режиссёрнинг адабий манба пиеса устида ишлаши

DOC 203,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682579517.doc режиссёрнинг адабий манба пиеса устида ишлаши режа: 1. дастлабки таъсурот 2. амалиёт 3. режиссёр ва мизансаҳна 4. оддий мизансаҳна ва кузатиш бурчаги 5. ракурс режиссёрлик бўлими талабалари учун иккинчи ўқув йилида бир пардали пиеса устида ишлаш ва уни саҳналаштиришлик албатта пухта тайёргарлик талаб қилиади. ўқишнинг иккинчи босқичида пиесадан олинган парча устида ишланар экан, энг аввало, яхлит асарга қай йўсинда ёндошмоқликни билиш лозим. пиеса бўлажак спектаклнинг асасий хом-ашёси ҳисобланади. агар пиеса ижрочиларни қизиқтираолмаса, унинг бадиий-ғоявий жиҳатлари режиссёр қалбини ғулғулага солаолмаса бундай асарнинг саҳнавий муваффақияти бўлмайди. шунинг учун пиеса билан дастлабки танишув онлари муҳим аҳамиятга эгадир. асар билан танишув жараёнида ижодий туртки уйғонадими, йўқми? бироқ ана шу ижодий турткини уйғонишига тўсқинлик қиладиган бир неча омиллар бўладиким, уларни кўриб чиқишлик навбатдаги вазифа ҳисобланади. аввало ҳар қандай янги пиеса билан дастлабки танишув жараёнида ўқувчи бетараф бўлишлиги ўта муҳимдир. шунинг учун дастлабки танишув жараёнида режиссёрга ҳечнарса халақит бермаслиги керак. дастлабки таъсурот агар пиесани саҳналаштириш …
2
ги бу ҳил вазият нима учун керак? негаки дастлабки ўқиш чоғида асар тўғрисида, фақат шу асарга хос бўлган жиҳатлар тўғрисида, уларни сизнинг руҳиятингиз ва кайфиятингизга таъсири тўғрисида энг одилона таъсурот туғилиб, хулоса чиқарилади. асар тўғрисида мушоҳада юритиш, таҳлил қилиш учун олдинда вақтингиз етиб ортади. агар бошиданоқ ҳаётий ва бевосита таъсурот ҳосил қилаолмасангиз, кейинчалик бунинг сира имкони бўлмайди. эртасига асарни қайта ўқишга ўтирганингизда сизнинг уй-фикрингиз пиеса тўғрисидаги бошқа нарсалар билан банд бўлади. ҳали бўлғувси спектакль учун ижодий режалар тузилмасидан, усул ва йўллар ихтиро қилинмасидан аввал пиеса тўғрисидаги илк таъсуротларни ёзма равишда қайд қилиб қўйиш керак. асар устида иш бошланиб кетганидан сўнг, пиесанинг ўзида нималар бор, нималарни режиссёр ўйлаб тоганлигини аниқлаш қийин бўлиб, қайсиниси муаллифга тегишли-ку, қайсиниси режиссёрга тегишли эканини ажратиш мушкуллашади. пиесадан олган илк таъсуротимизни қоғозда қайд қилишга тушганимизда аввало унинг мавзуси аниқ белгиланиши зарур. мисол учун асар ижтимоий ҳаёт тўғрисида бўлиб, унда тетик кайфият, шодлик билан бирга маҳзунлик, тушкинлик ёнма-ён …
3
рли туюлган асарнинг оғзаки сўзлашув матни, томошабинни дарҳол ўзига жалб қилаолмаслик хусусиятига эга эканлигида. бундай хулоса билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас. саҳналаштириш жараёнида асарнинг қуруқ матнига суяниб иш кўрмаслик лозим бўлади. бутун куч-ғайратни ана шу матн остига яширинган манони, асарнинг ички ҳаракатини очиб беришга сафарбар этмоқ лозим. агар матн остида ҳам маъно ва ички ҳаракат бўлмаса, унда вақтни беҳуда ўтқазмасдан асардан воз кечган маъқул. мисол учун шекспир комедиялари ўқилганида кулги қўзғатмайди. лекин уни саҳнада ҳаракатга келтирилса, томошабин мазза қилиб кулади. яна бир мисол: к. с. станиславский чеховнинг “чайка” асарини ўқиганида бу асарни яхши тушинмайди. иштирокчилар қандайдир чалажонга ўҳшаб туюлади. сўзлар ҳам ўта жўн, актёрлар учун илҳом манбаи бўлишига кўзи етмайди. горькийнинг “егор буличов ва бошқалар” асари ўқилганида вахтангов бошлиқ барча талабалар асарни тушинишмайди. ягона сюжет кўзга ташланмайди. фақат гап кўпдек туюлади. шунинг учун асар билан биринчи танишув чоғидаёк катъий хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. баъзан шундай ҳам бўлиши мумкин. асар адабий жанр …
4
ўзни бир-бирига таққосласак, улар бир-бирига қарама-қарши тушунчаларга эга эканлигини кўрамиз. ҳар бир устун асар ўқилаётган вақтда кўз олдимизда гавдаланган биринчи таъсуротимиздур. кўриниб турипдики, бу ерда на ғоя, на мавзу ва на сиёсий йўналиш кўзга ташланмайди. биз ёзиб чиққан атамалар дастлабки ҳиссий таъсурот холос. қандай асар устида ишламанг, биринчи таъсуротингиз ҳамиша бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. дастлабки таъсуротдан алданиб қолмаслик учун ўзингиз асар билан танишиб чиққанингиздан сўнг ижодий жамоа билан ҳам ўқиш керак. режиссёр- ижодий жамоа фикрини ифодаловчиси, сафарбар этувчиси ҳамдир. унинг шахсий фикри умумий қозонда қайнаши, жамоа томонидан қабул қилиниши керак. ижодий жамоа билан пиесани қанчалик кўп ўқиб муҳокама этилса, шунчалик яхши. жамоа фикри билан ўз фикрини бир томонга йўналтира олинганидан сўнг, таъсуротни янада аниқлаштириш ва ёзиб қўйиш зарур. пиеса саҳнаштириш учун қабул қилинганидан сўнг маром, макон, майдон, ва мизансаҳнани ҳаракатга келтирадиган айрим сифатларни қайтадан ён дафтарга ёзиб чиқилса фойдадан ҳоли бўлмайди. мисол учун: қахратон совуқ қашшоқлик матонат хавф-ҳатар тўйинган …
5
ив кўриниб турган томони. ғоя эса субъективботинийдир. ғоя-муаллифнинг ўзи акс этдираётган манба орқали томошабинга етқазмоқчи бўлган фикридир. хақиқий санъат асарида мавзу ва ғоя бир мақсадни кўзлаган бўлади. бадиий асарда ҳаётийлик, кузгуда акс этганидек, онгимизда акс этмайди. у онгимиздан ўтар экан, уни бор бутунича қабул қилган ҳолда, хаётда юз беран воқеларни мушоҳада қилиб, шахсий фикр билан бойитилган тарзда бадиий асар даражасига кўтарилади. бадиий асар ижодкор фикри, орзуси, ҳаёл ва тасаввури билан суғорилган шаклда, ижодкорни ўзи акс этдирмоқчи бўлган мавзуга муносабати ҳамдир. бадиий асар фақат шундагина бадиий тимсолга-образга айланиши мумкин. бадиий асарнинг бир бутунлиги шундаки, у акс этдирилган ҳаётни айни хақиқийга ўхшашлиги билангина эмас, ижодкорнинг бадиий шуури тафаккури билан ёритилган, қалб ҳарорати билан иситилиб, чуқур маъно касб этган қиёфада бизга етиб келади. ижодкор хаёт қандай бўлса шундайлигича, уни мушоҳада қилмай, янги маъно бермай, яхши-ёмонни фарқламай ижод қилади деган фикр мутлақо нотўғридир. ижодкор кузатган хаётий воқеаларга нисбатан ўз дунёқарашини, ҳаётий тажрибасини, биз билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"режиссёрнинг адабий манба пиеса устида ишлаши" haqida

1682579517.doc режиссёрнинг адабий манба пиеса устида ишлаши режа: 1. дастлабки таъсурот 2. амалиёт 3. режиссёр ва мизансаҳна 4. оддий мизансаҳна ва кузатиш бурчаги 5. ракурс режиссёрлик бўлими талабалари учун иккинчи ўқув йилида бир пардали пиеса устида ишлаш ва уни саҳналаштиришлик албатта пухта тайёргарлик талаб қилиади. ўқишнинг иккинчи босқичида пиесадан олинган парча устида ишланар экан, энг аввало, яхлит асарга қай йўсинда ёндошмоқликни билиш лозим. пиеса бўлажак спектаклнинг асасий хом-ашёси ҳисобланади. агар пиеса ижрочиларни қизиқтираолмаса, унинг бадиий-ғоявий жиҳатлари режиссёр қалбини ғулғулага солаолмаса бундай асарнинг саҳнавий муваффақияти бўлмайди. шунинг учун пиеса билан дастлабки танишув онлари муҳим аҳамиятга эгадир. асар билан танишув жараёнида ижодий туртки уйғонадими...

DOC format, 203,0 KB. "режиссёрнинг адабий манба пиеса устида ишлаши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.