мактаб бинолари

DOC 784.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683284046.doc мактаб бинолари режа: 1. мактаблар классификацияси 2. мактаблар участкалари 3. ҳажмий-режали ечим 4. ихтисослаштирилган мактаблар 5. ўқув комплексларининг турлари мактаблар классификацияси вазифасига боғлиқ равишда мактаблар қуйидагича ажратилади: · умумтаълим мактаблар ва мактаб-интернатлар; · болаларни такомил тайёрлашга мўлжалланган ихтисослашган мактаблар ва мактаб-интернатлар; · соғломлаштириш ва санатория-боғ кўринишидаги мактаблар; · жисмоний ва ақлий ривожланиши суст болалар учун махсус мактаблар. умумтаълим мактаблар таркибига бошланғич, асосий, ўрта умумтаълим мактаблари; айрим предметларни чуқур ўргатишга ихтисослашган ўрта умумтаълим мактаблари; гимназия ва лицейлар киради. таълим даражаси бўйича умумтаълим мактабларида ўқитишнинг учта босқичи қўлланилади: · ўқитишнинг i босқичида 1-4 синф ўқувчилари таҳсил оладилар; · ўқитишнинг ii босқичида 5-9 синф ўқувчилари таҳсил оладилар; · ўқитишнинг iii босқичида 9-11 синф ўқувчилари таҳсил оладилар. санитария меъёрларига мувофиқ янгидан қурилаётган шаҳар мактабларининг сиғими 1000 ўриндан ошмаслиги, ўқувчилари сони кам бўлган қишлоқ мактабларида эса ўқитишнинг i босқичи учун – 80 ўриндан, ўқитишнинг i ва ii босқичлари учун – 250 ўриндан, ўқитишнинг ii …
2
к. участкалар шундай лойиҳалаштирилиши керакки, уларнинг ҳудудига ўт ўчириш машиналари кириши ва ҳалқа бўйлаб айланиш имконияти таъминланган бўлиши лозим. ҳажмий-режали ечим умумтаълим муассасаси биносининг баландлиги 3 қаватдан ошмаслиги зарур. шаҳардаги иморатлар зич қурилган шароитларда таълим муассасаларини 4 қаватли бўлишига йўл қўйилади. умумтаълим муассасаларини аввал қурилган 4-5 қаватли биноларда жойлаштирилишида тўртинчи ва бешинчи қаватларни ўқувчилар кам қатнайдиган ўқув хоналари учун ажратиш лозим. ҳар бир синфнинг тўлдирилиши 25 та ўқувчидан ошмаслиги зарур. мактаблардаги барча хоналар иккита асосий гуруҳга бўлинади: 1. ўқув хоналари: · 1-4 синфлар (ўқитишнинг i босқичи) учун ўқув хоналари; · 5-9 синфлар (ўқитишнинг iiва iii босқичлари) учун ўқув ва лаборатория хоналари; · меҳнат ва касб-хунар йўналиши бўйича ўқитиш учун хоналар. 2. умуммактаб хоналари: · мажлислар зали ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиладиган зал; · овқат тайёрланадиган блок; · устахоналар; · маъмурий-хўжалик хоналар; · кутубхона ва бошқа хоналар. таъкидлаш зарурки, мактаб биноларини лойиҳалаштиришда ўқув ва умуммактаб хоналари алоҳида ишлашини таъминлаш мақсадга мувофиқ …
3
узайтирилган кун гуруҳлари учун универсал хона, рекреация хонаси ва санитария блоки киритилади. 5-9 синфлар учун ўқув секциялари ўқув кабинетлари ва лабораториялар базасида шакллантирилади. ўқув хоналари қуйидагилардан иборат: ишчи зона (таҳсил олаётганлар учун ўқув столларининг жойлашуви), ўқитувчининг ишчи зонаси, кўргазмали ўқув қўлланмалари ва ўқитишнинг техник воситалари (ўтв)ни жойлаштириш учун қўшимча зона, ўқувчилар якка тартибда шуғулланиши учун махсус зона. умумтаълим мактабларининг асосий синф хоналари учун ёруғлик бўйича талаб қилинган томонлар жануб ва жануби-шарқ ҳисоланади. рассомлик, чизмачилик ва расм кабинетлари учун ёруғлик бўйича тавсия этилган томон – шимол. схема-2 умумтаълим ўрта мактабдаги хоналарнинг асосий гуруҳлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик схемаси а – 1-4 синфлар учун ўқув секциялари; б – 5-9 синфлар учун ўқув секциялари; в – меҳнат таълими учун хоналар гуруҳи; г – узайтирилган кун гуруҳларини ташкил қилиш учун хоналар гуруҳи; 1 – вестибюль-гардероб; 2 – ўтв кабинети; кутубхона; 4 – ўқитувчилар хонаси; 5 – лабораториялар; 6 – бошланғич ҳарбий тайёргарлик кабинети; 7 – …
4
алабларни максимал тарзда ҳисобга олишга эришилади. павильон кўринишидаги схема иқлими иссиқ ҳудудлар учун қўлланилади. мактаб биносининг марказлашган-блокли тури амалиётда кенг қўлланиладиган намунавий лойиҳаларга асосланади. мактаб биносининг периметрли тури ёпиқ ҳовли атрофида шакллантирилади. умумтаълим муассасасининг ривожланган марказли лойиҳаси йирик мактаблар қурилишида қўлланилади, бу турдаги ўқув муассасаларининг лойиҳаси ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолиятини оқилона ташкил қилиш имкониятини беради. ички ҳажми йирик бўлган компакт (ихчам) турга мансуб ўқув муассасалари. мактаб биноларининг ўта компакт (ихчам) ва режалаштирилиши ўзгарувчан бўлган тури майдонлардан самарали фойдаланишни таъминлаб, анъанавий турдаги мактаб биноларидаги ячейкали структурани ўзгартириш имкониятини беради. умуман олганда, мактаб биноларининг композицион ривожланишида учта асосий йўналишни ажратиш мумкин: марказлаштирилган, марказлаштирилмаган, ривожланган марказли тизим. ўқув кабинетларини режалаштириш вариантлари умумфойдаланишдаги интернет-маркази хонасидаги компьютерларни жойлаштириш схемаси ихтисослаштирилган мактаблар ихтисослаштирилган мактабларнинг намунаси сифатида болалар санъат мактабларини кўриб чиқамиз: бу мактаблар, одатда, 4 та бўлинмадан иборат бўлади: · тайёрлов; · мусиқа; хореграфия; · тасвирий санъат бўлинмаси. тайёрлов бўлинмаси болалар санъат мактабининг бошқа бўлинмаларидан алоҳида …
5
ювгич жойлаштириладиган тамбур-шлюзлар билан лойиҳалаштириш керак. мусиқа синфларининг деворларини нопараллель (четланиши 2-120) қилиб, тегишли акустик жиҳозланиши билан бирга бажариш тавсия этилади. хореография бўлинмаси таркибига ритмика ва рақс машғулотлари учун хона, классик, саҳна ҳамда халқ рақслари, шунингдек замонавий рақслар учун заллар, назарий фанлар синфи, либослар устахонаси, ечиниш-кийиниш хонаси, душхоналар, санитария бўлмалари киради. тасвирий санъат бўлинмаси таркибига расм, рассомлик, композиция ва ҳайкалтарошлик устахоналари киради. рассомлик ва расм устахоналарининг ҳар бири, одатда, юқори қаватларда жойлаштирилади ва қуйидаги зоналардан иборат бўлади: · ўқитувчи зонаси; · натюрмотлар зонаси; · ўқувчилар зонаси; · мольбертлар сақланадиган зона. ҳайкалтарошлик устахонаси қуйи қаватда жойлаштирилади. устахоналарнинг баландлиги чиқиб турувчи конструкцияларнинг пастки қисмидан ҳисоблаганда 3,6-3,9 метр, эни 6 метр, узунлиги 9 метр қилиб қабул қилинади. жисмоний ва ақлий ривожланиши заиф болалар учун махсус мактаб-интернатларни лойиҳалаштиришда даволаш муассасалари билан тезкор боғланишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. ундан ташқари, бу каби муассасаларни имкон қадар тинч ва кўкаламзор ҳудудларга жойлаштириш керак. ана шу икки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактаб бинолари"

1683284046.doc мактаб бинолари режа: 1. мактаблар классификацияси 2. мактаблар участкалари 3. ҳажмий-режали ечим 4. ихтисослаштирилган мактаблар 5. ўқув комплексларининг турлари мактаблар классификацияси вазифасига боғлиқ равишда мактаблар қуйидагича ажратилади: · умумтаълим мактаблар ва мактаб-интернатлар; · болаларни такомил тайёрлашга мўлжалланган ихтисослашган мактаблар ва мактаб-интернатлар; · соғломлаштириш ва санатория-боғ кўринишидаги мактаблар; · жисмоний ва ақлий ривожланиши суст болалар учун махсус мактаблар. умумтаълим мактаблар таркибига бошланғич, асосий, ўрта умумтаълим мактаблари; айрим предметларни чуқур ўргатишга ихтисослашган ўрта умумтаълим мактаблари; гимназия ва лицейлар киради. таълим даражаси бўйича умумтаълим мактабларида ўқитишнинг учта босқичи қўлланилади: · ўқит...

DOC format, 784.0 KB. To download "мактаб бинолари", click the Telegram button on the left.

Tags: мактаб бинолари DOC Free download Telegram