биноларни вертикал кўчириладиган қолипларда барпо этиш

DOC 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684652802.doc биноларни вертикал кўчириладиган қолипларда барпо этиш режа: 1. кўтарма-қайта ўрнатиладиган қолип (кқўқ 2. сирғанувчи қолип 3. блок формалар 4. блокли қолип 5. шахталар учун мўлжалланган йирик блокли қолип кўтарма-қайта ўрнатиладиган қолип (кқўқ) бундай қолиплар баландлиги бўйича кўндаланг кесими ўзгармас ва ўзгарувчан бўлган махсус иншоотларни, кўпроқ баландлашган сари конуссимон йўналишга эга бўлган мўрилар, градирнялар, силос миноралари каби иншоотларни барпо этишда қўлланилади. қолип янги ярус (поғона)га ўрнатишда бетондан ажратиладиган ташқи ва ички шчитлардан таркиб топган бўлиб, шунингдек, маҳкамлаш элементлари ва тутиб турувчи қурилмалар, ишчи тўшама ва кўтариш мосламаларидан иборат (1-расм). ташқи қолип тўғрибурчакли ва трапециясимон шаклдаги панеллардан йиғилган бўлиб, қалинлиги 2 мм бўлган пўлат листдан ва металл каркасга ўрнатилган металл бурчакликлар ва қалинлиги 20…22 мм бўлган намбардош фанера билан қопланган бўлиб тайёрланади. тўғрибурчакли панелнинг ўлчами 2700×850 мм, баландлиги 2700 мм, юқориси бўйича эни 818 мм, пастки қисми бўйича эни 850 мм га тенг. панеллар тортувчи элементлар ва маҳкамлаш мосламалари ёрдамида туташтирилади. …
2
яхлит темир-бетондан барпо этиладиган баланд иншоотларни барпо этишда қўлланилади. бу қолипдан бўлган баланд биноларни (16...24 қават) ва эшик ва дераза ўринлари, қўйма деталь ва элементлари кам иншоотларни қуришда фойдаланиш ўта самаралидир (2-расм). буларга ҳар-хил ашёларни сақлаш жойлари, баландлиги 400 м гача бўлган тутун мўрилари, градирнялар, баланд биноларнинг бикирлик ядроси, сув резервуарлари, телерадио миноралари ва бошқалар киради. бундай объектларни сирғанувчи қолипда барпо этишнинг ютуғи шундаки, қурилишнинг жадаллиги ошади, ишларнинг меҳнат сарфи, таннархи ва муддати камаяди. 2-расм. сирғанувчи қолип: а – доирасимон иншоот учун план; б – тўғри тўрт бурчакли иншоот учун план; в – домкратли рамаларни вариантлари (бино деворларининг кесишган, туташган ва бурчагидаги тугунлар учун); 1 – ишчи тўшама; 2 – насос станцияси; 3 – прогон; 4 – тўшама; 5 – шахта кўтаргичи; 6 – домкратли рамалар; 7 – домкрат стерженлари; 8 – бетонланадиган конструкция; 9 – домкратлар; 10 ва 11 – ташқи ва ички қолип шчитлари. яхлит темир-бетондан барпо этилган …
3
шқи ва ички шчитлардан иборат. (3-расм). шчитлар конструкцияларининг ўзгармаслиги шчитларнинг ташқи ва ички томонидан бутун контури бўйлаб, баландлиги бўйича иккита ярусда жойлашган қолип тўсинлари ҳисобига таъминланади. тўсин ўз навбатида зўриқишни қолипни устида бутун периметри бўйлаб жойлашган металл домкратларнинг рамаларига узатади ва у барча қолипнинг массасини диаметри 22...28 мм ва узунлиги 6 м гача бўлган домкрат стерженларига узатади. стерженлар ўрнида қувурларни қўллаш ҳам мумкин, улар орасидаги масофа, яъни домкратлар рамалари орасидаги масофа ҳисоб-китоб билан аниқланиб, стерженларга таъсир қилувчи зўриқишга боғлиқ бўлиб, доиравий қувурларда 2 м дан ва тўғрибурчакли қувурларда 1,2…1,4 м дан ошмайди. стерженларнинг юк кўтарувчанлиги, унга таъсир қилувчи барча кучланиш ва зўриқишлардан ортиқ бўлиши лозим. домкрат стерженлари остидан бинонинг пойдеворидан чиқарилган арматура чиқиқларига электропайвандланади. стерженлар баландлик ошган сари уланиб борилади, туташув жойлари резьбали қилиб бажарилади, стерженни пастки қисми ички резьбали қилиб йўнилган бўлади юқорисида эса ташқи резьбали ортиқча қисми бўлади. ёнма-ён турган арматура стерженларининг туташув жойлари ҳар-хил сатҳда бўлишлиги мақсадга …
4
осилган бўлиб, унда ишчилар ҳаракатланиб, бетонлашдаги нуқсонларни бартараф этиш, туйнук ҳосил қилгичлар ва қўйма деталларни ва бўшлиқ ҳосил қилувчиларни олиб ташлаш каби ишларни бажарадилар. насос-тақсимлаш станциялари ерда жойлашиши мумкин, бироқ иш зонасига яқин бўлган ишчи тўшамасида жойлаштирилса янаям мақсадга мувофиқ. ишчи тўшама бўйича ҳар бир домкратни насос станциясига уловчи гидроразводкалар тизими ётқизиб чиқилади. домкратларнинг юк кўтарувчанлиги 6…10 т, оғирлиги 15...21 кг бўлиб, қурилиш объектида бир вақтнинг ўзида 160...200 та гача домкратлар ишлаши мумкин. аксарият домкрат рамаларининг конструктив ечими икки устунли, лекин деворлар ўзаро кесишган ва бириккан жойларида мос равишда тўртта ва учта устунли конструктив ечимли рамалар қўлланилади (2 в-расм). айрим ҳоллардагина қолип битта материалдан (металл ёки тахта) тайёрланади, одатда, улар металл-тахтали бўлади. бундай ҳолларда, тўсин ва тўшамалар тахтадан бажарилиб, қолган конструкциялар металлдан қилинади. бир хил турдаги ўнта ва ундан ортиқ биноларни барпо этиш лозим бўлса қопламалаш (қолип шчитларининг ички юзасини) кўпинча бундай қолипда, металл листлардан қилинади. агар иш ҳажми камроқ …
5
мойланади. бетонланаётган конструкция деворининг қалинлиги ҳисоб бўйича аниқланади, бироқ камида 12 см бўлиши зарур. ишни шундай маромда ва кўтариш тезлигида ташкил этиш керакки, қолипни кўтариш жараёнида ишқаланиш кучлари таъсирида бетон ажралиб кетмаслиги лозим. қолипларни кўтаришда дастаки, гидравлик ва электрик домкратлар қўлланилади. энг ноқулай дастаки винтли домкратлардир. унинг ишлаш хусусияти шундаки, домкратни “салт юриши” да домкратли рамадан тушадиган барча кучланишлар ва унга туташ қолипларнинг оғирлиги ёнидаги қаторда жойлашган домкратларга узатилади, қайсиким, янги ярусга улар навбатма-навбат кўтарилади. шунинг эвазига иш суст боради. дастаки винтли домкратлардан фойдаланилганда домкрат стерженлари конструкциянинг ўзида қолади, у эса ҳисобга олинмаган қўшимча арматуралангандек хизматни бажариб, ҳажми жиҳатидан жами сарфланган арматуранинг 20% га қадарини ташкил этади. электрик ва гидравлик домкратлардан фойдаланилганда домкрат стерженларининг бетон билан ёпишишини бартараф этиш учун, домкратнинг тагига узунлиги 1,2 м. гача бўлган махсус бетон каналча ҳосил қилувчи қувурча уланади, натижада домкрат стерженлари бетонга ёпишмасдан эркин жойлашади, сўнгра бетонлаш ишлари тугагач, қувурча олиб ташланади. сирғанувчи қолиплар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биноларни вертикал кўчириладиган қолипларда барпо этиш"

1684652802.doc биноларни вертикал кўчириладиган қолипларда барпо этиш режа: 1. кўтарма-қайта ўрнатиладиган қолип (кқўқ 2. сирғанувчи қолип 3. блок формалар 4. блокли қолип 5. шахталар учун мўлжалланган йирик блокли қолип кўтарма-қайта ўрнатиладиган қолип (кқўқ) бундай қолиплар баландлиги бўйича кўндаланг кесими ўзгармас ва ўзгарувчан бўлган махсус иншоотларни, кўпроқ баландлашган сари конуссимон йўналишга эга бўлган мўрилар, градирнялар, силос миноралари каби иншоотларни барпо этишда қўлланилади. қолип янги ярус (поғона)га ўрнатишда бетондан ажратиладиган ташқи ва ички шчитлардан таркиб топган бўлиб, шунингдек, маҳкамлаш элементлари ва тутиб турувчи қурилмалар, ишчи тўшама ва кўтариш мосламаларидан иборат (1-расм). ташқи қолип тўғрибурчакли ва трапециясимон шаклдаги панеллардан йиғилган бў...

DOC format, 1.2 MB. To download "биноларни вертикал кўчириладиган қолипларда барпо этиш", click the Telegram button on the left.