кўп қаватли турар-жой бинолари

DOC 4,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683283975.doc кўп қаватли турар-жой бинолари режа: 1. кўп қаватлт турар-жой биноларининг турлари 2. кўп қаватли уйларда биринчи қават қисмини лойиҳалаш қоидалари 3. кўп ва бир секцияли уйлар 4. галереяли ва йўлакли уйлар кўп қаватлт турар-жой биноларининг турлари шаҳарлардаги яшаш ҳудудларининг танқислиги туфайли ўзбекистон республикаси вилоятлари марказлари, мамлакат пойтахти ва қорақалпоғистон республикаси шаҳарларида вақт ўтиши билан аҳолини урбанизациялашган (жамланган) ҳолда жойлаштирадиган турар – жой биноларининг асосий типларини кўп қаватли (лифтли) яшаш уйлари ташкил эта бошлайди. бундай уйларнинг кенг кўламда қўлланиши яшаш ҳудудларидан ва инженерлик коммуникацияларидан етарли даражада самарали фойдаланиш имконини беради. уйларнинг бундай типи яъни кўп қаватли турар – жой биноларининг архитектуравий режасининг турли – туман экани, ҳажмий – образли ва конструктив ечимлари бўйича, марказий осиё регионида етарлича кенг тарқалган. улар фойдаланиш учун иқтисодий тежамкор, ҳудуддан рациональ фойдаланишда самарадор ва турли сонли ва демографик таркибга эга бўлган оилаларнинг мамлакатнинг мураккаб иқлим ва сейсмик (7 – 9 балл) районларида яшашлари учун фазовий …
2
дай қаватли уйлар йирик ва йирикроқ шаҳарларда, ҳамда турар-уй фондининг юқори зичлиги иқтисодий жиҳатдан зарур бўлган ҳудудларда қурилади. баланд қаватли турар-жой уйлари кейинги йилларда ўзбекистонда хам қуриган. бу уйлар қурилишида ер майдонини тежаш жиҳатидан анча қулайдир. кўп қаватли уйлардан фарқи шуки, бу уйларда камида 2 та лифт ўрнатилган бўлиши шарт (одам ташийдиган ва юк ташийдиган) бўлиб, бир секцияга ва блокка жуда баланд уйларда тез юрадиган лифтлар ўрнатилади. кўп қаватли уйларда зинапоя қурилишига катта аҳамият бериш лозим. ёнғиндан, ер қимирлаш чидамлигига эътибор бериш керак, яъни зинапоя мустаҳкам ва чидамли материалдан қурилган бўлиб, димиқмайдиган зинапоя бўлиши керак. зинапоя майдонидан унинг икки томонига чиқадигаи очиқ йўл бўлиши шарт. меъёр бўйича зинапоя майдони иситилиши шарт эмас, лекин қулайлик бўлиши учун иложи бўлса иситиш керак. зинапоялардан ташқари кўп қаватли турар-жойларда бошқа чиқиб кетиш йўлларини, яъни икки қўшни орасидаги балконлар ёки айвонлар орқали бир - биридан ўтадиган йўлни ҳам эътиборга олиш керак. зинапоя-лифт тугунлари ҳақида юқоридаги …
3
чи гуруҳ тархи тузилмаси аралаш бўлган турар-уйларни ўз ичига олади, уларда қаватлар бўйлаб алмашувчи, йўлакли ва секцияли режавий тузилмалар бир хилда иштирок этади. кўп қаватли турар-жой бинолари қурилишида айниқса кўп тавсия этиладиганлари секцияли, галерея-секцияли туркумдир. бу туркум универсал бўлиб, кўп хонали ва кам хонали хонадонларни тўлиқ ечишга, иқтисодий томондан ҳам ютиш мумкин. кўп қаватли уйларнинг узунлиги кўп масофани эгаллаши билан бирга анчагина жойга ўз сояси билан халақит беради, шунинг учун узунлигини камайтиришга тўғри келади. буларни этиборга олсак, битта секцияли уй кўпроқ тўғри келади. бир-икки секцияли уйлар оптимал вариант ҳисобланади. бу типдаги уйлар даҳаларни ҳар хил кўринишга олиб келади ва даҳаларда кам қаватли уйлар ва ўрта қаватли уйлар орасида жойлаштирилади. ердан боғлиқлиги узилиши туфайли бундай уйлардаги ёзги хоналарга катта эътибор бериш талаб этилади, яъни уларни майдони анча катта бўлиши шарт. шахсий ёзги хоналардан ташқари умумий ёзги хоналар бўлиши керак. уларнинг майдонларини кўпайтириб ҳар хил гуллар билан кўкаламзорлаштириш кичик боғчалар ҳосил қилиш …
4
ир. шунинг учун кўп қаватли уйларда синч панелли қурилма, енгиллаштирилган панеллар ишлатилади. темир бетонли ёки пўлатдан синч бўлиши мумкин. устун ва ригел ораси жуда кенгайиб кетмаслиги керак, бу баланд қаватли биноларда оралиқ катта бўлмаслиги учун қулайдир. келажакда кўп қаватли уйларни қуришда синч ҳажмий элементларидан фойдаланиш кўзда тутиляпти. баланд қаватли уйларда эса пўлат синчли бўлиб, ҳажм элементи билан тўлдирилади. бундай уйлар ўз афзаллиги билан ажралиб туради, яъни қурилиши енгиллашади. заводда тайёр элементлар келтирилиб иш ҳам осонлашади. уларни ҳар хил усулда жойлаштириш мумкин, бунинг оқибатида меъморий кўриниш анча бойийди. кейинги пайтда бундай уйларнинг кўпчилигини сергели дахаларида жуда кўп учратиш мумкин. ҳозирги пайтда кўпгина уйлар қуйма темир-бетондан қуриляпти. бундай уйларда фақат тўғри шакл эмас, балки бошқа хар-хил шаклларни ҳам ишлатиш мумкин, бу эса меъморий кўринишни бойитади ва бино жуда катта зилзилага бардош бера олади. (расм). кўп қаватли уйларда биринчи қават қисмини лойиҳалаш қоидалари замонавий кўп қаватли турар уйлар таркибида жамоатга хизмат кўрсатишга мўлжалланган …
5
агилар киради: маиший хизмат уйлари (кир ювиш, кимёвий тозалаш, ижара, буюртмалар столи кабиларнинг қабул пунктлари), савдо (биринчи зарурият маҳсулотларини сотиш учун), фуқароларнинг жамоат фаолияти учун хоналар (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш), болалар, тўгарак, севимли машғулотлар учун, спорт хоналари, ҳамда болалар боғчасидир. шахсий автомобиллар гаражлари ертўлада жойлаштирилади. шаҳар ҳудудининг иккинчи гуруҳига шаҳар ва туман аҳамиятидаги кўчалар ва магистраллар киради. бу кўчаларнинг қизил чизиғида жойлашган турар-уйларнинг биринчи қавати яшаш учун ноқулай. улар шаҳар хизмат турлари учун мўлжалланган нотурар-уй аҳамиятидаги хоналар учун ишлатилиши мумкин: савдо (турли дўконлар), маданий-маиший (кўргазма заллари, кутубхоналар), жамоат овқатланиш хоналари (ошхона, кафе), дорихоналар, алоқа бўлимлари ва бошқа идоралар учун ишлатилади. бу уйларнинг биринчи қавати “яқиндан” хизмат кўрсатиш хоналари учун ҳам ишлатилади. шаҳар ҳудудининг учинчи гуруҳига шаҳарлар маркази ва режавий район марказлари ҳудудлари киради. бу ҳудудларда жойлашган турар-уйларнинг биринчи қаватида, шаҳар хизмат кўрсатиш хоналари жойлашади. булар савдо марказлари, йирик универсал дўконлар, транспорт ва бошқа агентликлар, маъмурий идоралар бўлиши мумкин. иккинчи ва учинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кўп қаватли турар-жой бинолари" haqida

1683283975.doc кўп қаватли турар-жой бинолари режа: 1. кўп қаватлт турар-жой биноларининг турлари 2. кўп қаватли уйларда биринчи қават қисмини лойиҳалаш қоидалари 3. кўп ва бир секцияли уйлар 4. галереяли ва йўлакли уйлар кўп қаватлт турар-жой биноларининг турлари шаҳарлардаги яшаш ҳудудларининг танқислиги туфайли ўзбекистон республикаси вилоятлари марказлари, мамлакат пойтахти ва қорақалпоғистон республикаси шаҳарларида вақт ўтиши билан аҳолини урбанизациялашган (жамланган) ҳолда жойлаштирадиган турар – жой биноларининг асосий типларини кўп қаватли (лифтли) яшаш уйлари ташкил эта бошлайди. бундай уйларнинг кенг кўламда қўлланиши яшаш ҳудудларидан ва инженерлик коммуникацияларидан етарли даражада самарали фойдаланиш имконини беради. уйларнинг бундай типи яъни кўп қаватли турар – жой бинола...

DOC format, 4,4 MB. "кўп қаватли турар-жой бинолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.