маданий бойликларнинг типлари ва турлари

DOCX 39,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669746577.docx маданий бойликларнинг типлари ва турлари arxiv.uz маданий бойликларнинг типлари ва турлари reja: · маданий бойлик тушунчаси · маданий бойликлар ва улардан фойдаланишга қаратилган қонунчилик · маданий бойликларни божхона назоратидан ўтказиш · маданий бойликларни типлар бўйича баҳолаш (экспертиза ва атрибуция) асослари · санъат асарлари баҳоси ҳақида ҳисобот тузилиши · маданий бойликлар қийматини белгилаш · кўчмас ёдгорликлар экспертизаси маданий бойлик тушунчаси мустақиллик йилларига келиб, ўзбек халқи ўзининг бой тарихидан, миллий қадриятларидан боҳабар бўла борди. аждодлари қолдирган бебаҳо меросдан баҳра ола бошлади. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов қайд қилганидек, “ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”8. ўзбекистон республикасида маданий ёдгорликларни сақлаш давлат аҳамиятига молик масалалардан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикаси конститутциясининг 49 моддасида қуйидаги битикларни ўқишингиз мумкин - "фуқаролар тарихий, диний ва маданий меросни …
2
тларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан археологик, этнологик ҳамда табиий-илмий экспедициялар томонидан қўлга киритилган, ихтиёрий равишда айирбошлашлар натижасида олинган ҳамда қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан мерос ёки ҳадя сифатида олинган маданий бойликлар ҳам шулар жумласидандир. қолаверса, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан мамлакат ҳудудига олиб кирилган маданий бойликлар ҳам мавжуд бўлиб уларни ҳам алоҳида тип сифатида эътироф этиш жоиз. шуларни ҳисобга олган ҳолда, маданий бойликлар ашё нуқтаи назаридан турларга ажратилади ва қуйидагича нисбатланади11: · халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат соҳасидаги давлат, сиёсат ва жамият арбоблари ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ашёлар; · тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қийматга эга қуролларнинг ҳар хил турлари; · таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган ашёлар; · археологик қазилмалар ёки археологик кашфиёт ва топилмалар натижасида олинган ашёлар ва уларнинг парчалари, тупроқ …
3
ужжатли ёдгорликлар; · архив, фоно, фото, кино ва видео материаллар; · мусиқа асбоблари; · нумизматика, филателия, фалеристика, бонистика, сфрагистика ашёлари ва колекциялари; · тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, почта марка ва откриткалари, конвертлар ва бошқа шу турдаги коллекция ашёлари; · табиий фанлар тармоқлари учун аҳамиятли бўлган ашёлар; · маиший ва илмий аҳамиятга эга бўлган маиший ва илмий асбобускуналар; · фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид тадқиқотлар, изланишлар ва кашфиётлар лойиҳалари, макетлари, схемалари, жадваллари ва шу каби интеллектуал мулк объектлари; · тарихий, илмий-бадиий ва маданий аҳамиятга эга бўлган ҳамда тарихий ва маданий ёдгорлик сифатида давлат томонидан муҳофазага олинган бошқа кўчар ашёлар. маданий бойликлар ва улардан фойдаланишга қаратилган қонунчилик маданий бойликларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби юқорида кўрсатиб ўтилганидек давлат томонидан назорат қилинади ва бу соҳадаги фаолият мувофиқлаштирилиб турилади. маданий бойликлардан фойланиш соҳасидаги жараёнлар уларни яратилишидан тортиб, то маълум сақлаш жойларидан ўрин олиши ва ундан кейинги турли фаолиятларда вужудга келади. сақлаш жойларидаги …
4
ва муҳофаза белгиларини ўрнатиш, маданий бойликлар ҳолатининг мониторингини амалга оширишни киргизиш мумкин. ушбу фаолият турлари маданий мерос объектларига[footnoteref:1] доир мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, маданий бойликларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда уларни сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш, моддий маданий бойликларнинг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш, кадастр ахборотини тартибли тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш, маданий бойликларни давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш, маданий бойликлардан фойдаланиш жараёнида фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр ахбороти билан таъминлаш, маданий бойликларни идентификация қилиш, тегишли маданий бойликларнинг тармоқлари, йўналишлари, жанрлари ва услубларини таснифлаш, маданий бойликларни доимий равишда тикловчи шахсларни, гуруҳларни кўрсатиш, маълумотларни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш, маданий бойликларнинг сифат ҳолатини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш каби ишлар кўламини ўз ичига олади. [1: ушбу ўринда “маданий меърос объекти” деганда “маданий бойлик” тушунчаси тушунилади ] маданий бойликларнинг давлат кадастри тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан …
5
аний экспертиза хулосаси олинган кундан эътиборан мазкур ашё ёки нарса-буюмлар, археология ёдгорликлари топилган пайтидан эътиборан аниқланган маданий бойликлар жумласига киритилади. тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган маданий бойликлар маданий бойликларнинг давлат кадастрига киритилиши тўғрисидаги масала ҳал қилингунгача белгигиланган тартибда амалдаги миллий қонунчилик талабларига мувофиқ муҳофаза қилинади. аниқланган маданий бойликнинг мулкдори мазкур бойлик маданий бойликларнинг давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан хабардор қилинади. маданий бойликларни давлат томонидан муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар орқали ҳам таъминланиши мумкин. юқоридаги фикрларни тасдиғи сифатида шу пайтга қадар ўзбекистон республикасида қабул қилинган қуйидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни эътироф этиш мумкин: · 1998 йил 12 январдаги “музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида” ўзбекистон республикаси президентининг пф-1913-сонли фармони; · 1998 йил 29 августдаги “маданий бойликларини олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида” ўзбекистон республикаси қонуни; · 1999 йил 23 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маданий бойликларнинг типлари ва турлари"

1669746577.docx маданий бойликларнинг типлари ва турлари arxiv.uz маданий бойликларнинг типлари ва турлари reja: · маданий бойлик тушунчаси · маданий бойликлар ва улардан фойдаланишга қаратилган қонунчилик · маданий бойликларни божхона назоратидан ўтказиш · маданий бойликларни типлар бўйича баҳолаш (экспертиза ва атрибуция) асослари · санъат асарлари баҳоси ҳақида ҳисобот тузилиши · маданий бойликлар қийматини белгилаш · кўчмас ёдгорликлар экспертизаси маданий бойлик тушунчаси мустақиллик йилларига келиб, ўзбек халқи ўзининг бой тарихидан, миллий қадриятларидан боҳабар бўла борди. аждодлари қолдирган бебаҳо меросдан баҳра ола бошлади. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов қайд қилганидек, “ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳ...

Формат DOCX, 39,7 КБ. Чтобы скачать "маданий бойликларнинг типлари ва турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маданий бойликларнинг типлари в… DOCX Бесплатная загрузка Telegram