чинни буюмлар экспертизасига оид маълумотлар

DOCX 370,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669746643.docx чинни буюмлар экспертизасига оид маълумотлар чинни – керамиканинг нафис тури бўлиб, сув, газ, электр ўтказмайдиган ўтга чидамли, жарангдор асосан оқ рангли (юпқа тайёрланганида ёруғлик ўтказадиган) музей предметлари ҳисобланади. чинни турларига қараб, махсус тупроқ, каолин, кварц, дала шпатлари ва бошқа хомашёлар аралашмасидан тайёрланади[footnoteref:1]. [1: технология фарфорового и фаянсового производство. -м., 1975. ст-12. 22 вестфален э.х., кречетова м.н., китайский фарфор. -л.,1947. ст-6-8. ] сифати жиҳатидан чинни икки турга бўлинади: нафис чинни - фарфор, форсча – фағфур; энг яхши чинни тайёрланган қадимги хитой вилояти номидан олинган22. дағал чинни – фаянс, итальянча – фаэнц; йирик керамика маркази бўлган шаҳарнинг номидан олинган. фаянс фарфордан қобиғга эгалиги, сувни сингдириши (9-12% гача) билан фарқ қилади. шунинг учун ҳам, у сирланади. фарфор ва фаянс бир ҳил хом ашёдан тайёрланади: оқ гил, 45-50%, дала шпатлари 2-5%, кварц ва қум 35-45%, бўр 10%, шамот 10-15%. фақатгина буларни тайёрлашда пишириш технологияси турлича бўлади. техника ривожи туфайли чиннининг қаттиқ ва юмшоқ …
2
инг флоренция, франция, голландия ва англия давлатларида илк чинни буюмлар пайдо бўла бошлади. дастлабки чинни заводи 1710 йилда мейсенда, 1717-1718 йилларда венада, 1744 йилда петербургда қурилди. дания (копенгаген), швеция (мариебург), бельгия (турне), швецария (цюрих), голландия (весп, гаага), чехия (славков, клаштерец) бадиий чиннилари сифати жиҳатидан шуҳрат қозонди. технология жараёни яхшиланишига қарамай, (дастлабки хом-ашё тозаланиб, ювилиб, қиздирилиб навларга ажратилади; тегирмонда кукунга айлантирилади; керакли миқдорда олинган хом ашё турлари қориштирилиб, суюқ лой шликер тайёрланади. сўнгра, элакдан ўтказилиб, электромагнит орқали тозаланиб, қуюлтирилади нами 25% аниқ масса пайдо бўлгандан сўнг керакли шакллар ишланади) xix асрда европа чинни маҳсулотларининг бадиий қиймати пасайди. россияда эса биринчи м.в. ломоносов номидаги давлат чинни заводи 1925 йилдан кенг оммага зарур чинни буюмларини ишлаб чиқара бошлади. ундан олдинги хусусий чинни заводлар фақатгина бадиий сифат белгиларига асосланган чинни буюмарини ишлаб чиқарар эди. хусусан, 1766 йилда ф.я. гарднер асос солган дмитров чинни заводи, 1832 йилда т.я.кузнецов асос солган дулёво чинни заводи, 1809 йилда …
3
диий безак сифати ҳам экспертиза жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. фарфор буюмларнинг қўл меҳнати орқали сирлангани ва сюжетли тасвирлар ишлангани ноёб турлардан саналади. фарфор маҳсулотларини экспертизадан ўтказишда биринчи навбатда ташқи кўринишга эътибор қаратилади. бу орқали буюмнинг технологик хом-ашёсини аниқлаш мумкин. тадқиқотчи бу жараёнда буюмнинг қалинлиги, структураси, ранги, чертиб кўрганда жаранглаши, сир қатлами сифати ва бадиий безакларидаги ёрқинлик ва рангдорлик ҳусусиятлари инобатга олинади. фарфор ва фаянс буюмларни қўл юритиш орқали агар уларда ғадир-будирлик белгилари сезилса тасвирлар механик усулда бажарилган (декальмания ва печать), силлиқ бўлса қўл меҳнати орқали бажарилган бўлади. сирлаш техникасини тадқиқ қилиш, ёруғликка солганда нур жилоларининг ўтиши эса предметнинг глазурь қатламидаги сифатини аниқлаштиришга ёрдам беради. сопол лойдан ишланиб, оловда қиздириб тайёрланадиган маҳсулот, керамиканинг кенг тарқалган туридир. таркиби бир жинсли, ранги ҳам бир хил бўлган махсус тупроқ дастлаб оловда қуритилади, майдаланади, эланади, сўнг ундан лой қорилади. бу лойга маҳсулот турига қараб ишлов берилади, яхшилаб қуритилади, кейин зувала олиниб.унга қўлда ёки кулолчилик …
4
шадан тайёрлаб суриладиган сир сополга ёпишиб, уни ҳам чидамли, ҳам нафис қилади. ўрта осиёда, одатда, бадиий безакка хос сопол сирлангандан кейин амалга оширилади (тиниқ ёки нимранг сир устидан гул, баъзан расмлар ишланади), тамға (илгарилари шолғом, сабзи, қовоқ кабилар ўйиб тамға қилинган) ва чизма қириб чизилади. ўрта осиё кулоллигида феруза-зангори, тўқ кўк (кобальт), яшил (мис оксиди) сир кенг тарқалган. ҳозирда аксарият ҳолларда қўрғошин сирлардан фойдаланилади. сопол идиш ва буюмлар тайёрлашнинг кенг тарқалган икки усули мавжуд: 1) кулолчилик чархисиз, қўлда ишланган сирсиз сопол (ўрта осиёнинг тоғлик районларида асосан аёллар томонидан яратилган) 2) узоқ тараққиёт даврини бошдан кечирган, такомиллашган кулоллик чархи ёрдамида тайёрланадиган сирланган сопол маҳсулотлари (зарафшон, сурхондарё, амударё, фарғона, ҳисор, ҳоразм воҳаларида ривожланган бўлиб, асосан эркаклар шуғулланган). xx асргача яратилган сопол буюмларида асосан бадиий нафисликни таъминлашда ишқорли суркама – ишқорли лойдан фойдаланилган бўлса, кейинчалик бу усулдан фойдаланилмай қўйилди. бу усулдан фақатгина ғурумсарой кулоллари фойдаланишади. бу суркама тиниқ бўлиб, баъзан унга қалай аралаштирилади, …
5
чамлари баландлиги: 9,5 см, таг қисми айланаси 9 см, косанинг умумий айланаси (оғиз қисми) 26 см. сони бир дона буюмнинг келиб чиқиш жойи, тарихи ўра-тепа шаҳри. ушбу буюм суюқ овқатлар тановвул қилишда ва сут маҳсулотларини сақлашда рўзғорда фойдаланилган. буюмнинг умумий тавсифи сополдан ясалган “шокоса” сопол буюми айлана шаклдаги тагликка эга бўлиб, тепага қараб кенгайиб борган. буюмнинг ички ва устки қисмлари мовий ранг қисман аралашган оқ рангдаги глазурь билан қопланган. косанинг оғиз қисми тугалланишида мовий рангда ишланган тўлқинсимон нақшлар берилган. майда тўлқинсимон нақшлар орасида ўсимликсимон нақшлар сачратма услубда жойлаштирилган.ундан сўнг косанинг таг қисмига қараб жигарранг ва тўқ мовий рангдаги чизиқлар тортилган. буюм клеймоси, алоҳида белгилари косанинг таг қисмига қоғоз парчаси ёпиштирилган бўлиб, унда қора қалам билан “усто ислом ўттиз йил аввал ўратепада вафот этди” ёзуви қайд этилган. сақланиши таг ва юза қисмларида учган жой лари мавжуд. махсус клеймо белгиларига эга асосий фарфор завод ва фабрикалар номи. россия император фарфор заводи. 1744-1917 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чинни буюмлар экспертизасига оид маълумотлар" haqida

1669746643.docx чинни буюмлар экспертизасига оид маълумотлар чинни – керамиканинг нафис тури бўлиб, сув, газ, электр ўтказмайдиган ўтга чидамли, жарангдор асосан оқ рангли (юпқа тайёрланганида ёруғлик ўтказадиган) музей предметлари ҳисобланади. чинни турларига қараб, махсус тупроқ, каолин, кварц, дала шпатлари ва бошқа хомашёлар аралашмасидан тайёрланади[footnoteref:1]. [1: технология фарфорового и фаянсового производство. -м., 1975. ст-12. 22 вестфален э.х., кречетова м.н., китайский фарфор. -л.,1947. ст-6-8. ] сифати жиҳатидан чинни икки турга бўлинади: нафис чинни - фарфор, форсча – фағфур; энг яхши чинни тайёрланган қадимги хитой вилояти номидан олинган22. дағал чинни – фаянс, итальянча – фаэнц; йирик керамика маркази бўлган шаҳарнинг номидан олинган. фаянс фарфордан қобиғга эгалиги, с...

DOCX format, 370,9 KB. "чинни буюмлар экспертизасига оид маълумотлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.