мева йиғиштириш машиналари

DOC 318.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1477162834_65938.doc мева йиғиштириш машиналари боғларда этиштирилган ҳосилни йиғиштириш ўта масъулиятли ва сермеҳнат иш ҳисобланади. пишган ҳосилни жуда қисқа вақтда йиғиштириб олинмаса, нобудгарчилик кескин ошиб кетади. ҳосил йиғиштиришга йллик харажатларнинг 40—60% сарфланади. дарахтлардаги меваларни териб олишдан олдин, ҳосилнинг ҳар хил сабабларга кўра ерга тўкилган қисмини йиғиштириб олиш лозим, акс ҳолда, терим вақтида улар босилиб, мутлақ яроқсиз бўлиб қолади. ерга тўкилган мева йиғиштирилиб олинганидан сўнг, сараланиб, яроқли қисми техник мақсадда ишлатилади. ерга тўкилган мевани териб оладиган машиналар пневматик, механик, игнасимон турларга бўлинади. пневматик усулда ишлайдиган машинанинг имкониятлари чекланган. улар билан асосан енгил (масалан, ёнғоқ) мевалар ердан териб олинади. шу сабабли, нисбатан оғир меваларни механик-пневматик усулда ишлайдиган машиналар билан тэришади. вакуум сўргич билан жиҳозланган роторли мева тергич (38-расм)нинг еластик ротори 4 рама 5 га ўрнатилган. рама ўз навбатида пневматик ғилдирак 6 га жойлашган бўлиб, тракторнинг ён томонига осилган. тракторнинг қувват олиш вали ёрдамида вакуум қурилмаси 15 ишлатилади. гидросилиндр 1 тергични кўтариб-туширади. эластик ротор …
2
вакуум сўргич; 20 — золотник. агрегат дарахтлар орасида ишлаётганида, ерда ётган мевани сўргич ўзига сўриб, уни ушлаб туради. мева кўндаланг транспортёрдан баландроқ кўтарилганида, золотник вакуумни ёпиб қўяди, мева транспортёрга йиқилиб тушади. транспортёрлар меваларни тиркалма аравачага етказади. расм. игнасимон мева тергич схемаси а — умумий кўриниши; б — мевани илинтириш схемаси; 1 — осиш мосламаси; 2— ғилоф; 3 — игнали барабан; 4 — рама; 5 — тасмасимон транспортёр; 6 — ажраткич; 7 — ҳаракат юритмаси. игнасимон тергич (39-расм) ёрдамида терилган мева техник мақсадда терилади ва совуткичда бир неча кун сақланиши мумкин. игнасимон тергич тракторнинг ён томонига осилади. лининг қисмлари: игнали барабан 3, ғилоф 2, ажраткич 6, рама 4, осиш мосламаси 16, тасмасимон транспортёр 5, ҳаракат юритмаси 7. агрегат дарахтлар орасида юритилганида, игналар (узунлиги 25 мм) ерда ётган мевани илинтириб олади ва юқорига кўтаради. барабанга уринма шаклида тароқсимон ажраткич ўрнатилганлиги сабабли, мева тароқнинг устида қолдирилади ва у ердан транспортёрга узатилади. расм. механик …
3
риш муддати танланади. эртароқ терилган меванинг таъми паст бўлиб, уни узоқ сақлаб бўлмайди. мева пишиб ўтиб кеца, ҳосилнинг кўп қисми ерга тўкилади, таъми ёмонлашади ва товар кўриниши пасаяди. пишган мева ниҳоятда тез шикастланувчан бўлиб, дарахтнинг қалин шохлари ўртасида жойлашади. шу сабабли, мева териш учун машина яратиш ниҳоятда қийин масаладир. бошланғич механизациялаш воситаларига турли нарвонлар, махсус сават ва сумкалар, мева узгичлар киради. улардан фойдаланиш қўл меҳнати унумини бирмунча оширади, ишчиларга хавфсизроқ вазиятда ишлаш имкониятини беради. нарвонлар (41-расм) дюралумин прокатдан ясалиб, баландлиги деярли 4,0 м гача бўлиши мумкин. уларнинг оёқлари кенг қўйлганлиги сабабли, етарли мувозанат таъминланади. 42-расмда мева теришга мослаб ясалган сават ва сумкалар кўрсатилган бўлиб, мева тераётган ишчининг эркин ҳаракатланишига имкон яратилади. саватлар, пластмасса челакларга солинган мева деярли шикастланмайди. расм. боғдорчиликда фойдаланиладиган нарвонлар. расм. мева теришда фойдаланиладиган идишлар. нарвонга чиқиб мева теришда сўмкалар ишчи елкасига илиб қўйлиши сабабли, ишчининг қўли бўш бўлади. сумкаларнинг оғзига металл гардишлар кийдирилиб, доимо очиқ ҳолда туради. …
4
ташлайди. ишчи «груша»ни бўшатиб, қопчиқдан мевани аста-секин суғуриб олади ва тара (яшик)га солади. олча, гилос, зайтун каби меваларни механик мева узгичда териш фойдали бўлади. ёнғоқ, бодом, фундук ҳосилини аввалига қўлда қоқиб, ерга тушганини териб олишади. нозик бўлмаган мева билан ўз идишини тўлдириб улгурган ишчи, ҳосилни контейнер (44-расм)га тўкади. контейнер ҳажми катта (0,5 куб. м) бўлиб, ҳосилни омборга транспортлаш (олиб бориш) га, у ерда устма-уст жойлаштириб, узоқ сақлашга хизмат қилади. контейнер бўшатилганидан сўнг, жойни камроқ эгаллаши учун диагонали бўйича очилиб (44 6-расм) бир-бирининг ичига солиб қўйлади. расм. стандарт контейнер: а — умумий кўриниши; б — бўшатилган ҳолати. расм. пневматик қўл вибратори контейнерга 350 кг гача мева солинади, шу сабабли, уни махсус кўтариш машиналари ёрдамида транспортга юклаш, омбордаги жойни алмаштириш керак. боғлардаги ҳосилни механизациялаб йиғиштиришда, асосан вибрацион машиналар ишлатилади. машина ўзининг вибраторини дарахтга маҳкамлаб, уни титратади. титраш жараёнида мевалар узилиб, ерга тўкилади. йиғиштирилган меванинг сифати йиғиштириш даврига, титратишнинг частотаси, амплитудаси, титраш вақти …
5
қозиқлар 4 ёрдамида таранглатилган ҳолда ўрнатилади. машина ишлов бериладиган дарахтга яқинлаштириб, иккита ишчи чодирни жўвадан ечиб, таранглатиб қозиқларга боғлайди. тракторчи хартум учидаги тутқични дарахт танасига кийдиради, кейин эса вибраторни ишга туширади. мевалар чодирга тўкилиб тушади. тракторчи жўва 8 ни айланадиган ҳолатга келтиради. жўвалар чодир матосини ўзига ўраб олаётиб, уни бирмунча қиялатиб кўтаради. мевалар тўплагич 3 томонга думалаб бориб тўпланади. мевани ишчилар йиғиштириб олишади. бундай машина-тутқичининг бевосита дарахт танасини қамраб оладиган жой юмшоқ резина билан қопланган бўлса ҳам, баъзан дарахт пўстлоғини сидириб ташлаши мумкин. аммо, вибрацион машиналар такомиллаштирилиб, кенг тарқалмоқда. 47-расмда шохларининг ейлиш диаметри 7,5 м гача бўлган дарахтлардан ҳосил йиғиштира оладиган такомиллаштирилган машина кўрсатилган. машина чап 6 ва ўнг 18 сексиялардан тузилган. сексияларнинг ҳар бири ўзиюрар шасси 2 ларга ўрнатилган бўлиб, улар брус 12, олд ғилдираклар 13, бўйлама транспортёр 5, учта кўндаланг транспортёр 11, тозалаш транспортёри, юклаш тизими 4, бўш яшиклар сақланадиган майдонча 36, мевалар тушадиган юмшоқ тасма 151ар, олд …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мева йиғиштириш машиналари"

1477162834_65938.doc мева йиғиштириш машиналари боғларда этиштирилган ҳосилни йиғиштириш ўта масъулиятли ва сермеҳнат иш ҳисобланади. пишган ҳосилни жуда қисқа вақтда йиғиштириб олинмаса, нобудгарчилик кескин ошиб кетади. ҳосил йиғиштиришга йллик харажатларнинг 40—60% сарфланади. дарахтлардаги меваларни териб олишдан олдин, ҳосилнинг ҳар хил сабабларга кўра ерга тўкилган қисмини йиғиштириб олиш лозим, акс ҳолда, терим вақтида улар босилиб, мутлақ яроқсиз бўлиб қолади. ерга тўкилган мева йиғиштирилиб олинганидан сўнг, сараланиб, яроқли қисми техник мақсадда ишлатилади. ерга тўкилган мевани териб оладиган машиналар пневматик, механик, игнасимон турларга бўлинади. пневматик усулда ишлайдиган машинанинг имкониятлари чекланган. улар билан асосан енгил (масалан, ёнғоқ) мевалар ердан териб олинад...

DOC format, 318.5 KB. To download "мева йиғиштириш машиналари", click the Telegram button on the left.