимли санъаткорлари комилжон отаниёзов ва матниёз юсуповлар ҳам шу ўқув даргоҳига келдилар. ўқиш даврида бу уч оғайни концертлар уюштириб, халққа хизмат қилдилар. 1952 йили ўзбекистон халқ артисти ю. ражабий радио қошидаги ўзбек халқ чолғу ансамблига с. ҳайитбоевни ишга таклиф қилди. «давр тақозоси билан, — дейди с. ҳайитбоев, — мен талаба йигит бу ансамблда ўзбек мусиқа санъати намояндалари билан ёнма - ён ўтириб, улардан мусиқа сирларини ўрганишни, мулоқотда бўлишни хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. к. отаниёзов ва ю. ражабий ансамблларида ишлашга муяссар бўлганимдан бахтиёр эдим. уларнинг ансамбллари хоразм, бухоро ва фарғона, тошкент анъанавий мусиқа йўналишларини ўзлаштиришда мен учун катта мактаб бўлди». билим юртини 1955 йили тугатгач, тошкент давлат консерваториясининг композиторлик факултетига ўқишга кирди, профессор б. б. надеждин синфида таҳсил кўрди ва 1960 йили ўқишни битирди. …
3
а сазоворки, композитор қўшиқларини машҳур хонандалар ва ижрочи жамоаларнинг илтимосларига кўра яратиб, уларнинг репертуарларини бойитди. масалан, ўзбекистон халқ артистлари — олмахон ҳайитова ижросида «ўзбекистон гуллари» (а. бобожонов сўзи), «ўзбекистон сўзлагай» (н. нарзуллаев сўзи), «хаёл» (э. охунова сўзи), «ўтмасмикан» (нилуфар сўзи), коммуна исмоилова ижросида «эй, соҳиб - дил» (т. тўла сўзи), «сўзим айтаман» (халқ сўзи), «истар» (э. самандаров сўзи), султонпошша ўдаева ижросида «хивам, менинг дўстларим» (э. самандаров сўзи), қувондиқ искандаров ижросида «эсингдами» (миртемир сўзи), ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: ҳадя юсупова ижросида «ўргилай ёр, бўйингдан» (а. исроилов сўзи), «оҳ, агар кўрсам яна», (ҳ. бойқаро сўзи), «овозингни эшитганда» (т. қаҳҳор сўзи), м. дадабоева ижросида «ўзбекистоним» (ж. жабборов сўзи), хонанда озода ёрова ижросида «кечма муҳаббатдан» (э. самандаров сўзи), ғанижон ваҳобов ижросида «қалам қошга» (п. мўмин сўзи) ва бошқа хонандалар ижросида концерт дастурларида, радио эфир тўлқинларида жаранглаб келмоқда. булардан ташқари, «лазги» вокал - хореографик ансамбли ва ўзбек халқ чолғулари оркестрининг ижро дастурида композиторнинг бир талай …
4
мусиқали комедия ва учта телевизион спектаклга мусиқа басталади. унинг саҳна асарлари муқимий номидаги мусиқали театрда ва вилоят театрларида саҳна юзини кўрди. масалан, огаҳий номидаги хоразм вилоят театри 1964 йили «сўнгги хон» (а. бобожон ва м. муҳамедовлар пъесаси) мусиқали драмани, шу театр жамоаси 1972 йили «қудалар» (ў.рашид пъесаси) мусиқали комедияни, 1973 йили «маузерли қиз» (ю. юсупов пъесаси), 1985 йили «аҳмад билан оқбилак» (т. мирза пъесаси), бобур номидаги андижон вилоят театри 1969 йили «салтанат шубҳада» (ш. саъдулло пъесаси), 1971 йили фарғона вилоят театри «яйлов тонги» (тамкин пъесаси) ва 1973 йили «завқий» (к. маҳкамов пъесаси), алишер навоий номидаги наманган вилоят театри 1976 йили «муҳаббат ёдгори» (м. назаров пъесаси) ва 1979 йили «фарзанд деб» (ў. рашид пъесаси), м. тошмуҳамедов номидаги қашқадарё вилояти театри 1978 йили «чороғбонлар» (м. назаров пъесаси) мусиқали драмаларини, ю. ражабий номидаги сирдарё вилоят театри 1990 йили «икки ошиқ бир бўлса» (т. каҳҳор пъесаси) мусиқали комедияни томошабинларга ҳавола қилган эди. муқимий номидаги …
5
лиқамбар», «тобон айласа» ва «келдим» ашулаларини якка хонанда ва фортепиано учун мослаштирган. болалар учун «турналар», «орзу», «ўқи, билим ол», «кимнинг хати чиройли», «интернатчилар қўшиғи» каби қўшиқлари якка ижрочи ва болалар хор жамоаларининг репертуар дастурларидан жой олган. с. ҳайитбоев 1960 - 64 йилларда т. ҳусаинов билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларнинг 5 ва 6 - синфлари учун «мусиқа» дарслигини яратди ва нашрдан чиқарди. султон ҳайитбоев 1988 йили «ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони, шунингдек, бир неча медаллар билан тақдирланган. адабиётлар: 1. музыкально- энциклопедический словарь. москва. 1990 г. 2. ф.кароматов. вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980 г. 3. а.жабборов.т.соломонова.композиторы и музыковеды узбекистана.ташкент. 1975. 4. а. жабборов. ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. тошкент.2004. 5. ю.ражабий. и. акбаров. ўзбек халқ мусиқаси тарихи, (ўқитувчи). 1981 йил. 6. т. қиличев. хоразм халқ театри. 7. ўзбек халқ музикаси, vii том. тошкент 1960 8. ўзбек халқ музикаси, iv том. тошкент 1960

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "композитор с. хаитбоевнинг ҳаёти ва ижоди. (1926-2000)"

1404727394_54484.doc композитор с. хаитбоевнинг ҳаёти ва ижоди. (1926-2000) режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг вокал ижоди. 4. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор, композитор с. ҳайитбоев замонавий профессионал композитори сафига 60-йилларнинг бошида кириб келди. унинг дилрабо қўшиқ ва ашулалари, чолғу куйлари, оркестр учун ёзган асарлари, мусиқали драма ва комедиялари, симфоник ва вокал-симфоник асарлари мухлислар қалбидан муносиб ўрин олган. султон ҳайитбоев хоразм вилоятининг янгиарик туманида [926 йилнинг 5 май куни деҳқон оиласида таваллуд топди. уболалигида ота - онасидан етим қолиб, аммасиникида тарбияланди. қишлоқ мактабида етти йил ўқиди. ёшлигидан мусиқага меҳр қўйди, мактаб ва туман мусиқа...

DOC format, 50.0 KB. To download "композитор с. хаитбоевнинг ҳаёти ва ижоди. (1926-2000)", click the Telegram button on the left.