токзорларда ишлатиладиган машиналар

DOC 167,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477163358_65946.doc токзорларда ишлатиладиган машиналар токзорларда амалга ошириладиган ишларнинг асосий қисми (70— 80%) қўл меҳнати билан бажарилмоқда. бу соҳада фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларидаги меҳнат унумини ошириб, маҳсулот таннархини пасайтириш учун узумчиликдаги ишларни механизациялаш даражасини кўтариш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. узумчилик учун тузилган технологик карталарда 100дан ортиқроқ операциялар бажарилиши кўзда тутилган. республикамизда узумнинг асосан хўраки навлари ўстирилади ва уларнинг ҳосили авайлаб қўлда узиб олинади. шу сабабли, бу бобда токзорлардаги ерга ишлов бериш, касалликларга қарши курашиш, токларни тупроқ билан кўмиб-очиш, ўғитлаш ва бошқа ишлар бажарадиган машиналар бўйича умумлаштирилган маълумотлар келтирилган. вино ишлаб чиқариш учун этиштириладиган узум ҳосилини йиғиштирадиган машиналар тўғрисидаги маълумотлар махсус адабиётдан олинади. токзорни барпо қилишда тупроққа ишлов бериш машиналари янги ерда токзор барпо қилиш учун у ерга органик ва минерал ўғит солиб, плантациябоп плуг билан чуқур шудгорлаб, кейин текислаш керак. плантациябоп шудгорлашда тупроқ турига қараб, ерга 60— 80 см чуқурликкача ишлов берилади. оғир тупроқли ерларни ҳатто 100 см чуқурликкача ҳайдаш талаб …
2
чун чуқур- чалар тайёрланади. чуқурчалар қоида ёки гидробурғи ёрдамида ясалади. расм. гидробурғилаш агрегатининг схемаси 1 — гидробурғилар; 2 — штанга; 3 — трактор; 4 — насос; 5 — сув идиши; 6 — шланга; 7 — чуқурчанинг илгари белгилаб қўйилган жой. гидробурғилаш агрегатидан фойдаланиш бошқа усулларга нисбатан фойдалироқ бўлади, чунки гидробурғиланиб тайёрланган чуқурчадаги тупроқнинг намлиги кўчатнинг илдизлари тез ривожланиши учун етарли бўлади. гидробурғилаш агрегатининг схемаси 52-расмда кўрсатилган бўлиб, унинг таркибига гидробурғи 1, трактор 3, 2—3 м3 ҳажмли сув идиши, насос 4, сув тақсимловчи штанга 2, шланглар 6 дан ташкил топган. гидробурғи (53-расм) ички диаметри 19 мм, узунлиги 1,0 м бўлган труба 5 дан иборат. унинг пастки учига клапан билан жиҳозланган учли 3, устки учига дастак 9 нинг корпуси кийдирилган бўлади. ишлаётган одам дастак 9 лардан ушлаб, бурғининг тумшуғи 1 ни кўчат экиладиган жойга ботиради. тупроқнинг учликка кўрсатадиган қаршилиги пастки клапан 3 ни кўтариб, сув учун ёини очади. ишлаётган одам шу вақтда …
3
ерадан фойдаланилади. шпалера симларини тортиб қўйиш учун ёғоч ёки бетондан ясалган устунлар ўрнатилиши талаб қилинади. устунларни ерга тик ўрнатиб қўйиш учун, махсус гидравлик устун-қоққичдан фойдаланилади. ерга қоқилган устунларга зангламайдиган симтемирни керакли тарангликда боғлаш учун махсус лебёдка (тортқич)лардан фойдаланилади. лебёдка нусхасининг схемаси 54-расмда келтирилган бўлиб, у шпалера устуни 16га ўрнатилиб, диаметри 1,5—2,5 мм бўлган шпалера симтемирини 800 н куч билан таранглатиб беради. бир гектарга 500—600 устун қўйилган бўлса, шпалерага 5—6 қатор симтемир тортилса, гектарига 12—15 минг метр сим керак бўлади. симтемирни икки одам устунларга тортиб боғлайди. уламинг бири лебёдкани устунга кийдириб, иккинчиси кучи етадиган даражада симтемирни тортиб, қисқич 4га қистириб қўяди. биринчи одам лебёдка дастаги 15 ни айлантириб, роликли занжир 18 ни айланаётган юлдузча 8 тишлари ёрдамида устун томонга суриб, тортади. расм. гидробурғининг тузилиши: а — кесими; б — умумий кўриниши; 1 — учлик; 2 — клапан узайтиргичи; 3 — пастки клапан; 4 — клапан ғилофи; 5 — труба; 6 — …
4
и ерга сифатли ишлов бериш катта аҳамиятга эга. тупроққа тўғри ишлов берилса, бегона ўтлар, узумга тушадиган касаллик ва зараркунандалар кескин камайиб, унинг ҳосилдорлиги ортади. тупроқ ҳолатини яхшилаш учун, унинг устига турли шаффофликдаги пластик плёнкалар, қоғоз ёки майдаланган ўсимлик пояларини тўшаб, бегона ўтларни камайтириш, тупроқ намлигини оптимал ҳолатда бўлишини таъминлаш, зичланишини олдини олиш каби ижобий натижаларга эришиш мумкин. аммо, токзор қатор оралиғидаги тупроққа механик ишлов бермасдан ижобий кўрсаткичларга эришиб бўлмайди, фақат машина-трактор агрегати (мта)ни далага иложи борича камроқ марта киритишга интилиш керак. токзор қаторлари оралиғидаги тупроқни плуг билан шудгорлаш ўрнига, тупроқ қатламини ағдармасдан 25—30 см чуқурликкача юмшатадиган махсус машиналардан фойдаланиш маъқул бўлади. ёз ойлари қаторлар ва қатордаги туплар оралиғи бир неча марта 10— 12 см чуқурликкача култивацияланиб, юмшатилади. кузда қатор оралиғини 25 см чуқурликкача юмшатиш керак. аммо, токнинг илдизига зарар келтирмаслик учун, кенглиги 40—50 см бўлган ҳимоя зонасини қолдириш лозим. ҳар 5—6 йлда қатор оралиғидаги тупроқ 50—60 см гача чуқур юмшатилади. …
5
хсус токзор юмшаткичларидан фойдаланилади. бундай машинанинг осма нусхасининг намунавий схемаси 55-расмда келтирилган. унинг рамаси 7 иккита кенг тўғинли таянч ғилдиракларига ўрнатилган. рамага ўнг ва чап томондаги бўйлама брус 3 лар биркитилган. токзордаги қаторлар оралиғи кенглигига машинани мослаш мақсадида бўйлама брас 3 ларни винтли кергич 2 ёрдамида ён томонларига буриб ўрнатиш мумкин. вазиятга қараб, бўйлама брасларга бир нечта тиш 70 лар ўрнатилади. уларнинг сони машинанинг қандай қамров кенглигига мослаб ишлатишга боғлиқ. қамров кенглигини каттароқ қилиш учун брас 3 лар икки четга бурилиб қўйлади. бундай ҳолда ишлов берилмасдан қолган жой бўлмаслиги учун ишчи қисмлар сони ҳам кўпайтирилади. параллелограмм шаклидаги механизм ёрдамида тишнинг симметрик ўқи доимо агрегат ҳаракатининг йўналишига параллел ҳолатда сақланади. машинани жиҳозлаш учун бериладиган тиш қурама бўлиб, унга ўнг ва чап пичоқлар симметрик ўрнатилади. бундай шаклдаги тишнинг қамров кенглиги 600 мм бўлиб, тупроқни қисман юмшатиб, асосан бегона ўтларни йўқотиш мақсадида ундан фойдаланилади. ишчи қисмнинг бу варианти ўқ-ёйсимон универсал тиш деб аталади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"токзорларда ишлатиладиган машиналар" haqida

1477163358_65946.doc токзорларда ишлатиладиган машиналар токзорларда амалга ошириладиган ишларнинг асосий қисми (70— 80%) қўл меҳнати билан бажарилмоқда. бу соҳада фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларидаги меҳнат унумини ошириб, маҳсулот таннархини пасайтириш учун узумчиликдаги ишларни механизациялаш даражасини кўтариш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. узумчилик учун тузилган технологик карталарда 100дан ортиқроқ операциялар бажарилиши кўзда тутилган. республикамизда узумнинг асосан хўраки навлари ўстирилади ва уларнинг ҳосили авайлаб қўлда узиб олинади. шу сабабли, бу бобда токзорлардаги ерга ишлов бериш, касалликларга қарши курашиш, токларни тупроқ билан кўмиб-очиш, ўғитлаш ва бошқа ишлар бажарадиган машиналар бўйича умумлаштирилган маълумотлар келтирилган. вино ишлаб чиқариш учун этиштири...

DOC format, 167,5 KB. "токзорларда ишлатиладиган машиналар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.